Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI

📹📖🕌 "Илм сизни азиз қилади" – Наманган шаҳридаги "Ҳомиддин қори" жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобур домла Насриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BAYONOT

⛽️ 🔥 Метан газ "заправка"ларга лимит қўйилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — "Ҳудудгазтаъминот"

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "метан заправкаларга лимит қўйилмоқда" мазмунидаги хабарлар юзасидан "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти расмий изоҳ берди.

"Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ таъминоти тизимидаги айрим газ тақсимлаш станцияларида техник-профилактика ишлари амалга оширилган. Таъмирлаш ишлари олиб борилган вақтда газ босими пасайгани сабабли айрим метан заправкалар фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилган,

Ҳозирда республика бўйича метан "заправка"лар белгиланган тартибда фаолият юритмоқда. Табиий газ уларга газ таъминоти корхоналари билан тузилган шартномалар асосида етказиб берилмоқда.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

⚽️ “Фақат битта Ўзбекистон футболчисининг қиймати бутун Эрон миллий терма жамоасининг қийматидан баланд”

Бу гаплар эронлик мухлислар томонидан Инстаграмда янграган. Улар Абдуқодир Ҳусановнинг ҳозирги кундаги трансфер нархини ўзларининг бутун терма жамоаси футболчиларидан юқори эканини таъкидлаган.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ENERGETIKA

📹🔥 Наманганда иситиш мавсуми ноябрь ойидан бошланади

Бу ҳақида "Ҳудугаз Наманган" газ таъминоти филиали маълум қилди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#SPORT_TAYM

📹 ⚽️ 💰 Криштиану Роналду тарихда биринчи миллиардер футболчига айланди!

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби футболчиси Роналдунинг маблағлари 1,4 миллиард долларга етди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HAMDARDLIK

🇺🇿 ◼️ Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таниқли намояндаси, биринчи Мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ўрмонович Аҳмедов 2025 йил 12 октябрда 83 ёшида вафот этди.

1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилояти Бағдод туманида туғилган Рустам Аҳмедов мактабни тугатиб, аввал Тошкент олий танк қўмондонлик билим юрти ва Москва Зирҳли танк қўшинлари ҳарбий академиясида ўқиди. Тошкент олий танк қўмондонлик, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик ва Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртларида масъул лавозимларида ишлади.

Истиқлолнинг илк йилларида республика Мудофаа вазири, Миллий гвардия қўмондони вазифасини бажарувчи сифатида миллий армияни шакллантириш, давлат мудофаа тизимини барпо этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатди. У Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ҳам яхши ишлади. Сўнгги дамларда фахрий генерал Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси сифатида яқиндан кўмакдош бўлди.

📲 @Namanganim24
#ANONS

⚽️🇺🇿 Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши ўйнайди!

"FIFA" кунлари доирасида Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвай терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Италиялик мутахассис Уругвайга қарши ўйинга олиб кетиладиган таркибни сезиларли қисқартирди. Икки нафар янги футболчи йиғинга жалб қилинган бўлса, олти нафар футболчига жавоб берилди. Жамоага янги футболчи сифатида "Навбаҳор" жамоаси ҳужумчиси Русланбек Жиянов ва Ҳусайн Норчаев жалб қилинган. Олдинроқ эса, жароҳати сабаб Фаррух Сайфиев ва Наманган футболи тарбияланувчиси Одил Ҳамробеков таркибдан чиқарилганди.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай футболчиларига қарши ўйин бугун - 2025 йил 13 октабрь куни Малайзиянинг Мелака шаҳридаги "Ҳанг Жебат" стадионида Тошкент вақти билан соат 17:45 да бошланади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍1
#SPORT_TAYM

📹🇺🇿🥋Наманганда таэквондо бўйича анъанавий халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилади!

2025 йил 14-18 октябрь кунлари Наманган шаҳри Янги Наманган туманидаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг таэквондо "WТ" тури бўйича "Uzbekistan Open" халқаро турнири бўлиб ўтади.

Дунёнинг энг моҳир таэквондо усталари, мингдан зиёд спортчилар қатнашиши кутилаётган ушбу нуфузли мусобақага барча спорт ихлосмандари, шарқона яккакураш шайдоларини таклиф қиламиз!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👏1
#SPORT_TAYM

📹🇺🇿🇺🇾⚽️🤝 Халқаро ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон футболчилари Уругвайга мағлуб бўлди

Миллий терма жамоамиз "FIFA" кунлари доирасидаги иккинчи учрашувни бугун Малайзиядаги "Ҳанг Жебат" стадионида Уругвай термасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур ўйиннинг Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм бошида уругвайлик бирин-кетин икки голга муаллифлик қилишди. Факундо Торрес ҳисобни очган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб, Хуан Санабрия иккинчи голни урди.

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Русланбек Жиянов терма жамоамиз сафида 61-дақиқада Отабек Шукуровнинг ўрнига захирадан майдонга тушиб, 82-дақиқада гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, учрашув 2:1 ҳисобида Уругвай миллий терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI
#Shayx_saboqlari

📹🌙 "Хушуъ билан намоз ўқиган мўъминлар нажот топадилар
" – элимиз ардоғидаги уламо, раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари фикрларига қулоқ тутайлик, азизлар!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#BUNYODKORLIK

🏔🌃 Наманганда "Aisha Group" ва Австрия ширкати ҳамкорлигида йирик туризм мажмуаси қурилади

Наманган вилоятида замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа доирасида Камчиқ довонининг вилоятимиз ҳудудидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси барпо этилади.

Қурилиш ишлари 90 гектар майдонда амалга оширилиб, унинг ижрочиси сифатида Австриянинг "Doppelmayr / Garaventa" гуруҳи иштирок этмоқда. Бу компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15 мингдан ортиқ канатли йўллар қуриш тажрибасига эга.

Айтиш даркор, ушбу мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири — "Aisha group" компанияси раҳбари, "Шуҳрат" медали соҳиби Жобирхон Камолиддинов молиялаштиради.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AFISHA
#ANONS

📹 🏛 🎭 Наманган вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоаси санъат шайдоларини янги спектакллар намойишига таклиф қилади

Бугун - 2025 йил 14 октябрь куни соат 14:00 да "Виждон амри", эртага - 2025 йил 15 октябрь куни соат 14:00 да "Усмон Носир" спектакллари намойиш қилинади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#INSON_QADRI_UCHUN

📹 🚕 Янги хизмат: Наманганда “ижтимоий такси” лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади

Самара Аҳмадалиеванинг айтишича, у ногиронлиги бор фарзанди туфайли 9 йил давомида ҳеч қаерда ишламаган, уйдан кўчага ҳам чиқолмаган.

Аммо, мана бир йилдирки фарзанди “Ғамхўрлик” гуруҳига, онанинг ўзи  ишга жойлашди. Лекин ҳар кунлик йўлкира харажатлари оилага бироз оғирлик қилаётганди. “Ижтимоий такси” лойиҳасининг йўлга қўйилгани эса уларга айни муддао бўлди.

“Ижтимоий такси” лойиҳасидан фойдаланиш учун маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга ёки ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

📝 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🏠 🏪 Энди бино қуриб, пастки қаватини “маҳалла еттилиги”га берган тадбиркорлар солиқдан озод қилинади

Бу ҳақида бугун - 2025 йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Бинони шаҳар ва вилоят марказида қурган тадбиркорлар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#GAP_EGASINI_TOPADI...
ИЗОҲГА ҲОЖАТ ЙЎҚ...

😡 Изоҳсиз...
Без комментариев...
No comments...

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TAFAKKUR

📹 "Бизчи!?! Биз қачон ҳалол луқма излаймиз?!?" 😢

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI
#Muftiy_minbari

📹🕌 "Лаънатга қолишдан сақланинг" – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Ҳолиқназаров ҳазратларининг ибратли фикрларига қулоқ тутайлик!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2025/10/15 03:55:05
Back to Top
HTML Embed Code: