Тун ярмида ижод.
Ижод жой, вақт, танламайди.
Шоирнинг кайфияти бор-йўқлиги, ишлари қандайлиги билан ҳисоблашмайди.
Ижоддамиз, Алҳамдулиллаҳ.
Ижод жой, вақт, танламайди.
Шоирнинг кайфияти бор-йўқлиги, ишлари қандайлиги билан ҳисоблашмайди.
Ижоддамиз, Алҳамдулиллаҳ.
Менда нима бор
Оёғимда тилло ковушларим йўқ,
Сандиғимдан тошган кумушларим йўқ,
Қасрларда кечган турмушларим йўқ,
Лек ҳамиша ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Йўқ менда жавоҳир тўлиб-тошган хум,
Товуғим ҳам қўймас олтиндан тухум.
Аммо, инша Оллоҳ, бўлгунча марҳум,
Вужудимда ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Мушриклар тахт тутди, эгалламадим,
Кофирлар тулпорин эгарламадим,
Виждоним сотмадим ‒ тугалламадим,
Чунки мудом ғусл-таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Мени судролмайсиз жарнинг бўйига,
Қулоқларим тўлган азон куйига,
Намозга қатнайман Оллоҳ уйига,
Оёғимда ғуслу таҳоратим бор.
Ибодат қилишга садоқатим бор.
Насоро либосин асло киймасман,
Зардуштий, буддавий, мажусиймасман,
Мўмин-мусулмонман, яҳудиймасман,
Шундан доим ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Эй худосиз, мени эскичи дема,
Минг карра янгиман, сен ғамим ема,
Исломдир мен минган чин нажот кема,
Шунинг учун ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Тўғрисўз тилимни тиймаяжакман,
Ёлғоннинг тўнини киймаяжакман,
Мўминман, ким кўрсам, жилмаяжакман,
Ичим пок, ташим пок ‒ таҳоратим бор.
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Абдураҳмон Мешаян
Оёғимда тилло ковушларим йўқ,
Сандиғимдан тошган кумушларим йўқ,
Қасрларда кечган турмушларим йўқ,
Лек ҳамиша ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Йўқ менда жавоҳир тўлиб-тошган хум,
Товуғим ҳам қўймас олтиндан тухум.
Аммо, инша Оллоҳ, бўлгунча марҳум,
Вужудимда ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Мушриклар тахт тутди, эгалламадим,
Кофирлар тулпорин эгарламадим,
Виждоним сотмадим ‒ тугалламадим,
Чунки мудом ғусл-таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Мени судролмайсиз жарнинг бўйига,
Қулоқларим тўлган азон куйига,
Намозга қатнайман Оллоҳ уйига,
Оёғимда ғуслу таҳоратим бор.
Ибодат қилишга садоқатим бор.
Насоро либосин асло киймасман,
Зардуштий, буддавий, мажусиймасман,
Мўмин-мусулмонман, яҳудиймасман,
Шундан доим ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Эй худосиз, мени эскичи дема,
Минг карра янгиман, сен ғамим ема,
Исломдир мен минган чин нажот кема,
Шунинг учун ғуслу таҳоратим бор,
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Тўғрисўз тилимни тиймаяжакман,
Ёлғоннинг тўнини киймаяжакман,
Мўминман, ким кўрсам, жилмаяжакман,
Ичим пок, ташим пок ‒ таҳоратим бор.
Ибодат қилмоққа садоқатим бор.
Абдураҳмон Мешаян
##КУЛОЛИ_БИР_КЎЗАЛАР
(УСТОЗ МУБАШШИР АҲМАДГА)
Ислом дарёсида покламишдир қалб,
Товонин ўпмишдир тупроғи Макка.
Дуоси айлаюр малакларни жалб,
Турфа қасрлармиз Меъмори Якка.
Бошқа-бошқа эмас биз сузган баҳр,
Намонгондан топдим олмос бебаҳо.
Насиб этса жаннат биз борар шаҳр,
Икки хил кўзамиз Кулоли танҳо.
У хам мендек Хақнинг шафқатинга зор,
Айласа Хақ учун айлайдир хитоб.
Кеча учрашдилар умрида илк бор,
Муаллифи битта, икки хил китоб.
Билинди ўрганган илмин кўплиги,
Сўзи малҳам экан, дил бўлса яро.
Ўртада қурилди меҳр кўприги,
Султони ягона икки қул аро.
Жигаримдек кўрдим, яширмоқ нечун,
Соғ бўлсин доимо ул олтин боши.
Энг мухми мендек нақш учун
Турфа нақшлармиз битта Наққоши.
Ўлим бир кун бизга теккувчи ўқдир,
Буни инкор қилсак, иллатимиздир.
У ўзбек, мен арман деган гап йўқдир,
Иброҳим миллати миллатимиздир.
20:58-07.04.2017
AБДУРАҲМОН МЕШАЯН
(УСТОЗ МУБАШШИР АҲМАДГА)
Ислом дарёсида покламишдир қалб,
Товонин ўпмишдир тупроғи Макка.
Дуоси айлаюр малакларни жалб,
Турфа қасрлармиз Меъмори Якка.
Бошқа-бошқа эмас биз сузган баҳр,
Намонгондан топдим олмос бебаҳо.
Насиб этса жаннат биз борар шаҳр,
Икки хил кўзамиз Кулоли танҳо.
У хам мендек Хақнинг шафқатинга зор,
Айласа Хақ учун айлайдир хитоб.
Кеча учрашдилар умрида илк бор,
Муаллифи битта, икки хил китоб.
Билинди ўрганган илмин кўплиги,
Сўзи малҳам экан, дил бўлса яро.
Ўртада қурилди меҳр кўприги,
Султони ягона икки қул аро.
Жигаримдек кўрдим, яширмоқ нечун,
Соғ бўлсин доимо ул олтин боши.
Энг мухми мендек нақш учун
Турфа нақшлармиз битта Наққоши.
Ўлим бир кун бизга теккувчи ўқдир,
Буни инкор қилсак, иллатимиздир.
У ўзбек, мен арман деган гап йўқдир,
Иброҳим миллати миллатимиздир.
20:58-07.04.2017
AБДУРАҲМОН МЕШАЯН
Лўлининг боласин қамашса,
Унга туҳмат ўқин қадашса.
Бутун қавми туриб оёққа,
Суриштириб борар қамоққа.
Нима ҳам дей дунёга мастмиз
Шижоатда лўлидан пастмиз.
@A_meshayan
00:23-23.05.2025
Абдураҳмон Мешаян
Унга туҳмат ўқин қадашса.
Бутун қавми туриб оёққа,
Суриштириб борар қамоққа.
Нима ҳам дей дунёга мастмиз
Шижоатда лўлидан пастмиз.
@A_meshayan
00:23-23.05.2025
Абдураҳмон Мешаян
Бир синглимиз жорий ўқув йилида университетни тамомлаши керак. Аммо контракт муаммоси сабаб ўқиш якунланмай қолиши мумкин.
Дастлаб июн охиригача тўлаш мумкин дейилган контрактни май ойида тўлаш шартлиги айтилди.
Синглимизнинг оилавий шароит оғирроқлиги сабабли яхшилар кўмагига эҳтиёж сезяпти.
Имкони борлардан бир талабанинг ўқишини якунлаб олиши учун кўмак беришларини сўраймиз.
Контракт миқдори 8 млн 400 минг сўм.
Uz card: 5614 6821 2341 1581
Sabirov Baxodir (Хайрия ишига масъул шахс номида)
Humo card: 9860 1701 0113 7074
Sabirov Baxodir (Хайрия ишига масъул шахс номида)
Visa card: 4023 0602 1481 2023
Масъул шахс: +998909110220 Баҳодир
Дастлаб июн охиригача тўлаш мумкин дейилган контрактни май ойида тўлаш шартлиги айтилди.
Синглимизнинг оилавий шароит оғирроқлиги сабабли яхшилар кўмагига эҳтиёж сезяпти.
Имкони борлардан бир талабанинг ўқишини якунлаб олиши учун кўмак беришларини сўраймиз.
Контракт миқдори 8 млн 400 минг сўм.
Uz card: 5614 6821 2341 1581
Sabirov Baxodir (Хайрия ишига масъул шахс номида)
Humo card: 9860 1701 0113 7074
Sabirov Baxodir (Хайрия ишига масъул шахс номида)
Visa card: 4023 0602 1481 2023
Масъул шахс: +998909110220 Баҳодир
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги изоҳли таржимаси «Анворул-Қуръон: Файзул-Фурқон» моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек домла томонидан ўзбекчага ўгирилган бўлиб, Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги еттинчи таржимаси ҳисобланади.
Китобга муфассир, ҳофизи Қуръон, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.
Мазкур китобни китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Улгуржи харид учун +998 97-102-80-88 (Муҳаммад) рақамига мурожаат қилинг.
Китобга муфассир, ҳофизи Қуръон, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.
Мазкур китобни китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Улгуржи харид учун +998 97-102-80-88 (Муҳаммад) рақамига мурожаат қилинг.
#ЖИСМИМ-#ХОРИЖДАДИР, #КЎНГЛИМ-#ВАТАНДА!
Бутун умр куйдим, бир умр ёндим,
Соғинч деб аталмиш олов, гулханда.
Тунда йиғлаб, тонгда йиғлаб уйғондим,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Муножотни куйлаб чиқса бипатомса,,,.,
Ёхуд Лазги куйин чалса созанда.
Бадан музлади-ю юрак этди жиз,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Гарчи хорижда хам ўсар атиргул,
Булбуллар хам сайрар ўзга гулшанда.
Мени соғинтирар ўз юртим нуқул,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Менинг дардим англар бир Парвардигор,
Унга дардин айтур мендайин банда.
Нечун олмайин тан ва бўлмай иқрор,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Муқимликдан кетиб бўлгач мусофир,
Энг кучли оғриқни сездим ўшанда.
Юртдан айро яшаш бунчалар оғир,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Хотиралар юки хоритди онгни,
Охири мадор хам қолмади танда.
Юртни дуо қилиб, бошлаб хар тонгни,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Билмадим бу хиснинг исми нимадир?
Бу ходисот не деб аталур фанда?
Менинг кўз ёшларим чеҳрам шимадир,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Мен ўзга юртларга ўгайман-ўгай,
Ўз юртимда эдим эрка арзанда.
Дардим аритолмас на шароб, на май,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Соғинтирди онам улашган сомса,
Мен учун хануз йўқ ундан пазанда.
Кулмангиз кўзимдан ёмғирлар томса,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Гўдак киби йиғлар юрагим хўнг-хўнг,
Лабларим отсада шодликдан ханда.
Насиб, кўришгаймиз шу баҳордан сўнг,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Юртини соғинмас биргина хоин,
Ўз элидан кечгай фақат газанда.
Халқимга чапламай бўхтонлар лойин,
Жисми-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
@A_meshayan
16:39-21-02-2015
Абдураҳмон Мешаян
Бутун умр куйдим, бир умр ёндим,
Соғинч деб аталмиш олов, гулханда.
Тунда йиғлаб, тонгда йиғлаб уйғондим,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Муножотни куйлаб чиқса бипатомса,,,.,
Ёхуд Лазги куйин чалса созанда.
Бадан музлади-ю юрак этди жиз,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Гарчи хорижда хам ўсар атиргул,
Булбуллар хам сайрар ўзга гулшанда.
Мени соғинтирар ўз юртим нуқул,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Менинг дардим англар бир Парвардигор,
Унга дардин айтур мендайин банда.
Нечун олмайин тан ва бўлмай иқрор,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Муқимликдан кетиб бўлгач мусофир,
Энг кучли оғриқни сездим ўшанда.
Юртдан айро яшаш бунчалар оғир,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Хотиралар юки хоритди онгни,
Охири мадор хам қолмади танда.
Юртни дуо қилиб, бошлаб хар тонгни,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Билмадим бу хиснинг исми нимадир?
Бу ходисот не деб аталур фанда?
Менинг кўз ёшларим чеҳрам шимадир,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Мен ўзга юртларга ўгайман-ўгай,
Ўз юртимда эдим эрка арзанда.
Дардим аритолмас на шароб, на май,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Соғинтирди онам улашган сомса,
Мен учун хануз йўқ ундан пазанда.
Кулмангиз кўзимдан ёмғирлар томса,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Гўдак киби йиғлар юрагим хўнг-хўнг,
Лабларим отсада шодликдан ханда.
Насиб, кўришгаймиз шу баҳордан сўнг,
Жисмим-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
Юртини соғинмас биргина хоин,
Ўз элидан кечгай фақат газанда.
Халқимга чапламай бўхтонлар лойин,
Жисми-хориждадир, кўнглим-Ватанда!
@A_meshayan
16:39-21-02-2015
Абдураҳмон Мешаян
#БИРОДАРИМГА_ТАСКИН.
Ағёрларинг бузиб, Кўнглинг Каъбасин,
Кўнглинг қандилига, тош отдилар мўл.
Аршнинг муаллифи билур хаммасин,
Нихоят очилди омад томон йўл!
Қуришни битирди қисмат меъмори,
Умринг саройининг, чорак асрини.
Келганда бир куни кексалик чоғи,
Ташлаб кетадирсан, ёшлик қасрини.
Ёзишни тугатди, тақдир қалами,
Умринг китобининг эллик уч жузин.
Умринг кўклами-ю, ёзин тугатиб,
Яшашни бошладинг, умрингнинг кузин.
Яшaaдинг сабрнинг шойисин кийиб,
Чидадинг, сабрли тақсирларга хос.
Ижодинг севганга қиламан таъзим,
Ўзингни суймасга битта илтимос:
Пок зотни ёмонлаб жар солма эй дўст,
Тилингни иғводан пок айла олдин.
Олтин идишдаги, лойнинг қадри йўқ,
Лойда ётса хамки, қадрли олтин!
@A_meshayan
2010-йил
Абдурроҳман Мешаян
Ағёрларинг бузиб, Кўнглинг Каъбасин,
Кўнглинг қандилига, тош отдилар мўл.
Аршнинг муаллифи билур хаммасин,
Нихоят очилди омад томон йўл!
Қуришни битирди қисмат меъмори,
Умринг саройининг, чорак асрини.
Келганда бир куни кексалик чоғи,
Ташлаб кетадирсан, ёшлик қасрини.
Ёзишни тугатди, тақдир қалами,
Умринг китобининг эллик уч жузин.
Умринг кўклами-ю, ёзин тугатиб,
Яшашни бошладинг, умрингнинг кузин.
Яшaaдинг сабрнинг шойисин кийиб,
Чидадинг, сабрли тақсирларга хос.
Ижодинг севганга қиламан таъзим,
Ўзингни суймасга битта илтимос:
Пок зотни ёмонлаб жар солма эй дўст,
Тилингни иғводан пок айла олдин.
Олтин идишдаги, лойнинг қадри йўқ,
Лойда ётса хамки, қадрли олтин!
@A_meshayan
2010-йил
Абдурроҳман Мешаян
Худо хохласа
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан,
Акаларинг каби зулмга бордик.
Ўз она юртингда қулдек яшайсан,
Биз сени қудуққа ташлаб юбордик.
Бир оғанг туркийдир, бир оғанг ҳабаш,
Қолган акаларинг бадавлат араб.
Исроил жонингни ёқётганига,
Турибмиз ҳаммамиз жиимгина қараб...
Ёнингга ялиниб борамиз бир кун,
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан.
Қамоқдаги дардлар топадир якун,
Ҳали озод бўлиб узоооқ яшайсан...
@A_meshayan
17:02-16.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан,
Акаларинг каби зулмга бордик.
Ўз она юртингда қулдек яшайсан,
Биз сени қудуққа ташлаб юбордик.
Бир оғанг туркийдир, бир оғанг ҳабаш,
Қолган акаларинг бадавлат араб.
Исроил жонингни ёқётганига,
Турибмиз ҳаммамиз жиимгина қараб...
Ёнингга ялиниб борамиз бир кун,
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан.
Қамоқдаги дардлар топадир якун,
Ҳали озод бўлиб узоооқ яшайсан...
@A_meshayan
17:02-16.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
Яқин келажак...
"-Қорабоғ-Онамиз каби муқаддас,
Ҳам Арманистоннинг кичик бир қисми".
"-Унда нима учун арманча эмас,
Озарбайжончадир онангиз исми?"
Хақиқат шудирки гуноҳи азим,
"Ўзганинг онасин" она демоқлик.
Мана қувилдингиз охир азизим,
Сизни Озарбайжон қилди бир ёқлик.
Қисмати биттадир арманлар билан,
Муқаддас Фаластин тупроғидаги-
Хунрезлик қилятган яҳудийларнинг-
Такрорин кўрамиз Қорабоғдаги-
Музаффар мусулмон қўшинларининг,
"Аллоҳу Акбар"дан ер-кўк гулдирар.
Фаластин-ғолибу, Исроил-мағлуб-
Бўлганча қон йиғлаб тарихга кирар...
@A_meshayan
19:00-23.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
"-Қорабоғ-Онамиз каби муқаддас,
Ҳам Арманистоннинг кичик бир қисми".
"-Унда нима учун арманча эмас,
Озарбайжончадир онангиз исми?"
Хақиқат шудирки гуноҳи азим,
"Ўзганинг онасин" она демоқлик.
Мана қувилдингиз охир азизим,
Сизни Озарбайжон қилди бир ёқлик.
Қисмати биттадир арманлар билан,
Муқаддас Фаластин тупроғидаги-
Хунрезлик қилятган яҳудийларнинг-
Такрорин кўрамиз Қорабоғдаги-
Музаффар мусулмон қўшинларининг,
"Аллоҳу Акбар"дан ер-кўк гулдирар.
Фаластин-ғолибу, Исроил-мағлуб-
Бўлганча қон йиғлаб тарихга кирар...
@A_meshayan
19:00-23.06.2025
Абдураҳмон Мешаян