Telegram Web
#BILGANINGIZ_FOYDA

🚗 Эски машиналар босқичма-босқич истеъмолдан чиқарилади

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида, Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2026 йил 1 январдан ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. Улар қайта рўйхатга олинмайди, давлат рўйхатидан чиқарилади.

Яъни, 1976 йилда ишлаб чиқарилган “темир отлар”га энди йўлларда жой бўлмаслиги мумкин. Албатта, “антиквар” — тарихий аҳамиятга эга машиналар бундан мустасно.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NAMANGANGA_KELING
#TURIZM
#BIZNES

📹🗾🏙 "Наманганга келинг, бизнес қилинг, равнақ топасиз!"

Наманган — кенг имкониятлар макони. Инвесторларга солиқ ва божхона имтиёзлари, тайёр инфратузилма ва қулай логистика тизими яратилган. Ёш ва малакали ишчи кучи мавжуд.

Вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар халқаро бозорга муваффақиятли экспорт қилинмоқда. Наманган — сиз учун ишончли сармоя манзили бўла олади.

☝️ Бизнесингизни бугун Наманганда бошланг!

📝 Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM

📹⚽️🏆 Суперлига. «Навбаҳор» камчиликда қолган «Хоразм»дан тўп ўтказиб, ғалабани бой берди

Ўзбекистон чемпионатининг 24-туридан ўрин олган дастлабки баҳс Урганчда бўлиб ўтди ва унда мезбонлар «Навбаҳор» билан дуранг қайд этишди.

Ўйинда иккала жамоа ҳам пеналтидан гол уришди. «Хоразм» камчиликда қолгач, ҳисобни тенглаштиришни уддалади ва бу жамоанинг ушбу мавсумда Урганчдаги илк голи бўлди.

Ҳаким Фузайлов жамоаси очколарини 21тага етказиб, 14-ўринга кўтарилди. Наманган клуби 37 очко билан 7-поғонага жойлашган.

Суперлига. 24-тур
Хоразм — Навбаҳор 1:1
3 октябр. Хоразм спорт мажмуаси
Голлар: Мурод Бобожонов (71, пеналти) — Аббос Ғуломов (24, пеналти).

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KRIMINAL

📹💰 ДХХ: Хорижга катта пул эвазига ишга жўнатмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HIDOYAT_SARI

📹📖🕌 "Инсонларни рози қиламан деб умрингизни зое кетказманг!" – Наманган шаҳридаги "Ҳомиддин қори" жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобур домла Насриддиновнинг ибратли фикрларига қулоқ тутинг!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEXNOLOGIYA

📹🇸🇦🥤 Саудия Арабистони "Кока-кола"нинг муқоболи сифатида фойдали ичимлик сувини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BONG
#XALQ_OVOZI

📹 Абгор ҳолдаги "Исфархон" ёхуд Наманган шаҳри марказий йўлларига ким қарайди?

Бир пайтлар гуммалари билан машҳур бўлган, ҳозир супермаркет жойлашган "Исфархон" даҳасидаги кўча, пиёдалар ўтиш жойи ачинарли ҳолатга келиб қолган.

Йўлларни таъмирлаш, бетартиб жойлашган "парковка", енгил машиналар учун "питак"ни тартибга соладиган давлат идоралари Наманган шаҳрида борми?...

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#ETIROF
ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ТУРИЗМ ФИДОЙИСИ СИФАТИДА ТАҚДИРЛАНДИ

💼🏅 Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботирхон Қодирхонович Нуриддинов "Туризм фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур мукофот Ботирхон Нуриддиновга Республика Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан тантанали тадбирда тақдим қилинди.

Маълумот ўрнида, Ботирхон Нуриддинов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик педагогика институти, 2010 йили Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йили Япониядаги Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган. Иқтисодчи-менеджер, халқаро алоқалар мутахассислигига эга.
Рус, инглиз ва япон тилларида мукаммал сўзлаша олади.

Меҳнат фаолияти давомида давлат идораларида масъул вазифаларда ва Япониянинг "Hopeas" савдо ва туризм компаниясида ишлаган.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KRIMINAL
НАМАНГАНДА СУДЬЯ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

📹⚖️💰 Ўзбекистон халқаро арбитраж ва ҳакамлик судларини ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Наманган вилояти ҳакамлик суди судьяси Чуст туманида яшовчи шахсга шу туманнинг “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6 сотих ер майдонида жойлашган, қурилиши тугалланмаган баҳсли нотурар бинога эгалик ҳуқуқини берувчи ҳал қилув қарорини чиқариб бериш эвазига 3 минг 200 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳакамлик суди судьяси мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT_VAQTI
#Muftiy_minbari

📹🕌 "Инсон азизу мукаррам" – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Ҳолиқназаров ҳазратларининг ибратли фикрларига қулоқ тутайлик!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_TARIXI
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛАРИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

🇺🇿💼 Мустақилликнинг илк йиллари, яъни 1992 йил январь ойидан ҳозирги вақтга қадар – ўтган 34 йил мобайнида Наманган вилоятини 6 нафар ҳоким бошқарган.

Илк бор вилоят ҳокими сифатида, 1992-1996 йилларда Бургутали Рапиғалиевич Рапиғалиев ишлаган. Вилоятнинг иккинчи ҳокими эса Тўлқин Отахонович Жабборов (1996–2004) бўлган. У вилоятни қарийб 8 йил бошқарган.

Шундан сўнг вилоятимизга
4,5 йил давомида касби бухгалтер-иқтисодчи Икромхон Ҳошимхонович Нажмиддинов бошчилик қилган.

Шундан сўнг, 2009 йил февралдан муҳандис ихтисослигига эга Баҳодир Турсунович Юсупов вилоятга 2015 йил 26 ноябргача бош бўлган.

Иқтисодчи Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров вилоят раҳбари курсисида Фарғона вилоятига ишга ўтгунича 2020 йил 25 сентябрга қадар ўтирган. Унинг ўрнини эгаллаган раҳбар Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов 2021 йил февраль ойида расман вилоят ҳокими сифатида тасдиқланди ва ҳозиргача вилоятимизни бошқариб келмоқда.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ZIYOKOR
#RESPECT

💼📚 Таниқли шоир Носиржон Жўраев ташаббуси билан 8-мактабга 1000 дона бадиий китоб топширилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, “Янги Ўзбекистон” республика газетаси Бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари, таниқли шоир ва журналист Носиржон Жўраев ўзи ўқиган Наманган туманидаги 8-умумтаълим мактаби кутубхонасига 1000 дона бадиий асарлар тўпламини туҳфа этди.

Шўрқўрғонлик ижодкор ўқувчи-ёшлар билан самимий суҳбат жараёнида, инсон камолотида китобнинг беқиёс ўрни ва беминнат дўст эканлигини таъкидлади. Бу сўзлар ўғил-қизларда мутолаага меҳр-муҳаббатни янада кучайтирди ва уларни янги орзу-мақсадлар сари ундади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👏2
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 "Манчестер Сити" клуби Пеп Гвардиолани истеъфога чиқаришга қарор қилди

Агар ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси Eвропа Чемпионлар лигасида муносиб иштирок этмаса, испаниялик мутахассис клуб бош мураббийи лавозимидан озод этилади.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#INSON_QADRI_UCHUN

📹 ⚖️ Наманганда сайёр суд орқали 11 нафар шахс муддатидан аввал шартли равишда жазодан озод этилди

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
2025/10/09 15:22:31
Back to Top
HTML Embed Code: