Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
4508 - Telegram Web
Telegram Web
9-Май – Хотира ва Қадрлаш Куни муборак!

Ушбу кунда Ватан ҳимоясида жонини фидо қилган мард юртдошларимизнинг хотирасига ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз. Уларнинг жасорати ва фидокорона хизмати ҳар доим қалбимизда тирик қолади. Қаҳрамонлар хотираси абадийдир!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мотамсаро она хайкали пойига гулчамбар қуйди

nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни вақтда хотин-қизлар пилла парваришламоқда

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги айрим давлат ташкилотлари фаолиятига оид тарқалган видеомурожаат юзасидан Расмий муносабат

2025 йил 1 июнь куни ижтимоий тармоқларда ва YouTube платформасида “Президентга мурожаат: халққа хизмат қилмаётган ташкилотларни ёпиш таклифи?” номли видеоматериал эълон қилинди.

Унда Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган айрим давлат идораларининг фаолияти бўйича норозилик билдирилган ҳамда уларнинг сонини қисқартириш зарурлиги таъкидланган.

Мазкур мурожаат юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади — халққа хизмат қилиш самарадорлигини ошириш, давлат ташкилотларининг жойлардаги фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишдир.

2. Нишон туманидаги давлат ташкилотлари фаолияти мунтазам равишда маҳаллий ва республика даражасида назорат қилинади.

Нишон тумани Инсон ижтимоий хизмати маркази ходимлари ва мутасадди ташкилотлар томонидан видеомурожаатда кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилиб, хуқуқий тушунчалар берилишига қарамасдан фуқаро тегишли маълумот олмасдан видео мурожаат билан чиқиш қилган.

3. Агар мурожаатда келтирилган фактлар ўз тасдиғини топса, мутасадди раҳбарлар ва ташкилотлар фаолияти ҳуқуқий ва интизомий тартибда кўриб чиқилиб, тегишли чоралар қонуний асосда кўрилади.

4. Фуқароларимиздан мурожаатларини белгиланган тартибда давлат органларига ёзма ва электрон шаклда тақдим этишни, шунингдек, муаммоларни очиқ мулоқот орқали ҳал этишда фаол иштирок этишларини сўраймиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: http://linktr.ee/nishonhokimligi
#ТАЙИНЛОВ Нишон тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Нишон тумани ҳокимининг тегишли қарорига асосан Хақназаров Сунатулла Эргашевич Нишон тумани ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Айни вақтда Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури доирасида туман тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Соҳадаги муаммолар ва ечимлар юзасидан жойида таҳлил ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
Forwarded from Fikrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mavzu: Suriya: vaziyat o'zgardimi?

Ekspertimiz: Fikrat tahlilchisi, siyosatshunos Hamid Sodiq

Tomosha qiling 📱 https://youtu.be/VGncCwZ-v9Q

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нишон туманида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш
ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобил бошқариш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда: Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи И. Идиров, Туман прокурори С.ДЖалилов,Туман ИИБ бошлиғи Ш. Раҳмонов
иштирок этишди.

Улар томонидан ота-оналарга, маҳалла ва таълим муассасалари вакилларига атрофлича ҳуқуқий ва амалий маълумотлар берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz|Telegram|Instagram|Facebook|You tube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Нишон тумани Кўксой маҳалласида мактаб қурилиши бўйича фуқаролар мурожаатига расмий муносабат

Жорий йилда ижтимоий тармоқларда Нишон тумани Кўксой маҳалласи аҳолиси томонидан маҳалла ҳудудида, хусусан Ором ва Карам қишлоқларида янги мактаб қурилиши бўйича мурожаатлар тарқалди.

Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев раҳбарлигида туман ҳокимининг ўринбосарлари ва соҳа масъуллари билан биргаликда мурожаат жойида ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, маҳалла фуқароларига мактаб қурилиши борасида қонуний тушунчалар берилди ва ушбу масала 2026 йил давлат дастури ва лойиҳасига киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қиламиз.

Нишон тумани ҳокимлиги аҳоли мурожаатларини доимий равишда ўрганиб, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иш олиб боради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: http://linktr.ee/nishonhokimligi
Маҳалла раислигига номзодни ким кўрсатади? Халқми ёки ҳокимият?

Mahalla raisligiga nomzodlar Hokimyat tavsiyasiga ko‘ra qo‘yilami yoki xalq tavsiyasiga ko‘ra qo‘yilami yoki Hokim tavsiya berami?

Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонун 16-моддаси Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тартиби белгиланган.

Ушбу норманинг биринчи қисмига кўра фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Демак, маҳаллада раислика номзодларни тасодифий одамлар эмас, балки махсус тузилган ишчи гуруҳ кўрсатади.

Ишчи гуруҳ бу ишни қилишда шу маҳаллада доимий яшайдиган фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиши керак. Яъни, маҳалла аҳолисининг хоҳиш-истаклари эътиборга олиниши шарт.

Шунингдек, мазкур норманинг иккинчи қисми мазмуни далолат берадики, ишчи гуруҳ номзодлар ҳақидаги барча керакли ҳужжатларни тайёрлаши ва сайлов ўтказилишидан камида 10 кун олдин туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун махсус комиссияга топшириши керак. Бу ҳужжатлар орасида ҳар бир номзоднинг "мен розиман" деган мазмундаги ёзма розилиги бўлиши шарт. Яъни, номзод ўз хоҳиши билан сайловда қатнашиши кераклигини тасдиқлайди.

Бунда ҳоким тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва ҳар бир номзод бўйича ўз хулосасини беради. Бу хулосалар асослантирилган бўлиши, яъни аниқ сабабларга таяниши керак. Ҳоким ўз хулосаларини комиссияларга юборади, улар эса бу хулосаларни ишчи гуруҳга етказади.

Эътибор беринг! ҳоким хулосасини олгандан кейин, ишчи гуруҳ келишилган (яъни ҳокимлик тасдиқлаган) номзодлар ҳақидаги маълумотларни сайловга камида 5 кун қолганида фуқароларга танишиш учун эълон қилади.

Бу эълонлар маҳалла биноси ва гузарларда (маҳалла марказлари ёки одамлар тўпланадиган жойларда) осиб қўйилади. Бу билан одамларга номзодлар ҳақида олдиндан маълумот берилади ва сайловга тайёргарлик кўриш имконияти яратилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, маҳалла раислигига номзодлар жараённинг халқ фикри асосида танланиши керак, шундан сўнг улар ҳокимият тавсияси (ёки тасдиқ-хулосаси) орқали номзодлар рўйхатига қўшилади. Кейин фақат ҳокимият билан келишилган номзодларгина расмий сайловга қўйилади.

https://www.tgoop.com/tojiyev_blog
Табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

ЭРТАГА ТАЛИМАРЖОН ШАҲАРЧАСИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Газ тармоғида ўрнатилган зулфинни янгисига алмаштириш мақсадида 2025-йилнинг 15-май куни (эртага) соат 09:00 дан соат 18:00 га қадар шаҳарчанинг "Дўстлик", "Тинчлик", "Оби ҳаёт" ҳамда "Обод" маҳалласидаги 2482 хонадон ва мазкур ҳудудлардаги 12 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube
2025/07/04 10:55:14
Back to Top
HTML Embed Code: