Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *
Ўғир тўла ар-па-лар
Орқа олдим шар-па-лар
Қоронғуни кап-па-лар

Йиртиқ элакда тап-тап
Эландим-о э-лан-дим

Тўлғонади йўл-ла-рим
Боғланғондир қўл-ла-рим
Аждар ичган кўл-ла-рим

Синиқ бешикда тап-тап
Тебрандим-о теб-ран-дим

Кўзим манга на дар-кор
Қоним ўйнайди чап-пор
На тасбеҳ бор на зун-нор

Ёпиқ эшикда тап-тап
Тиландим-о ти-лан-дим

Ичу тошим сар-ғиш-дай
Деворларим гар-диш-дай
Қўшиқларим қар-ғиш-дай

Бузуқ чархингда тап-тап
Тўлғандим-о тўл-ған-дим

Тош елкамда ин-қил-лар
Томирда ғам зир-қил-лар
Жон чиқолмай чир-қил-лар

Йиртиқ элакда тап-тап
Эландим-о э-лан-дим

😉 Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤‍🔥53👎1
Ўзига хос маҳзун ва исёнкор шеърлари билан, руҳининг дилгир хоналарида сочилган гуллари ва оғриқлари билан кўнглимизни кўнглимизга эслатиб келаётган истеъдодли ёш шоирамиз Феруза Хайруллаевани туғилган куни билан табриклаймиз!


* * *
Бу дарахтнинг учгиси келар,
Ер куррасин айланиб чиқиб,
Масалан, Олтой тоғларига қўнса,
Яшаса бургутлар билан,
Қашқирлар билан
Айғирлар билан.
Шовулласа япроқлари
Достонлар айтиб.

Бу дарахтнинг учгиси келар
Гарчи илдизлари чуқур,
шохлари оғир,
Кўзларин қоплаган ғамнинг қумлари.
Ҳечйўқ гаплашгиси келар денгизлар билан
Қачондир денгиз бўлганин қумсаб.

Бу дарахтнинг тушига-да киради тоғлар,
Ҳар кеч хаёлида ўрмалар ўрмон,
Ҳар кеч япроқларин асрамоқ учун
Зулматга шивирлаб чиқар эртаклар.
Танини еётган қумурсқаларни
Сийпалагиси келар,
Ахир баданин ғажий-ғажий улғайган улар
болалар каби.

Ва яна
Қашқирлар увлаган,
Айғирлар кишнаган
бир ойдин кечада
Томирларин қўпориб бутун танини
Парча-парча этиб ташлагич
Довулни кутар
То кўм-кўклик қоплаган ернинг юзида
Қайтадан дунёга келмоқлик учун!


* * *
Тугадим, тугатдим, тинмадим гоҳо,
Сийладим ўзимни дунёлар билан.
Асрадим бахтлардан икки кўзимни,
Теграмда чайқалиб рақс тушди туман.

Саволсиз изиллаб санғидим узоқ,
Жумбоқлар муштлади маъсум бошимга.
Ўзимни атадим энг мушфиқ одам
Ёлвориб борганда ёрнинг қошига.

Тўкилдим, узилдим, титилдим давом,
Мавжуд дардларимга юкинган кўйи.
Кўнглимни ўзимча кемирдим тинсиз –
Мендан келаверди ғамларнинг бўйи.

Бошимни қўйгани вужуд топмадим,
Онам тиззасидан узилдим тамом.
Хаёлга эргашиб, ҳаёт соврулди,
Отам ўйларидан тонг отган оқшом.

Борарим, сўрорим, бўзларим Ўзи,
Пешонам боғладим майсалар билан.
Чечаклар тергали қирлар изладим –
Тушимда тебранар лолалар ҳамон.

Тутилдим, ситилдим, битилдим қадар
Ёзолган қўшиқни куйладим фақат!
Мен тунга аталган эмасдим, аммо,
Тонггача етмади мендаги тоқат...

Тинмадим, билмадим, кўнмадим давом...

✍️ Феруза Хайруллаева

https://www.tgoop.com/vaqt_manzili
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥8🔥4😍4
Йўқотиб қўйганимга беш йилдан ошган бўлса-да, ҳар лаҳза ёнимда ҳис қиладиганим, дўстим, дарддошим, беқиёс шоир Абдували Қутбиддин таваллуд топган кун бугун!

Кимдир гоҳ шеърга қайтиб, гоҳ ҳаётга қайтиб яшайди.
Абдували шеърдан чиқмай яшади!
Кимдир гоҳ беҳол бўлиб, гоҳ ҳолга қайтиб яшайди.
Абдували ҳолдан чиқмай яшади!
Кимдир гоҳ хиёнат қилиб, гоҳ вафо қилиб яшайди.
Абдували вафо қилиб яшади: ўзига, сўзга, муҳаббатга...


АФРОСИЁБ

(Н.Комиловга)

Ҳурлиқо гоҳ бадбуруш лаҳзалар ўтиб битар,
Момо тилла супурги, кумуш кул олиб ўтар.
Келинчак чарх тортади, фалак йўллари тутар,
Кулоҳи алангадан юз қаландарлар кетар.
Бариси бир-бир ўтар.

Ранги йўқ елпиғичнинг нафаси югурар зув,
Кафтида ўт эзғилаб қарсиллатади сулув.
Юмалоқ супага оқ хизматкор сепади су,
Ошуфта гулзор аро кезинар қаҳрабо “увв”.
Бариси бир-бир ўтар.

Солланиб, ороланиб тўрт аёл сурмадонли,
Лол қолдирар ялла айтиб меҳмони кўп айвонли.
Бетакрор базмларда саҳна этиб осмонни,
Қуёш ҳамон чу-чулайди инқиллаган карвонни.
Бариси бир-бир ўтар.

Чиримоғдин олдинроқ ниш уради ҳар данак,
Қайтадан жисму жонга тўлиб қолади ғовак.
Оғирлашиб бир онда ботар енгил пўпанак,
Дақиқа сабр айлаб сўнг кетади бедарак.
Бариси бир-бир ўтар.

Яшириб пинҳон этар марваридни чиғаноқ,
Уммон бўлса камбағалман деб куйгувчи қичқироқ.
Ғаввос то бир қилгунча ҳеч қайда ёнмас чироқ,
Ана бир илт этди-ю, қолдирди нозу фироқ,
Бариси бир-бир ўтар.

Серпарда ҳарам ичра канизлар кўзгуда кўз,
Битта кўз, минг битта кўз, ёйилиб кетгувчи бўз.
Тирнади, яра қилди, шифо деб қўймишми туз,
Силкиди, силкинди-ю, во тағин топ-тоза бўз,
Бариси бир-бир ўтар.

Абдували Қутбиддин

🔴 Шеърлар

🪶🪶🪶🪶🪶🪶🪶🪶

https://www.tgoop.com/vaqt_manzili
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7❤‍🔥4👍3
Audio
* * *
Абдували, руҳимни ярми
Тур ўрнингдан
Ургут тоғларини қўпориб тургил
Гулдираб келгил
Ҳайқириб келгил
Уввос тортиб кел

Дўстинг ишқ жанггоҳида бир ўзи қолди,
Қўлида қиличи ярмиси синган.
Ёлғону хиёнат лашкари лак лак,
Дўстингда мадор йўқ, кўзлари тинган.

Турибман бўлиниб минг бир бўлакка,
Овозим йўқолган, соям йўқолган.
Фақат юрагимни суғуриб ўзим
Бош узра кўтардим, қўлларим толган.

Сен билан, муҳаббат келсайди, девдик,
Кишану занжирин солсайди, девдик,
Маккаю Мадина элтсайди, девдик,
Қонимиз йўл узра тўксайди, девдик.

Мана бу Макка, мана Мадина,
Карвоним дилўғри ағёр қуршаган.
Етиб бормаслигим аниқ энди, дўст,
Энди тушларимга олов тўшалган...

Абдували, руҳимнинг ярми
Тур ўрнингдан
Мададга келгил
Ҳасратга келгил
Йиғлашга келгил

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥77
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *
Юрагимда дунё туғилиб,
Дунё ўлиб турибди ҳар кун.
Юрагимда дард, алам озод,
Юрагимда муҳаббат тутқун.

Гоҳ ишқ ғолиб, гоҳида нафрат,
Жанг-жадаллар бормоқда қизғин.
Кимлар гурас-гурас келмоқда.
Кимлар эса бўлмоқда қувғин…

✍️ Азиз САИД
❤‍🔥7🔥3👏32👍1
📚 СЕН ЮБОРГАН СУРАТ

Хиёбон
Гулнинг бутоғида учта қуш.
Бироз совқотган. Кўзлари намроқ.
Бири тишлаб олган
Тоғларнинг рақсию садоларини.
Бири тумшуғида авайлаб турар
Минорлар чайилган дарёларини.
Бири руҳнинг боғидан териб
Келтирган гулларнинг нолаларини.

Исиниб исиниб нафасларига
Зиёфат қилдилар бир-бирларини.
Малак дафтар очди, намлик кўз билан
Ўқий олмадилар тақдирларини...

Хиёбон
Гулнинг бутоғида... икки қуш.
Бироз совқотган. Кўзлари намроқ.
Осмон денгизида тўфон ялаган
Кема чайқалади...
Сен чорлаяпсан — учайлик кўкка,
Эй гулнинг ноласи, мадорим камроқ.

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7👍5😍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *
Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор
Пардасиз саҳнага чиқаман кулиб.
Алдаб келган эдим сизларни ҳар кун.
Минг бир бор туғилиб, минг бир бор ўлиб.

Кўксимга санчилган найзалар найза
Эмас, кўзим эккан майсалар эди.
Кафтимга қўнган қуш қўшиғим тинглаб
Сизларни кулдирди, тилимни еди.

Тош билан болтани қарсиллатган мен,
Бу ёлғон ўрмонда адашган сизсиз.
Най чалдим, дарз кетган умр кўзамдан
Ишқдан маст илонлар чиқмади, эссиз.

Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор,
Жаранглар тиллари боғлиқ қўнғироқ.
Чироқлар ўчади, бойўғли ҳувлаб
Сарупо тикади менга минг ямоқ.

Чиқаман бўғзимда оловлар ўйнаб,
Хатони пичоқдай ютади юрак.
Кўзимда фаввора қон билан ўйнаб,
Юзимга сепади — сиз учун эрмак.

Довуллар чалинар, лангарчўп синиб
Қуларкан мен дордан, сўрамам шафқат.
Қумсоат сирларим санаркан бир-бир,
Алвидо айтаман — сизларга нафрат!

Мен бир бозингарман, бугун сўнгги бор
Пардасиз саҳнага чиқаман кулиб…

➡️ Азиз САИД

🎤 Шеърни Жонтемир ўқиди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥8👍3🔥33👏1
* * *
Сен денгизга борайлик дединг, —
Кўзларига чўкким келяпти.

Елканларин кўтарди хаёл...

Сен тоғларга борайлик дединг, —
Осмонларни ичгим келяпти.

Қанотларин силкиди хаёл...

Юр ёшликка борайлик дединг, —
Узоқларга кетгим келяпти.

Кўзларингни рашк қилди хаёл...

Самарқандга борайлик дединг, —
Эртаклари аллалар бизни.

Юлдузларга термулди хаёл...

Бухорога борайлик дединг, —
Миноралар никоҳлар бизни.

Кафтларингда сув ичди хаёл...

Хаёл
Хаёл
Энди сен ҳам йўқ....

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
64👍4😍2
* * *
Бул узун кўчада узун бир фироқ,
Хиёнат тўқийди яқину йироқ.
Мен эса алданган барча ҳисларим
Кимсасиз саҳрода ўлдирган Широқ.

Серғам кунларимни боқиб юраман
Кўчада ушалмас орзулар билан.
Сўнгра ой чалади ойдин бир куйни,
Лек қўшиқ куйланмас, у қайсар илон.

Шамоллар пуфлайди, шишар тасаввур...
Совқотган юракка оғриқ ҳам ҳовур.
Хотирга қарайман – бизларни ютган,
Мен ҳеч кўринмайман – шунчалик чуқур.

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥7❤‍🔥52
* * *
Шодлик қозонининг қирриндиси ғам,
Менинг кўзим қора, кўзларим қора.
Пазанда тақдирнинг капгири синиқ,
Юлдузлар қоврилар қоп-қора.

Қўлим узатаман юрак тубига,
Куйган каптарларим қаноти қора.
Тақдирим тандири ҳамон тутайди,
Йиллар лов этади, йўллар қоп-қора.

Бу нима зиёфат, эй қодир Худо,
Ёрнинг кўзларидан қараб чорлатдинг.
Куйган таомингни олдимга қўйиб,
Унинг нигоҳини кимга қаратдинг.

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥7👍32
🍁 Автопортрет 🍁

Торс ёрилар кулранг сукунат,
Хотирнинг иплари жаранглар.
Қоп-қоронғу ғорда ўргимчак,
Ойдинликман – алдар оҳанглар.

Пешонангда уч-тўртта илдиз,
Ташлаб кетган баҳорда дарахт.
Кўзларингда кимсасиз тушлар –
Сув денгизга ёзган оппоқ хат.

Лабларингда ғимирлар бўса –
Ярадор қувончнинг муздай яраси.
Шўрлик табассум хотирга чандиқ,
Ўтди ахир, ўтди бариси.

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *
Тун улғаяркан кўз бешигида
Туш алла айтади дил эшигидан,
Юрагим ҳайқирар қабоғим тирқишидан:
– Муҳаббат, соғиндим, сенга тўймадим!

Кипригим елпиркан ҳориган тунни
Қорачиқ йигирар туш калавасин,
Суякларим сас берар тирноғим орасидан:
– Муҳаббат, соғиндим, сенга тўймадим!

Умид пуфланаркан тун пуфагига,
Кўнгил ўксинади – шар бу – овунчоқ,
Юрагим жим қайтар ёзиб кўз қоғозига:
– Муҳаббат, соғиндим, сенга тўймадим!

Тасаввур кўнадўзи қатим тортар қулочлаб,
Чарчаган тулпорига дам беради хаёл ҳам,
Кипригимда кезинар битта сўқир қўшиқчи:
– Муҳаббат, соғиндим, сенга тўймадим.

➡️ Азиз САИД

🎤 Шеърни Жонтемир ўқиди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54
Бугун Қумқўрғоннинг Боймоқлисида Тожихол момо ўғил кўрган кун. Ўғлини исмини Эшқобил деб қўйган кун, элнинг кўнглига, юртнинг дардига эш бўлсин деб ният кетган кун!
Бундай кун айтмай юрганини айтадиган, юракнинг бир четини очадиган кун!

Дўсту қадрдоним Эшқобил! Туғилган кунингиз ва «Сайланма» қутлуғ бўлсин!

Қачон бир-биримизга ака бўлдик, ука бўлдик, эслолмайман. Абдували билан ярим тунда чет элликлар ётоғидаги хонамга кириб келганингиздаги илк учрашувимиз... Тунда Боймоқлининг осмонидаги юлдузларга етгудай бақириб шеърлар ўқиганларимиз... Ота-онангиз билан содда, меҳрли гурунгларимиз... Зарафшон дарёси бўйида дарё айтган шеърларни биргаликда тинглаганларимиз... Қизилтепада қатор тунлар гулхан атрофида чордона қуриб адабиёт, шеърият ҳақидаги орзую армонларга, юрак дардларига тўла суҳбатларимиз кўз ўнгимда...
Сиз бетакрор шоирсиз, шеърингиз бир дунё, оҳанглари бир дунё! Шеърнинг мезонларини белгилаб келаётганларнинг олдинги сафидасиз.
Шеърдан, шоирликдан таъма қилмаслик, сўзни боласидай асраб-авайлаш, миллатнинг руҳоний қадриятларига эътиқод Сиздан намуна, атрофдагиларга ҳам, ортда келаётганларга ҳам.
Омон бўлинг, Аллоҳ руҳингизни бардам қилсин!


🍁 МАЪЮС ГУЛ 🍁

Бир меҳрибон аёл бу маъюс гулни
Ҳалол манглай тери билан ўстирган.
Япроқларин аччиқ кўзёшлар билан
Ҳар кун ювиб-тараб парвариш қилган.

Бир хокисор аёл бу маъсум гулни
Қақраган йилларда, қаттиқ кунларда
Юрак қони билан сувлаб ўстирган.

Бир ҳўкиз топтаётган бу гулни...


* * *
«Қора холига бахш этгум Самарқанду Бухорони»
(Ҳофиз)

Нимани истадинг, барини бердим,
Булутлар патидай кетдим сочилиб.
Ўзимни оламдай туганмас дердим,
Кўкрагим бўшлиқдай қолди очилиб.

Барини бердим-ку, мен энди йўқман,
Ҳатто томчи қони, на бир сўзи йўқ.
Ярим оғиз исмим бўлган чоғда ҳам,
Лутф ила тутгувчи қўлнинг ўзи йўқ.

Раъно, барин бердим ўзимда бўлган,
Боқасан кўп нарса кутиб дафъатан.
Кўкрагида фақат битта мушт қолган,
Боши, оёғи йўқ мустамлакаман.


🍁 БОҒ 🍁

Қоронғи боғ ичра ойдин бир йўлак...
Хуфтон юлдузидай титрайди юрак.
Севгилар, соғинчлар, қайғулар билан
Шу боғда шу кеча учрашсам керак...

Сувдай тотли соҳир суханлар билан,
Гулга дўнган азиз хок-танлар билан,
Ҳазрати Хизр ва чилтанлар билан
Шу боғда шу кеча учрашсам керак.

Фалакда бир гулзор, ерда бир гулзор,
Ҳар тилда минг даъво, ҳар дилда минг зор,
Менинг ҳам Худога айтар арзим бор,
Шу боғда шу кеча айтолсам керак.

Боряпман ўз изим, ўз сўзим билан,
Кўксимдаги оташ юлдузим билан,
Ўзини излаган ўз-ўзим билан
Шу боғда шу кеча учрашсам керак.


🍁 МУВОЗАНАТ 🍁

Бу тор хона эмас, балки бу осмон,
Юлдузларни гулдай сочмоқда шамол.
Юрагимга етиб келдингми омон,
Эшикка суяниб жилмайган аёл.

Руҳимда олмалар гуллади тўлиб,
Ногаҳон гуллаган эшик сингари.
Тафтли қўлларингдан тутмоқчи бўлиб.
Юлдузлар қитиғин қўзғар қўлларим.

Менинг дунёларим қанча бетартиб,
Сенинг дунёларинг шунча саришта.
Бекасиз самога бергали тартиб
Ортингдан келмоқда қирқ минг фаришта.

Бу тор хона эмас, балки бу осмон —
Юлдузлар сувидан тўйинган хаёл,
Қушлар тумшуғида титраб турар тонг,
Эшикка суяниб жилмаяр аёл.

Руҳимдан булоқлар чиқади сизиб,
Ногоҳ эриётган осмон сингари.
Мадонна суратин турарди чизиб,
Изтироб рангларин териб кўзларим.

Қирқ ўрим сочининг васфига, илло,
Ҳофизлар юраги бўлди қасида,
Оврупони берар Микеланжело
Ўрта Осиёнинг мадоннасига.

Бу тор хона эмас, балки бу осмон,
Ўн беш дақиқада ой топган камол.
Олтмиш минг томирдан сачраб кетар қон
Эшикка суяниб жилмаяр аёл.

Кўзлари руҳимга оловни қалаб,
Киприк-ла чўғларни тортадилар хўп.
Қўллари осмондан юлдузлар тилаб,
Уларнинг чангини артадилар хўп.

Пастда зулмат, бўшлиқ макон қурибди,
Бу ерда ҳаёту, у ёқда завол.
Икки жаҳонимни суяб турибди
Эшикка суяниб жилмайган аёл.

📚 Эшқобил ШУКУР

https://www.tgoop.com/vaqt_manzili
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥7👍63👏1
ТЕЛЕФОН ҲАҚИДА ТУШ

...сенга

Озодсан, аммо
Тўрт томон девордир,
Осмон ҳам девор,
Ер ҳам девордир.

Қулсан, аммо
Бўйнингда занжиринг йўқдир,
Деворгача юришга таъқиқинг йўқдир.
Ўзинг билан ўзинг бир зум қолмоққа
Ҳаққинг ҳам йўқдир.

Ҳар кун бир каламуш
Чиқиб келар девор остидан,
Ҳидлаб кўрар рутубат ҳавони
Борми деб сузиб юрган сўз.
Ҳидлаб кўрар нафасинг
Ҳидлар нигоҳинг
Борми дея яна бирор кўз.

Сўнг мамнун
Кулади каламуш, биткўзи қисилар,
Сенга тикилар
Олддаги икки сўйлоқ тишлари ёниб,
Умринг давомини узмоққа шай
тишлари ёниб.

Тўшагингга кираркан ўрмалаб
Ҳидлай бошлар хаёлларингни,
Ҳидлаб кўрар хотираларинг.
Димоғи илғайди денгиз исини,
Илғайди самога парвоз исини.

Ва қўрқитар
Сирингдан дунёга жар соламан деб,
Сен ҳам каламушга айланмасанг деб,
Дўмбира чаламан ўйнамасанг деб...

Қайтиб борар девор остига
Ва кута бошлар сенинг ҳам
Каламушга айланишингни.

Сен каламушга айланмайсан.

Сўнг макр тўрини ёяр каламуш
Олти деворга
Қалбингни ҳидламоқ учун узоқдан.
Ва ўчириб ташлар ўша тўр билан
Орзуларинг йўлларини –
Узукнинг изини ўчиргандай
Нозик бармоқдан...

Энди на денгиз бор,
На осмон бор, на қир бор,
На қўшиқ бор, на-да бир шеър бор,
На ўтган кунлардан бирор бир из бор...

Ҳар кун шу такрор...
Ҳар кун шу...
Ҳар кун
Каламуш
Чиқиб келар экан девор остидан
Ва тушларингни ҳам ҳидларкан энди
Кутаверар сенинг ҳам
Каламушга айланишингни.

Каламушга айланмайсан
Айланолмайсан
Севиб қолган бўлсанг-да уни...

Озодсан, аммо
Тўрт томон девордир,
Осмон ҳам девор,
Ер ҳам девордир...

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍4🔥3👎1
🌳 ТОНГДА

Кузда куз билан тунаган дарахт
Баҳор кўйлагини кияркан шошиб,
Тўзғиган сочига шамол тароқчи,
Тун ойна тутқазар сандиғин очиб.

Куз қол деб ёлворар ойни кўрсатиб –
Биз чиқиб кетамиз ўша туйнукдан.
Ёлғончи баҳорнинг нурин кўрдингми
Қуйилиб келмоқда эски чойнакдан.

Зангори денгиз бор осмон буржида,
Уйимиз бўлади сузиб юргувчи.
Шарқираб оқаркан момогулдирак
Чархпалак қурамиз терс айлангувчи.

Яшинга минамиз – мангу оқ отим,
Борамиз тушларнинг қароргоҳига.
Юлдузлар тақаркан феруза узук...
Бизларни кўмишар ишқ даргоҳига.

Кузнинг зорларини тингладию маст,
Баҳор кўйлагини кийди у дарахт...

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥7👍54
#Руҳфарёди

📚 УСМОН АЗИМ

*  *  *
«Кузни севасизми? – деди аёл. – Келса,
кузда роса кезамиз ҳали.
Бирга томоша қиламиз.
Жуда гўзал бўлади куз.  
Йўқ, фақат сариқдан иборат эмас кузнинг ранги.
Сариғи – юз турфа.
Қизғиши – минг хил.
Қирмизи – минг хил.
Жигарранг баргларни ҳам топасиз.
Қон бўлган жигардай...
Ўшанда ҳувуллаб қолади юрак. Сизни соғинаман ўшанда.
Ёнимда турсангиз ҳам сизни соғинаман.
Ёнимда туриб, олисларда бўлсангиз ҳам сизни соғинаман.
Ёнимда бўлмасангиз ҳам...»

Шундай деди бир аёл
баҳорнинг энг
гуллаган чоғида.

«Қачон айтган эди бу гапларни? – ўйлади эркак.
– У ҳозир қаерда?
Қачон кўрган эдим?
Яна учрашганмидик?
Нега уни соғинганим соғинган?
Ёнимда бўлмаса ҳам,
нега уни соғинаман?
Ёнимда эдими ё?
Ҳозир ҳам ёнимдами?
Ёнимда туриб, олисларга юрганмикан эҳтимол?..»

Тақдир чалкашиб кетган.

Куз эса худди ўша аёл айтгандай:
ҳатто жигарранг барглар ҳам бор.
Қон бўлган жигардай...


* * *
Ҳавода учдилар
чинор барглари,
кўчага тушдилар тўзғиб саросар.
Кенгайди дардимнинг
оғриқ ҳадлари –
энди мен қайғуман
кузга баробар.

Чинор баргларини териб ўйнадинг,
Хазонлиғ дастига
бекитдинг юзни.
Аммо бирор баргни менга қиймадинг
ғамгин пичирладинг:
«севаман...
кузни...»


*  *  *
«Сен ҳаётимсан!» – охир хат келди.
«Сенсиз кунларим ўтмай қолди...» – шивирлади хат.
«Сенсиз яшолмаяпман!» – хириллади хат.
«Кел!...» – ўлаётгандай қичқирди хат..............
.............. .............. .............. ..............

«Бу хатлар менга эмас – ўйлади аёл. –
Бу хатларни ўқиб,
бахтли бўлолмаяпман,

бу хатлар менга эмас!»...

Аёл йиғлади.

Бошқа нима қилсин?

Шундай мактублар ҳам бахт олиб келмаса,
нима қилсин?

https://www.tgoop.com/vaqt_manzili
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥3👍3🔥33
75 ёш муборак бўлсин!

13 август — бизнинг авлодга ака, дўст, устоз мақомида бўлган, ҳамон навқирон руҳияти ила руҳимизни оловлантириб келаётган шоир Усмон АЗИМ таваллуд топган кун!


🍁 Усмон АЗИМ 🍁

* * *
Эсингдами 
мени соғинмаган дамларинг,
ҳеч қачон учрашмаганимиз эсингдами?

Эсингдами
биз кезмаган соҳиллар,
сайр этмаганимиз боғлар эсингдами?

Эсингдами 
бизсиз ҳувуллаган кўчалар,
бирга яшамаган уйимиз эсингдами?

Эсингдами
мени тополмай йиғлаганинг,
эшитмаганинг исмим эсингдами?
                         
Эсингдами
ёлғиз-ёлғиз юрганимиз,
бахтли бўлмаганимиз эсингдами?

Эсингдами
сенга ёзмаган хатларим,
хатларимнинг ҳар бир сўзи эсингдами?

Мен эса
сени эслаганим-эслаган —

бирга кечирмаган
       умримизнинг
            ҳар бир лаҳзаси
ёдимдадир.


📚 АЛАМЛИ ҚЎШИҚ

Ўзгани севсанг, севгин,
Мен ҳам сенга зормасман!
Кел, ёнимга, кела қол деб
Чорласанг ҳам бормасман!

Ўзи сени нега севдим?
Бунча бўлмасам ожиз.
Гўзалмассан, сен шунчаки
Найранг-макри кўпроқ қиз.

Ростин айтсам арзимайсан,
На шеърим, на севгимга.
Мен баландман! Қўлинг етмас!
Кетавергин тенгинг-ла...

Нима дединг! Асло, ҳеч ҳам
Кўзимдаги ёш эмас.
Ёш бўлса ҳам сенинг учун
Тўкмаяпман...
Бўлди... Бас...

Кетгин энди. Севмайман-ку,
Мени қолдиргин ёлғиз!
Тугаяпти сабрим... Тағин —
Оёғингга чўкмай тиз...


* * *
Мен йўқман. Ёлғонлар мени йўқотди.
Чин гаплар севгимга қилмади карам.
Нега чорраҳада тош каби қотдинг, —
Энди сайр қилгин изғирин билан.

Қўнғироқ чалмагин. Очмайди ҳеч ким,
Эшик на жилмаяр, на у сўз билсин.
Азизлик тахтидан тушган, азизим,
Палтонгни сукунат қозиққа илсин.

Ўт жонидан ўтар — бўзлайди чойнак,
Дераза йиғлайди — ташқари туман.
Телеэкранининг оғзини пойлаб,
Энди қаҳва ичгин ёлғизлик билан.

Соат бонг уради. Тун ярим... Ярим...
Дил ярим — ғуссадан тўлмас ҳеч қачон...
Зулматгоҳ хонанинг ичида, ёрим,
Энди сезавергин ўзингни тобон.

Ухлайсан. Не учун титрайди нафас?
Яна "кел" дейсанми?... Чорлама. Мен йўқ.
Мен йўқ. Энди менинг кўксимга эмас.
Ёстиқнинг юзига ёшларингни тўк.

Йўқ, йўқ, ишонмагин! Бу шеърдан тондим,
Бу менинг ўзимга отганим — ўқдир.
Ахир, бу дунёда мен сенсиз қолдим,
Ҳатто дардлашмоққа ёлғизлик йўқдир.


📚 ХАТ

Сендан кўнгил узсам,
Мени излайсан.
Магар йўқламасанг,
Соғинаман мен.
Жоним ёнганида,
Ногоҳ музлайсан —
Баҳри Музнинг абад
Ҳолатига тенг.

Бизга тескарилик
Не учун раво —
Энди мутаносиб
Юрсак бўлмасми?
Тақдир қаршисида —
Ёлғондан жудо —
Кўзига тик қараб
Турсак бўлмасми?

Дийдор кўришайлик —
Тушларимга кир.
Қўнғироқ қилиб тур,
Телефонхат ёз.
Токи мен тирикман —
Яшагин, ахир!
Мен ўлиб кетсам ҳам,
Яша... Илтимос...

https://www.tgoop.com/vaqt_manzili
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
53🔥3👏3
* * *
Бу чархи гардуннинг косаси икки,
Умр кўзасининг кулоли икки,
Одамзод қавмининг мирзоси икки,
Не ажаб яралдик жонимиз биру
Иккимиз икки

Учмоқнинг ҳикмати – қанотлар икки,
Чақмоқнинг ҳикмати – ҳарбу зарб икки,
Ёр бўлса, у кулса – лаззати икки,
Ишондик, йўл юрдик, мўл юрдик –  
Иккимиз икки.

Йиғладик, йиғимиз оҳанги икки,
Гул уздик, гулимиз ранги ҳам икки,
Сен ёздинг, мен ёздим, имломиз икки,
Тақдир ришта берди, йигирдик чархда –
Иккимиз икки.
Иккимиз икки.

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥43
* * *
Беш кундир, йўлдаман,
Кимлигим
Эслай олмайман...

Ярим – малак
Нурҳуққани отади зулматҳуққага,
Ўйнайди… бири ким… гардкам…
Тишлаб кўради – чақилмайди.
Тўққиз пардали созни тирнайди –
Чала олмайди.
Кетади – қайдасан
Нурманзил.

Ярмим илон
Оғзига гул тишлаб олган,
Кавакми, ғовакми,
Ғамакми, шамакми,
Суртиб адо қилар.
Чақмоқ ёнғоқ чақар
Бургуткўз, калхаткўз ёғар шивалаб,
Қочади – қайдасан
Қумманзил.

Ярмим балиқ
Қошини қоқмоқчи бўлади ойга.
Қанотларига қараб анграяр –
Учса юлдузтанга олиб қайтарди.
Ғаввосга қараб анграяр –
Ҳайраттанга, таажжубтанга.
Қамишдан қарзини уза олмайди.
Шўнғийди – қайдасан
Сувманзил...

➡️ Азиз САИД
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥43
2025/08/20 10:52:26
Back to Top
HTML Embed Code: