ҲАДЯ
Хусуматлашганимизда унга мактуб жўнатдим:
«Илтимос, менга қалбимни қайтар!»
У менга жавоб ёзди:
«Келиша олмасак-да, қалбинг меникидир. Биз ҳадяларни қайтармаймиз. Сен менинг руҳимга тақдир томонидан қилинган ҳадясан!»
Абдулқодир Самарқандий ҳафизаҳаллоҳ саҳифаларидан
@MuhammadAkbarAzim

Чақалоқ бўлиш ҳам қийин. Сен бошинг қичишгани учун йиғлайсан. Онанг эса сени эмизиб қўяди.
Гавҳар Насруллоҳ саҳифаларидан
#ним_табассум
@MuhammadAkbarAzim
Гавҳар Насруллоҳ саҳифаларидан
#ним_табассум
@MuhammadAkbarAzim
Қачондир сенга етишмаётган ўша бири келади, қалбингни қувончга тўлдиради. Сабр билан кут!
© Обуначилари 499 та бўлган мен
Фақиҳлардан бири Абу Рабиъанинг аёли вафот этганида, уни дафн қилиб, уйига қайтиб келар экан, улуғ фақиҳ йиғлаган ҳолда «ла ҳавла» ва истиржо айтди ҳамда ўзига ўзи хитоб қилиб: «Мана, ҳовли ҳам ўлди, эй Абу Холид! Уй ўз ичидаги қимирлаб турган руҳ – аёл билан тирикдир», — деган эди.
• Қанча-қанча ҳовлилар меҳр-эътиборга муҳтож, қаровсиз қолган…
@MuhammadAkbarAzim
• Қанча-қанча ҳовлилар меҳр-эътиборга муҳтож, қаровсиз қолган…
@MuhammadAkbarAzim
***
Бош қўя олмасман,
кўксинг — дор, кунда,
Ҳеч раво кўрмадинг ўлимни, раҳмат.
Сен кеча эрсираб чиқардинг тундан,
Мен бугун шеърсираб чекарман заҳмат.
Тушун, сен — хаёлан таланган ўлжам,
Тушун, сен — кўксимга тегмаган бир ўқ.
Энди бу шаҳарнинг кузлари ўлган,
Энди бу шаҳарнинг баҳорлари йўқ.
Бош олиб кетолмам, бўм-бўшдир халтам,
Эслайман, ёдимдан кетмайди ҳузун —
Қип-қизил кўйлагинг қўлимдек калта,
Ёйилган сочларинг тилимдек узун…
Кунингни кўрарсан ёлғондан яшнаб,
Ўзингни бахтли ҳис этарсан, майли.
Энди бу шаҳарда бўлмайди яшаб,
Энди бу шаҳарда ўлиб бўлмайди.
2022
Дўстим Ҳумоюн Фаттоҳнинг шеъри
Бош қўя олмасман,
кўксинг — дор, кунда,
Ҳеч раво кўрмадинг ўлимни, раҳмат.
Сен кеча эрсираб чиқардинг тундан,
Мен бугун шеърсираб чекарман заҳмат.
Тушун, сен — хаёлан таланган ўлжам,
Тушун, сен — кўксимга тегмаган бир ўқ.
Энди бу шаҳарнинг кузлари ўлган,
Энди бу шаҳарнинг баҳорлари йўқ.
Бош олиб кетолмам, бўм-бўшдир халтам,
Эслайман, ёдимдан кетмайди ҳузун —
Қип-қизил кўйлагинг қўлимдек калта,
Ёйилган сочларинг тилимдек узун…
Кунингни кўрарсан ёлғондан яшнаб,
Ўзингни бахтли ҳис этарсан, майли.
Энди бу шаҳарда бўлмайди яшаб,
Энди бу шаҳарда ўлиб бўлмайди.
2022
Дўстим Ҳумоюн Фаттоҳнинг шеъри
БИЛАСИЗМИ?
Усмонийлар даврида уйлар дарвозасига икки хил тақиллаткич қўйилар экан: бири кичик, бири катта. Кичик, нозиги тақилласа, ичкаридагилар тақиллатаётган кишининг аёл эканини фаҳмлаб, унинг истиқболига аёл киши пешвоз чиқаркан. Каттаси тақилласа, эркак кишилигини фаҳмлаган уй эгаси ўзи (ёки ўғли) бориб очар экан. Бирор киши бетоб бўлиб қолса, унинг эшиги олдига қизил атиргул қўйиб қўйишар экан, токи йўлдан ўтиб турганлар, ён-атрофдаги сотувчилар уй ичида бемор борлигини билиб, ташқаридан унга қаттиқ, баланд овозда озор бериб қўймасин деб...
Қачонлардир шундай уммат эдик..
©Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳаллоҳ

ТИРИКЧИЛИК
Доим қибла менга тўрт томон,
Турмуш қанча ўзгартмасин тус:
Тўйгунимча ейман пушаймон,
Орқасидан чекаман афсус.
Аъзам Ўктам роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
Доим қибла менга тўрт томон,
Турмуш қанча ўзгартмасин тус:
Тўйгунимча ейман пушаймон,
Орқасидан чекаман афсус.
Аъзам Ўктам роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
«Мўмин кишининг эзгулиги кўпайган сари, хавфи ҳам зиёдалашиб, ҳатто: «Энди мен нажот топмасам керак», — дейди.
Фосиқ эса: «Менга ўхшаганлар кўп-ку?!» — дейди».
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
Фосиқ эса: «Менга ўхшаганлар кўп-ку?!» — дейди».
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
Севгининг қувончи чексиз, лекин унинг шундай оғир изтироблари борки, яхшиси севмаган маъқул.
Ф. М. Достоевский
@MuhammadAkbarAzim
Ф. М. Достоевский
@MuhammadAkbarAzim
Кеча қорақизни ухлаётганда суратга олган эканман. Қанчалик беғубор бўлиб ухласа-да, овчилик қонида бор.
Шу ётган жойининг тепасида қалдирғоч ин қурган. Бомдоддан кейин, қуёш чиққач шу ерда кўзим илашибди, мушук шу ерда, оёғим тарафда ётганди, соат 7 ларда тирноқларини оёғимга ботириб сакраганда уйғониб кетдим, қарасам, қалдирғочни тутиб олибди, ортидан қувдим, ҳеч ташлай демайди-да. Охири каттароқ кесак отдим, қалдирғочни ташлаб қочди.
Бироз туриб ўзича яна ювош бўлиб миёвлаб қолди, ушлаб олиб қаттиқроқ тегиндим, қочиб кетди.
Бунга тушунтириб бўлсайди, қалдирғочга тегма, овқат беряпмиз-ку деб. Жонивор-да, тушунмайди. Уришиб бериб тўғри қилдимми-йўқми билмай ўтирибман.

Ота-онам бола тарбия қилишни энди ўрганганида биз катта бўлиб қолдик, улар набирали.
©Набираларини ширин муомала билан ўстираётган ота-онамга қараб турган мен.
©
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Ота-онам бола тарбия қилишни энди ўрганганида биз катта бўлиб қолдик, улар набирали. © Набираларини ширин муомала билан ўстираётган ота-онамга қараб турган мен.
Масалан, мен бирор нарсани олдириш, истироҳат боғига бориш, банан ёки бошқа бирор мева ейиш учун ҳафталаб эсли бола бўлишим керак эди.
Набиралари эса истаса ҳисоб. 😕
Набиралари эса истаса ҳисоб. 😕
«Сиз билан бу тун бўламан» дейдигани эмас, «сиз билан бутун бўламан» дейдигани бўлсин ҳаётингизда.
Adliya vazirligining 1148 qisqa raqamiga qoʻngʻiroq qilgandim, 6 daqiqa navbat kutdim. Navbatda 9-edim, 2-navbatga yetganimda hisobimda mablagʻ tugagani haqida ovoz keldi.
Naqadar omadliman. ))
Naqadar omadliman. ))