Telegram Web
Бешта ташкилот биргаликда "Маромийлик" лойиҳасини йўлга қўймоқда

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси биргаликда дабдабали тўйлар ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларни ихчамлаштириш, оилавий қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган тарғибот кампаниясини бошлайди.

Шу мақсадда 90 кунлик чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. 

Батафсил.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл қоидаларига ўзгартириш: тўхташга рухсат этилди

Энди тўхташ таъқиқланган ва тўхтаб туриш таъқиқланган йўл белгилари таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади.

Бунда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда, ушбу йўл белгиларига уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍31
Бугун мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари куни нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табриги йўллади.

Табрикни тантанали тадбирда Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Қутловда ички ишлар тизимини халқчил ва самарали тузилмага айлантириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам замин яратилгани таъкидланган.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида эришилаётган ютуқлар билан бирга, соҳа олдида турган устувор вазифалар қайд этилган.

Президентимиз табригида халқимиз ҳаётини янада осойишта ва файзли қилишга қаратилган ҳаракатлар бундан буён ҳам устувор даражада изчиллик билан давом эттирилиши, ички ишлар ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, замонавий иш шароитлари билан таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланган.

Давлатимиз раҳбари ички ишлар органлари ходимларига тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизматида катта муваффақиятлар тилаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
6🔥1👏1
❗️Президент Шавкат Мирзиёев бугун жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.

Шунингдек, АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.

Ҳафта давомида ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси очилишида иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга ташриф буюрадиган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб билан олий даражадаги учрашувлар ўтказади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Rasmiy_bayonot

❗️"UzAuto Motors": Cobalt автомобили ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Айрим Телеграм-каналларда 2025 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилининг тормоз тизимида носозлик кузатилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

"UzAuto Motors" АЖ маълум қилишича, компанияга мазкур моделдаги автомобиллар бўйича тормоз тизимига оид ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Ҳар бир автомобиль ишлаб чиқариш жараёнида кўп босқичли сифат ва хавфсизлик назоратидан ўтади. Шу жумладан, тормоз тизими махсус ускуналарда статик ва динамик ҳолатда синовдан ўтказилади.

Компания фойдаланувчиларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ҳамда расмий манбаларга ишонишга чақирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда юк автомобилдаги ёнғин бартараф этилди

Сурхондарё вилояти ФВБ хабар беришича, бугун, 28 октябрь соат 08:54 да Бойсун тумани ҳудудидан ўтган “DAF” юк автомобили ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига соат 09:40 да 1 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борди, ёнғин соат 09:43 да қуршаб олинди ва 09:55 да тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисми ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнди.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2
Шароф Рашидов тумани ҳокими қамоқдан чиққани инкор қилинди

Олий суд хабарига кўра, айрим манбаларда Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган М. Х.нинг озод этилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Жорий йилнинг 10 июль куни Жиззах шаҳар судининг қарорига кўра, М. Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, ҳозирда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

М. Х.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судида кўриб чиқилмоқда ва ҳозирги вақтда тайинлаш босқичида эканлиги маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2
#Eksklyuziv

❗️"Бирлик — 2025” ҳарбий ўқув машғулотларидан кадрлар

Ҳамкорликдаги давлатлар мудофаа вазирликларининг жанговар бўлинмалари минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида шартли таҳдидларга биргаликда қарши курашди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли қирувчи самолётлар шартли душманнинг муҳим объектларини яксон этди ҳамда артиллерия бўлинмалари шартли душманнинг объектларига артиллерия оловини ёғдирди.

Маълумот учун 14-21 октябрь кунлари Марказий ҳарбий округининг “Каттақўрғон” полигонида ўтказилган “Бирлик–2025” ўқувларида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ва Озарбойжон республикалари Мудофаа вазирлиги бўлинмалари иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
2025/10/29 04:55:49
Back to Top
HTML Embed Code: