Бунчалар завқ-шавқ ва эҳтирос ила футбол кўрмаганимга анча бўлганди.
Шунчаки ажойиб, шунчаки "даҳшат". Ирода, матонат, ишонч, интилиш.., хуллас ғалаба учун юришдаги нима сабаб керак бўлса барчасини қилишди. Яратган ҳам тақдирлади.
Фахрландим, ғурурландим!
Тасанно, баракалла!
Футболчию мураббийлардан тортиб, ассоциация масъуллари-ю жонкуяр мухлисларгача барча-барчага чемпионлик муборак!
@abrorpirmuhammad

Инсоннинг қай йўналишда камол топиб бориши унинг атрофидаги инсонларга қанчалик боғлиқ...
@abrorpirmuhammad
@abrorpirmuhammad
ОКМК ва Миржалол Қосимовдан "мастер класс".
Ҳиссиётларга бой ажойиб ўйин!
Қойил ва тасанно!
@abrorpirmuhammad
Ҳиссиётларга бой ажойиб ўйин!
Қойил ва тасанно!
@abrorpirmuhammad
Кечаги ўйиндан кейин истеъфога чиқиш ҳам "не западло".
Зотеев бундан 4 ўйин аввал "Бу охирги мағлубиятимиз", - деганда юрагим шув этганди ўзи...
@abrorpirmuhammad
Зотеев бундан 4 ўйин аввал "Бу охирги мағлубиятимиз", - деганда юрагим шув этганди ўзи...
@abrorpirmuhammad
Байрам муборак бўлсин!
Қадрли инсонларни доимо хотирловчи ҳамда хотирлаш ва қадрлашга муносиб инсонлардан бўлайлик!
@abrorpirmuhammad
Қадрли инсонларни доимо хотирловчи ҳамда хотирлаш ва қадрлашга муносиб инсонлардан бўлайлик!
@abrorpirmuhammad
Бу йилги футбол мавсуми анча қизғин давом этмоқда. Чемпионат ва кубок ўйинлари бир қадар томошабоп ва қизиқарли тус олган. Шу боис майдонларга анчагина мухлислар қайтиб қолганини пайқаш қийин эмас.
Бир томонда қандай футбол ўйнашни ўргатишга уринаётгандек кўринаётган Абрамов шогирдлари-ю, аслида чемпион қанақа тўп суриши кераклигини урғулаётган "Пахтакор", ирода ва мотанатда ўрнак бўлаётган Қосимов жамоаси ва доимгидек ўз ўйин услубидан тонмайдиган "Насаф"...
Хуллас, чемпионатимизнинг қизиқарли ва жанговар тус олавериши футболимизнинг янада юксалиши учун заминдир!

Кечга томон очиқ майдонда режа қилинган барча (айниқса болалар ва ўсмирлар) машғулотлари бекор қилиниши учун тиббий асослар етарли вазият!
@abrorpirmuhammad
@abrorpirmuhammad
Камина ва икки арман ёрдамчиларим!
Гурген Исраелян ва Артур Погосян.
Ўз ишининг усталари.
@abrorpirmuhammad
Гурген Исраелян ва Артур Погосян.
Ўз ишининг усталари.
@abrorpirmuhammad
Бугунги суперкубок ҳақида эшитганда хаёлга келган илк фикрлар:
Турғунлик ва нотурғунлик (стабиллик ва ностабиллик) ўртасидаги жанг.
Абдуқодир тўйи муносабати билан ошга чақирилиб, кейин барча ўйинга ўтаверадигандек гўё...
PS: Ёмғир ҳам тез ва чиройли ўйин учун чимни тайёрлаб бераётгандек...
Хуллас, томоша қиламиз...

Бугун тонгда илмий-оммабоп кўрсатув кўра туриб, сизга илинган муҳим тиббий фикрларим:
Оёқ бу иккинчи юракдир. Юрак қонни бутун организмга ҳайдаб беради. Оёқ учигача борган қонни ортга қайтишида эса қон томирлар ва ундаги клапанлар ҳолати жуда муҳим. Уларнинг ҳолати эса айнан оёқ мушакларига боғлиқ. Доимий ҳаракат – юриш орқали оёқ мушакларини тонусда ушлаб тураркансиз, билинг-ки сиз юракни “поддержка” қилмоқдасиз.
Демак-ки, юрагингиз узоқроқ ва яхши хизмат қилишини истасангиз – юринг, юринг ва яна юринг!

Допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага бориши ортидан юборилаётган саволларга умумий жавоб:
ЖЧ саралаш ўйинларида допинг текширув назорати айнан ФИФА томонидан белгиланиб, уни амалга оширишгина ОФК зиммасидаги вазифадир.
Бундай текширувлар муҳим халқаро ўйинлар аввалидан ўтказиладиган одатий тадбир ҳисобланади. Бунда мусобақа шаффофлиги ҳамда футболчилар професионаллиги назорати устивор қилиб олинган. Бу йўлдаги самарадорлик учун нафақат ўйиндан кейин, балки тайёргарлик мобайнида ҳам қўққисдан текширувлар ўтказиш тажрибаси анчадан буён маълум. Масалан шахсан ўзим ФИФА ва ОФК допинг офицери сифатида бундай текширув тадбирларида бир неча бор иштирок этганман.
Хуллас, футбол атрофидаги турли мавзуларга кўп ҳам эътибор бермасдан, бор ҳиссиётимизни майдонда футболчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратганимиз мақбулдир.

Қўшимча саволларга қўшимча жавоблар:
Допинг текшируви учун фақат бизни жамоа танланганми?
Йўқ. Допинг текшируви ўтказиш учун халқаро ўйинда иштирок этаётган биргина жамоа танлаб олинмайди. Балки бир жамоада қандай текширув жараёни ўтказилса, рақиб жамоада ҳам шундай тадбир ўтказилади. Масалан, бизнинг жамоадаги текширув айни кўринишда рақибларимизда ҳам ўтказилган.
Ушбу текширувга маҳаллий футбол мутасаддилари аралашуви эҳтимоли борми?
Бунинг умуман имкони йўқ. Допинг текширувини ўтказиш жараёнига ҳатто анализ намунасини олаётган допинг офицери ҳам аралаша олмайди. Барча жараён ФИФА (ЖЧ саралаши мисолида) масъулининг онлайн назорати остида амалга оширилади. Яъни, қайси жамоадан нечта футболчи ва уларни танлаш услубигача белгилаб берилади. Офицер эса аниқ кўрсатмалар остида тадбирни амалга оширади холос.

Тарихий орзунинг тарихий рўёби тарихга муҳрланган тарихий дамлар.
Баракалла ва тасанно !!!
Футболимизда янги давр бошланди!
@abrorpirmuhammad
Баракалла ва тасанно !!!
Футболимизда янги давр бошланди!
@abrorpirmuhammad
Барчамизга қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин.
Мухлислар учун байрам давом этади, аммо кейинги ўйинни ҳам муносиб ўтказиш учун жамоа тайёргарликни бошлаб юборган. Айниқса тиббий штабда иш етарли. Шу ўринда мухлисларни бироз хавотирга солган футболчиларнинг тиббий аҳволи ҳақида қисқача:
Остон Ўрунов: сон ички мушаги жароҳати ташхиси билан кейинги ўйинни ўтказиб юборадиган бўлиб турибди.
Фаррух Сайфиев: катта куч сарфлаган футболчимизнинг болдир мушаклари спазми ўйинни давом эттиришга имкон бермади. Аммо кейинги ўйингача Худо хоҳласа оёққа туриб олади.
Отабек Шукуров: Тизза бўғимида юзага келган тиббий муаммо. Унинг даражаси, аниқ ташхис ва кейинги ўйин масаласи чуқур тиббий текширувдан кейин аниқлаштирилади.
Алқисса барча масъуллар қаторида тиббий штаб жароҳатдагиларни тезроқ сафга қайтариш, қолганларда тикланиш жараёнини тезлаштириш устида ишламоқда. Чунки фақат соғлом футболчиларгина мухлислар учун байрамни давомли қила оладилар!

Кеча барча мухлислар натижадан хавотир олмай мазза қилиб футбол кўриб, шунчаки байрам қилишди. Футболчилар ҳам яйраб ўйнашди. Натижа ва кайфият аъло!
Асосийси, юқори мартабали меҳмонлар ила давлат раҳбаридан тортиб, оддий мухлисгача бирдек шод-хуррамликда байрамни ҳақиқий байрамга айлантира олишди.
Энди биз учун орзумиздаги тарихни ёзиб, кейинги - янги даврга кузатиб қўйган саралаш босқичига раҳмат айтиб, ЖЧ га тайёргарлик мавсуми бошланади. Бу йўлда ҳали олам-олам ҳиссиётлар бизни кутиб тургани аниқ...