Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Шанба-якшанба кунлари Бўстонлиқ туманининг Испай қишлоғига сафар қилиб, кемпинг қилдик. Испайсой шаршарасига кетишдаги асаларичилар уйига етмасдан кўприкдан ўтиб, чодирларни тикдик. Шу ердаги сўқмоқдан юқорига кўтарилиб, Испайтоғ сари йўналдик. 5,5 километрлик йўлда 20-25 килолик рюкзаклар билан юрганимиз бироз билдирди, шекилли, кўтарилишимиз дам олишларга бой бўлди. Орада йўлни йўқотиб, денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган гўзал шаршарани ўзимиз учун кашф қилдик.

Асосий йўлга тушиш учун яна 150 метр пастлаб, янгидан юқорига кўтарилишни бошладик. Шу тик кўтарилиш тинка мадоримизни қуритди. 2400 метр баландликдаги Манзарали довони эса жонимизга оро кирди. Соат 17 да Испайтоғ чўққисига (туристлар Красотка ҳам деб атайди) чиқиб бордик. Соат 20 дан ошганда пастдаги лагеримизга етиб келдик.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу манзарани кўриб беихтиёр "Субҳаналлоҳ! Не гўзал яратмишларинг бор!" девораркан одам. 12 километрлик оғир йўл, 1700 метр кўтарилиш, тош ва шағалли сўқмоқсиз тик йўллардан заҳмат билан чиққанингдан кейин қаршингда кенг довон ва қуйидаги манзарани кўриб, сўзларинг ҳам самимий чиқаркан.
Ишонаверинг, бу манзарага Швейцарияю Патагонияларни алмашмайман.

Батафсил видеоси: https://youtu.be/85Psgv-AuQE

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мендан кўпинча: "Тоғда йиртқич ҳайвонлар чиқиб қолса нима қилиш керак? Хавфли эмасми?" — деб сўрашади. Бу савол ўринли, чунки табиат бағрида юриш нафақат гўзал манзаралар ва руҳий ором, балки айрим хатарларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Аммо шуни унутмаслик керакки, ҳар бир таҳликанинг ўз ечими, ҳар бир хатарнинг ўз эҳтиёт чораси бор.

Шу йил қишда Муҳаммад Одил билан тоғ сафарлари, табиат бағридаги ажойиботлар, уларда яширинган ҳаётий ҳикматлар, инсон қалбини ўзига мафтун этадиган жиҳатлар; ҳаётга янги назар берадиган сукут ва синовлар, таҳлика, таваккул ва эҳтиёт чоралари ҳақида гурунглашган эдик.

Табиатни, унинг Эгаси яратган мўъжизаларни кузатиш, руҳий ва жисмоний сукунат ичра сайр қилиш, шаббода чайқатган дарахт шивирлари ва қушларнинг майин овози билан ўйга толиш — буларнинг ҳар бири инсон ичидаги шовқиндан халос этади. Тоғлардаги сукунатда ҳаётнинг тўлиқлиги бор. Бу жимлик шовқинли дунёда унутилган ҳақиқатларни қайта ёдга солади.

Батафсил суҳбат: https://youtu.be/Q8QPEjt-_dg
Якшанба куни Пском водийсидаги Ойнатош чўққисига сафар қилдим. Чангларни ювиб кетган ёмғирдан кейин ҳаво жуда ёқимли бўлди. Сафарни Бўстонлиқ туманининг Муллало қишлоғидан бошладик. Қишлоққа Урунғочга кетадиган йўлдаги Қорабулоқ постидан ўтгандан сўнг ўнгга юрилиб, кичик кўприкдан ўтиб кирилади.

Муллалода асосан тожик миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ номи ҳам тожикчадан “муллалар” маъносини билдиради. Шу ерлик кишиларнинг айтишича, қадимда қишлоқда муллалар кўп бўлган экан.

Соат 7 да қишлоқдан бошланувчи сўқмоқ бўйлаб сафарни бошладик. Сўқмоқ ёнғоқзор, олмазор боғлар оралаб ўтган. Ёнғоқзор ости кўм кўк баҳорий ўтлар билан қопланган. Шу қадар гўзал, шу қадар тиниқки, чиройдан кўзларингиз чақнайди.

Ёнғоқзордан юқорига, тоғнинг бел қисмига кўтарилиш билан атрофдаги тоғлар яққол кўрина бошлайди. Бир тарафдан Чорвоқ сув омбори, бошқа тарафдан Пском водийси, тўғридан Чадак, Падар чўққилари кўринади. Олдинда эса мафтункор Ойнатош чўққиси.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
1800 метр баландликдаги деярли ҳар бир тошдаги ажойиб чизгилар эътиборимни тортди. Тошларда қадимги денгиз жониворларининг қолдиқлари акс этганди. Олимларнинг таъкидлашича, бу жойлар миллион йиллар аввал Тетис океани остида бўлган. Океан чекиниб, тоғлар юзага келган. Тоғда вулқон отилиб, қадимги жонзотлар қолдиқлари лавага ёпишиб, қотган.

Ойнатош Пском тизмасидаги чўққи бўлиб, баландлиги 2552 метр. Ҳақиқий чўққи маҳаллий аҳоли Ойнатош деб атайдиган чўққидан 150 метр юқорида. Ойнатош баландлиги 500 метр, узунлиги 1000 метр келадиган учбурчак шаклдаги яхлит, 70 градусдаги текис плита бўлиб, қуёш нури тушганда ярқираб кўринади. Шу боис ҳам Ойнатош деб номланган.

Ойнатош чўққисигача етиб бориш осон эмас. Умуман олганда сафар бошланадиган жойдан то чўққигача 1000 метр баландликка чиқиладиган ҳар қандай чўққига чиқиш осон кечмайди. Ойнатошгача эса 1550 метр баландликка кўтарилиш керак.

Сўнгги ёғингарчиликдан кейин бу ерлар ҳам жуда яшнабди. Айрим жойларда одам бўйи баравар ўтлар ичидан ўтишга тўғри келади.

Чўққининг энг қийин жойи текис плитанинг қирғоғидан юқорига кескин кўтарилиш бўлди. 2400 метр баландликда чўққининг қиррали жойлари бошланади. Ҳақиқий чўққигача эса яна бир километр юриш керак.

Гарчи қиррали тошлар устидан юрсак ҳам кўтарилиш бўлмагани учун бемалол юрдик. Ҳақиқий чўққига кўтарилишда яна тер тўкишга тўғри келди. Чўққи устига чиқиб эса, яна ҳайратландим. Ойнатош устидан фарқли ўлароқ, ҳақиқий чўққи тупроқли рельеф бўлгани учун бўйим баробар буталар билан қопланган. Анвойи гуллар очилган, ям-яшил. Тўғридаги қорли тоғлар фонида ажойиб манзара намоён бўлади.

Сафар давомида жами 17 км масофа босдик, 1630 метр кўтарилдик.

Тошкент – Бўстонлиқ – Муллало – Ойнатош
2025 йил 1 июнь


Батафсил видеоси: https://youtu.be/dNRBsr6p4sY

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Якшанба куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Шулдак қишлоғига сафар қилдик. Қишлоқдан Кўкбет (1945 метр) ва Мойғашқон (2310 метр) чўққиларига кўтарилдик. Жами 18 километр юриб, 1500 метр кўтарилдик.

Батафсил видеоси: https://youtu.be/iW_7kHh0CHE

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғлар – Яратганнинг мислсиз неъматларидан бири.
Улар мағрур, лекин сокин. Улар ана шу жимлиги билан гапиради.

Уларга меҳр билан боқсангиз — сўзсиз сўзлайди:
Инсон ким? Ҳаёт нима? Вақт, сабр…

Қадам ташлайсиз. Ҳар бир нафас – мағлубият ёки зафар.
Лекин тўхтамайсиз. Чунки юқорида сукут бор.
Ана шу сукутда хотиржамлик бор. Тинчлик бор. Поклик бор.

Шу боис, тоғ сизни ўзига тортади.
Чақиради. Сизни қайноқ бағрига олади.
Бу ерда фақат сиз ва Яратган.

Бу сафар Пўлатхон платосига йўл олдим.
Бу жойни сўз билан тушунтириб бўлмайди.

Бу ердаги сукунат гўё вақтни тўхтатгандек.
Баланд тоғлар. Яшиллик. Кенглик. Ёввойи табиат.
Ажиб, беғубор жонзотлар… Нафис гул-гиёҳлар…

Улар сиздан ҳеч нарса талаб қилмайди.
Фақат бор бўлишингиз, ҳис қилишингизни истайди.

Бу ерда цивилизациядан асар йўқ.
Телефон ишламайди. Интернет йўқ. Шовқин йўқ.
Фақат табиат. Бокира манзаралар.
Ўзингизни худди бошқа сайёрада ҳис қиласиз.
Пўлатхон — тафаккур маскани.
Бу ерда сиз ўзингизни қайтадан топасиз.

Аллоҳ бу тоғларни бежизга яратмаганлигини англайсиз.
Бу ерда ҳар бир гиёҳ, ҳар бир тош, ҳатто шамол ҳам У ҳақида сўзлайди.

Сафарда жисмингиз ҳаракатда бўлади.
Тоққа чиқиб тушгунча бутун тана жонланади.
Қонингиз эркин айланади. Ўпкангиз очилади. Тоза ҳаво танани тозалайди.

Бу фақат жисмоний тозалик эмас.
Бу — руҳий покланиш.

Агар ҳаёт чарчатаётган бўлса… фикрлар қоришиб кетган бўлса…
Тоғларга келинг.
Одамлар кам борадиган, сукут ҳукмрон бўлган жойларга чиқинг.

Бу ерда сиз нафақат дам оласиз —
Балки ўзингизни қайта тозалаб, янги ҳафтани, янги ҳаётни
янги қалб билан бошлашга тайёр бўлиб қайтасиз.

Бу сукунат сизга оғуш очади.
Агар юрак билан келсангиз — у сизни албатта тузатади.

Сафар тафсилотлари ва суратларини кейинроқ тақдим этаман. Ҳозирча батафсил видео билан танишинг.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
2025/06/25 05:39:12
Back to Top
HTML Embed Code: