tgoop.com/xafsam_ijodi/2247
Last Update:
#Харорат
#океанияхон
5қисм
Ошхонадан ҳар хил таомларни патнисга жойлаб, қаҳвани ҳам дамлаб, тепага кўтарилдим. Ҳар ой ҳеч ким турмаса ҳам тозаланадиган хона олдида тўхтадим. Бир лаҳза нафасимни тийдим ва эшикни аста тақиллатдим.
— Кирaверинг, — деди у баланд ва жиддий овозда.
Бу овоз менга бошқача туюлди. Нима учундир, унинг овозини бошқача тасаввур қилгандим…
Хонага эҳтиёткор қадамлар билан кирдим. Бу хонани яқинда дизайнерлар қайта жиҳозлаган — оқ ва қора ранглар уйғунлиги, рангсиз сингари сокин муҳит, қора аксессуарлар орасидаги тартиб менга илк бор кўрган кунимдаёқ ёққанди.
У пайтда мен тозалашга кирганимда ётоқ ёнига ой шаклидаги чиройли светильник қўйгандим. Ҳар сафар уни кўрганимда “Кизик, унга ёқармикан?” деб ўйлардим.
Қўлимдаги таомларни журнал столига олиб бориб қўйдим. Муртазо дерaза олдида ким биландир телефонда гаплашарди. Бир лаҳза менга қараб, қўли билан “кутиб тур” дегандек ишора қилди.
Мен жимгина идишларни жойлаштириб турдим.
— Ҳа, билмадим, — деди у телефонда кулумсираб, — яқинда қайтсам керак. Ота-онам: “ўша қиз билан кўришгин, ёқса уйланасан ва у билан бирга қайтасан”, деб туришибди. Қани кўрамизчи… замонавий, Лондонда ўқиган дейишди. Балки ёқса уйланармaн, ёқмаса дўстим, қайтиб кетаман. Сен менсиз зерикмай тур.
“Демак, уни уйлантиришяпти… кимга мен танийманми?”
Қизиқ менинг борлигимни ҳам сездимикан?
Хаёл суриб турганимда у телефонни қўйиб, бир пасла менинг рўпарамда пайдо бўлиб қолди.
— Кийинишингдан хизматчига ўхшамайсан, кимсан ўзи? — деди у совуқ ва диққат билан мени синчков назари билан кўздан кечириб.
Бир лаҳза ўзимни йўқотиб қўйдим. Аслида, қиш — декабрь. Лекин мен ёзги енгил, тиззадан паст келадиган штапел кўйлак кийган эдим. Уй ичи иссиқ, идиш-товоқ юваман, деб шундай кийиб олгандим.
— Ошхонада идиш-товоқ юваман, — дедим секингина, унинг қарашларидан қочиб уст бошимга қарарканман.
❤️-Буни босиб кетинг.. Реакцияларни 3 катор кламиз
BY 𝙓𝙖𝙛𝙨𝙖𝙢_𝙞𝙟𝙤𝙙𝙞 ( 𝙑𝙞𝙣𝙨𝙡𝙖𝙣𝙙𝙞𝙮𝙖 )
Share with your friend now:
tgoop.com/xafsam_ijodi/2247
