Telegram Web
#Огоҳлик

🟢ОГОҲ БЎЛИНГ!

Бугунги кунда Telegram, Instagram каби ижтимоий тармоқларда ўзини “таниқли трейдер” деб таништирадиган ёки машҳур трейдерларнинг номидан очилган сохта саҳифалар ва каналлар орқали фуқароларимизни чув тушириш ҳолатлари кўпаймоқда.
❗️ Бу фирибгарлар одатда қуйидаги ёлғон ваъдалар билан алдашади:

• "Атиги бир неча юз минг сармоя билан бойиб кетасиз"
• "100% кафолатланган даромад"
• "Бир кунда 1 миллион сўм топинг"
• "Трейдерлар жамоасига қўшилинг ва молиявий эркинликка чиқинг"


Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
"E-auksion" platformasida 2000 dan ortiq tadbirkorlik va shaharsozlikga mo'ljallangan yer uchastkalarini sotib oling!

🔹Bog'ot tumanida 4 ta - (ko'rish)
🔹Gurlan tumanida 425 ta - (ko'rish)
🔹Qo'shko'pir tumanida 4 ta - (ko'rish)
🔹Urganch tumanida 257 ta - (ko'rish)
🔹Hazorasp tumanida 339 ta - (ko'rish)
🔹Tuproqqal'a tumanida 442 ta - (ko'rish)
🔹Xonqa tumanida 93 ta - (ko'rish)
🔹Xiva tumanida 22 ta - (ko'rish)
🔹Shovot tumanida 100 ta - (ko'rish)
🔹Yangiariq tumanida 215 ta - (ko'rish)
🔹Yangibozor tumanida 138 ta - (ko'rish)

Savollarga javob olish

☎️:
71 202 21 11
☎️: 99 207 26 03

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Urganch xalqaro aeroportini modernizatsiya qilish va boshqarish bo‘yicha “Uzbekistan Airports" kompaniyasi va "Incheon International Airport Corporation" korporatsiyasi o‘rtasida davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risidagi bitim imzolandi. Ushbu shartnoma avvalroq shu yil o‘tkazilgan tenderning davomi sifatida tuzildi.

Davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risidagi bitim aeroportni modernizatsiya qilish va boshqarish loyihasini birgalikda amalga oshirishni nazarda tutadi. Xususiy sherik yo‘lovchi va yuk terminallarini qurish va boshqarish, shu jumladan yerga xizmat ko‘rsatish uchun javobgar bo‘ladi. Davlat sherigi tomonidan aerodrom majmuasini (uchish va qo‘nish yo‘lagi va perron) qurish va boshqarish uchun javobgarlik nazarda tutilgan.

Batafsil: https://gov.uz/oz/xorazm/news/view/93562👈

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси, Муҳаммад Абунайян:

«Президент жаноблари, бу даражада улкан ўзгаришларни амалга оширган етакчилардан иккисини биламан.

Биринчиси — Сиз, иккинчиси эса Саудия валиаҳди, бош вазир Муҳаммад бин Салмон».


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Бугун Урганчдаги ал-Хоразмий шаҳарчасига ёндош “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “IMZO GLASS KHOREZM” масъулияти чекланган жамияти томонидан тобланган ойна, дераза ва эшик ромлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 7 млн доллар бўлиб, қуввати йилига 300 минг квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхона хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, йилига 116 млдр сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Лойиҳа ишга тушиши билан 100 нафар ёшлар учун янги иш ўрни очилди.

Янги корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, меҳнат фахрийлари, қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар иштирок этдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ "8-TV" nodavlat telekanalining "Kun xabari "yangiliklar dasturi orqali viloyatimizda aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olish tadbiriga tayyorgarlik ishlarining borishi, Urganch tumani "Bo'ston" mahalla fuqarolar yig'inida "mahalla yettiligi" ishtirokida ro'yxatga olishning axborot tizimini sinovdan o'tkazish jarayonlari namoyish etildi.
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг кўп миллионли аъзоларига ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

Биз бугунги кунда ўз олдимизга улкан марралар қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан олдинга қараб дадил қадам ташлаяпмиз.

Дунёда геосиёсий ва иқтисодий кескинлик авж олиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда юртимизда тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаб, кўп миллатли халқимиз ҳаётини янада яхшилашга маҳкам бел боғлаганмиз.

Қанчалик қийин бўлмасин, биргаликда қаттиқ меҳнат қилиб, турли синов ва машаққатлардан муносиб тарзда ўтиб бормоқдамиз.

Бу борада меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз, ҳар бир юртдошимизнинг ўрни, қўшаётган ҳиссаси беқиёс, албатта.

Бугунги даврамизда ўз ҳаётини инсон меҳнатини, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишга бағишлаган, соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳурмат ва эътибор топган кўплаб одамларни кўриб турибман
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
“Инсон меҳнати, унинг қадр-қиммати қандай бебаҳо бойлик эканини сизлар ҳаммадан кўра яхши биласиз,

- деди Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда.

Юртимизда халқпарвар, ижтимоий давлат қуриш, инсон қадрини улуғлаш барча ислоҳотларимизнинг бош мақсадига айланган  ҳозирги кунда уларнинг бой билим ва тажрибаси жуда муҳим.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари ҳар бир корхона ва ташкилотга ишчанлик муҳитини, меҳнат жамоаларига рағбат ва адолат руҳини олиб кираётган касаба уюшмалари фаолларига чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Ислоҳотларнинг илк кунларидан “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалга ошириш учун, аввало, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга устувор эътибор қаратилди.

Бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар туфайли саккиз йилда иқтисодиётимизга 130 миллиард доллар инвестиция кириб келди, минглаб янги қувватлар ишга туширилди, миллионлаб доимий иш ўрни яратилди.

Хусусий секторга кенг йўл очилиб, одамларга муносиб меҳнат шароити яратиб берилгани учун жон бошига даромад 3,5 минг долларга етди.

Facebook|Instagram|X
Ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, кафолатланган ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши учун мустаҳкам қонуний асослар яратилди.

Айниқса, янгиланган Конституция, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилингани бу йўналишдаги муҳим қадамлар бўлди.

Парламент ҳузуридаги Жамоатчилик эксперт кенгашлари таркибига касаба уюшмалари вакиллари ҳам киритилди. Бу эса қонунларни қабул қилишда ходимлар манфаати янада ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилмоқда.

Янги Ўзбекистонда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳам етакчи йўналиш бўлиб қолмоқда. Ижтимоий институтларни қўллаб-қувватлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 100 карра ошиб, бу йил 1 триллион 200 миллиард сўмга етди.

Айни вақтда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига аралашгани, жамоатчилик назорати натижаларини кўриб чиқмагани учун жавобгарлик белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон – Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларини қабул қилаётган энг фаол давлатлар сафидан жой олаётгани дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Саккиз йил олдин ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ҳужжатлари сони 12 та бўлган бўлса, ҳозирги кунда 25 тага етди.

Facebook|Instagram|X
Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш узоқ йиллар биз учун энг оғриқли масала бўлиб келган эди. Фақат кучли ирода, қатъий позициямиз орқали биз бу мураккаб муаммони ижобий ҳал қилдик”,
- деди Президент.

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан намуна сифатида бошқа давлатларга тавсия этилгани ҳам шундан далолат беради.

Ўзбек пахтаси дунёдаги кўплаб нуфузли бренд компанияларнинг “қора рўйхати”дан чиқарилди. “Cotton campaign” ташкилоти Ўзбекистонга қўйилган тақиқни бутунлай бекор қилди.

Ўзбекистон саноқли давлатлар қаторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Адолатли ўтиш жараёнлари учун иш ўринлари яратиш ва ижтимоий ҳимоя бўйича глобал акселератор” ташаббусида иштирок этмоқда, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ижтимоий адолат бўйича глобал коалицияси”да қатнашмоқда, мамлакатимиз ўтган йили ушбу ташкилотнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди.

“Ҳеч шубҳасиз, биз эришаётган натижаларда 8 миллионга яқин аъзога эга, энг халқчил ва катта нодавлат ташкилоти бўлган касаба уюшмаларининг муносиб ҳиссаси бор.

Биз Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг эркин ва мустақил фаолият юритиши учун барча шароитларни яратиб бердик ва мана шу принципларга ҳамиша содиқмиз. Бундан буён ҳам касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг фаолиятига аралашмаслик бўйича сиёсатни қатъий давом эттирамиз”
,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг корхона ва ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилишдаги жонбозлигини алоҳида қайд этди.

Кейинги йилларда 500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди, уларнинг  фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилди.

Шунингдек, ишдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли жабрланган 1 минг нафар ходимга 35 миллиард сўм товон пули тўлаб берилган.

Бундан ташқари, ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланган.

Тўрт йил олдин Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилгани касаба уюшмалари фаолиятида янги йўналиш бўлди. Президент олийгоҳ битирувчилари корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ҳимоячисига айланиб, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Facebook|Instagram|X
2025/10/18 23:15:49
Back to Top
HTML Embed Code: