Telegram Web
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президентимизнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги
Фармони билан хоразмлик таниқли журналистлар:


-“ХХI аср” газетасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири Рўзимбой Ҳасанов ва Тошкентда “Адолат” газетаси таҳририятида фаолият юритаётган элдошимиз Камол Матёқубов “Дўстлик” ордени билан;

-кўп йиллар Хоразм телерадиоканалида фаолият олиб борган ижодкор Нур Аҳмад Ҳожибой ўғли “Шуҳрат” медали билан мукофотланди! Элдошларимизни бу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Сана муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан таклиф этилган соҳа фахрийлари, журналистлар, матбуот котиблари, матбаачилар, блогерлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини касб байрамлари билан самимий табриклади. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш, халқимизга холис ва ҳаққоний ахборот етказишдаги муносиб хизматлари учун соҳанинг бир гуруҳ фидойилари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва байрам совғалари билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИРРИГАТОРЛАР ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоятимизда сув хўжалиги ташкилотлари ва истеъмолчилар ўртасида сарфланган сув ҳисоб-китобини тўғри олиб бориш ҳамда сув ресурсларини бошқаришда янгича ёндашувни йўлга қўйиш мақсадида Шовот, Гурлан, Хива, Янгибозор, Хонқа ва Урганч туманлардаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ҳисобидаги мавжуд канал ва коллекторларни назорат этувчи 76 нафар ходимларга скутер, планшет, махсус кийим-бош ва тунги ёриткичлар топширилди.

Мазкур тадбирлар ҳудудлардаги фермерлар экин ер майдонлари ва аҳоли томорқаларига сувнинг ўз вақтида етиб бориши, тенг тақсимланиши ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби назоратида муҳим аҳамият касб этади.

Келгусида бундай тадбирларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам жорий этишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtub
2025/06/27 16:36:29
Back to Top
HTML Embed Code: