#2025_йил_1_июндан
⛔️ Қонунчиликка кўра, йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/huquqiyaxborot

#табрик
Ҳурматли Муллажонова Барно Ахмаджоновна!
Сизни Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари номидан туғилган кунингиз билан чин юракдан муборакбод этамиз! Сизга мустахкам соғлик, оилавий тинч-тотувлик ва фаровон хаёт кечириш ва албатта аёллик бахти йўлдош бўлсин! Фарзандларингиз бахт-саодатини кўриш ва улар билан завқланиб яшаш бахти Сизни тарк этмасин Шу билан бирга тиббиёт бирлашмасида Сиз томонингиздан амалга оширилаётган эзгу ва хайрли ишларингизда улкан муваффаққиятларга эришишингизда тилакдошмиз! Чехрангизда яхши кайфият бир умр «маъсул» бўлиб қолишини ва самимий табассум чехрангизни доимо «эгаллаб» олишини астойдил истаб қоламиз! Барча бошлаган ва режалаштирган ишларингизда муваффаққият хамда омад қуши елкангиздан тушмасин Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси
@piskenthayoti

# учрашув
Туманимизда “Генерал ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
Ушбу тадбир Президент топшириқлари асосида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда Президент Администратсияси масъул ходимлари, Бош прокурор ўринбосари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов иштирок этди. Жумладан, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари У.Муҳаммадив, Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари О. Султонбеков , Президент Халқ қабулхонасининг вилоят бўйича бошлиғиЭ. Қудратов , генерал-майор С.Асадов ҳамда “Нуронийлар” жамғармаси раиси А.Носировлар иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди, муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарлар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Тадбирдан сўнг келган меҳмонлар туман ҳокими Музаффар Арипов ҳамроҳлигида Пискент туманининг Мингтепа ва Файзобод маҳаллаларида бўлиб, у ерда амалга оширилган ўзгаришлар билан яқиндан танишишди.

Донишманддан зотдан сўрашган экан:
“Эркакларга илм бериш афзалми ёки аёлларга?”
“Аёлларга! Чунки бир эркакга илм берсанг, биргина инсонга илм берган бўласан.
Агар бир аёлга илм берсанг, бутун умматга илм берган бўласан.”

Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
- Бувижон ... Сиз жуда оғир хаёт кечирдингиз, бироқ кўнглингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
- Бор албатта. Менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс холда юрагим тўла чандиқ бўларди.
Хозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!

КЎПРИК
🕊
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
🍃🌺🍃🍃🍃🍃🌺
Икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.
@Jaloliddinrumiyy🕊

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛ - ЖАВОБЛАР
“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.
“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.
Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.
Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.
Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.
Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, улар меҳрингизни доим эшитиб, кўриб, ҳис қилиб яшасинлар..

* * *
Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг нинг энг муҳим сабаби барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир!
Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан…
Фёдор Достоевский

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.
Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Бугун СИЗ учун ЭНГ ХАЙРЛИ, омадли, қувончли кун бўлишини унутманг .
Бугун эрта тонгда нимани орзу қилсангиз ўшанга эришасиз.
Чунки бугун Парвардигор СИЗ учун
Илму маърифат, тинчлик-омонлик,бахт- саодат,соғлик- саломатлик, омад ва муваффақият, ризқ ва барака,
дўстлик ва оқибат, севги ва садоқат, ишқу мухаббат , ризқу неъмат эшикларини очади.
Чунки астойдил, чин дилдан қилган дуоларингиз албатта ўз
ижобатини топади.
Тонгда Яратган билан бандаларини боғловчи восита бўлган фаришталар тинмай дуо қилиб, СИЗГА бахт ва омад, ризқу барака, шодлик ва қувонч тилайдилар.
ТОНГ мана шундай , Яратганнинг ЭНГ бетакрор, энг хайрли, ЭНГ тоза ва ғуборсиз яратмишидир.

ЎРИК МУРАББОСИ тайёрлаймиз.
Мевалар орасида юракка қувват берувчи ЭНГ бебахоси бўлган ўриклар бу йил мўл хосил қилди.
Ўрик шарбати ва МУРАББОСИни тайёрлашнинг айни вақти бўлгани учун сизларга ёрдами тегар дея мана шу видеода кўрганингиздек энг осон ва мазали мураббо тайёрлашни тавсия қиламиз.

ОЛТИН СЎЗЛАР
Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...
Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...
Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))
Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.
Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...
Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...
Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.
Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.
«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

#шеърият
Абдулла Орипов
Ҳангома кўп учрар ҳаётга доир,
Кекса бир қаламкаш одам бор эди.
Сизга кўп ёмонлик қилганман, шоир,
Кечиринг, узримни сўрайман, деди.
Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам,
Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон.
Сен гугурт чаққанда ёнсаю олам,
Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.
Аттангки, қайдадир ношуд шифокор
Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.
Унга узрларнинг не кераги бор,
Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут.
Сиз менинг умримни қилдингиз адо,
Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар.
У темир панжалар юракни борҳо
Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар.
Кун-бакун тараққий этмоқда дунё,
Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин.
Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто
Аввал узр сўраб, сўйишар кейин.
@piskenthayoti
Абдулла Орипов
Ҳангома кўп учрар ҳаётга доир,
Кекса бир қаламкаш одам бор эди.
Сизга кўп ёмонлик қилганман, шоир,
Кечиринг, узримни сўрайман, деди.
Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам,
Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон.
Сен гугурт чаққанда ёнсаю олам,
Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.
Аттангки, қайдадир ношуд шифокор
Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.
Унга узрларнинг не кераги бор,
Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут.
Сиз менинг умримни қилдингиз адо,
Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар.
У темир панжалар юракни борҳо
Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар.
Кун-бакун тараққий этмоқда дунё,
Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин.
Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто
Аввал узр сўраб, сўйишар кейин.
@piskenthayoti