Telegram Web
🇯🇵 Японияда йигит “телефон синдроми”дан ўлишига бир баҳя қолди

25 ёшли япониялик мобил ўйинларга муккасидан кетиб, бир неча йил давомида смартфонга тикилиб яшаган. Бунинг оқибатида умуртқаси 90 даражага эгилиб, ҳатто бир қисми терисидан ташқарига бўртиб чиққан.

Вазият шу даражада ёмонлашганки, йигит бошини мустақил кўтара олмай қолган. Шунингдек ютинишда ҳам қийналган. Шундан сўнг улар жарроҳлик амалиётига мажбур бўлишган.

Канал манзили 👉 @BURCHAK_UZ
🇹🇭 Таиландда уни қутқариб, эгаларига қайтармоқчи бўлган полициячиларга ҳужум қилган мушук қўлга олинди

Fluffy ҳатто қўлига кишан солиб, полиция бўлимига олиб келинди ва у ерда ҳақиқий жиноятчи каби суратга олинди.

Канал манзили 👉 @BURCHAK_UZ
🇨🇳 Хитойда тунда кўриш имконини берувчи линзалар ихтиро қилинди — улар ёрдамида ҳатто кўзни юмиб ҳам кўриш мумкин.

Нанозаррачалар ёрдамида линзалар инфрақизил нурни кўринадиган ёруғликка айлантиради. Ушбу нурлар кўз қовоғидан янада яхшироқ ўтади, шунинг учун одам ҳатто ёпиқ кўзлар билан ҳам кўра олади.

Ушбу супер линзалар мутлақо хавфсиз ва зарядлаш шарт эмас, шунингдек, уларни оддий линзаларга қараганда узоқроқ вақт тақиш мумкин.

Канал манзили 👉 @BURCHAK_UZ
🇨🇳 Хитойда дунёдаги илк бошқариладиган одамсимон роботлар жанги бўлиб ўтди

Унда Unitree G1 роботлари иштирок этди. Улар контроллерлар ва овозли буйруқлар ёрдамида масофадан бошқарилади. Жанглар икки дақиқадан уч раундда бўлиб ўтган.

Канал манзили 👉 @BURCHAK_UZ
🚨Англияда машина тўпланиб турган "Ливерпул" клуби мухлисларини босиб кетди

Ҳодиса “Ливерпул”нинг Англия премьер лигасидаги чемпионлигини қутлаш вақтида содир бўлди. Ҳодисада камида 17 киши жабрланди.

Ҳозирда 53 ёшли ҳайдовчи ушланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Туркияда қурилиш бетон девори остида қолиб кетган мушукча мўъжизали тарзда омон қолди

Шонлиурфада қурилиш майдонида бетон аралашмаси қолипига тушиб қолиб, девор орасида қисилиб қолган мушукчанинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда мушукча узоқ вақт бетон орасида қолгани учун анча толиққан.
🇨🇳 Хитой шарқидаги Шандун провинциясида жойлашган кимё заводида кучли портлаш содир бўлди — South China Morning Post

CCТV давлат телдкансли маълумотларига кўра, қурбонлар ва жароҳстланганлар сони ҳозирча номаълум, портлаш сабабларига аниқлик киритилмоқда. Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса жойида 55 та ёнғин-ўчириш ва қутқарув техникаси ишламоқда.

Маълум қилинишича, портлаш содир бўлган Shandong Youdao Chemical компаниясида 300 дан ортиқ ходим ишлайди. Мазкур заводда пестицидлар, фармацевтик маҳсулотлар ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхона хлорпирифос пестицидининг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланиб, у ерда йилига йилига 11 минг тонна хлорпирифос ишлаб чиқарилади.
🇺🇸 АҚШ ҳукумати талаба визаси учун суҳбатларни тўхтатиб қўйишга қарор қилди - Politico

Нашрнинг ёзишича, Трамп маъмурияти барча халқаро талабалар учун ижтимоий тармоқларни текширишни жорий этишни кўриб чиқмоқда. "Трамп маъмурияти элчихоналар ва консулликларга АҚШ талаба визаси бериш учун янги суҳбатларни тўхтатиб туришни буюрди ва абитуриентлар ҳақида маълумотни текшириш имкониятини кучайтиришни кўриб чиқмоқда", дея хабар бермоқда нашр.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Павел Дуров Норвегияда бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари бўйича анжуманда "кимнидир активи" бўлгандан кўра, ўлимни афзал кўришини айтди.

Павел Дуров маълум ҳукумат тузилмаларига қарам экани ҳақидаги айбловларга шундай жавоб берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Telegram асосчиси Павел Дуров:

«Бу ёзда Телеграм фойдаланувчилари бозордаги энг яхши сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Илон Маск ва мен xAIнинг Grok чатботини миллиарддан ортиқ фойдаланувчиларга етказиш ва уни барча Телеграм иловаларига интеграция қилиш учун 1 йиллик ҳамкорликка келишиб олдик.

Бу Телеграмнинг молиявий аҳволини ҳам мустаҳкамлайди: биз xAIдан 300 миллион доллар нақд пул ва ўз капиталини, шунингдек Телеграм орқали сотилган xAI обунасидан тушган даромаднинг 50 фоизини оламиз.
🇦🇷 Аргентина 500 000 доллар сармоя эвазига фуқаролик беришни бошламоқчи

Инвестициялар учун устувор йўналишлар қаторига агробизнес, энергетика, технология ва туризм киради.

Шунингдек, ушбу мамлакат қонунчилигига кўра, унинг ҳудудида туғилган бола, ота-онасининг фуқаролигидан қатъи назар, тупроқ ҳуқуқи билан Аргентина фуқаролигини олади. Аргентинада бола туғилгандан сўнг, онаси, отаси ва уларнинг катта фарзандлари кейинчалик фуқароликни шу асосда олиш билан доимий яшаш учун ариза беришлари мумкин.

Аргентина фуқаролари 172 давлатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин.
🦠 Таиланд, Сингапур, Хитойга COVID-19 қайтди: Осиёда коронавируснинг янги тўлқини бошланмоқда.

Таиланд, Хитой ва Сингапур коронавируснинг янги тўлқини билан тўқнаш келмоқда ва ҳукумат фуқароларни ниқоб кийишга чақирмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, Таиландда 18-24-май кунлари 53,5 мингта COVID-19 ҳолати қайд этилган. Бунгача январ-май ойининг ўрталаригача бўлган даврда 187 000 та инфекция қайд этилган.

Касаллик энг катта даражада пойтахт Бангкокга таъсир қилди. Май ойининг ўрталаридан бошлаб пойтахтдаги мактаблар биноларига дезинфекциялаш воситалари сепилди, баъзи таълим муассасалари эса онлайн ўқитишга ўтди.
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англияда олти оёқли мушук туғилди

Мушук соғлом, овқатланади ва одатдагидек ҳаракат қилади. Эгаси, агар улар уй ҳайвонига халақит бермаса, қўшимча панжаларни олиб ташлашни режалаштирмайди.
❗️Сайёрамизнинг асосий ифлослантирувчилари - ёки энг кўп чиқинди чиқарувчи давлатлар

1. Хитой 🇨🇳 — 26,2%
2. АҚШ 🇺🇸 — 11,5%
3. Ҳиндистон 🇮🇳 — 7,7%
4. Европа Иттифоқи 🇪🇺 — 6,2%
5. Россия 🇷🇺 — 3,7%
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойда парапланчи 8000 метр баландликдан сакраб омон қолди

55 ёшли спортчи денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда парвоз қилаётган бўлган. Булутлар оқими уни яна 5000 метр баландга учириб кетган. Хитой ҳукумати ҳодиса устида тергов бошлаган. У парвозни рухсатсиз амалга оширгани сабабли олти ойга фаолиятидан четлатилган.
2025/05/31 20:57:22
Back to Top
HTML Embed Code: