Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
4543 - Telegram Web
Telegram Web
Нишон туманида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш
ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобил бошқариш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда: Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи И. Идиров, Туман прокурори С.ДЖалилов,Туман ИИБ бошлиғи Ш. Раҳмонов
иштирок этишди.

Улар томонидан ота-оналарга, маҳалла ва таълим муассасалари вакилларига атрофлича ҳуқуқий ва амалий маълумотлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Нишон тумани Кўксой маҳалласида мактаб қурилиши бўйича фуқаролар мурожаатига расмий муносабат

Жорий йилда ижтимоий тармоқларда Нишон тумани Кўксой маҳалласи аҳолиси томонидан маҳалла ҳудудида, хусусан Ором ва Карам қишлоқларида янги мактаб қурилиши бўйича мурожаатлар тарқалди.

Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев раҳбарлигида туман ҳокимининг ўринбосарлари ва соҳа масъуллари билан биргаликда мурожаат жойида ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, маҳалла фуқароларига мактаб қурилиши борасида қонуний тушунчалар берилди ва ушбу масала 2026 йил давлат дастури ва лойиҳасига киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қиламиз.

Нишон тумани ҳокимлиги аҳоли мурожаатларини доимий равишда ўрганиб, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иш олиб боради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: http://linktr.ee/nishonhokimligi
Маҳалла раислигига номзодни ким кўрсатади? Халқми ёки ҳокимият?

Mahalla raisligiga nomzodlar Hokimyat tavsiyasiga ko‘ra qo‘yilami yoki xalq tavsiyasiga ko‘ra qo‘yilami yoki Hokim tavsiya berami?

Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонун 16-моддаси Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тартиби белгиланган.

Ушбу норманинг биринчи қисмига кўра фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Демак, маҳаллада раислика номзодларни тасодифий одамлар эмас, балки махсус тузилган ишчи гуруҳ кўрсатади.

Ишчи гуруҳ бу ишни қилишда шу маҳаллада доимий яшайдиган фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиши керак. Яъни, маҳалла аҳолисининг хоҳиш-истаклари эътиборга олиниши шарт.

Шунингдек, мазкур норманинг иккинчи қисми мазмуни далолат берадики, ишчи гуруҳ номзодлар ҳақидаги барча керакли ҳужжатларни тайёрлаши ва сайлов ўтказилишидан камида 10 кун олдин туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун махсус комиссияга топшириши керак. Бу ҳужжатлар орасида ҳар бир номзоднинг "мен розиман" деган мазмундаги ёзма розилиги бўлиши шарт. Яъни, номзод ўз хоҳиши билан сайловда қатнашиши кераклигини тасдиқлайди.

Бунда ҳоким тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва ҳар бир номзод бўйича ўз хулосасини беради. Бу хулосалар асослантирилган бўлиши, яъни аниқ сабабларга таяниши керак. Ҳоким ўз хулосаларини комиссияларга юборади, улар эса бу хулосаларни ишчи гуруҳга етказади.

Эътибор беринг! ҳоким хулосасини олгандан кейин, ишчи гуруҳ келишилган (яъни ҳокимлик тасдиқлаган) номзодлар ҳақидаги маълумотларни сайловга камида 5 кун қолганида фуқароларга танишиш учун эълон қилади.

Бу эълонлар маҳалла биноси ва гузарларда (маҳалла марказлари ёки одамлар тўпланадиган жойларда) осиб қўйилади. Бу билан одамларга номзодлар ҳақида олдиндан маълумот берилади ва сайловга тайёргарлик кўриш имконияти яратилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, маҳалла раислигига номзодлар жараённинг халқ фикри асосида танланиши керак, шундан сўнг улар ҳокимият тавсияси (ёки тасдиқ-хулосаси) орқали номзодлар рўйхатига қўшилади. Кейин фақат ҳокимият билан келишилган номзодларгина расмий сайловга қўйилади.

https://www.tgoop.com/tojiyev_blog
Табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

ЭРТАГА ТАЛИМАРЖОН ШАҲАРЧАСИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Газ тармоғида ўрнатилган зулфинни янгисига алмаштириш мақсадида 2025-йилнинг 15-май куни (эртага) соат 09:00 дан соат 18:00 га қадар шаҳарчанинг "Дўстлик", "Тинчлик", "Оби ҳаёт" ҳамда "Обод" маҳалласидаги 2482 хонадон ва мазкур ҳудудлардаги 12 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Қўйидаги ҳавола орқали Нишон тумани ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:

http://linktr.ee/nishonhokimligi

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Нишон тумани ҳокимлигининг Инстаграм саҳифамиздаги обуначилар сони 1 кунда 2500 дан ошди.

http://linktr.ee/nishonhokimligi

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Qarshi shahrida Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda BMTning Taraqqiyot dasturi tashabbusi bilan viloyatning barcha tuman va shahar hokimliklari matbuot xizmati xodimlari uchun trening o‘tkazilmoqda.
Қаршида “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда

15-16-май кунлари Қарши шаҳрида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТТД иштирокида амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштирилаётган “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар матбуот котиблари учун семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

Ўқув машғулотларида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессори Наргис Қосимова, фотограф Ҳусниддин Атоев ҳамда БМТТД лойиҳасининг ПР мутахассиси Бехзод Умаров томонидан иштирокчиларга лойиҳа мазмун-моҳияти, ахборот билан ишлаш ва самарали коммуникация бўйича амалий кўникмалар берилмоқда.

Жумладан, йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий объектларни реконструкция қилиш ҳамда ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: http://linktr.ee/nishonhokimligi
Туманимиз ҳокимлигининг Инстаграм саҳифасидаги обуначилар сони 3000 дан ошди.

http://linktr.ee/nishonhokimligi

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
2025/07/01 01:49:38
Back to Top
HTML Embed Code: