Telegram Web
Тағин буни ТиқТўқ ишқибозларига жўнатиб юрманг-а...
#ҚораЮмор
😝
Телеграмда
@tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/+QgJFjtFQna96mMBO
😁3👍2👀2
Forwarded from ТилиҒирром
#КунТарихи: Тил байрами куни муносабати билан тил ва дил, азалий ва абадий ҳислар ҳақида #шеър:

СИРТҚИ САБОҚ

«Имло хатоларим бўлса кечиринг, ҳозир паришонроқмон...»
© МАКТУБДАН

Мен сени севаман... О, қурсин эсим,
Наҳотки «Мен» – эга?.. «Севаман» – кесим?..
Қоидага маҳкуммиз бунча нега биз?
Муҳаббат эмасми, ахир, эгамиз?

... Сен бўлсанг мактабда – машаққатдасан,
Руҳимда хавотир ғалаён бошлар.
Сени толиқтириб қўймадикмикин
Ҳар хил ундалмалар, отлар, олмошлар?

«Ни»ни
эмас, сени севаман ўзим,
Дийдорингга етмоқ умидим минг-минг,
Сенинг кўзларингни соғиндим, кўзим,
Кўзим йўқ кўришга турқини «нинг»нинг.

Юрагим ким ўзи, юрагим нима?
Юрагим занжирбанд – зулфингга боғлиқ.
Юрагим бўм-бўш уй, файзли қилмасанг,
Очмасанг берк уйдир, маҳкам қулфлоғлиқ.

Қулфлар синсинлар, кел, эшикларинг,
Уйига ўт тушсин келишикларнинг.
Қаратқининг ўзи
сенсиз қаратқич,
Сенсиз тушумни мен туш кўрибмидим?!
Сен бўлсанг шу қадар келишгансанки,
Муҳаббатдан бошқа келишигинг йўқ...

На бир дарак гап бор мактубларингда,
На бир эргаш гап бор мактубларингда,
Фақат юрак гап бор мактубларингда,
Фақат тергаш гап бор мактубларингда.

Руҳимга ҳеч тинмас ғамдан таъқиблар,
Мактублар – ишқ дардин маҳзун иложи.
Ўқир, конверт йиртиб, хатим рақиблар,
Юракни олгандек кўксимни очиб.

О, юрагим менинг – мактаб боласи!
Таҳликага тушмай, чўкмай севади.
Юрагим индамай севади сени.
Қучоқламай севар, ўпмай севади.

Мен севмоқ бахтига минг дардда етдим,
Бироқ бу не ҳикмат, бироқ бу не сир?
Лабларимда сенсиз бўсалар етим,
Лабларингда
менсиз бўсалар есир.

Сенинг йўқловингсиз ҳислар ҳам сағир,
Хоҳи гар ишонма, хоҳи гар ишон.
Мени унутмабсан, хайрият, ахир,
Мактублар битибсан хотирпаришон.

Бироқ сендан хат йўқ кечадан бери,
Зор этдинг кўзларим – гадоларингни,
Мени соғинсайдинг соғинганимдек
Жондан азиз имло хатоларингни.

Бахт ва кулфат билан
севаман сени,
Севаман зарарлар ва фойдаларсиз.
Кўзларим йўлингга термула берар
Ҳеч қандай бир имло қоидаларсиз.

Сен эса омон бўл бош келишикда,
Сарвиқад ва қаламқош келишикда.
Мактублар битавер, майли, паришон,
Таъна келишикда, тош келишикда.

Сен фақат унутма, фақат унутма –
Кўзларим кўп ёмон соғинди сени
Қайғу
келишикда...
Ёш... келишикда...

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

❤️
Телеграмдаги @tiligirrom каналидан: 👉🏼 https://www.tgoop.com/TiliGirrom/23349
3👍2😢2
Бир чимдим #тарих:
28 яшар Женнифер Жозеф ўша машҳур Columbia Pictures логотипи учун суратга тушяпти.
🎬 Голливуд, 1992 йил
🇺🇸
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/+QgJFjtFQna96mMBO
3👍2🕊1
Чунки бизнинг ўзимизга хос ва ўзимизга мос тараққиёт йўлимиз, ўзбекона ривожланиш моделимиз бор, дегандим-ку...
#АнаБўлмаса!
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/TiliGirrom/28313
😁42💯1
Шунчаки #гўзаллик:
Кочабамба (Cochabamba) манзараларидан
🇧🇴 Боливия
Кунингиз ажойиб ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/+QgJFjtFQna96mMBO
👍32🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ коррупцияга қарши кураш тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/TiliGirrom/30199
2😁2💯1
#КунТарихи:
1963 йил 22 октябрда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов туғилган.
🎭
Унинг жамоаси қатнашган «Заковат»нинг Янги йил ўйини эса бу ерда: 👉🏼 https://www.tgoop.com/TiliGirrom/8007
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
М - мотивация!
😂
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/TiliGirrom/30197
2😁2
#Иқтибос

— Айт-чи: у сенга қанақадир фавқулодда ақлли туюлмаяптими?
— Менга сенга қанақадир фавқулодда бахтсиз туюляпти.

© Франц Кафка , «Қўрғон»
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/+QgJFjtFQna96mMBO
😢2🤔1
Математика дарсликлари муаллифларининг фантазияси нақадар кучли эканига ҳеч эътибор берганмисиз?
Масалан, болада 25 та тарвуз бўлиши ва улардан нақ 12 тасини бола бир ўтиришда ейиши фақатгина уларнинг тасаввурига сиғса керак.
#ДеярлиҲазил
😜
Мана бу ердаги қизча ҳисобмас лекин: 👉🏼 https://www.tgoop.com/TiliGirrom/29556
😁4👍1👀1
«Ризамат» узум навини яратган соҳибкор боғбон, агроном Ризамат Мусамуҳамедов.
🍇
Шу киши ҳақида: 👉🏼 https://www.tgoop.com/TiliGirrom/16702
3👍2
#Шеър:

КУЗГИ ТОШКЕНТ – ҚАБРИСТОНДАЙ ГАП,
Қағилламас фақат қарғалар.
Яккам-дуккам баргларни санаб,
Хавотирда қалбим сарғарар.

Телбалигим қайга ёшинган?!
Сукунатга сачраб кетар сас.
Қўлни ёстиқ қилиб бошингга,
Бекатда тонг оттириб бўлмас.

Ғафлатингни тирнаб қонатсанг,
Сапчимайди юрагим нега?
Қачонлардир қайта яратсанг,
Қанот билан
яратгин, Эгам!

Бу тушкунлик ҳолатимга чап,
Чақмоқ, сўлғин руҳим бурдала...
Кузги Тошкент қабристондай гап,
Сассиз кезиб юрар мурдалар...

© ЖОНТЕМИР,
11.10.2018
🍁
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://www.tgoop.com/+QgJFjtFQna96mMBO
3👍1😢1
2025/10/22 20:30:16
Back to Top
HTML Embed Code: