Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Узр, қудажон,-эрининг ортидан вазиятни қўлга олишга ҳаракат қилди Зайнабхон,- бу янгилик дадаси учун ҳам кутилмаган бўлди-да. Қудажон,- Зироатхоннинг оғзига илҳақ термулди Зайнабхон,- энди бу болаларимизнинг тақдири нима бўлади?

- Нима бўларди?- энсаси қотди Зироатхоннинг,- буларнинг тўйи ўз вақтида бўлади. Бўлмасаям бўлмайди-да ўзи, ахир тўйхона, артист, келин-куёвни олиб юрадиган машиналарга хазилакам пул тўлаб қўйганимиз йўқ. Ҳай майли, бизга энди жавоб. Уйга қайтайлик. Орамизда ҳеч қандай муаммо қолмади-ку, тирикчиликдан қолмайлик.
Зайнабхоннинг хаёлига бўлажак қудасига "Кун ботганига неча соат бўлган бўлса, шу топда қанақа тирикчилик?" деган гап келмади. У Зироатхондан Озода тўғрисида бирор ёмон гап эшитмаганига ҳурсанд бўлиб бўлғуси куёви ва қудасини иззат-икром билан кузатиб қўйди.

🍂

- Қизим...- деди Жавлон Ойгулнинг рўпарасига ўтириб кўзларига тикилди,- нима учун менга бир оғиз индамадинг? Ё онанг ўлган бўлса, отангни ҳам ўлганга чиқариб қўйганмидинг?
- Дада, - хомуш хўрсинди Ойгул,- сизни қийнаганимдан фойда борми?

- Бу нима деганинг, қизим? - ҳуноби ошди Жавлоннинг, - сенинг ўрнингда мен бўлганимда ҳам ўзингни шундай тутган бўлармидинг?

- Дадаа... Ундай эмас...

- Кўрдингми? Ойгул, биламан, сен билан етарлича яқин бўлмагандирман. Кўп вақтимни бирга ўтказмагандирман. Бироқ бу дегани сенинг тақдирингга бефарқ эмасман дегани эмас.. Бу аҳволда қўл қовуштириб ўтириб бўларканми? Бир кун ҳам ғанимат. Эртагаёқ сени керакли жойларга олиб бораман.
- Дада, мени битириши керак бўлган ишларим бор.
-Ҳеч нимани эшитишни истамайман. Ўша ишларинг кутиб туради. Энг биринчи ўринда соғайиб олишинг керак.

"Кошки соғая олсам, - кўнглидан кечирди Ойгул,- бу борада ўзимга ишончим тобора сўниб боряпти"
У шундай деб ўйлади-ю, бироқ ичидагини сиртига чиқармади. Бунинг ўрнига дадасига қисқагина қилиб "Хўп" деб қўяқолди...

-113-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

-Адҳам акамгилар кетишдими, ойи?- хонадон тинчиб қолгач меҳмонхонага бош суқди Озода, - сизга нималар деб кетишди улар?

- Нимаям дейишарди, - оғир уф тортди Зайнабхон, - Ойгулнинг фотиҳасини қайтаришди.

- Мен тўғримда нима дейишди?-лаблари бурилди Озоданинг.

- Сен ҳақингда индашмади. Тўғрироғи "Озода билан Адҳамнинг тўйи бўлаверади, ахир шунча ҳаражат қилганмиз, ҳаражатларга куйиб қолишимиз керакмас-ку?" дейишди.

Озода иҳтеҳзоли жилмайди:

- Шундай денг? Менинг тўйим ҳаражатларига куйиб қолмасликлари учун тўхтатилмас эканми? Ҳаётларидаги менинг ўрним фақат пул билан ўлчанар эканми?
Ойи,уларга қўнғироқ қилиб айтинг! Мен ҳам Адҳам акага турмушга чиқмайман!
Озоданинг сўзларидан Зайнабхон анграйиб қолди:

- Сен қиз эсингни едингми? Нима деганинг бу?

- Ойи, қаранг! Ойгулнинг таҳлили ёмон чиқиши билан дарровда чопиб келишганини кўринг буларни. Бирпас "ғунча" қилиб ўтиришса ўзимиз ҳам хабардор бўлардик баридан. Буларизни жонини пул олсин экан.

- Озода, сенга умуман тушунолмай қолдим. Ҳалитдан бери нималарни алжираярсан?- Зайнабхоннинг юзлари бўғриқди

- Ойии,- онасига изтироб билан тикилди Озода,- мен...мен Ойгул ҳақидаги совуқ хабарни эшитиб қаттиқ уйқудан уйғонган одам ҳолатига тушдим. Биласизми нимага?

-114-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Хўш нимага экан?

- Мен бир зумга ҳаётимни Ойгулсиз тасаввур қилиб кўрдим. Ишонсангиз Ойгулсиз ҳаётим қуёшсиз кунга ўхшаб қолар экан.Ойгул шунча йиллар менга ўз синглимдек, эгизагим каби яқин бўлиб улгурган экан. У борлиги сабаб оилада, мактабда, хатто ҳаётимда кўп нарсани ташвишини қилмабман. Кўнглим тинч, қалбим доим осойишта, бекам-у кўст юраверибсан. Айтсам ишонмайсиз, Ойгул менга овсин бўлишини билганимда бирам қувонгандим-ки. Ахир айбларимни ёпувчим, камчиликларимни тўғрилагувчим, ҳотиржамлигимни таъминлагувчим эди Ойгул.
Энди эса юрагим оғрияпти. Нега? Нега Ойгул бу дардга чалинди? Тан олинг, ойи, биз уни вақтида қадрига етмадик, асрамадик, авайлаганимиз йўқ.
Энди эса Ойгулга керакмас буюмдек муносабатда бўлишларига шунчаки чидаб туролмайман, эшитяпсизми ойи, чидаб ҳам, қараб ҳам туролмайман. Мен...

- Озода...- остонада Ойгул маҳзунгина жилмайиб турарди,- сендан шунақа иқрорни эшитиш учун минг бора касалга чалинишга розиман

- Жиннивой. Гапини қаранглар буни...- Озода шаҳдам қадамлар билан бориб Ойгулни маҳкам қучди.

-115-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tgoop.com/xazonrezgionlayn/25

Asar uchun to‘lov👆👆👆
Forwarded from smm manager
‼️QANDLI DIABET ( saxar ) va uning har hil kórinishdagi oqibatlarini, bosh oğriq, oyoq oğriq, teri qurib ketishi, holsizlik, yaralar bitmasligi, va yana bir qancha muammolar.
‼️Qalqonsimon bez ( buqoq ) kasalliklar
‼️Garmonlar buzilishi
‼️Farzandsizlik
‼️buyrak usti bezi kasalliklari
‼️ichaklar faoliyati izdan chiqishi
va yana bir qancha muammolarning yechimi endi faqat bizning kanalda

👩‍⚕OLIY TOIFALI SHIFOKOR
👩‍🎓TIBBIYOT FANLARI NOMZODI
⚡️ENDOKRINOLOG
💥TERAPEVT

😍DILDORA YULDASHEVA rasmiy sahifalarida sizlar uchun bepul savol javoblar va malumotlar berib boradilar.

ONLINE VA OFFLINE KONSULTATSIYA MAVJUD

KANALGA ULANISH UCHUN HAVOLA USTIGA BOSING👇👇👇

https://www.tgoop.com/+xoIaK0aKL1A4NDE6
https://www.tgoop.com/+xoIaK0aKL1A4NDE6
​​#хайрли_оқшом

Берилган умримиз кимлар ёки нималардандир хафа бўлиб яшаш учун қисқалик қилади. Уни ҳар дақиқасига мазмун бағишлаб яшаш эса ўз қўлимизда... Жуда бўлмаганда интилиш ва ҳаракат қилиш танловимиз борлигини унутмаслигимиз керак...

Хайрли тун ...

Эртагача ...

Инша Аллоҳ...🤲

Каналга уланиш 👇 :
https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум, яхшилар
Яна бир файзли пайшанба тонги муборак бўлсин.

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
..

Каналга уланиш 👇:
https://www.tgoop.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Forwarded from Mirabbos
ҚОНДAГИ СAХAР 5.4 БЎЛДИ
http://newsuz.uno/td/?r=28

Бу препарат қондан сахарни ҳудди супурги уйни супирганидек тозалар екан

Бунга қандай эришиш мумкинлигини батафсил шу линк орқали кириб кўринг
👇👇👇👇👇
http://newsuz.uno/td/?r=28
📝Бир аёл Аллоҳнинг 
пайғамбари Мусо 
алайҳиссаломнинг 
олдиларига келиб: 
---“Эй Аллоҳнинг Набийси, 
Роббингизга менга қалбимни 
шодликка тўлдирадиган 
солих фарзанд беришини 
сўраб дуо қилинг” деди. 

Мусо алайҳиссалом 
Роббиларига ўша аёлга 
фарзанд беришини сўраб дуо 
қилдилар. Аллоҳ азза ва 
жалла у зотга: 
-Мен уни “Ақийм” (Туғмас) 
деб ёзиб қўйганман”~ деб 
жавоб берди.Мусо алайҳиссалом халиги 
аёлга: 
---“Аллоҳ азза ва жалла “Мен 
уни “Ақийм” деб ёзиб 
қўйганман” деяпти” дедилар. 
Аёл қайтиб кетди... 
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна 
келиб, Мусо алайҳиссаломга: 
---“Эй Аллоҳнинг Набийси, 
Роббингизга яна бир бор 
менга солиҳ фарзанд 
беришини сўраб дуо қилинг” 
дея илтимос қилди. Мусо 
алайҳиссалом Роббиларидан 
у аёлга фарзанд беришини 
сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ 
азза ва жалла: 
--- “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб 
қўйганман” деди. Мусо 
алайҳиссалом халиги аёлга: 
“Аллоҳ азза ва жалла: 
---“Мен уни “Ақийм” деб ёзиб 
қўйганман” деяпти” дедилар... 
Орадан бир йил ўтгач, Мусо 
алайҳиссалом бояги аёлни 
қўлида чақалоқ кўтариб 
кетаётганини кўрдилар. 
Ундан: 
--- “Бу бола ким?!” деб 
сўрадилар. Аёл: 
---“Бу менинг ўғлим” дея 
жавоб берди. Мусо 
алайҳиссалом Роббиларидан: 
---“Эй Роббим, Сен у аёлни 
“Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. 
Қандай қилиб унда бола 
бўлди?!” деб сўрадилар... 
Шунда Аллоҳ таоло: 
---“Ҳар сафар “Ақийм” 
деганимда, у “Роҳийм” 
дерди. Бас, "Рахматим"
қудратимдан устун келди” 
деб мархамат килди ! 
Эй раҳмлиларнинг энг 
раҳмлиси ! 
Нақадар буюксан ! 
Эй карамлиларнинг энг 
Карамлиси! 
Нақадар меҳрибонсан! Эй 
фарзанд неъматига 
эришолмай, умдсизликка
тушаётганлар! 
Аллоҳнинг раҳматидан 
ноумид бўлманглар! 
Аллоҳга бўлган 
гумонларингизни гўзал 
қилинглар! Бошқалар қатори 
менга ҳам солиҳ фарзанд ато 
этади деб "яхши гумонда" бўлинглар!

https://www.tgoop.com/xazon_rezgi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хазонрезги
ОСМОННИНГ ОХИРИ

https://www.tgoop.com/Xazon_Rezgi
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Эртаси куни Жавлон Ойгулни ўзи билан Ўзбекистондаги энг йирик онкологик шифохона — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига олиб борди. У ерда то тушлик вақтига қадар шифокорлар кўригидан ўтиб турли хил таҳлилларни топширган Ойгулнинг силласи қуриб қолганди.
Жавлон қизининг оппоқ оқариб кетган чеҳрасидан унинг қаттиқ толиққанини ҳис қилиб машина рулини уйга бурди.

Ойгул йўлда кетар экан машина салонида унутиб қолдирган телефонига Рустамдан ўн икки маротаба қабул қилинмаган қўнғироқ тушганини кўриб ҳўрсинди-ю, аппаратни овозсиз режимга қўйди. У дадасининг ёнида Рустам билан гаплашгиси ва Жавлонга сир бой бергиси йўқ эди.
Ойгул анчадан буён кундуз кунлари оила даврасида тушлик қилмаган эди. Кечаги дилҳираликдан сўнг Зайнабхон ҳам, Озода ҳам ишга боришмаган эди.
Озоданинг Ойгул ҳақидаги сўзлари Зайнабхоннинг юрагини бирмунча эритган, тўғрироғи Ойгулсиз ҳаётлари қандай кечишини ўйлаб юраги орқасига тортиб кетган эди. Ўйлаб қараса у Ойгулга жуда қаттиқ боғланиб, суяниб қолган экан. У ўзини Ойгулсиз қанотлари кесик қушга ўҳшатган эди. Ойгул эди қанотлари унинг. Шуларнинг барини ақл торозисига солиб кўрган Зайнабхон Ойгулга бугун керагидан ортиқ мулойим муносабатда эди.

Тушликдан сўнг Ойгул хонасига кирди-ю, ётоққа чўзилганча Рустамнинг рақамига чақирув тугмасини босиб юборди.

- Алло!- тармоқдан Рустамнинг ҳовлиққан овози эшитилди,- бормисан, Ойгул!? Қаерларда йўқ бўлиб кетдинг? Ҳавотирдан ўлай дедим- у!?

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом.

- Рустам, ҳавотир олма. Бироз тобим қочганди . Дадамлар шифокорга олиб бордилар. Телефоним машина салонида қолиб кетган экан.

-116-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ундай бўлса майли.Телефонни кўтармаганингга... Одамнинг кўнглига ҳар хил гаплар келаркан-да? Уни, буни қўй, ўзингдан гапир. Энди аҳволинг яхшими?

- Ҳа яхши,- сир бой бермасликка ҳаракат қилди Ойгул,- бироқ эртага ҳам ишга боролмасам керак. Таҳлил натижаларини олиб, шунга қараб даволанаман.

- Аввало туззук бўлгин. Бироқ офисда бугуннинг ўзидаёқ ўрнинг ёмон билинди. Сенга жуда ўрганиб қолган эканман.

-Ажойибсанда, Рустам, сен билан бир умр бир лойиҳа устида ишламаймиз-ку? Қачонлардир ҳамма ўз йўлидан кетади.

- Бироқ дўстлигимиз сақланиб қолади, шундай эмасми? Шу дўстлигимиз ҳаққи-ҳурмати бутунлай узилишиб кетмасак керак, нима дединг?

- Бу фикрингга албатта қўшиламан.

- Ҳа ана! Бор экансан-у? - деди Рустам қувониб,- майли кечга яна бир қўнғироқ қиламан. Унгача тузалиб кетиш ҳаракатига тушгин.

- Хўп...

Ойгул тармоқдан узилиши билан уйқуси келганидан зил босиб кетаётган қовоқларига ихтиёрини топширди.Кўп ўтмай уйқуга кетди.

Орадан ярим соат ўтиб хонага кирган Озода Ойгулнинг уйқуда нималардир дея шивирлаб ётганини кўриб сергак тортди.

У овоз чиқармай қадам босганча Ойгулнинг ёнига келиб унинг шивирига қулоқ тутди. Озода бироз Ойгулни тинглаб тургач, яна овозсиз қадам босганча ортига қайтди.

У чиқаверишда Ойгулнинг ноутбукини олиб ўзи билан олволганди. Озода ноутбук билан меҳмонхонага кирди ва тармоққа уланди.

-117-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Ойгул икки соатча тиниқиб ухлабди. У кўзини очганда соат кундузги ўн бешларни кўрсатарди.
Ойгул ташқарига чиқиб юз-қўлларини чайиб ичкарига кирар экан йўлакда Озодага дуч келди.
- Калла пишдими, яхши қиз?- деди Озода айёрона кулимсираб,- қалай мазза бўлдими?

- Ҳа пишди,- деди Ойгул,- маззаям гапми?

- Ундай бўлса телефонингга қара! Бунақа жиринглайверишида уйнинг шифтини кўчириб туширади.

Ойгул ҳайрон бўлганча хонасига кириб борди. У телефонини қўлига олар олмас аппарат яна жиринглай бошлади.

- Ҳа Рустам!? - тармоққа уланар экан,- тинчликми?.

- Сенга қўнғироқ қиламан дегандим-ку?

- Ҳа айтувдинг, аммо кечга қўнғироқ қилмоқчи эдинг.
- Мен учун бир дунё вақт ўтгандек туюлдида.
Ҳа майли,- деди Ойгул Рустамни ортиқ қийнагиси келмай,- қани энди ўзингдан гапир. Нима ишлар билан бандсан?
- Тўғрисини айтайми? Қиларга иш йўқ. Бекорчиликдан ёрилиб кетай деяпман. Шунга сени учрашувга таклиф қилсамми деяпман.
- Учрашув? - юзларига табассум югурди Ойгулнинг,- мени-я? Мени учрашувга таклиф қиляпсанми?

- Нима учрашувга таклиф қилсам арзимабсанми? Ё мени ўзингга муносиб кўрмаяпсанми?

- Йўғ-ей? Нега сени ўзимга муносиб кўрмас эканман? Бу гапларни қаердан олдинг? -деди Ойгул Рустамни хафа қилиб қўйдим деб ўйлаб ўзини оқлашга ҳаракат қилар экан,- майли учрашсак учрашаверамиз. Ҳўш учрашув режаси билан танишсак бўладими?

- Албатта бўлади,- Рустамнинг овози Ойгулга бу сафар кўтаринки оҳангда эшитилди. Сени бир жойга олиб бормоқчиман. Ўша жойда бир мўътабар инсон яшайди. Ўша инсон билан сени таништириб қўймоқчиман. Ишон, бу учрашув сенга жуда ёқади.

- Ўўў, мени жуда қизиқтириб қўйдинг-ку? Энди битта савол: қаерда кўришамиз?

- Мен кўчангларни бошида сени кутиб турибман.
- Ажойибсан-да, Рустам!? - ўпкади Ойгул,-ҳамма ишни пишириб бўлганман дегин? Бўпти ҳозир ўн беш дақиқада тайёр бўламан.

🍂

Ойгул тармоқдан узилиши билан Рустам оғир ҳўрсинди. У машина рулини маҳкам чангаллаганча ўзига ўзи шивирлади:
- Йўқ! Мен сени шундоқ қўйиб юбормайман! Охиригача курашаман. Охиригача...

-118-
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асари ёпиқ каналда бир неча қисм олдинда. Ижодкор ёзганларини сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tgoop.com/xazonrezgionlayn/25

Asar uchun to‘lov👆👆👆
Ибн Сино бир оғиз сўз билан ўлдириб қўйган қиз

Бутун дунёни лол қолдирган ўзбек табиби Ибн Сино бир куни кўчада кетаётганда қизил рангда тупурган қизни кўриб қолади. Қизнинг отасига қизингиз ёмон касал бўлибди, уни даволаш керак деб айтади. Ота бунга ишониб қизини даволашга рози бўлган пайтда қизи тўсатдан вафот этиб қолади. Бу ҳолатни кўрган бир донишманд қиз касал эмаслигини айтиб, Ибн Синони қизни ўлдиришда айблайди.

Аслида қизнинг тўсатдан ўлиб қолишига сабаб бўлган бу нарса...
📝КУТИЛМАГАН, АММО ҲАҚ БЎЛГАН ҚАСОС.

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст бошини булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. Уни ўлимга ҳукм қилишди.
Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
- Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки-уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез-тез кўрадиган бўлдим.
Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир-биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.
Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
- Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? дедим.
- У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим деди.
Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
- Аллоҳдан қўрқинг! деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушдию уни забт кўтариб дедим:
- Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ-қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади. Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади. Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ушанда. Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан. Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман. Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим. Бегуноҳ бўла туриб ўлдирилябман. Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди. Сўнг у қатл қилинди. Эй азизлар! Нима қилсангиз қилаверинг, барибир ўзизга қайтади. Ҳоҳ яхшилик, ҳоҳ ёмонлик.

https://www.tgoop.com/xazon_rezgi
2025/06/12 09:49:30
Back to Top
HTML Embed Code: