MUHAMMADAKBARAZIM Telegram 684
Инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз суратини “Ghibli” ва бошқа турдаги анимацион нусхасини тайёрлаш оммалашди. Бу хусусда эътиборли уламоларимиздан бўлган Маҳмуд Усмон ҳафизаҳаллоҳнинг 3 йил муқаддам ёзган постларини сизларга ҳавола этаман:

Бугун фейсбукда ўз суратининг эможи'га ўхшаш нусхасини яратиш «мода» бўлибди.

Яхшилар, жонли нарсалар суратини чизиш тўрт мазҳаб уламолар наздида ҳаром бўлган иш. Ижмо китобларида ҳатто бунинг ҳаром эканига ижмо қилингани айтилади.

Камераларда олинган сурат (фотография)ни аксар уламолар ҳаром эмас, сабаби у ҳаётда бор нарсанинг аксини ифодалайди, дейди.

Энди бугун фейсбукда одатга айлантирилган нарса — фотографиясини эможи каби, гўёки, чизилгандек суратга айлантириш уни фотография ҳукмидан чиқариб, қўл билан чизилган сурат ҳукмида қилиб қўйиши мумкин. Зеро фиқҳда қоида: нарсалар ўзларига энг яқин бўлган бошқа нарсалар ҳукмини олади.

Ҳадисда: «Аллоҳ сурат яратувчиларни лаънатласин», — дейилган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Аллоҳ таоло махлуқларига ўхшатиб сурат чизганлар Қиёматда энг қаттиқ азобга дучор бўлувчилар экани айтилган.

Фуқаҳолар ҳадисдаги сурат жонли нарсаларни чизиш эканини таъкидлаганлар.
Шундай экан, бугун оммалашган ўз фотографиянгиздан эможи каби сурат ясаш ишига яқинлашманг.

Яна бир нарса, юқоридаги ишда ҳам, бошқа ишларда ҳам, билингки, одамзод бошқалар нима қилса подага ўхшаб эргашиб кетавермаслиги керак. Балки ҳар бир ишни дини, ақли ва виждони тарозисида ўлчаб, кейин уни қилиши ё ташлаши инсон учун муносиброқ.

Валлоҳу аълам.

@MuhammadAkbarAzim

tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/684
Create:
Last Update:

BY Муҳаммад Акбар Азим 🔻

Share with your friend now:
tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/684

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

“[The defendant] could not shift his criminal liability,” Hui said. Telegram channels fall into two types: A new window will come up. Enter your channel name and bio. (See the character limits above.) Click “Create.” During the meeting with TSE Minister Edson Fachin, Perekopsky also mentioned the TSE channel on the platform as one of the firm's key success stories. Launched as part of the company's commitments to tackle the spread of fake news in Brazil, the verified channel has attracted more than 184,000 members in less than a month. 4How to customize a Telegram channel?
from us

Telegram Муҳаммад Акбар Азим 🔻
FROM American