tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/963
Last Update:
МАЖБУРЛАМАНГ!
Юсуф Сибоийнинг «Мен кетяпман» номли романида бир жумла ўқиганман. Мен учун ундан оғриқли жумла йўқ. Роман қаҳрамони Оида ўзи севмаган кишига мажбурлаб турмушга берилади. Унинг бармоғига куёв никоҳ узугини таққанда Оида шундай дейди:
«Кишини бармоғидан ҳам бўғиб ўлдирса бўлади деб ҳеч ўйламаган эдим!»
Фарзандларингиз ҳақида Аллоҳдан қўрқинг. Уларни севмаганларига, истамаганларига берманг. Йўқса, уларга ҳам, куёвларга ҳам зулм қилган бўласиз.
Бир она айтади:
«Ўғлим истаган қизни унга олиб беришдан бош тортдим. Уни бошқа қизга уйлантирдим. Қани энди ўғлим ўшанда менга осий бўлиб мен билан жанжаллашса эди!
Ўғлим севганини унута олмади. У қиз доимо мен билан ўғлим ўртасида мисоли бир тоғдек турар эди. Ҳолбуки, орадан ўн беш йил ўтди. Мен у қизни ўғлимнинг кўзларида кўраман. Хотинидан ғазабланганида кўраман. Ўғлим мени ёмон кўриб қолди. У қизни эса ҳамон севади!»
Абдулқодир Самарқандий ҳафизаҳаллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
BY Муҳаммад Акбар Азим 🔻

Share with your friend now:
tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/963