Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
3245 - Telegram Web
Telegram Web
Бу йилги баҳор ўтган йилгидан эрта келди. Ёғингарчилик кам бўлгани учун 2700 метргача бўлган жойлардаги қорлар деярли эриб бўлди. Ҳозир тоғлар роса яшнаган пайт. Ҳаммаёқ ям-яшил. Лекин кеча тоғда ҳам ҳақиқий ёз ҳавоси бўлди.

Тошгаза чўққисига чиқиш учун Паркент туманининг Кумушкон қишлоғи бўйлаб Оқсоқотага олиб борадиган тоғ йўли бўйлаб юрдик. Йўл анча кенгайибди. Олтинбел этакларида янги курорт ҳудуди тушяпти шекилли – иккитадан вертолёт қўнадиган майдон, 10 лаб бинолар, айвонли дам олиш уйлари, сирпангичлар қурилибди. Техникалар ишлаяпти, алоҳида кўчма мобил антенналар ҳам олиб келиб ўрнатишибди.

Оқсоқотасой бўйидан ўтган йўл ҳам катта тошлардан тозаланибди. Фақат Оқсоқотага тушадиган йўлнинг охиридаги кескин тушиш бироз хавфли – таги тош ва шағал бўлгани учун чиқишда оддий машиналар қийналади.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Оқсоқотасойда ўтган йиллардагига қараганда сув анча кам. Машинани Тешиктошда қолдириб, шу ердан ўнг тарафдаги тоғлар томон кўтарила бошладик. Мевазор ўрмонлар оралаб асосий тизма томон чиқиб олдик. Бу ерларда қўй ва отлар боқилгани боис ўтлар анча паст. Чорва ҳали кўтарилмаган ҳудудлар 2000 метрдан кейин бошланади. Тепа тарафларда ўтлар анча мўл. Ҳар тарафдан от уюрлари кўринади.

Табиат худди яшил гилам солиб қўйгандек. Яшиллик кўзингизга ёқиб, қийналмай кўтариласиз. Гоҳ арчазор оралаб, гоҳ худди Windows XP фонини эслатадиган ўтлоқлар бўйлаб юрасиз. Ғарбий Чотқолнинг ҳали қори эримаган, оппоқ рўмолли чўққиларига боқиб завқингиз ошади.

Куннинг ярмига етмасдан денгиз матҳидан 2427 метр баландликдаги Тошгаза чўққисига чиқиб бордик. Бу ердан Қизилнура, Ҳавла, Учтош, Шахтёр, Бобойтоғ, Қорақуш, Оқшом, Оқкўл, Иметей, Қораунгур, Катта Чимён, Қумбел, Мойғашқон, Кўкбет, Мингбулоқ, Заршох, Бигизшох, Шохқўрғон, Оқтош чўққиларнинг панорамаси шу қадар гўзал кўринадики, бошқа жойдан бунақа манзарани топиб бўлмайди.

Дарвоқе, “газа” сўзи туркий тилларда “тошли жой, чўққи, тоғ” маъноларини билдиради. Чўққининг пастдан қараганда кўринадиган қисми тошли бўлгани учун шундай аталган. Бу ҳудудлардаги чўққи номларида “шох” (Бигизшох, Заршох, Сафедшох), “тов” (Палтов, Чархтов), “тош” (Оқтош, Учтош, Қоратош) сўзлари ҳам учрайди.

Одатда чўққиларга машаққат билан чиқиб борардик. Бу сафар акси бўлди. Тошгазадан Каттагаза чўққисигача 2 километрлик масофага қарийб 400 метр тушиб бордик. Қайтишда Отжайлов довони бўйлаб юрдик. Дарҳақиқат яйлов жуда кенг ва ўтлоқзор. Атрофда отлар эркин сайр қилмоқда.

Бу кун 20 километрлик сафар давомида жами 1370 метр кўтарилдик.

Батафсил видеоси: https://youtu.be/zNWILHNLNko

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Якшанба куни яна Оқсоқотасой бўйлаб сафар қилдик. Аввалига Оқсоқота шаршарасини кўрдик. Шаршарадан тахминан 8 км юқорига юриб, Оқтахта довонига етмасдан машинани жойладик. Довонга адир ошиб етиб келдик. Денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда жойлашган довондан атрофдаги оқсоч Тиёншон тоғлари гўзал кўринади.

Довондан то Қораунгур чўққисигача йўл анча кенг, унчалик кескин кўтарилишлар мавжуд эмас. Денгиз сатҳидан 2942 метр баландликдаги Қораунгур чўққиси усти анча ясси бўлиб, Чотқол, Писком ва Қоржонтов тизмаларининг гўзал чўққилари яққол кўриниб туради.

Қайтишда Оқтахта довонидан Тектош чўққисига (2426 метр) ҳам чиқиб-тушдик. Жами 21 км масофа босдик, 1165 метр кўтарилдик.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
2025/06/25 14:50:15
Back to Top
HTML Embed Code: