Telegram Web
Бундан бир йил аввал Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Минтақавий платформа ишга туширилган эди.

Ўтган давр мобайнида Платформа доирасида Марказий Осиё давлатларининг коррупцияга қарши курашувчи идоралари ўртасида ўндан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро тажриба алмашиш асосида БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш чоралари кўрилди.

Куни-кеча Қозоғистоннинг Остона шаҳрида мазкур Платформанинг 1-конференциясини ўтказдик. Унда Марказий Осиёлик ҳамкасбларим билан нафақат қилинган ишлар, балки келгусида биргаликда амалга ошириладиган режаларимизни муҳокама қилиб олдик.

Умуман олганда, коррупцияга қарши курашишда минтақа давлатларининг якдиллиги, мамлакатларимизда бу борада сиёсий ироданинг мавжудлиги ва ушбу иллатга қарши саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдан манфаатдор эканлигимиз тобора глобал тус олиб бораётган коррупция иллатига қарши нафақат миллий даражада, балки минтақавий доирада ҳам курашишда ўзининг ижобий самарсини беради.

Шунингдек, тадбирга меҳмон сифатида таклиф қилинган Коррупцияга қарши курашиш идоралари халқаро ассоциацияси президенти, Гонгконг Коррупцияга қарши курашиш мустақил комиссияси раҳбари Дэнни Ву билан ўтказилган музокарада Ўзбекистоннинг мазкур халқаро тузилмага аъзолик масаласи, шунингдек, Гонгконг давлати билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.

@aburxanov
Forwarded from Antikor matbuot kotibi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.

Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради.

@aburxanov
Давлат хизматида адолатли иш ҳақи ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш давлат идораларининг жозибадорлигини ошириш ва коррупцияни олдини олишнинг самарали воситаларидан бири ҳисобланади.

@aburxanov
3-4 февраль, 2025 йил
Малайзия (Куала-Лумпур, Путражая).

@aburxanov
2025 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадлар:

▫️Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланиб, уларга вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари раҳбарлик қилади;

▫️Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс-назорат тузилмаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилади;

▫️Комплаенс-назорат тузилмалари тўғридан-тўғри биринчи раҳбар билан ишлайди;

▫️Давлат идораларидаги тўғридан-тўғри харидлар 2 карра қисқартирилади;

▫️Давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизим ишга туширилади.

▫️Давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратилади;

▫️Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилади;

▫️Инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартлар жорий этилади;

▫️Йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказиш йўлга қўйилади;

▫️Давлат хизматчилари реестри шакллантирилади;

▫️Кадрларнинг коррупцияга мойиллигини ўрганиш амалиёти жорий қилинади;

▫️Давлат идораларидаги хизмат автотранспортларини миллий автомобилларга ўтказиш чоралари кўрилади;

▫️Давлат хизматчиларининг мол мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади;

▫️Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади;

▫️Киберкоррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилади;

▫️Коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати, коррупциявий жиноятларни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинади;

▫️Мактабларда “Тарбия” фани доирасида ҳалоллик, бировни ҳақига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғоялар содда тилда тушунтириб борилади;

▫️Талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилади;

▫️Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академиясида 2025 йилда 2 миллион аҳоли бепул ўқитилади.

▫️Нодавлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишга оид лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли ва мунис опа-сингиллар, мўътабар оналар!

Сизларни бугунги баҳор ва нафосат байрами билан самимий табриклайман!

Сизларга баҳорий табассум, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, ҳаётингиз доимо қувончга тўла бўлишини тилайман!

Бизларга меҳр-оқибат улашиб, келажамигиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётганингиз учун барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳамда энг эзгу тилакларимни билдираман!

@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури раҳбарларнинг халқимиз олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини оширишга катта туртки бермоқда.

Чунки дастур доирасида ҳар бир раҳбар ўзига бириктирилган ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганяпти, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларига тўғри ечим топишга интиляпти.

Ҳудудларга чиқишларимизнинг бу галгисида ишимизни бириктирилган маҳаллаларда давом эттириб, дастур доирасида ажратилган маблағларнинг сарфланиши, режадаги ишлар қай даражада самарали амалга оширилаётганлигига эътибор қаратдик.

Жумладан, Наманган шаҳрининг
Ойдинкўл, Ибрат, Чинор ва Чаман МФЙлари инфратузилмасини яхшилаш учун 12,0 млрд сўм (электр таъминотини яхшилишга
5,3 млрд.сўм ва ички йўлларни таъмирлаш учун 6,7 млрд.сўм) эвазига жами, 17,3 км тармоқ тортиш, 577 дона таянч ва 10 та трансформатор пунктини ўрнатиш кўзда тутилган.

Шунингдек, маҳаллаларда ўзимга бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун манзилли чораларни белгилаб олдик.

@aburxanov
Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони қабул қилинди

Унга кўра:

• Олий Мажлис палаталари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиб боради;

• вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режаси ҳимоя қилиниши йўлга қўйилади;

• йирик инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади;

• бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилади;

• давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар турлари камида икки карра қисқартирилади;

• давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.

Шунингдек, Фармон билан коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича йил якунига қадар ишлаб чиқилиши лозим бўлган 21та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати тасдиқланди.

@aburxanov
Давлат идораларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари мустақиллиги ҳамда фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

🔘 Коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;

🔘 Агентлик коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди;

🔘 Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномалари улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади;

🔘 коррупцияга қарши курашиш бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди;

🔘 Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖларнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилди;

🔘 мазкур бўлинмалар раҳбарлигига Агентлик ходимлари тайинланади ва уларга Агентликнинг бўлим бошлиғига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари қўлланилади;

🔘 Агентлик бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг ҳар йили қисқа муддатли малака ошириш курслари ҳамда ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилишини ташкил этади;

🔘 Агентлик томонидан бўлинмалар раҳбар ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этишни келишиш тартиби, улар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ҳамда ходимларнинг касбий стандартлари тасдиқланади;

🔘 "E-anticor.uz" электрон платформасида аноним сўровномалар ўтказиб, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади.

@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда.

@aburxanov
Bizning jamoa🇺🇿🇺🇿🇺🇿

@aburxanov
2025/06/15 01:40:45
Back to Top
HTML Embed Code: