Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессияси олдидан

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Рекорд: Зафарободлик фермер бу йил пахтадан 90 центнер ҳосил олди

Туманнинг Сайдулла Синдаров хўжалиги ҳудудида жойлашган “Фориш йўллари” фермер хўжалигида 20 гектар майдонга экилган 57-навли пахтани йиғиб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ва мутасадди раҳбарлар иштирокида пахта теримига старт берилди. Замонавий пахта териш машиналари ҳосилни йиғишга киришди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур майдондан ҳар гектардан 90 центнердан ортиқ ҳосил олинди.

📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍71👏1
Тошкентда Маҳтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди

Тошкент марказидан Маҳтумқули кўчаси бўйлаб “Ташселмаш” чорраҳаси томонга кетишда, йўлнинг собиқ “ТашМИ” олдидаги кўприк остидан ўтган қисми таъмирлаш ишлари туфайли 1 ноябргача ёпилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
🔰 Қонунчиликка кўра, икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати натижасида яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи, мазкур асар бўлинмас бир бутун ёки ҳар бири ҳам мустақил мазмунга эга қисмлардан иборат эканлигидан қатъи назар, ҳаммуаллифларга биргаликда тегишли бўлади.

📋 Ҳаммуаллифлар ўртасидаги муносабатлар, қоида тариқасида, келишув асосида белгиланади.

❗️Бундай келишув бўлмаган тақдирда, асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи барча муаллифлар томонидан биргаликда амалга оширилади, муаллифлик ҳақи эса улар ўртасида тенг тақсимланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Тиббиёт соҳасида Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Бу йил ушбу мукофотни периферик иммун толерантлик бўйича кашфиётлари учун Мэри Брунков (АҚШ), Фред Рамсделл (АҚШ) ва Шимон Сакакучи (Япония) қўлга киритди.

Уларнинг ишлари инсон иммун тизими "ўзиники"ни "бегона"дан қандай фарқлашини ва аутоиммун касалликлар ривожланишининг олдини олишини тушунишга фундаментал ҳисса қўшди. Уларнинг кашфиётлари иммун тизимининг бузилиши билан боғлиқ кўплаб касалликларни даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда катта аҳамиятга эга.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
1
❗️ 7 октябрдан бошлаб пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги ишга тушади. Биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 38, 57 ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади.

Йўловчилар учун муҳим:

🔹 Автобуслар энди йўлнинг ўртасидаги махсус йўлак орқали ҳаракатланади.
🔹 Автобусга чиқиш/тушиш фақат йўл ўртасидаги платформаларда амалга оширилади.
🔹 Платформага фақат пиёдалар ўтиш жойи орқали чиқинг.
🔹 Автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтинг.

Ҳайдовчилар учун қоидалар:

🔹 Йўлнинг ўрта йўлаги фақат автобуслар учун. Бошқа транспортларнинг ҳаракати, тўхташи ёки кесиб ўтиши қатъиян тақиқланади.
🔹 Марказий йўлакда автобусларга устуворлик беринг.
🔹 Кўчанинг икки йўналишида ҳам чапга бурилиш ва қайрилиш тақиқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍3👌1
👍 Қорақалпоғистонда умуммиллий “Саломатлик марафони” ўтказилмоқда

Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва 3 та жамоат масканида аҳоли диагностикадан ўтказилмоқда. Шунингдек, беморларни йўналтириш ва рақамлаштириш тизими жорий этилмоқда.

Шифокорларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари ва AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI, AI Mammo сингари сунъий интеллект ечимлари жорий этилиши натижасида янада тезкор ва аниқ тиббий ёрдам кўрсатиш имкони яратилмоқда.

Атиги тўрт кун ичида қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтди, шулардан 1 700 дан ортиғи чуқур текширувлардан ўтказилди, 116 нафари эса даволанишга йўналтирилди.

Иккита янги лойиҳа ишга туширилди — рақамли оилавий паспортни жорий этишга асосланган “Оилавий саломатлик мактаби” ҳамда ёшлар кўмагида аҳоли тиббий саводхонлигини оширишни кўзда тутувчи “Саломатлик волонтёрлари” шулар жумласидан.

