Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️📹🗓 Миллий қонунчиликка кўра,
2025 йил октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

🔹
“Чиройли” давлат рақами белгиларининг аукцион савдолари тўхтатилади.

🔹 “Яшил макон” платформасида очиқлик таъминланади.

🔹 Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун пенсиялар автоматик тарзда тайинланади.

🔹 Айрим молиявий ёрдамлар ижтимоий карта орқали ажратилади.

👉 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ УШБУ ВИДЕОДА: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI

📹📖🕌 "Ота-она илтимосим, сиздан?! Мани дуоибад қилманг..." – Наманган шаҳридаги "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди имом хатиби Муҳаммад Аюб домла Фахриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#EHTIROM
НАМАНГАНДА УСТОЗ ШИФОКОРЛАР ШАРАФЛАНДИ

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов шифо масканларида умр бўйи сидқидил хизмат қилиб, бугунги кунда ҳам ёш касбдошларини қўллаб-қувватлаб келаётган устоз шифокор фахрийларни байрам билан табриклаб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

Тиббиёт фанлари номзоди, филиалнинг юқори технологик шошилинч хирургия илмий лабораторияси раҳбари Баркамол Исҳоқовнинг  “Наманган хирургияси тарихи” китоби шонли сана олдидан муносиб туҳфа бўлди. Бу китобда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор Григорий Григорьянц ва у ташкил этган Наманган хирургияси мактаби фаоллари тўғрисида қизиқарли, ибратга лойиқ лавҳалар ўрин олган.

Самимий учрашув байрам дастурхонида давом эттирилди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
👏1
#EHTIROM

🇺🇿 👩‍🏫 Ўзбекистон Президентининг байрам табриги: Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилади!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган байрам табригида педагоглар меҳнатини қадрлаш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қатор янги имкониятларни эълон қилди:

◽️ Ипотекада енгиллик – 15 йиллик стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоиз давлат томонидан қопланади.

◽️ Фарзандлари учун чегирма – олийгоҳга қабул қилинган педагог фарзандлари контракт тўловида 30 фоиз чегирмага эга бўлади.

◽️ Компьютер учун кредит – ўқитувчилар замонавий техника сотиб олиши учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит берилади.

◽️ Давлат хизматларида арзонлик – янги йилдан педагоглар давлат хизматлари тўловини икки баравар кам тўлайди.

◽️ Ёш педагогларга таълим кредити – дунё "ТОП-300" олийгоҳга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RESPECT

📹 "Наманган ва наманганликлар меҳру оқибат, саховатда тенгсиз" – видеони охиригача кўринг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FAROVONLIK
#AVTO_OLAM

📹🚙 "Avto Tuning" – Наманган Марказий Осиёда етакчи

Соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг фикри ва қўшни давлатлардан келаётган мижозларнинг авторақамлари шуни кўрсатадики, "Avto Tuning" йўналишида наманганлик усталар нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган вилоятидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш субъектлари сони 2 минг 800 тага етди. Айни йўналишда бандлиги таъминланган фуқаролар сони эса 12 минг 580 нафарни ташкил этмоқда.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 "FIFA" 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг рамзий қаҳрамонларини кўрсатди

Чапдан ўнгга: "Maple", "Zayу" ва "Clatch". Уларнинг ҳар бири мусобақа мезбонлари — АҚШ, Канада ва Мексика маданиятининг бир қисмини ифодалайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиққан.

Эслатиб ўтамиз, "ЖЧ-2026" бир вақтнинг ўзида учта давлатда - АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари бўлиб ўтади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
​​#TASHABBUS

🇺🇿🇺🇳 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан дунёга қандай чақириқлар қилди?

Президентимиз юксак минбардаги нутқида Афғонистон, Ғазо, Украина, иқлим, ёшлар ва сунъий интеллект масалалари асосий ўринда бўлди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида нутқ сўзлаб, қатор ташаббусларни илгари сурди.

🔹 Аввало, Президентимиз БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтиришга чақирди.
🔹 Ўзбекистонда педагоглар учун Бутунжаҳон профессионал таълим саммити ўтказиш таклифини берди.
🔹 Болалар саратони ва оғир касалликларга қарши кураш мавзусида БМТ қароргоҳида тадбир ташкил этишни эълон қилди.
🔹 Осиё хотин-қизлар форумини доимий майдонга айлантириш ташаббусини билдирди.
🔹 Марказий Осиё иқтисодий тараққиётига бағишланган халқаро форум ва “яшил” технологиялар хабини яратиш ғоясини илгари сурди.
🔹 Суғориш, сувни тежаш ва демографик барқарорлик дастурларини қабул қилиш зарурлигини қайд этди.
🔹 Афғонистон масаласида бу мамлакат ёлғиз қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
🔹 Ғазода ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва “икки халқ – икки давлат” тамойилини амалга оширишга чақирди.
🔹 Украина бўйича дипломатик мулоқотларни қўллаб-қувватлади.
🔹 Терроризмга қарши кураш доирасида Тошкентдаги Минтақавий кенгашни Халқаро компетенциялар марказига айлантириш таклиф этилди.
🔹 Шунингдек, Терроризмга қарши кураш бошқармаси минтақавий офисини Ўзбекистонда очишга тайёрлигини билдирди.
🔹 Халқаро транзит коридорлари хавфсизлигини таъминлаш учун “Барқарор ривожланиш мақсадлари учун транспорт боғлиқлиги” глобал механизмини жорий қилиш таклиф этилди.
🔹 Ўзбекистонда Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форуми ўтказиш режалаштирилгани айтилди.
🔹 Иқлим миграцияси бўйича глобал пакт қабул қилишга чақирди.
🔹 Рақамли ривожланиш ва сунъий интеллектдан тенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, "AI" имкониятларини соғлиқни сақлаш, таълим ва маданиятда адолатли қўллаш учун халқаро механизм таклиф этди.
🔹 Нутқ якунида Президент “Жаҳон ёшларининг тинчлик ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш ташаббусини билдирди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🗓🕌 Кундалик намоз вақтлари тақвими - 2025 йил 3 октябрь (ҳижрий 1447 йил - Рабиъус сонийнинг ўн биринчи санаси), жума куни учун (Наманган вақти билан)

🌄 Қуёш вақти   06:12
🏙 Қиём вақти   12:07

                               Азон       Такбир
🌙 Бомдод     04:54 |   | 05:34
🌙 Пешин        12:40 |   | 12:50
🌙 Аср              16:07 |   | 17:17
🌙 Шом           17:56 |   | 17:56
🌙 Хуфтон        19:07 |  | 19:17

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

👇👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TAFAKKUR

📹 Ортингиздан гапирганлар ортингизда қолганлардир...

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

📹 Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲 "Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади", деб марҳамат қилганлар.

🤲 Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин! Икки дунё саодатини ато этсин!

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2025/10/03 03:05:31
Back to Top
HTML Embed Code: