Telegram Web
Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.

Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга қаратилади.

Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм берилади.

Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтириши, яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
7👍2
ҲУДУДИЙ ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Ҳурматли тадбиркор ва ташаббускорлар диққатига!

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекнефтгаз, Ўзкимёсаноат, Олмалиқ КМК, Навоий КМК, Ўзсаноатқурилишматериаллари, Ўзэлтехсаноат уюшмалари билан кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмарка” ўтказилади!

❗️Ярмаркада фаолиятингизни кенгайтириш ва янги ҳамкорлар топиш имкониятига эга бўласиз.

Манзил: Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ёпиқ манежи.
📍
Локация:

Иштирок этиш учун қуйидаги телефон рақамга мурожаат этишингиз мумкин:
☎️ +99891 956-21-01

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍21👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

70 ЙИЛЛИК ОРЗУ РЎЁБИ

Хатирчи туманидаги бир маҳалланинг азалий орзуларидан бири бугун амалга ошди. Маҳаллада энди ҳар куни байрам.

Қандай орзу эканлигини батафсил видеолавҳада билиб оласиз
.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг бу галги видеолавҳаси бир мурожаат ҳикояси тафсилотларидан сўзлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон маҳсулотлари Германия кўргазмасида намойиш қилинди

Германиянинг Кёлн шаҳрида 4–8 октябрь кунлари ўтказилган “Ануга 2025” халқаро озиқ-овқат кўргазмаси дунёнинг энг йирик ва нуфузли саноат ярмаркаларидан бири бўлди. 100 дан ортиқ давлатдан 7 800 дан зиёд компаниялар иштирок этган глобал тадбирда Ўзбекистон номидан тадбиркорлар билан бир қаторда “Туронбанк” АТБ вакиллари ҳам фаол қатнашди.

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган махсус репортажда:
— “Ўзбек лимони” миллий брендининг халқаро майдонда тақдимоти,
— Ўзбекистон аграр соҳасининг экспорт салоҳияти ва деҳқонлар фидойилиги,
— Кўргазмадаги стендлар, иштирокчилар ҳамда инвестор-тадбиркорларнинг интервюлари ёритилди.

Табиийлиги, сифати ва ўзига хос лаззати билан ажралиб турган “Ўзбек лимони” кўргазманинг диққат марказида бўлди. Унинг ёрқин таъми ва жозибали кўриниши хорижий мутахассислар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍2🔥1
#Rasmiy

Бектемир туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот

Бугун, 15 октябрь куни соат 11:41 да Тошкент шаҳар ФВБга Бектемир туманида жойлашган "CОМPASS" савдо мажмуасидаги ошхонаси дудбуронида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин майдони 1 кв.м майдонда содир бўлган. Ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев бугун Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади ҳамда ушбу мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, президент Тошкент вилоятида "Янги Тошкент" халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади, Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Inhceon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа 4 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 2,5 млрд доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади.

Бу билан терминаллар орқали йилига 20 млн нафар йўловчи ва 129 минг тонна юк ўтказиш, соатига 30 та учиш-қўниш операцияларини бажариш, 14 та телескопик траплардан фойдаланиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади.

Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳа “яшил” стандарт тамойилларига жавоб берадиган минтақадаги биринчи аэропорт бўлади. Терминалларда 46 минг квадрат метрлик “Duty free” зонаси ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍42👌1
Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди

Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA)нинг тегишли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (“UzTest”) ДМ ҳузуридаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA) томонидан аккредитациядан ўтган Ўзбекистондаги илк ташкилот сифатида эътироф этилди. Бу ҳақдаги маълумот Туркия Ҳалол Аккредитация Идорасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган: https://english.hak.gov.tr/accredited-hcabs.

Ҳалол сертификатлаштириш идораси OIC/SMIIC 2:2019 – “Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification” халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтди. Бу эса Ўзбекистонда ҳалол стандартлари бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар учун янги босқични англатади.
Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида ҳалол стандартлари ва сертификатларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Хусусан, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида ҳар бир маҳсулот турига мос сертификатлар талаб қилинади, улар орасида Ҳалол сертификати ҳам муҳим ўрин тутади. Бу сертификат хорижий, айниқса, Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC)га аъзо давлатларга маҳсулот экспорт қилишда техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, ҳалол соҳаси жаҳон иқтисодиётида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бирига айланди. Ҳозирги кунда ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ҳажми 2 триллион АҚШ доллари, зиёрат туризм 400 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Мазкур натижа Ўзбекистоннинг халқаро стандартлар тизимига интеграция жараёнидаги муҳим қадамларидан бири бўлиб, мамлакат маҳсулотларининг экспортини жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси, Муҳаммад Абунайян:

«Президент жаноблари, бу даражада улкан ўзгаришларни амалга оширган етакчилардан иккисини биламан.

Биринчиси — Сиз, иккинчиси эса Саудия валиаҳди, бош вазир Муҳаммад бин Салмон».


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍2110🔥10👌1
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. II чорак дарс машғулотлари 10 ноябрдан бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2
🔖 Қонунчиликка кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

🚫 Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

📝 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
❗️Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 18 октябрь кунидан бошлаб мамлакатимизга шимоли-ғарбдан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 18 октабр куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октабрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Бианнеле — анъана ва замонавий санъат туташган маскан

Бухоро биенналеси мамлакатимизнинг маданий меросни асраб-авайлаш ва креатив иқтисодиётни ривожлантиришга бўлган интилишини ўзида акс эттирмоқда. У шаҳарнинг гўзал сақланиб қолган тарихий маркази, жўшқин анъаналарига эга бўлган ижодкорлик, маданий мулоқот ва санъатни намоён этмоқда.

🏙 Эътиборлиси, ушбу биеннале учун 3,5 гектар майдон тайёрланди. 14 та тарихий объект реставрация қилинди.

Бианнеледа иштирок этаётган ажойиб рассом Муниса Холхўжаева ўзининг лойиҳалари тўғрисида қисқача маълумот берди:

🔈 «Лойиҳамнинг номи «Гуллаш ва сўниш бўйлаб», лойиҳамда асосий қаҳрамон қилиб ўсимликни танлаганман.

Биенналедаги лойиҳам учта локацияда жойлашган. Биринчиси, биенналенинг бош қисмида, Тоқи Саррофон гумбази остида осилган инсталляция. Энди, шамол тўғрисида ўйладим, гумбазни тагида турибмиз, гумбазда чорраҳа, кириш чиқиш жойи бор, бу айнан гумбаз остида шамол қанақа қимирлаши тўғрисида, яъниким ҳаракат борки — ҳаёт бор...

Биеннале 20 ноябргача давом этади, ҳаммани кутиб қоламиз».


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👌2👍1🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️17 октябрь — Бутун жаҳон камбағалликка қарши курашиш куни

БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.

Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

“Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.

🎞Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган фильм орқали ислоҳотлар самараси ва ҳаётлардаги ўзгаришлар билан танишинг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкингиз бузилишга тушган ёки тушмаганини қандай аниқлашни биласизми?

Батафсил видеороликда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2025/10/17 19:19:48
Back to Top
HTML Embed Code: