tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/674
Last Update:
Хатиб Бағдодий ўзларининг «Тарих» китобларида Абу Каромагача бўлган санад билан шундай дейдилар:
«Биз (имом Шофеъийнинг ҳамда имом Бухорийнинг билвосита устозлари) Вакиъ ибн Жарроҳнинг ҳузурларида эдик. Тўсатдан бир киши: «Абу Ҳанифа хато қилди», — деди. Шунда Вакиъ: «Абу Ҳанифанинг ҳузурида ижтиҳод ва қиёсда тенги йўқ Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасан ва Зуфар, ҳадис илмини тушунишда Яҳё ибн Закариё, Ҳафс ибн Ғиёс, Алийнинг ўғиллари Ҳиббон ва Қандал, араб тилини билишда эса Абдуллоҳ ибн Масъуднинг набираси Қосим Маън, зуҳду тақвода ўрнак бўладиган Довуд ибн Наср Тоий ва Фузайл ибн Иёз ҳамда тафсир, ҳадис ва тарихни билишда Абдуллоҳ ибн Муборак каби инсонлар бўла туриб, қандай қилиб хатога йўл қўйиши мумкин?! Шундай инсонлар унинг шогирди ва ҳаммажлиси бўлса-ю, Абу Ҳанифа улар билан бирга хато қилиши мумкинми?! Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ хато қилса, атрофида мана шундай забардаст шогирдлари у кишининг хатосини тўғрилаган бўлардику?!» — дедилар.
«Имом Аъзам» китобидан
#Имом_Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ
@MuhammadAkbarAzim
BY Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Share with your friend now:
tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/674