Соғлиқни сақлашни замон талабларига мос ҳамда ҳар бир инсон учун қулай ва фойдали тизимга айлантиришни мақсад қилган “Тиббиёт новаторлари” жамоасидаги ёш мутахассисларга миннатдорлик билдираман,
дейди Саида Мирзиёева.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍463👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ijtimoiy_axborot

❗️Экология вазирлиги хазон, шох-шабба, ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбормаслик тўғрисида огоҳлантирмоқда.

Бу ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддасига асосан:
🗄фуқароларга 1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача;
🗄мансабдор шахсларга 2 млн 60 минг сўм 4 миллион 120 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чора­си қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга 2 миллион 60 минг сўм — 2 млн 884 минг сўм, мансабдор шахсларга 4 млн 120 минг сўм — 6 млн 180 минг сўм миқдорда жарима солинади.

Ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага ис гази, углерод оксиди каби зарарли моддалар ажралиб чиқади.

Хабарни яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Габала саммитида туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни илгари сурди:

🔹 Самарқандда ТИВ ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш;
🔹 ТДТни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
🔹 Иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгашни тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкентда жойлаштириш;
🔹 Саноат альянси, "Туркий яшил йўлаклар" тизими ва "Яшил трансформация" консорциумини ташкил этиш;
🔹 Ўрта коридорни ривожлантириш, уни "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли ва Трансафғон лойиҳалари билан боғлаш, божхона тартибларини рақамлаштириш;
🔹 Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш дастурини қабул қилиш;
🔹 Ўзбекистонда Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш;
🔹 сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш;
🔹 экстремистик мафкурага қарши ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш чораларини қабул қилиш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3
Айни пайтда Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари” мавзусидаги халқаро конференция давом этмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Тошкент метрополитенининг "Ғафур Ғулом" бекатида қизалоқ дунёга келди.

Тошкент метрополитени раҳбарияти ушбу ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган.

Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
👍10
7756045.pdf
4.8 MB
❗️Ўзбекистон Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукус, 06.10.2025

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
25👍17🔥8
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида пахта–ғаллачилик йўналишида ер участкалари ауцион савдоларига чиқарилмоқда.

Бухоро вилоятида 33 контурда жами 205 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 26 515 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  Ж.Ботиров 90-745-28-98, З.Саломов 91-409-39-93

Навоий вилоятида 133 контурда жами 1128 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 23 324 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  Ў.Қобилов 91-339-97-31, А.Шавқиев 99-730-70-09

Наманган вилоятида 91 контурда жами 890 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 27 373 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  Қ.Ғозиев 97-747-88-63, Т.Шерматов 99-474-00-39

Самарқанд вилоятида 98 контурда жами 764 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 34 126 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  А.Маматмусаев 94-533-81-75, С.Бабаназаров 93-352-19-71

Сурхондарё вилоятида 176 контурда жами 2059 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 26 614 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  Б.Қулматов 90-996-47-00, Э.Ражабов 88-075-22-77

Сирдарё вилоятида 11 контурда жами 112 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 29 302 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  Х.Абдуллаев 97-277-41-14, В.Махмирзаев 97-278-43-32

Тошкент вилоятида 29 контурда жами 245 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 45 793 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  Ф.Аширов 97-035-00-53; И.Акрамов 88-175-77-84

Фарғона вилоятида 104 контурда жами 463 гектар ер майдони ауцион савдоси орқали таклиф этилмоқда. Ер участкаларининг 1 гектар майдони учун ўртача 26 242 000 сўм этиб белгиланган.

☎️  Ф.Ниёзов 97-207-42-48, Қ.Ниёзов 91-110-70-00

Мазкур жараён фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субектларига аграр соҳада фаолиятини кенгайтириш, дон етиштириш ҳажмини ошириш ва мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этиш учун кенг имконият яратади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook
3
2025/10/13 13:09:02
Back to Top
HTML Embed Code: