Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
3288 - Telegram Web
Telegram Web
1800 метр баландликдаги деярли ҳар бир тошдаги ажойиб чизгилар эътиборимни тортди. Тошларда қадимги денгиз жониворларининг қолдиқлари акс этганди. Олимларнинг таъкидлашича, бу жойлар миллион йиллар аввал Тетис океани остида бўлган. Океан чекиниб, тоғлар юзага келган. Тоғда вулқон отилиб, қадимги жонзотлар қолдиқлари лавага ёпишиб, қотган.

Ойнатош Пском тизмасидаги чўққи бўлиб, баландлиги 2552 метр. Ҳақиқий чўққи маҳаллий аҳоли Ойнатош деб атайдиган чўққидан 150 метр юқорида. Ойнатош баландлиги 500 метр, узунлиги 1000 метр келадиган учбурчак шаклдаги яхлит, 70 градусдаги текис плита бўлиб, қуёш нури тушганда ярқираб кўринади. Шу боис ҳам Ойнатош деб номланган.

Ойнатош чўққисигача етиб бориш осон эмас. Умуман олганда сафар бошланадиган жойдан то чўққигача 1000 метр баландликка чиқиладиган ҳар қандай чўққига чиқиш осон кечмайди. Ойнатошгача эса 1550 метр баландликка кўтарилиш керак.

Сўнгги ёғингарчиликдан кейин бу ерлар ҳам жуда яшнабди. Айрим жойларда одам бўйи баравар ўтлар ичидан ўтишга тўғри келади.

Чўққининг энг қийин жойи текис плитанинг қирғоғидан юқорига кескин кўтарилиш бўлди. 2400 метр баландликда чўққининг қиррали жойлари бошланади. Ҳақиқий чўққигача эса яна бир километр юриш керак.

Гарчи қиррали тошлар устидан юрсак ҳам кўтарилиш бўлмагани учун бемалол юрдик. Ҳақиқий чўққига кўтарилишда яна тер тўкишга тўғри келди. Чўққи устига чиқиб эса, яна ҳайратландим. Ойнатош устидан фарқли ўлароқ, ҳақиқий чўққи тупроқли рельеф бўлгани учун бўйим баробар буталар билан қопланган. Анвойи гуллар очилган, ям-яшил. Тўғридаги қорли тоғлар фонида ажойиб манзара намоён бўлади.

Сафар давомида жами 17 км масофа босдик, 1630 метр кўтарилдик.

Тошкент – Бўстонлиқ – Муллало – Ойнатош
2025 йил 1 июнь


Батафсил видеоси: https://youtu.be/dNRBsr6p4sY

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Якшанба куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Шулдак қишлоғига сафар қилдик. Қишлоқдан Кўкбет (1945 метр) ва Мойғашқон (2310 метр) чўққиларига кўтарилдик. Жами 18 километр юриб, 1500 метр кўтарилдик.

Батафсил видеоси: https://youtu.be/iW_7kHh0CHE

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғлар – Яратганнинг мислсиз неъматларидан бири.
Улар мағрур, лекин сокин. Улар ана шу жимлиги билан гапиради.

Уларга меҳр билан боқсангиз — сўзсиз сўзлайди:
Инсон ким? Ҳаёт нима? Вақт, сабр…

Қадам ташлайсиз. Ҳар бир нафас – мағлубият ёки зафар.
Лекин тўхтамайсиз. Чунки юқорида сукут бор.
Ана шу сукутда хотиржамлик бор. Тинчлик бор. Поклик бор.

Шу боис, тоғ сизни ўзига тортади.
Чақиради. Сизни қайноқ бағрига олади.
Бу ерда фақат сиз ва Яратган.

Бу сафар Пўлатхон платосига йўл олдим.
Бу жойни сўз билан тушунтириб бўлмайди.

Бу ердаги сукунат гўё вақтни тўхтатгандек.
Баланд тоғлар. Яшиллик. Кенглик. Ёввойи табиат.
Ажиб, беғубор жонзотлар… Нафис гул-гиёҳлар…

Улар сиздан ҳеч нарса талаб қилмайди.
Фақат бор бўлишингиз, ҳис қилишингизни истайди.

Бу ерда цивилизациядан асар йўқ.
Телефон ишламайди. Интернет йўқ. Шовқин йўқ.
Фақат табиат. Бокира манзаралар.
Ўзингизни худди бошқа сайёрада ҳис қиласиз.
Пўлатхон — тафаккур маскани.
Бу ерда сиз ўзингизни қайтадан топасиз.

Аллоҳ бу тоғларни бежизга яратмаганлигини англайсиз.
Бу ерда ҳар бир гиёҳ, ҳар бир тош, ҳатто шамол ҳам У ҳақида сўзлайди.

Сафарда жисмингиз ҳаракатда бўлади.
Тоққа чиқиб тушгунча бутун тана жонланади.
Қонингиз эркин айланади. Ўпкангиз очилади. Тоза ҳаво танани тозалайди.

Бу фақат жисмоний тозалик эмас.
Бу — руҳий покланиш.

Агар ҳаёт чарчатаётган бўлса… фикрлар қоришиб кетган бўлса…
Тоғларга келинг.
Одамлар кам борадиган, сукут ҳукмрон бўлган жойларга чиқинг.

Бу ерда сиз нафақат дам оласиз —
Балки ўзингизни қайта тозалаб, янги ҳафтани, янги ҳаётни
янги қалб билан бошлашга тайёр бўлиб қайтасиз.

Бу сукунат сизга оғуш очади.
Агар юрак билан келсангиз — у сизни албатта тузатади.

Сафар тафсилотлари ва суратларини кейинроқ тақдим этаман. Ҳозирча батафсил видео билан танишинг.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
2025/06/25 19:16:50
Back to Top
HTML Embed Code: