Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар
Денгизга чиқиш йўлининг мавжудлиги ҳар бир давлат учун катта стратегик устунлик ҳисобланади. Аммо дунёда бундай имкониятга эга бўлмаган мамлакатлар ҳам бор.
Инфографикада(пастда👇) айнан қирғоқ чизиғи бўлмаган давлатлар кўрсатилган.
Бугунги кунда дунёда 44 та давлат (харитада қўшимча равишда Косово ҳам белгиланган) денгиз ёки океанга тўғридан-тўғри чиқа олмайди. Уларнинг иккитаси Ўзбекистон ва Лихтенштейн фақат ўзлари каби деярли тўлиқ “денгизсиз” қўшнилар билан ўралган бўлиб, бу уларни икки карра қуруқлик ичида қолган давлатларга айлантиради.
Баъзи давлатлар эса қирғоққа деярли жуда яқин, аммо уларга қўшнилар йўл бермайди. Масалан, Лаос Жанубий Хитой денгизидан тахминан 50 км узоқликда, бироқ шу ҳудуд Вьетнам тасарруфида бўлгани учун Лаосда денгизга чиқиш йўли йўқ. Шунга қарамай, Вьетнам Лаос билан ўзининг бошқарувидаги учта портни биргаликда фойдаланиш учун тақдим этади.
Яна бир гуруҳ давлатларга дарёлар ёрдам беради. Австрия, Венгрия, Словакия ва Сербия денгиз бўйида жойлашмаган бўлса ҳам, Дунай дарёси орқали улар кемаларини Қора денгизга чиқариш имконига эга.
❗️ Денгиз бўйининг йўқлиги ҳар доим ҳам иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилмайди. Масалан, Люксембург ва Швейцария қирғоққа эга бўлмаса ҳам, дунёнинг энг бой давлатлари қаторида турaди. Худди шундай, майдони жуда кичик бўлган Лихтенштейн ҳам аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМ бўйича дунё биринчилари қаторида.
👉 @Energetika

❤3👍3👎1
Тожикистонда 4 кВтдан ортиқ юклама учун электр автоматик ўчирилади
Тожикистонда Душанбе ва вилоятлар аҳолиси сўнгги кунларда "Электр энергиясини тақсимлаш тармоқлари" АЖ дан СМС олмоқда, агар квартирада(хўжалик уйида) истеъмол 4 кВтдан ошса, электр 30 дақиқага автоматик ўчади. Расмий ҳужжатларда эса 5 кВт кўрсатилгани мамлакат ахолисида саволлар туғдирмоқда.
Нега ҳужжатда 5 кВт, СМСда эса 4 кВт?
Тожикистондаги қарор бўйича чеклов 5 кВтгача уланиш қувватига эга объектларга тегишли. Аммо маиший техниканинг қувват "сакрашлари" сабабли аҳоли учун 4 кВт белгиланмоқда, плита, термекс ёки кир ювиш машинаси қисқа вақтда паспортдагидан кўпроқ қувват олиши мумкин. Бу ижро эса тармоқнинг ортиқча юкланиши ва аварияни олдини олиш учун қилинмоқда дейилади расмийлар хабарида.

❤2👍2🔥2👎1
Халқаро космик станцияда ишлатилган технологиялар энди ерда ҳам ҳаводаги CO2 ни ушлаш учун қўлланилмоқда.
Airbus компанияси Канаданинг Алберта ҳудудида жойлашган Deep Sky Alpha полигонида тўғридан-тўғри карбонат ангидридни ҳаводан ажратиб оладиган қурилмани ишга туширди.
Жараён оддий, ҳаво амин моддаларига эга филтрдан ўтади. Бу модда CO2 ни ушлаб қолади. Филтр тўлгандан кейин уни қиздиришади ва CO2 ажралиб чиқади, сўнгра карбонат ангидрид концентратсияланган газ сифатида йиғиб олинади. Тозаланган ҳаво эса яна атмосферага қайтарилади. Бу технология аввал ХКС(халқаро космик станция)да астронавтлар нафас оладиган ҳавони тозалаш учун ишлатилган.
❗️ Қурилманинг қуввати, йилига 250 тонна CO2. Тўғри бу жуда кичик кўрсаткич. Аммо Deep Sky Alpha дунёдаги биринчи полигон бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида 8 та турли DAC технологияси синовдан ўтказилмоқда. Бу усулларнинг самарадорлигини айнан бир хил шароитда таққослаш имконини беради.
Лойиҳа Билл Гейтс жамғармасидан 40 миллион доллар билан қўллаб-қувватланган. Microsoft эса бу технологиялар орқали олинадиган углерод кредитларини харид қилиш бўйича шартномалар тузган.

👏4❤2😢1
Ўзбекистонда солиқдан қарзи бор фуқароларнинг электр энергияси тўлови чекланади
Келаси ой бошидан аҳолининг солиқ интизомини оширишга қаратилган кенг кўламли кампания бошланади. Солиқдан қарзи бор жисмоний шахслар электр учун тўловни амалга ошира олмайдиган техник чекловга дуч келади.
2026-йил 1-январдан Наманган вилояти ушбу механизмни синовдан ўтказиш ҳудудига айланади. Янги тартиб солиқдан қарзи 1 миллион сўмдан ошганларга татбиқ этилади. Блоклаш транзакция босқичида амалга оширилади яъни қарздор солиқни тўламгунча ҳисоблагич балансини тўлдира олмайди.
Амалиёт чуқур рақамли интеграцияни талаб қилади. Шунинг учун солиқ қарзлари ҳақидаги маълумотлар реал вақтда банк тизимлари билан синхронлаштирилади. Банк иловалари ва тўлов экранларида қарз борлиги ҳақида огоҳлантиришлар автоматик пайдо бўлади. Бу “хабардор эмас эдим” баҳонасини йўққа чиқаради.
Фарғона водийсидаги эксперимент 2026-йил 1-октябргача(тўққиз ой) давом этади. Бу даврда масъул идоралар чоралар самарадорлиги ва аҳолининг реакциясини кузатади. Таҳлилдан сўнг натижалар Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилинади ва республика бўйлаб жорий этиш бўйича якуний қарор қабул қилинади.

👎10❤8🤔2😢2
Қозоғистонда электр нархлари етти йил давомида оширилмайди
Қозоғистонда Энергетика вазири томонидан электр энергиясининг максимал (чегара) тарифларини белгилаш бўйича янги буйруқ лойиҳаси тайёрланди.
Унга кўра, электр энергияси бўйича тарифларнинг ошиши етти йилга музлатилади.
Янги тарифлар 2026-йил 1-январдан кучга кириши ва 2032-йилгача амал қилиши кўзда тутилган .
Ҳужжат лойихаси Қозоғистоннинг “Ochiq NPA” сайтига жойлаштирилган ва 17-декабргача оммавий муҳокама учун очилган.

👍29👏4❤2🔥2
Energetika
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мавлонович Мустафоев — Ўзбекистон банк ва энергетика соҳасидаги таниқли раҳбарлардан бири. Унинг меҳнат фаолияти қуйидагича: 2010–2016 йиллар: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси биринчи…
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
👍16🔥2❤1
Россия Марказий Осиё билан Сибир дарёлари сувини бўлишмайди
Бундай фикрни бир қатор таниқли россиялик олимлар билдирди ва бунга бир нечта сабабларни келтиришган.
Ноябр ойи ўрталарида Россия Фанлар академияси Сибир дарёлари оқимини Марказий Осиёга буриш лойиҳасини ишлаб чиқаяотгани ҳақида маълум қилган эди. Гап Қозоғистон ва Ўзбекистонга сув етказиб берадиган ёпиқ қувур тизимини яратиш ҳақида кетган. Бироқ қатор россиялик олимлар бу ғояни амалга ошмайдиган лойиҳа деб ҳисобламоқда, деб ёзади asiaplustj.info. Сабаб сифатида иқтисодий ҳамда сиёсий омиллар келтирилмоқда.
— дейди РУДН Университети экология ва сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш кафедраси профессори Михаил Болгов.
Лойиҳа ҳақида қисқача: Гап шимолий дарёлар, Северная Двина ва Печора оқимини Азовбўйи ҳудудига, шунингдек Сибирнинг Об дарёси оқимини қуриб бораётган Орол денгизига, яъни Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтириш ҳақида бормоқда. РАН таъкидлашича, бунга ўхшаш лойиҳа совет давридаёқ иқтисодий сабабларга кўра рад этилган.

— “Менимча, бу ғоя яқин вақт ичида ҳеч қаерга силжимайди, чунки лойиҳа учун инвесторлар йўқ. Биз техник ҳисоб-китобларни қиламиз, хоҳловчилар бўлса, ўзлари инвестиция қилсин. Ҳатто қуриб беришимиз ҳам мумкин, лекин ким пул тўлайди ва оқибатлари қандай бўлади, иқтисодий, экологик ва бошқалар, бу ҳаммаси номаълум. Ҳаммаси 1986-йилги ғоя даражасида қолган”
— дейди РУДН Университети экология ва сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш кафедраси профессори Михаил Болгов.
— “Ҳозир бу сиёсий сабабларга кўра амалга ошиши имконсиз. Мен реалистман ва жуда яхши биламанки, бугунги кунда бу минтақага дахлдор давлатлар бу борада келишолмайди. Албатта, агар Марказий Осиё давлатлари ва Россия биргаликда Об дарёси оқимини, унинг бир қисмини шундай лойиҳаларга йўналтириш имкониятларини чуқур ўрганиб чиқса, яхши бўларди. Аммо ҳозирча менинг прогнозим жуда оддий, бундай лойиҳа амалга оширилмайди”— деди РАН(Россия Фанлар академияси)нинг Сибир бўлими сув экологияси лабораторияси мудири Владимир Кириллов.
Лойиҳа ҳақида қисқача: Гап шимолий дарёлар, Северная Двина ва Печора оқимини Азовбўйи ҳудудига, шунингдек Сибирнинг Об дарёси оқимини қуриб бораётган Орол денгизига, яъни Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтириш ҳақида бормоқда. РАН таъкидлашича, бунга ўхшаш лойиҳа совет давридаёқ иқтисодий сабабларга кўра рад этилган.
👉 @Energetika
👍9👎6❤3😁1
Energetika
Россия Марказий Осиё билан Сибир дарёлари сувини бўлишмайди Бундай фикрни бир қатор таниқли россиялик олимлар билдирди ва бунга бир нечта сабабларни келтиришган. Ноябр ойи ўрталарида Россия Фанлар академияси Сибир дарёлари оқимини Марказий Осиёга буриш лойиҳасини…
ўйнашга ишониб, сувсиз қолган Марказий Осиё деймизми, ўша пайтда балки айтишгандир 1986 йиллар Амударё ва Сирдарё сувларини буриб турайлик камоматни сибир билан тўлдирамиз деб янаям билмадим, ўрислар сабабчи Оролимизни қуришига, вазият эса бундай.
узр озгина қизишган ҳолатда ёздим, балки фикрларим нотўғридир.

👍31⚡5😁2👎1
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими текширувларида фуқаро О.И. новвойхонасида умумий газ тармоғига, фуқаро Р.Н. эса уйида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлди. Улар умумий ҳисобда 263,4 млн сўмлик энергия ресурсларини ноқонуний ишлатган.
Шунингдек, Нарпай туманида фуқаро Ш.Й. уйида тижорат мақсадида газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 183,9 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов олиб борилмоқда.

😱5👍2
Жорий йилнинг учинчи чораги охирига келиб, Хитойда янги турдаги энергия сақлаш тизимларининг ўрнатилган қуввати 100 миллион кВт дан ошди. Бу кўрсаткич мамлакатдаги “13-беш йиллик режа” якунидаги даражадан 30 мартадан кўпроқ ошган. Шу билан бирга, Хитойнинг ҳозирги ўрнатилган қуввати жаҳон бўйича умумий қувватнинг 40 фоизидан ортиғини ташкил этиб, мамлакат бу борада дунёда биринчи ўринга чиқди.
👍9🔥2❤1⚡1
Даниянинг нуфузли энергетика компанияси Ørsted қайта тикланувчи энергия манбаларига тўлиқ ўтишни якунлаб, иссиқхона газлари чиқарилишини 98% га қисқартирди.
Компания Европадаги энг йирик нефть, газ ва кўмир истеъмолчиларидан бири бўлган ҳолатидан то бутунлай қазилма ёқилғидан воз кечиб, шамол, қуёш ва биоэнергетикага ўтишгача бўлган йўлни босиб ўтди.
Бу давр ичида улар 18 ГВт қайта тикланувчи қувватларни барпо этди
❗️ Чиқиндилар интенсивлиги киловатт-соат учун 4 грамм CO2 даражасигача тушди — бу жаҳон энергетикасидаги энг яхши кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Компанияда қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 99% га етди.

👍13❤4⚡3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фойдаланишдан тўхтаган кўмир қонининг иккинчи ҳаёти
Хитойнинг Анхуй провинсиясидаги Хуайнан шаҳрида бир неча йилдан бери 40 МВт қувватга эга гигант сузувчи қуёш электр станцияси фаолият юритмоқда. У собиқ кўмир қонининг сув билан тўлган ҳудудида жойлаштирилган бўлиб у ерда 120 минг қуёш панели 86 гектар сув майдонини эгаллайди.
Ушбу лойиҳа йилига тахминан 15 минг уйга электр энергияси етказиб бера олади. Конструкция мингдан ортиқ бетон устунлар ёрдамида мустаҳкамланган. Сув эса панелларнинг совишига ёрдам беради.
Станция камида 20 йил ишлашга мўлжалланган, станциянинг назорати эса дронлар томонидан амалга оширилади.

🔥4❤3👍3⚡2
Энг юқори даражада ўрмон йўқотаётган мамлакатлар рейтинги
Ўтган сафар энг тез қайта тиклаётган давлатлар ҳақида гаплашган эдик. Бу сафар энг тез ва кўп йўқотаётганлар ҳақида сўз боради.
2015 йилдан буён дунё ҳар йили ўртача 10,9 миллион гектар ўрмонни йўқотмоқда.
Энг интенсив ўрмон кесилиши Жанубий Америка ва Африкада содир бўлмоқда, асосан қишлоқ хўжалиги майдонларини кенгайтириш сабабли. Масалан, Бразилияда Амазон ўрмонларининг кенг кўламли кесилишида асосий роль чорвачилик ва яйловларни кенгайтириш билан боғлиқ.
Ушбу инфографика(пастда👇) 2015 йилдан буён энг кўп ўрмон йўқотган мамлакатларни кўрсатади, маълумотлар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)га асосланган. 2,9 миллион гектардан ортиқ ўрмонни йўқотган Бразилия, бошқа барча мамлакатлардан анча олдинда турибди.
Гарчи кесиш суръати секинлаётган бўлса-да, йўқотиш миқдори кейинги тўққиз мамлакатнинг жами кўрсаткичларидан ошиб кетган. Ижобий томони шундаки, Бразилия президенти Лула да Силва 2030 йилга келиб ўрмон йўқотилишини нолга туширишни режалаштирмоқда. Маълумот учун мамлакатда умумий 486 миллион гектар ўрмон бор, бу дунёда иккинчи ўринни ташкил қилади.
Йўқотиш суръатида иккинчи ўринда, Африканинг ғарбий қирғоғидаги Ангола, 510 минг гектар ўрмонни йўқотган. Қўшни Демократик Конго Республикаси бешинчи ўринда бўлиб, 283 минг гектар ўрмонни йўқотган.(Африка давлатларида асосан, "ўзимизга" ўхшаб хўжалик ерларини эгаллаш ва ёғоч-ўтин сифатида ёқиш орқали ўрмонлар йўқотилар экан)
Осиёда энг катта ўрмон йўқотиш Мьянмада кузатилар экан,ўртача ҳар йили 3,3% соф ўрмон қопламининг камайиши, бу мамлакат "teak" ўрмонлари билан машҳур.

❤4😢2⚡1👍1
Қозоғистон Россия нефтини транзит қилишни тўхтатишга тайёр, санкциялардан хавотирда
Ғарб давлатларининг "Роснефт"га қарши кенг кўламли санкциялари жорий этилгандан сўнг, Россия нефтини Қозоғистон орқали Хитойга транзит қилиш хавфи юзага келди.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги санкциялар бўйича молия вазирлиги хорижий активларни назорат қилиш бошқармасига (OFAC) мурожаат қилиб, санкциялар шароитида ишни давом эттириш бўйича изоҳ олишни сўради. "KazTransOil" компаниясининг кейинги ҳаракатлари OFACдан жавоб келгандан сўнг аниқланади.
RTVI манбаларига кўра, бир нечта воқеа ривожланиш вариантлари мавжуд.
Биринчи вариант —Томонлар учун энг мақбул йўл, OFAC транзитга рухсат берувчи умумий лицензия чиқаради ва ҳаммаси аввалгидек қолади.
Иккинчи вариант — OFAC транзитга рухсат бермайди. Бундай вазиятда Қозоғистон олдида танлов туради: ёки Россия нефтини транзит қилишни тўхтатиб, тўлиқ музлатиш, ёки давлат монополияси бўлган "KazTransOil" га ҳам иккиламчи санкциялар қўлланиш хавфини ўз зиммасига олиш.

👏4😱3❤2
Rockefeller Foundation янги ҳисоботига кўра, кейинги авлод ядро энергетикаси ривожланаётган давлатларда энергия инқилобини бошлаши мумкин
Бразилия, Гана, Ҳиндистон, Индонезия, Нигерия, Филиппин, Руанда ва Жанубий Африкага оид янги маълумотлар шуни кўрсатадики, ядро энергетикаси, жумладан кейинги авлод SMR реакторлари, 2050-йилгача бу давлатларда электр ишлаб чиқаришнинг 20% гача қисмини таъминлаши ва фақат қайта тикланувчи энергия манбаларига таянган йўлларга нисбатан тизим харажатларини 31% гача камайтириши мумкин.
Rockefeller Foundation президенти Dr. Rajiv Shah:
❗️ Шунингдек хисоботда ядро энергетикасининг қайта тикланувчи энергия манбалари билан уйғунлиги хақида тадқиқот олиб борилган. Унда "ядро энергетикаси базавий қувват манбаи бўлиб, қуёш ва шамолнинг нотекис ишлашини мувозанатлайди" деган факт илгари сурилган.
Тадқиқот Bayesian Energy томонидан 2025–2050 йиллар учун моделлаштирилган. Турли сценарийлар таҳлил қилинган ва ядро мавжуд бўлган ва бўлмаган ҳолатлар солиштирилган.
❗️ Қолаверса ҳисоботда минтaқавий имкониятлар ва иқтисодий таъсирлар ўрганилган. Яъни:
➖ Осиё учун ядро энергетикаси - энергетик барқарорлик, янги иш ўринлари ва иқтисодий ривожланиш.
➖ Африкада ядро энергетикаси — 700 миллиондан ортиқ аҳолининг ишончли электр энергиясига уланишига ёрдам бериши мумкин.
➖ Лотин Америкаси учун бўлса— энергия хавфсизлиги ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайдиган муҳим технология бўлиши мумкин.
Яна бир эътиборга лойиқ жихати шуки ушбу хисобот COP30 конференциясидан бир неча ҳафта ўтиб эълон қилинмоқда. Хисоботда хам ядро энергетикасининг глобал иқлим сиёсатдаги ўрни яна кучайгани таъкидланади.
Хулоса қилиб айтганда янги авлод ядро энергетикаси ривожланаётган давлатлар учун тоза ва узлуксиз электр таъминоти, тизим харажатларини камайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишни тезлаштириш имкониятини беради.

"Глобал энергия талаби тез ўсиб бораётган бир пайтда, ривожланаётган давлатлар учун ядро энергетикасини жиддий кўриб чиқиш вақти келди, чунки у тоза, ишончли ва узлуксиз қувват бериши мумкин"
❗️ Шунингдек хисоботда ядро энергетикасининг қайта тикланувчи энергия манбалари билан уйғунлиги хақида тадқиқот олиб борилган. Унда "ядро энергетикаси базавий қувват манбаи бўлиб, қуёш ва шамолнинг нотекис ишлашини мувозанатлайди" деган факт илгари сурилган.
Тадқиқот Bayesian Energy томонидан 2025–2050 йиллар учун моделлаштирилган. Турли сценарийлар таҳлил қилинган ва ядро мавжуд бўлган ва бўлмаган ҳолатлар солиштирилган.
❗️ Қолаверса ҳисоботда минтaқавий имкониятлар ва иқтисодий таъсирлар ўрганилган. Яъни:
➖ Осиё учун ядро энергетикаси - энергетик барқарорлик, янги иш ўринлари ва иқтисодий ривожланиш.
➖ Африкада ядро энергетикаси — 700 миллиондан ортиқ аҳолининг ишончли электр энергиясига уланишига ёрдам бериши мумкин.
➖ Лотин Америкаси учун бўлса— энергия хавфсизлиги ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайдиган муҳим технология бўлиши мумкин.
Яна бир эътиборга лойиқ жихати шуки ушбу хисобот COP30 конференциясидан бир неча ҳафта ўтиб эълон қилинмоқда. Хисоботда хам ядро энергетикасининг глобал иқлим сиёсатдаги ўрни яна кучайгани таъкидланади.
Хулоса қилиб айтганда янги авлод ядро энергетикаси ривожланаётган давлатлар учун тоза ва узлуксиз электр таъминоти, тизим харажатларини камайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ривожланишни тезлаштириш имкониятини беради.
👉 @Energetika
❤4🔥4⚡1👎1🤔1
Energetika
Rockefeller Foundation янги ҳисоботига кўра, кейинги авлод ядро энергетикаси ривожланаётган давлатларда энергия инқилобини бошлаши мумкин Бразилия, Гана, Ҳиндистон, Индонезия, Нигерия, Филиппин, Руанда ва Жанубий Африкага оид янги маълумотлар шуни кўрсатадики…
#факт
➖ Форишдаги кичик АЭС ҳам янги авлод SMR технологиясига асосланган
➖ Ўзбекистондаги АЭСлар фаолияти 100 йилга мўлжалланмоқда.

❤6👎4⚡2👏2🔥1