Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
897 - Telegram Web
Telegram Web
Овозингизни паст санаманг, сизга жўр бўладиган дўстларингиз бор экан, сўзингиз узоққа етиб боради.

Мубашшир Аҳмад домлага ҳуқуқий ҳимоя берилиши керак, олиб борилаётган жараёнга адвокатлар аралашиши зарур!
«Ҳақиқатни билиб гапирмай сукут сақлаган киши тилсиз шайтондир».

Абу Али ал-Даккок қуддиса сирруҳу
Forwarded from arabic.uz (hikmatlar)
Тақдир

🪶 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйган. У Зотнинг Арши сувнинг устида», деганларини эшитганман».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Ҳар бир нарса тақдир биландир, ҳатто қўлингни ёнингга (ёки юзингга) қўйишинг ҳам", дедилар.

Имом Муслим ривояти.

🟢Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:
«Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».
«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».


@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай муомала қилсанг, шундай муомала қилинади. Демак, қайтган ўз амалингдир…

Ибн Арабий қуддиса сирруҳу

@MuhammadAkbarAzim
Мубашшир Аҳмад домланинг ёзганларини экспертизадан ўтказиламагани айбловга сабаб бўляпти экан.

Шуни ўйлаб туриб бир воқеа ёдимга келди.

Азҳарнинг шайхи Жодулҳақ (роҳимаҳуллоҳ)дан: «Нега шайх Шаъровий (роҳимаҳуллоҳ) докторликни ёқламайдилар?» — деб сўрашганида, шайх Жодулҳақ: «Шайх Шаъровийни имтиҳон қиладиган ким бор?!» — деб жавоб берганлар.

Биламизки, Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистондаги энг мўътабар уламолардан.

Энди саволларим: у кишининг ёзадиган мақолаларини текшира оладиган экспертлардан ким бор? Ким айблай оляпти уларни? Айблаётганларнинг диний илми қанча?!

Шулар қизиқ менга.

Устоз Мубашшир Аҳмадга Аллоҳ нажот берсин, офият устида жам қилсин бизларни, омин!

@MuhammadAkbarAzim
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Мубашшир Аҳмад домланинг ёзганларини экспертизадан ўтказиламагани айбловга сабаб бўляпти экан. Шуни ўйлаб туриб бир воқеа ёдимга келди. Азҳарнинг шайхи Жодулҳақ (роҳимаҳуллоҳ)дан: «Нега шайх Шаъровий (роҳимаҳуллоҳ) докторликни ёқламайдилар?» — деб сўрашганида…
Бу умумий, абсурд ва мантиқсиз айблов!!!

Бу ифлос ўрисдан қолган ифлос ишлардан бири. Нега? Расмий диний таълим олган, Диний Олий даргоҳларда таълим бериб келган, ўзи диний уламо сифатида танилган одам диний ёзади, унинг ёзганларини экспертизадан ўтказиш абсурддир. Чунки шунча йил ўқиб, ўқитиб, ёзиб, давлат ҳам тан олган расмий ҳужжати бор бўла туриб, бутун мамлакат диний уламо сифатида тан олиб турган одам бўлса! Бўлиб ҳам, экспертизадан ўтказувчи экспертлар ўзининг шогирдлари бўлса, бундан ҳам аянчли ва кулгили ҳолат бўладими, масалан?!

Ҳамидуллоҳ Беруний ҳафизаҳаллоҳнинг шу постга ёзган изоҳлари.
Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам, Аллоҳга қайтишга иккиланма! Маъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот тавба қаноти остида турганингда ҳаргиз сени шарманда қилмайди!

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Дўстим ўзининг @byyakun каналида конкурс ташкил қилибдилар.

Ўзим ҳам қатнашяпман, тартиб рақамим 38 бўлди. Ютуқ 10 кишига берилар экан. Обуначиларим ютиб олар, мен орқали китоб ютиб олишса не ажаб деб тавсия қиляпман. ))
Forwarded from Dilfuza Komil
Ҳақиқий перфекционист – бу, ижтимоий тармоқда эълон қилган мақоласи ўн минглаб одамларга маъқул бўлгани ҳолда, матнда уч нуқталарни нотўғри ишлатганини пайқаб қолиб, мақолани ўчириб юборадиган кишидир 🤓

Қани перфекционистлар, ❤️ қўямиз 🔴

🟠 www.tgoop.com/dilfuza_komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Мен қайта-қайта таҳрирлайвераман. ))
Бу касалликнинг кичик кўриниши сизларда ҳам бўлса керак, масалан, бирор сўзни хато ёзган бўлсангиз, курсорни хато кетган жойга олиб бориб тузатмасдан, хато сўзни тўлиқ ўчириб, қайтадан ёзасизлар-ку, тўғрими? ))
Пулингиз тугаганда аслида кераксиз нарсаларга кўп пул сарфлашингизни тушунасиз.
Forwarded from Maʼrifat manzili
Umr tugaganidachi
Forwarded from Dilfuza Komil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уч йил аввал ҳам устоз Мубашшир Аҳмадни дуо қилган эканман, яна дуо қиламан!

Аллоҳ тез фурсатларда нажот, офият берсин, омин!
Ёмон фикрлар сени ўлдиришидан олдин сен уларни ўлдир!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/27 01:55:32
Back to Top
HTML Embed Code: