Telegram Web
Ўзбекистонда чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади

Келаси йилдан айрим шартларни бажарган хорижликларнинг бошқа давлатда олган даромадлари солиққа тортилмайди.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/ekmPQzeNR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
3👍2
Туркий давлатлар ташкилоти: умумий тарих, муштарак манфаатлар ва умидли келажак

Ўзбекистон халқаро сиёсатнинг тўлақонли субекти ўлароқ юзлаб халқаро ташкилот ва тузилмаларнинг аъзосидир. Туркий давлатлар ташкилоти мана шундай институтлардан бири бўлса-да, у бизни қардош халқлар билан туркий ўзлик асосида бирлаштиради. Шу кунларда Озарбайжон ташкилотнинг навбатдаги саммитига мезбонлик қиляпти. Мақолада ташкилот тарихи, ривожланиш босқичлари ва Ўзбекистоннинг ундаги ўрни ҳақида сўз боради.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/0Q307meNg

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍52
Қорақалпоғистонда икки йилда 64 та инвестиция лойиҳаси ишга тушгани натижасида 5 мингдан зиёд аҳоли ишли бўлди

Саида Мирзиёева Нукусда мутасаддилар билан янги инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/3YXvvi6Ng

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍362😁1
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/hEWddmeHR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍394👏1
Ҳусийлар БМТнинг 9 нафар ходимини ҳибсга олди

Яман гуруҳи ҳолат юзасидан изоҳ бермаяпти. БМТ ўз ходимларини зудлик билан озод қилишга чақирмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/_d6FCzeNR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
3
Трамп Венесуэла билан барча дипломатик алоқаларни тўхтатишни буюрди

Трамп маъмурияти можаро авж олган тақдирда бир нечта ҳарбий режаларни аллақачон ишлаб чиққан. Бу операциялар Мадурони ҳокимиятдан четлатиш режаларини ўз ичига олиши мумкин.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/x7x-Si6HR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
2😢2😁1
“Уларнинг кўзлари ёниб турибди”. Саида Мирзиёева HealthTech AI Hackathon танловида ғолиб ёшларни тақдирлаш маросимида қатнашди

Президент администрацияси раҳбари иштирокчилар орасида ўз ғояларини дадил ҳимоя қилаётган қизлар кўплигидан мамнунлигини билдирган.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/369f2meHR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍3510😁4👏1
Метрода туғилган чақалоқ ва онасига бутун умрлик текин чипта берилади

Уларга бериш режалаштирилган махсус карта орқали Тошкент метрополитенидан умрбод бепул фойдаланиш мумкин.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/nnCy7ieHg

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
8👏6👍2
Шавкат Мирзиёев Габала шаҳрига амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон президентини Илҳом Алиев кузатиб қўйди.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/0M9qTieNR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍401
Францияда Apple компаниясига қарши тергов бошланди

Apple фойдаланувчиларнинг овозларини ёзиб олиб, реклама берувчиларга сотгани даъво қилинмоқда

Батафсил — https://daryo.uz/uz/i-I1Vm6NR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
2
Жанубий Кореянинг деярли миллионга яқин давлат хизматчиси ёнғин туфайли муҳим ҳужжатларидан маҳрум бўлди

G-Drive 2018-йилдан бери фаолият юритиб, ходимларга 30 ГБ гача булутли хотира тақдим этган. Платформада ташқи захира нусхаларини яратиш функцияси йўқлиги сабабли маълумотларни тиклаб бўлмайди.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/3w985i6NR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
2
Ўзбекистонда ижро ҳокимиятининг 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади

Энг кўп қисқартириш Солиқ қўмитаси ҳисобига тўғри келмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/W8i6Ui6HR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍52👌1
Буюк Британия Исроилга рекорд даражада қурол-яроғ сотди

Сотилган маҳсулотлар орасида бомба, граната, торпедо, ракета ва ўқ-дорилар мавжуд. Аммо инглиз ҳукумати бу маълумотни қисман рад этиб, улар мудофаага мўлжалланганини даъво қилмоқда.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/Z_nZYW6Hg

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
😢11🔥1
Депутатлар фуқароларни розилигисиз тасвирга олишни тақиқловчи қонунни қабул қилди

Энди 16 ёшга тўлмаган болаларни тасвирга олиш ёки уларнинг тасвиридан фойдаланишда розилик уларнинг ота-онасидан бири ёки ота-она ўрнини босувчи шахс томонидан берилиши шарт бўлади. Қонун лойиҳасида видеокамераларни ўрнатиш тақиқланган жойлар ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/_2aasWeNg

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍62
Сентябрда электромобил импорти рекорд даражада ошди

Январда Ўзбекистонга 613 дона, февралда 942 дона электромобил олиб келинган. Ўтган ойда эса бу рақам 11,5 мингдан ортиқни ташкил этди.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/io50yZeNR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
3
Фарғонада трансчегаравий уюшган наркогуруҳ аъзолари ушланди

Уч киши далага кўмилган 4 кило гиёҳванд моддани олаётганда қўлга тушган. Улардан бири аввал наркожинояти учун жавобгарликка тортилган 28 ёшли аёл экани аниқланган.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/DB9E8ZeNR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
2
Путин Россия 2025 йилда Украинанинг қарийб 1 фоиз ҳудудини эгаллаганини тан олди

Зеленский аввалроқ рус армиясининг олдинга силжиши секинлашганини айтганди. Шунингдек, Россия Донбассни тўлиқ босиб олиши учун уларга яна 4 йил керак бўлишини таъкидлаган.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/sz9J8Z6Hg

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз бундай ўзидан кетиб қолган раҳбарни асло кечирмаймиз” — Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ бошлиғи ҳақида

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси аёлни ечинтириб, ариза ёзишга мажбурлаган ИИБ ходимларини қаттиқ танқид қилди. Одам бўлмайдиганларга қонун бўйича жазо берилишини айтди.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/Sukt3W6Ng

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👏8👍2💯21🔥1
Туркия миллий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини синовдан ўтказди

Синовларда Туркияда ишлаб чиқарилган ракета илк бор денгиз нишонини уриб туширди. Мудофаа тизими жанговар дронлар ва самолётлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/DAOAPZ6NR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍4
Қозоғистонда педофиллар кастрация қилинади

Кимёвий бичиш суд қарори билан тайинланади ва тўғридан тўғри қамоқхоналарда амалга оширилади.

Батафсил — https://daryo.uz/uz/XF0-ZG6HR

👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill
👍263🔥2💯2
2025/10/12 16:27:33
Back to Top
HTML Embed Code: