Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
4391 - Telegram Web
Telegram Web
Live stream finished (5 minutes)
📢 Тошкент — жаҳон парламентаризми марказида!

Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси тантанали равишда ўз ишини бошлади. Бу анжуман 180 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотларнинг парламент вакилларини жамлаган йирик сиёсий воқеа ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ушбу муҳим тадбирнинг айнан Ўзбекистон пойтахтида ўтказилаётгани — мамлакатимиздаги кенг қамровли демократик ислоҳотларга, парламент тизимини ривожлантиришга бўлган халқаро эътирофнинг натижасидир.
🇺🇿 Янги Ўзбекистон халқаро майдонда ўз сўзи ва таъсирига эга бўлган, тинчлик, мулоқот ва барқарор тараққиёт учун ҳаракат қилаётган давлат сифатида тан олина бошлади.
Анжуманнинг умумий мавзуси — "Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати". Бу эса Ўзбекистоннинг сиёсий курсиси билан ҳамоҳангдир.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE
Нишонда “Ташаббусли бюджет” ғолиб лойиҳаларига яна бири қўшилди!

Туман Кенгаши депутатлари қарори билан Нишон туманида “Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йил 1-босқич ғолиб лойиҳалар рўйхатига яна бир муҳим лойиҳа қўшилди.

Депутатлар мазкур лойиҳани бир овоздан қўллаб-қувватлаб, уни расмий равишда ғолиб лойиҳа сифатида тасдиқлашди.

Шу билан тумандаги ғолиб лойиҳалар сони 10 тадан 11 тага етди.

Ташаббус бор жойда тараққиёт бор!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
🌍 Афғонистон, Фаластин ва Украина — тинчлик ташаббуслари марказида

Президент Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясидаги нутқида минтақавий ва глобал муаммоларга нисбатан тинчликпарвар позициясини билдирди:
🔹 Афғонистон: “Бу мамлакат халқаро майдонда ёлғиз қолмаслиги, амалдаги ҳукумат билан конструктив мулоқот ўрнатилиши ва Афғонистонни минтақанинг ажралмас қисми сифатида қабул қилиш керак”, — деди Президент.
🔹 Фаластин – Исроил низоси: Адолатли ечим фақат “икки халқ — икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши мумкинлиги қайд этилди.
🔹 Украина: “Мавжуд зиддиятлар фақат дипломатик музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозим”, — дея Ўзбекистон ўз позициясини яна бир бор аниқ баён қилди.
🕊 Бу чақириқлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг тинчлик ва мулоқот устуворлигига таянишига ёрқин далилдир.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🎙 Президент Мирзиёевнинг нутқидаги халқаро таъсирга эга ташаббуслар

Парламентлараро Иттифоқ сессиясидаги нутқида Президент Мирзиёев нафақат Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида, балки жаҳон миқёсидаги муҳим муаммолар юзасидан ҳам қатъий позициясини билдирди.
🌐 Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда дунёда қуролли тўқнашувлар, иқтисодий инқирозлар, терроризм ва иқлим ўзгариши каби таҳдидлар ортмоқда. Бундай шароитда парламентлар халқаро мулоқот, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда асосий ўрин тутиши лозим.
📌 Президент шундай таъкидлади:
"Бугунги кунда Янги Ўзбекистон орқага қайтмас демократик ислоҳотлар ва прагматик ташқи сиёсат йўлидан дадил қадам босиб, дунё ҳамжамияти билан очиқ ва жадал мулоқот олиб бормоқда."
Бу нутқ — Ўзбекистоннинг глобал жараёнлардаги масъулияти ва фаол иштирокига ёрқин мисолдир.

Бизда кузатиб боринг👇🏻                

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE
Нишонда ДХХ Кубоги учун футбол мусобақасига старт берилмоқда

Бугун Нишон туманида футбол ишқибозлари учун қувончли хабар — ДХХ Кубоги учун ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол мусобақаларига старт берилади!

Очилиш маросими соат 17:00 да, 1-сонли умумтаълим мактаби ёнидаги мини-футбол майдонида бўлиб ўтади.

Қизғин ўйинлар, кучли рақобат ва юксак руҳ — барчаси сизни кутиб турибди.

Қўллаб-қувватлашга шошилинг! Спорт муҳитини бирга яратамиз!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг таклифига биноан ушбу олий таълим муассасаси томонидан баҳор байрами – Наврўзга бағишлаб ташкил этилган тадбирда меҳмон бўлганимдан мамнунман.

Тадбир доирасида бадиий саҳна чиқишлари, миллий таомлар, маданий кўргазмалар, мусиқий дастурлар ҳамда қардош мамлакатлар ва яқин ҳамкорларимиз маданиятига бағишланган экспозициялар билан танишдик.

Самимий ва байрамона муҳитда устоз-журналистлар, соҳа фахрийлари, университет жамоаси ҳамда талабалар билан суҳбатлашдик.

Бундай тадбирлар тарихимиз ва бой маданиятимизга бўлган ҳурмат, миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш руҳини юксалтириш билан бирга, авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаш, тажрибали журналистлар ва соҳага кириб келаётган ёшлар учун мулоқот майдони сифатида ҳам катта аҳамиятга эга.

Рад был сегодня присутствовать на праздничном мероприятии по случаю весеннего праздника Навруз по приглашению Университета журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана.

В рамках программы мы ознакомились с театрализованными выступлениями, национальной кухней, культурными экспозициями, музыкальными номерами, а также с выставками, посвященными культуре братских стран и наших близких партнеров.

В теплой и праздничной атмосфере состоялось живое общение с наставниками-журналистами, ветеранами сферы, профессорско-преподавательским составом и студентами университета.

Подобные мероприятия имеют большое значение не только как выражение уважения к нашей истории, богатому культурному наследию и традициям, но и как важная платформа для укрепления связей между поколениями, открытого диалога опытных профессионалов и молодых специалистов, вступающих в профессию.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from Nishon tumani hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 08:28:11
Back to Top
HTML Embed Code: