Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Арзон кўринадиган жойда нархлар арзон бўлиши шарт эмас. Масалан, таоми оддий ҳажмдаги шашлик, бироқ 30 минг сўмдан. “Биз пулни махсулот сифатига ва яхши ошпазларга берамиз-де”, деб қўйсангиз — кифоя. Эскича европача маркетинг. Кўриниш орқали эътибор/ишонч ҳосил этиляпти. Махсулотнинг “Wow фактори” билан қайта харид таъминланяпти. Бу жой “саргузашт” сотади, бамисоли, меҳмон нимадир кашф этади.

Буни аксинчасини ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, миллий таом. Ичи яхши безатилган, аммо нархлар бозорникига тенг. Савдо бўляпти. Емаклар мазаси ўртача. Дизайни яхши. Бу манзил шинамлик сотади. “Бўларкану”, дейишингиз учун очилган.

Савдо чуқур нарса.

@alisher_rustamov
🔥12👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп тадбиркорлар қишда ва баҳорда қийналди: савдолар паст, одам кам. Нетворк менда кенгроқлиги сабаб, баъзи жараёнларга сал юқорироқдан қараш имконияти бор эди. Анча-мунча дўконлар товарини жуда паст нархда ўтказиб, айланмага пул киритиш пайида бўлдилар. Бозор синди ўша давр.

“Тирик қолган” тадбиркорларни уч нарса бирлаштиради:
1) Медиани кучайтирдик. Акция-макция эмас, балки таниқлилик ва экспертликка урғу берилди
2) Эски мижозлар билан алоқада мунтазам бўлдик. Вазиятни ўрганишда ҳам анча инсайт олдик; чет элда дам оляпти, ўқишга тайёргарлик, бошқа ердан олиб қўйган, вақти йўқ…
3) Келган мижозга сотиш эмас, ижобий таассурот қолдиришни мақсад қилдик. Шарти бор, рақамини олиб қолиш.

Ғурурланиб, Nexel дўконларининг мисолини кўп келтираман. Шу шогирд йигитларнинг шижоати, сабри ва гапга киришига 10/10. Ўзида ҳам бўлиши керак экан. Улкан зафарлар тилаймиз!
👍82
Содиқ, лекин ёмон ходим. Ҳар бир компанияда қийинчилик даврларда титрамасдан “туриб берган” жамоадош бўлади. Раҳбарият томонидан унга нисбатан эмоционал боғлиқлик шаклланган. Бироқ замон талаби сари ўзгаришларга қаршилик қилади. Бу ходимнинг бутун олами шу иш бўлиб қолади. Ўзини шу ерда ўта комфорт ҳис этади. Хатто лавозими юқори бўлмасада, “Эски бўри” ёки “Пионер” номи бор, шунинг учун янги раҳбарлар ҳам унинг олдидан ўтмасдан қарор қилмайди. Бизнес эгаси ўйлайдики, мижозларни ушлаб турган одам шу, деб. Аслида қўлидаги телефон рақамни профессионалроқ бошқа ҳамкасбга берилса борми… Савдо ўша-ўша, балки ўсади ҳам.

Икки ечим мавжуд:
1) Тажрибамдан келиб чиқсак, Bottega Veneta бренди зўр йўл тутган эди. Ходим – ёши катта, товарни зўр билади, кимга ва қачон нима айтишни уддалайди. Уни “Фундаментал қадриятлар бастиони” қилиб тайинлашган. Яъни, янги келган ходимларга бренднинг асл қадриятлари ва ўзгармас тартибларини тадбиқ этадиган мутахассис қилишган. Янгиликлар иккиламчи, чунки унинг кучли тарафи бузиш мумкин эмас маданияти.
2) “Очиқ денгизга” вақтинча қўйиб юбориш. Бу вазиятда у учун иккита йўл қолади;
А) Зўр иш топади ва ўша ерда амалга оширолмаган потенциалини қўллайди
Б) Ҳеч қаерда эплаб ўрнашолмайди ва қайтиб эски жойга янги шартларда келишни истайди. Шок терапия, деб аталади.

Сиз қайси ечимни танлаган бўлардингиз, агар SWOT анализ қилсангиз?

@alisher_rustamov
👍84
Жиннига чиқариш менталитети жамиятимизда доим бўлган. Интернет ривожланиб, бу иллатимизнинг таъсири унданда кучайган. Анча йил аввал дараҳтларни кесганларга қаттиқ гапирардим. Бироқ, уларнинг ҳаёлига, гўёки, бу дараҳтлар ёш болаларга аллергия беради, деб уқтирилганди. Махалладаги катта-катта дараҳтларни чопиб ташлашганди. Бировлар эмас, истиқомат қилувчилар. Менга эса телбага қарагандек назар солишарди. Ариқларни бетонлашди. Аввал сув оқарди. Сув қаергадир кетарди. Ҳозир боши берк ариқ. Сув қаерга кетишини сўрасангиз, жавоби лол қолдиради:
“Ака, физика-ку. Қуёшдан буғланиб, қуриб қоладиде”. Бу гапдан кейин ҳақиқатдан телба эканингизга ишона бошлайсиз.

“Чанг ҳидини сезияпман” деб ёзгандим Фейсбукда. 2-3 киши жиннига чиқарди. Психосоматика ва бирнимасоматика, дейишди. Мана, ҳаво ифлослиги нормадан тўрт баробар юқорилиги тасдиқланди. Йўталиб юрибман. Майли-ку биз, фарзандларга ва ёши катталарга ўта оғир.

Бунақа чанглар, боши берк ариқлар, соябон дараҳтлар ўрнига арчалар нормага айланган вазиятда қарши фикр айтган одам албатта жинни бўлади.

Агар шундай жиннилар кўпайса, бу нормага айланарди. Лекин, жамиятимиз бировга тамға қўйиш билан овора. Муаммоларни эса кимдир ечар.

Ҳаммага яхши чангли тонг.
👍18🔥10👏4
Сиз айтган нарсаларни қиляпмиз, ўсиш бор. Лекин, карра-карра баробар бўлмаяпти. Мана сиз казо-казо компанияларга борасиз. Ҳаммаси сеть бўлиб кетган. 20-30 филиаллари бор.

Юқоридаги гапларни эшитиб турамиз, хатто айланмасида 10-20 млн доллар бор одамдан.

Жавоблар кўп, бироқ жамласак, ҳар бир масштабга чиққан компания аввал стандартларни мустахкамлаб олган:
- Ассортимент матрицаси
- Товар ёйиш тизими
- Мижозга сотиш ва қайта савдо тартиби
- Ходимларнинг иш одоби.

Бу нарса чапақайига ҳам ишлайди, яъни масштабдан кейин стандартлашган. Лекин, катта йўқотишларга олиб келган, чунки катта молия бу катта жавобгарлик.

Харакатда юрган ва ўз устида ишлаётган фирма масштабга чиқади. Компания ёки холдингга айланади. Кўпинча тайёр нарсага сармоя қиладиган одам пайдо бўлиб қолади. Сизнинг ресурс бу стандартлар мустахкамлигида бўлиши керак. Одамлар пулни қонун ишлайдиган мамлакатларга тикади-ку, сизгинг фирма ҳам шундай бўлиши керак.
🔥7👍4👏1
Иккита тадбиркорни бошқарувчи бўлишга ундаганман. Зўр директор бўлиб кетишди. Ўша-ўша пулни топади. Обрўси ва эътибори ҳам жойида. Тадбиркорлик бу тирикчилик эмас, бу истеъдод. Фарқи бор. Директорлик бу замонавий билим ва кўникмалар бир одамда мужассамлигидир. Яхши директор оддий тадбиркордан анча яхши пул топади.

Аксинча иш ҳам қилганман. Ходимни тадбиркор бўлишга ундаганман. Карра баробар пул топади ва янги иш жойлар яратди.

Сиз эшитмаган $50-$100 млни бор бизнесменларни учратаман. Уларнинг кучи доноликда. Арабларда ҳам шундай: доно, кенг дунёқарашли ва сабрли бўладилар.
👍10🔥3👏1
Велосипед сотадиган ва шуни тез реклама қилган тадбиркор джекни уради октябрь ойида.

@alisher_rustamov
🔥8👍1👏1
Арзон ечимлар бўлмайди. Кўп компаниялар “Олма пиш, оғзимга туш” ғояси билан яшайди. Масалан, мижоз қаердандир келиб қолишини кутади. Келади ҳам. Бироқ, мижозларнинг аксариятига конкурентлардан таклифлар келади. Баъзилари билан учрашилади, чиройли муомала қилинади. Камида бирга кофе ичилади. Буларни оддий customer retention & acquisition бўлим бажаради. Эскича ишлайдиган фирмаларда бу нарса йўқ, лекин заказ кутувчилар бор. Оқибатда конкурентлар бозор улушини олиб қўяди.

Ҳозирда учта йирик компания билан L&D ва customer retention & acquisition бўлим шакллантирмоқдамиз. Ҳисобимизга кўра, $18-$28 минг кетаркан. Замон тезлашмоқда. Келажакда пули кўп эмас, балки

а) маблағни инсон ресурслари,
б) риск менежмент,
в) сервис ва
г) янги савдо канали яратишга сармоя қилган тадбиркор ютади.

@alisher_rustamov
👍61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Вакансия.

Шогирднинг вазифалари:
1) Мижозларга алоқага чиқиш ва савдо муносабатларини ўрнатиш
2) Мижозларни шоурумда кутиб олиш ва музокара ўтказиш
3) Савдо хажмини ва ўртача чекни ошириш
4) Қайта харидларни кўпайтириш
5) Сервис даражасини юқорида ушлаш.

Соҳа: Қурилиш моллари, улгуржи ва чакана савдо.

Базавий маош 4-5 млн + савдодан бонус. Ўртача бемалол 8-9 млн топиш мумкин, агар тартиб билан ишланса.

Компания: dunyabunya
Жой: Хасанбой, Ширибом тараф.

☎️+998 (90) 067 55 56 Абдумалик ака.
5🎉1
Бориб сотиш (outdoor sales) соҳасида эски бўрилар биладиган энг оддий приёмлар бор:
1) Таслим бўлмаслик, яъни борилган жойга муайян муддатдан сўнг яна келиш. Баъзида мижозлар ишлаб турган ҳамкори-поставщики билан келишолмай қолган бўлади. Шунда сиз тўғри вақтда ва жойида бўлиб қоласиз. Ҳаммада эмоция бор
2) “Грузить” қилмаслик, яъни бирданига кўп позиция товар бермасдан мижоз билан онлайн ишлаш. Битта позиция ўиказиб, кейин дўкон ассортимент аназини думалоқ видеода қандай тўлдириш мумкинлигини жўнатиш. Шунинг учун бошида доим тез сотиладиган товар берилади
3) Сотиб олган одамдан энг муҳим савол: яна қаерларда филиалингиз бор? Кўплар эсидан чиқаради шу саволни. Майда дўкон бўлса, номи йўқ бўлса, ўйлашадики, бу дўкончида пули кам:) Аслида эски савдогарлар сеть қилишдан қўрқади, филиаллар номи турли ва бошқа одам номида бўлади. 10 йил аввалги фобиялар:)
4) Мижознинг ёнига албатта товар ва каталог билан борилади. Кўпчилик қуруқ қўл билан кириб боради - бу нотўғри. Каталогни ташлаб кетмасдан электрон копиясини бераман, дейилади. Шу йўл билан потенциал мижознинг рақами олинади ва кучлироқ “Обработкачига” берилади.

Бориб сотиш қийин, агар оддий-оддий билимларни қўлламасангиз. Шогирд тушишни истаганларга вакансиялар бор. Базавий маош 4-5 млн. Ўртача 8-9 млн бемалол топади, шогирдликдан чиққанда. ☎️(90) 067 55 56 Абдумалик ака (қурилиш моллари оптом савдо).
5👍2
Скутерчилар хайдовчилик гувоҳнома олиши ҳақида омма ҳил фикрга эга:
1) Асфальтдан фойдаланади, машиналар билан бирга харакатланади, турли вазиятга тушади ёки сабаби бўлади. Албатта қоидаларни билиши керакде
2) Велосипед минганда ҳеч қандай гувоҳнома керак эмас-ку. Булар ҳам шунга ўхшаш нарсаде.

От кучи ва тезлиги инобатга олинган бу қонун кучга кираётганда. Баъзида ёш йигитларни кўраман. Тротуардан ҳам, катта йўлдан ҳам истаганича (билганича) юради. Ачинарлиси шуки, кўпчилик курьерлик орқали тирикчилик қилиши тўхтаб қолиши мумкинлиги. Бошқариш учун гувоҳнома олиниши соддалаштирилган тартибда бўлиши керак. Акс ҳолда бизнес учун сезиларли сальий таъсири бўлади. Фақат “доставкага” ўтириб қолган бизнеслар кам эмас. Уларда савдо яхши бўлмаса, солиқлар ҳам кам тўланади, иш ўринлари камаяди. Таҳминий ижобий томони бор: етказиб бериш ҳизмати қимматлашиши оқибатида, ўртача чек ошиши, яъни истеъмолчи кўпроқ нарсаларни бир харид ичида битта жойдан амалга оширади. Буни эплаган бизнесмен ўз манфаатида ишлатиши мумкин.
👍11🔥2
Нимадир “не то”, қараб топингчи)
Айфонда жой тўлиб кетса, YouTube иловасини кўринг қанча жой олаётганини. Кэшини тозалаш имкони йўқ экан. Ўчириб ташлаб бошқатдан юклаб олсангиз бўларкан. Менда 35 гб жой очилди.
👍133
Bloomingdale’s универмагида этаж бошлиғи лавозимида ишлаганман. Катта раҳбар ҳарбийлардан чиққан одам эди. Топшириқ бажарилиши мажбурий эди. Раҳбар олдига муаммо билан эмас, балки қўлимиздан келадиган ечим билан кирардик. Жамоамиздаги сотувчи ва катта сотувчилар ҳам шундай услубда йўл тутарди. Топшириқ берганимизда бажвриш ёки бажармаслик муҳокама қилинмасди. Топшириқ бажарилиш сифатига эътибор бўларди.

Бизда кўп компанияларда топшириқлар деярли бажарилмайди, агар устида назорат қилиб туриб олмасангиз. Ҳамма гап муҳитда ва кадрлар танқислигида. Ёмон кадрни, маънавий сабабдарга кўра, хайдашга шошмайдилар. Суяк келиб тақалганда бу “инфекция” жамоа орасида тарқалган бўлади. Биратўласи жамоани ўзгартиришга мажбур бўлади.

@alisher_rustamov
👍7🔥21
Ходим компаниянинг юки эмас, инвестицияси ва ресурси бўлиши керак. Шундагина иккаловининг даромади ошади.

Ресторанда ҳам зўр таом ва муносабат олдиндан берилади. Кейин тўлов амалга оширилади.

Яқинда бир шогирдга 400 минг сўм 1 сотга тўлашга мажбур бўлдим, чунки у бажариши мумкин иш бошқа одамнинг қўлидан келмасди. Одамнинг “нархи/ҳурмати/қадри” сизга берадиган қийматига тенг экан бизнесда.

Оддий ходим шу постни ўқиётган бўлса, ҳозирдан қиймат беринг. Нархингиз ошади. Ҳайдалсангиз ҳам икки баробар тўлаб қайтаришади. Тадбиркор яхши ходимини биров олиб кетишидан қўрқмайди. Ҳеч кимга керак бўлмаган ходим билан қолишдан чўчишади.

Бир шогирд 8 млн маошга кетиб қолганди. Бориб 12 млн қилиб қайтаришга мажбур бўлгандик. Бошқаси эса ёнимизда 10 млн маошга юрди, лекин эски иш жойи 20 млн бериб қайтарди. Бюджет руҳсат берганда, олиб қолардим. Яна бир қиз 7-9 млн ойликка ишлади. Малакаси ошиб, 15 млн ойлик жойга кетди.

Сиздан ҳеч ким катта маошга кетиб қолмаяптими, демак бир муаммо бор:
А) Кўп ишлаб кўп топишни истамайди
Б) Ҳеч кимга керакмас ходим
В) … (ҳамма нарсани билавермайман-ку)

@alisher_rustamov
👍8🔥5👏3
"Касание" ҳақида бир тўда шогирдлар билан суҳбатлашдик. Мижоз ва потенциал мижознинг назарида бўлишга харакат қилиш керак. Ёнмб турган пайтда танлови сиз бўлишингиз эҳттмоли юқори. Мендан кичик ҳизмат олган одам катта ҳизматим сотилишида катта рекомендация берган.

Икки ҳил сотувчи бор:
1) Ака, бизга ҳизматлар йўқми
2) Алишер, ака бизга нима ҳизмат; кичикроқ тренингми яки тўлиқ консалтингми?)

@alisher_rustamov
9
Forwarded from Otabek Abdurakhmonov
Sotuv menejeri ishga olamiz

📌 Call Center uchun Sotuv menejerlig lavozimiga ishga olamiz.

— Kompaniya: Pretest Uzbekistan
— Ish turi: Offline
— Talablar:

- Yosh chegarasi 17 - 30
- Oldin sotuv bo'yicha eng kamida 1 yildan ko'proq ishlagan bo'lishi
- Toshkent shahrida yashashi
- Ingliz va Rus tillarini va hamda IELTS bilsa afzal ko'riladi (bilmasa hechqisi yo'q)

Maosh:

- 7 mln so’m oylik + KPI + Bonuslar
- Shahar markazidan metroga yaqin office, yaxshi sharoit, coffee va choy ishxona hisobidan
- Manzil: Toshkent shahar, Chilonzor metro, mo'ljal KFC yonida


— Ish holati: #aktiv
— Murojaat uchun: @otabek_abdurakhmonov_marketolog
— Ariza to'ldirish: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSffmerAHY-CAZO9j-OoKGSr4yhtT8_cIIOU48N6wq5UjlnEHA/viewform?usp=header
8
Узоқ муддат консультация беришга кўп таклифлар тушяпти. Бу яхши тренд. Ҳамма тушуниб етяптики, 1-2 ҳафта ичида одамларнинг фикрини, муомаласини, ишга муносабатини ўзгартириш қийин масала. Илмий нуқтаи назардан ҳам, кўникиш учун 21 узликсиз кун керак. Корпоратив жараёнда бу 3-4 ой, агар 20-30 киши бўлса. Тасаввур этинг, 100-200 кишилик жойларда қанча вақт талаб этилади. Раҳбарлар жўвравериб чарчайди. Шу ишни мутахассига топшириб, ўзи стратегик масалаларни ҳал қилишни истайди.

Кўп мижозлар кутилганидан 20%-30% олади. Бу назорат пастлигидан. Шунинг учун ҳозир учта компания билан музокарадамиз. Бир йиллик шартнома келишув бўларкан. Тадбиркорлар умидларни тўғри қўйишни бошлади. Ҳеч ким 10х қилиб бермайди катта компанияда. 5-7% ўсиш ҳам катта нарса, миқдорий қарасак. Ўша нарсага сервис бевосита таъсир қилади. Бир компаниянинг эгаси шогирдимизнинг тавсияси билан $10к уриб қўйибди. Тавсия бепул эди. Пуллига нечпул қилишни ўзингиз тассаввур этаверинг. Ўша нарса бир йил давом этсачи?)

P.S.
Ўйлаб кўраман, деган мижознинг контактини олинг:) Лекин, қайтиб телефон қилманг, чунки билмасдан 10к сотиб қўйишингиз мумкин. Натижада компания бойиб кетади:)

@alisher_rustamov
👍123
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
B2B савдода мижозингизнинг сотувларини яхши қилиш бу асосий вазифа. Товар бериш билан иш битмайди. Машғулот жараёнидан бир парча.
4
Кибрни синдириш, деб аэропортдаги самолётга олиб борадиган автобусда видео олиш жуда ҳуник кўринаркан. Ҳуддики, бу одам бошқа кастага тегишли, яъни барибир ҳалқ юрадиган автобусда по-факту ўтирмади. Қолганлар Шудри кастаси. Ғалати-ғалати ҳазиллар ўйлаб топадилар.

@alisher_rustamov
5🔥4👏2👍1
2025/10/17 17:43:34
Back to Top
HTML Embed Code: