Telegram Web
Бугун "Менинг мактабим” лойиҳасига старт берилади

2025/2026 ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичига бугундан старт берилади. Ушбу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 минг 987 та мактаб иштирок этади.

Лойиҳа доирасида 22–31 октябрь кунлари — лойиҳаларни шакллантириш, 1–10 ноябрь кунлари — саралаш, 11–20 ноябрь кунлари — овоз бериш босқичлари ўтказилади.

Лойиҳада 5–11-синф ўқувчилари ўз мактаблари учун таклиф этган ғояларни илгари суриш ва уларга овоз бериш орқали иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, 3 ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар декабрь–2026 йил январь ойларида лойиҳанинг иккинчи босқичида қатнашади.
▪️Рўйхат

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2
Ҳокимликларда янги бошқарув тизими жорий этилади

Президентнинг “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман (шаҳар) ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида 9 та вазирлик ва идоранинг бўлинмалари ҳокимликлар таркибига ўтказилади.Ҳокимлар бу бўлинмалар устидан бевосита раҳбарлик қилади, ходимларни тайинлайди ва рағбатлантиради.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари сони — 6 нафар, туман ва шаҳарларда — 4 нафар этиб белгиланди.

Ҳар бир раҳбарга камида 3 нафар ижрочи ходим тўғри келади.

KPI кўрсаткичларига тўлиқ эришган ҳокимларга ажратиладиган маблағ 15% га оширилади.

2026 йилдан “Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик форуми” ҳар йили ўтказилади.

Шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ва 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3
Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” ғолибларини табриклади

Бу йилги мусобақада 2210 нафар шахматчи қатнашди. Улардан 286 нафари – аёл-қизлар. “Мен айниқса қизларимизнинг ғалабаларидан бениҳоя хурсандман”, – деди Администрация раҳбари ўз табригида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❗️Энди чакана савдо, жумладан, тиббиёт ва дорихона хизматларида назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилиши мумкин

Ҳукуматнинг "Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 667-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини амалга ошириш тартиблари белгиланди. Бу орқали тиббий хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида қонун талабларига риоя этилишини ННТлар томонидан холис баҳолаш тизими жорий этилади.

Шунингдек, эндиликда Рақобат қўмитаси томонидан ҳамда тажриба даврида нодавлат ташкилотлар иштирокида назорат хариди тадбирлари қуйидаги қоидалар асосида амалга оширилади:
🔘Назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирлари қонунийлик, холислик ва махфийлик принципларига асосан ўтказилади;
🔘Бу тадбирлар бўйича режа Қўмита томонидан ишлаб чиқилиб, расмий тарзда тасдиқланади;
🔘Ҳар бир тадбир бўйича масъуллар, жой, муддат, текшириладиган мажбурий талаблар ва фото-видео қайд этиш тартиби буйруқ билан белгиланади;
🔘Назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар тегишли лабораторияларда синовдан ўтказилади;
🔘Агар товар ёки хизмат қонун талабларига мос келмаса, тегишли ваколатли органларга юборилади ва жамоатчиликка ахборот берилади;
🔘Биринчи марта қонунбузарлик аниқланса, тушунтириш ва ёрдам чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув белгиланади;
🔘Нодавлат ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан тадбирларни амалга оширади, Қўмита эса ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, қарор орқали соғлиқни сақлаш соҳасида “сирли мижоз” усули билан тиббиёт ва дорихона хизматлари сифатини баҳолаш ҳамда чакана савдода назорат хариди жараёнларини қонун доирасида йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос яратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2025/10/24 16:26:18
Back to Top
HTML Embed Code: