tgoop.com/HilolNashr/27508
Last Update:
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ оналари ҳақида бундай деганлар:
«Онам менга Қуръонни ўн ёшимда ёдлатган. У киши мени бомдод намозидан олдин уйғотар, Бағдоднинг совуқ кечаларида таҳоратим учун сувни иситиб берар, кийимларимни кийдириб, сўнгра масжид уйимиздан узоқда жойлашгани ва йўл қоронғи бўлгани учун ўзи масжидга олиб борарди».
Аллоҳ таолонинг фазли ила имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг қалбига болаликдан сингдирилган ибодатга, илмга бўлган рағбат, муҳаббат самара бериб, у киши улуғ олим, фақиҳ, муҳаддис, мужтаҳид бўлиб етишди ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчиси бўлди. Олима аёллар томонидан ёзилган баъзи асарларда шундай гаплар бор экан: «Китобда хато топсангиз, маъзур тутинг. Чунки мен бу китобни бир қўлимда ёзган бўлсам, нариги қўлим билан бешикни тебратганман». Аллоҳ таоло бизнинг аёлларимизни ҳам Ўзидан қўрқадиган бўлишларини насиб этсин!
@hilolnashr