Telegram Web
Мармара денгизида 5 баллик зилзила бўлди.

Бошим нега айланяпти, шоколад еволишим керак, дебман тебранганимизда 😁 Одам қимирлашга ўрганибам кетди 🫢
😢101
Ким билсин, деди қаламим, балки октябрь сен учун яхшиликлар ойи бўлар. Кутайликчи... Яна муҳаббатдан ҳикоялар сўйларсан. Кунлар қисқариб, тунлар узаяди. Бир юлдуз учади қоронғуда тилагингни тиларсан. Рўёбга чиқар, эҳтимол?
Кутайликчи...

Балки ростдан ҳам сен учун яхши бўлар октябрь...

✍️@umidaaziz
18🕊1
#табассум

Қўшним "Бақирмасдан фарзанд ўстириш" китоби билан боласини дўппослабди. 🙄

✍️@umidaaziz
😢16
Энг ёқимли ҳаво — кулранг, хира, тунд, ёмғирли об-ҳаво.

Уйқу, китоб, сериал, чақ-чуқ, лимонли пирог ва чой.

Мукаммал фаолият.

✍️@umidaaziz
14👍5🤝3
Ҳаёт кечикишни асло кечирмайди.
Яқин кишиларингизга меҳрингизни ҳис эттиришга кечикманг. Эҳтимол на эрта бўлар, на-да эртага улар ҳаётда бўлар...

✍️@umidaaziz
11🤝11
Бугун Мармара маржони, умид рангидаги Сакаряга келганимга беш йил тўлди.

Ўтган кунлар, ою йиллар давомида ҳар гал Сакарямни илк бор кўраётгандек маҳлиёлик билан томоша қилдим. Ҳар бир кўчасини илк кунги ҳаяжон ва ошиқлик билан кездим.
Ҳали мен кашф этмаган неча гўзалликлари, мовий ва яшил орзулари бор Сакарямнинг. Аллоҳнинг изни билан умримиз етгунича Сакаряни бирга кезамиз, бирга завқланамиз.

Дарвоқеъ, Бухоро мен учун қанчалик тенгсиз ва азиз бўлса Сакаря ҳам бир шу қадар қадрдонга айланди. Менинг икки ватаним бор: бири мени ўстирди, иккинчиси мени камолга етказди.

✍️@umidaaziz
12🤝3
#duo

Раббим, қалбимни услуби гўзал, назари гўзал, кибор ва руҳонияти улуғ кишиларга йўлиқтир...

@umidaaziz
8🕊3
Фақат Кузга ярашди бизнинг ишқ,
Толеъмиз кулмади, юз ўгирди бахт.
Заъфарон дунёнинг сарҳадларида,
Сенсиз яшадим, менсиз бўлдинг сен…

Йилларга сочилиб кетди умидлар,
Саробдек алдади туйғулар бизни.
Ҳар Куз янгилади армонларимиз,
Ожиз яшадим, ночор бўлдинг сен…

Рангсиз тушларимда нигоҳинг тердим,
Битталаб… сарғайган барглар сингари.
Мен сени кузларга алмашиб кетдим,
Ҳувиллаб яшадим, ёлғиз бўлдинг сен…

Негадир иймандим хаёлларингдан,
Ҳасрат тўла юрагим ёмғирлар ювди.
Кузларга шивирлаб айтдим исмингни,
Безабон яшадим, беун бўлдинг сен…

Мезонлар учириб кетди кўнглимни,
Афсус руҳимни йўқотиб куйдим.
Беҳуда ютқазиб қўйдим ўзимни,
Оввора яшадим, сарсон бўлдинг сен…

Алломахон Хакимова.

@umidaaziz
9👍1
#шунчаки_эмас

Баъзи руҳлар баъзи руҳларга Аввалдан ошуно бўлади. Шунинг учун ҳам

"Қалбим илк бор кўргандаёқ сенга исинди..." дейдилар...

✍️@umidaaziz
16🔥4🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан бир чеккага чекиниб ўзингга қулоқ тутиш яхши бўлади...

@umidaaziz
8🔥3💯2
Ҳар кишининг бир ҳикояси бор, лекин дарҳақиқат, баъзи ҳикояларнинг ҳеч кими йўқ...

@umidaaziz
9😢6
#румиёна

Ҳамроҳингни кўп мақтама, айрилиқ келур...

✍️@umidaaziz
6🔥5
#ўзимга_насиҳат

Қутқарганингнинг қурбони бўласан.

Бунга йўл қўйма!


✍️@umidaaziz
2😢2💯11
#мутолаа

ЕТИМНИНГ ЧЎНТАГИДАН ОЛИНГАН ХАРЖЛИК

Тушки танаффусда марказда айланиб юргандим, ерда ётган ҳамёнга кўзим тушди. Ичида анчагина пул бор экан. Тағин эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳам бор эди. Шайтон: “Пулни ол” дея васвасага бошлади, лекин бугунгача оғзимдан ҳаром луқма ўтмади. Ҳамённи олиб полиция идораси йўлини тутдим. Эгаси топилди, келсин дея мени ҳам куттиришди. Мактабга ҳам кечикдим. Ҳамён эгаси гавдаси баққуват, шоп мўйловли киши экан. Ҳамёнини топганидан хурсанд бўлиш ўрнига, юз-кўзида ғазаб ифодаси кўринди.
— Пулнинг қолгани қаерда?!- дея бақирди. Қўрқиб кетдим.
Чўнтагимда тушликда егулик олиш учун онам берган бир лира бор эди. Ўша пайтларда бу пул мен учун ката маблағ эди, тўртта симит (тешиккулча) берарди бу пулга. “Пулимни ўғирлабди, бунга яхшигина сабоқ бериш керак” дея шопмўйлов қўлимдан пулни олди.
Мен буткул ўзимни йўқотиб қўйдим. “Амаки, у менинг мактабда ейиш учун онам берган харжлик” дейиш учун оғиз жуфтлагандим:
— Ўчир, овозингни, ўғри! Пулнинг қолгани қаерда?!- дея бақириб кетди.
— Қанақа пул? Нималар деяпсиз?- дедим ва ҳар қандай бола қўрққанидан қиладиган ишни қилдим — йиғлай бошладим.
— Буни қара, тағин йиғлайди-я! Йиғлашини қара буни! Ўғирликни қилишга қилиб, йиғлашга тушяпти!- дея бақира бошлади.
Қўрқувдан ўзимни йўқотиб қўйдим. Гапиришга ҳам кучим етмасди. Индамай қолдим. Қўлимдан бошқа ҳеч нарса келмаслигини билиб…
Бир соатдан ортиқ у ерда қолиб кетдим. Ўқиш тугаш арафасида эди. Ўқувчи ташиш автобусига кеч қолсам, 10 километр пиёда юриб қишлоққа етиб боришим креак эди. Ёлвориб-ялиниб кетишга рухсат беришини сўрадим. Полиция амири инсофли одам экан,
— Қаранг, бола шўрлик пулни олгани йўқ. Пулни олса ўзи ҳамённи бу ерга олиб келармиид?!- дея одамни зўрға кўндирди.
Полиция идорасидан чиққанимда худди 70 йилдан бери қамоқда ётган одамдай эдим, мактабга қараб югурдим. Дарслар тугаётган эди.
Мудир қаттиқ танбеҳ бериб, мени эшитмасдан жазолади. Кейин дарсга киришимга рухсат берди. Синфга кирдим, оёқларим қалтирар эди. Ўрнимга ўтирдиму бўлиб ўтган воқеани ўйлай бошладим. Ҳолбуки, яхшилик қилдим деб ўйлаётгандим, лекин нега бундай бўлди?
Бу воқеадан кейин бироз вақт ўтди. Яна тушки танаффусида марказда юргандим. Масжидда жаноза намози бор экан, отам “Қачон жаноза намозига дуч келсанг, албатта жамоатга қўшил” дердилар. Намозни адо этдик. Ўша полиция ходими мени узоқдан кўрди, ёнига чақирди. Уни кўриб қўрқдим, қочсамми, деб ҳам ўйладим. Энди полициячини кўрганда ўз-ўзидан қўл-оёғим титрайдиган бўлиб қолганди, нима бўлса ҳам мажбур ёнига бордим.
— Ака, менинг айбим йўқ,- дедим…
— Тинчлан, биламан ўзим ҳам,- деди.- Ҳозир кимнинг жанозасини ўқидик, биласанми? Сен ҳамёнини топган одамнинг жанозаси ўқилди. Қаҳва ичаётганида, томоғига сачраб, нафаси тиқилиб ўлиб қолибди. Уни анчадан бери танийман, туманнинг обрўли кишиларидан эди. Лекин бироз терс одам эди. Сен унинг ҳамёнини топганингда, пул кам чиқди. У сен олгансан деб ўйлади. Дегани деган одам. Гапга тушунмайди. Шунинг учун сенга у ўша кун қаттиқ гаплар гапирди.
— Лекин мен олмагандим, қасам ичаман,- дедим.
— Биламан,- деди жилмайиб. Кейин хотини қўнғироқ қилиб айтди, пулни пиджагининг чўнтагида унутган экан. Сени бекорга хафа қилганимиз қолди…
Узоқларга қараб қолдим. Жаҳлим чиқмади, оқланган айбдордек ўзимни ҳис қилдим. Мен айбсиз эдим ва буни полиция ходими ҳам биларди. Аскар салом бериб ёнидан узоқлашдим. Мактабга қараб йўналгандим, таъзияли уйнинг яқинларидан экан шекилли, икки кишининг суҳбати қулоғимга чалинди:
— Ўлимли дунё, деганлари шу экан-да…
— Ажалнинг қачон келиши билинмайди…
— Ҳайҳотдай денгизга чўкиб ўлмайди-да, бир лиралик қаҳвадан тиқилиб ўлади одам.
“Бир лира” сўзи қулоғим остида жаранглади. Ўз-ўзимдан сўрадим: “Ўша қаҳванинг пулини менинг чўнтагимдан зўравонлик билан тортиб олган харжлигим билан тўлармиди?..
Етимнинг бир лиралик ҳақини унутмаган Аллоҳим! Сен бизни ҳаромдан асрагин. Золим бўлиб қолишдан Сенга сиғинаман. Мен золим бўлишдан кўра, мазлум бўлишга розиман!..

✍️@umidaaziz
3
2025/10/04 18:49:41
Back to Top
HTML Embed Code: