Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда жудаям нодир бўлган, жуда кам инсонларга инъом этилган фазилатлар:
~Фаросат
~Ҳақдан қўрқмоқ
~Ўзи яхши кўрганни бошқага ҳам илинмоқ
~Тортинчоқлик
~Ҳаддини билмоқ
~Синиқлик
~Фидокорлик
~Самимият
~Табассум

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
Бизнинг иймонимиз шундай заиф ҳолатдаги, маъсиятни кўрганда, Аллоҳнинг қонунлари оёқ ости бўлганда, зулмни кўрганда на тилимиз билан, на дилимиз билан унга қарши тура оламиз.
Ҳатто у ерни тарк этмоқ ҳам қўлимиздан келмайди…

Уммат шундай ҳолaтга келиб қолди-ки, бир хатокорни кўрганда, (барибир ўзимни ёмонга чиқаради деган қўрқув ила) уни дўзаҳ ила огоҳлантирмоққа ҳам жасоратимиз етмайди.

Нусрат келмайди деб шикоят қилмоқни биламиз, аммо асло “Нусрат, нусратга лойиқ бўлганларга” келмоғини эсламаймиз.

Албатта Аллоҳ Ўз (дин)ига нусрат берадиган зотларга нусрат берур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, ғолиб зотдир”
Қуръон 22:40

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин, бизни бир нафасга ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймасин, бизларни ҳам ҳақиқат ва нусрат аҳлидан айласин!

Амийн

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
أن تعرف مَكانك فِي قلبِ مَنْ تُحِبّ,
مِثلما تعرف الطَريق للمَنزل


Суйганингни қалбидаги ўрнингни билмоқ, гўё уйингни йўлини билмоққа ўхшайди…
Яқинларингизга қалбингиздаги ўрниларини билдириб туринг!

Йўқса, уйини йўлини йўқотган одамдек сарсон, тентираб қоладилар…
@Vardatul_jannah🥀
Амалларни ҳолис Аллоҳ учун қилмаслик, гўё, ҳашаматли қасрни, ҳароба кулбага алмашмоққа ўхшайди…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
Дадам вафот этганларида, бу дунёда мендан бошқанинг дадаси вафот этмагандек маҳзун ва ғамгин бўлгандим.

Ҳозир эса бошқаларнинг дадаси вафот этса, ўз дадамни йўқотгандек янгидан ғамга ботадиган, кунлаб маҳзун бўладиган бўлиб қолганман…

Аллоҳ, илк муаллимимиз, тоғимиз, суянчиғимиз, қалқонимиз, бизни бу дунёда бадалсиз, ҳақиқатдан яхши кўрадиган камдан-кам инсонлардан бири бўлган , доим чуқур соғинч ва ҳақларига истиғфор ила ёд оладиган дадаларимизни ҳисобсиз жаннати ила сийласин!

Амийн я Робб!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замон кўтармайди деб эмас, шариат кўтармайди деб яшасаккина нажот топамиз.

Одамлар нима дейди деб эмас, динимизда нима дейилган деб яшасаккина нажот топамиз.


Урф-одатга амал қилиб эмас, оят ва суннатга амал қилиб яшасаккина нажот топамиз.

“Ҳамма қиляпти-ю”, деб эмас,
“Росулуллоҳ алайҳиссалом қилганмилар?” деб яшасаккина нажот топамиз.

Динни ҳаётимизга, замонимизга мослаганимизда эмас, ҳаётимизни динимизга мослаганимиздагина нажот топамиз, биизниллаҳ.

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳр аслида қимматбаҳо нарсалар эмас, пулга сотилмайдиган, текин аммо қадри баланд ва ҳамма ҳам уддасидан чиқа олмайдиган одатлардир мен учун.

-Жуфтингиз, сиз датурхон атрофига ўтирмагунча овқатга қўл узатмаслиги- меҳр.

-Ҳамма нарсани сизга илинмоғи-меҳр.

-Сиз яхши кўрган нарсаларни, сиз яхши кўрганингиз учунгина яхши кўрмоғи, ёки уйга олиб келмоғи-меҳр.

-Гапираётганингизда сизни жон қулоғи билан эшитмоғи-меҳр.

-Уйга шошмоғи-меҳр.

-Ҳеч бир сабабсиз сизни илтифотларга кўммоғи-меҳр.

-Сиз уйда бўлмаганингизда уйга киргиси келмай, сизни кутмоғи-меҳр.


Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан қарғамайсан, фақатгина қалбингдан
“Менга ҳис қилдирганларини ҳис қилмасдан ўлмасин”, деган дуо ўтади.

Қарғамайсан, фақатгина қалбинг
“Менга яшатганларини ўзи ҳам яшамасидан ўлмасин”, дейди.

Қарғамайсан, фақатгина қалбинг
“Роббим, сени менга муҳтож қилдирмасдан аввал жонингни олмасин”, дейди.

Қарғамайсан, аммо қалб тил эмас, тилни сукутига куч етади, лекин қалбни сукут қилдириб бўлмайди.
Тилни тия оламиз, аммо қалбимизни асло тия олмаймиз.
У Роббисига албатта шикоятчи бўлади…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
Бир дарвеш сувга тушиб кетган чаённи қутқармоқчи бўлди.
Қўлини узатган эди, чаён унинг қўлини чақди.
Дарвеш яна қўлини узатди. У яна чақди.
Шунда уни кузатиб турганлар:
-- "Сиз ёрдам бермоқчи бўлган нарса сизга ёмонлик қилиб турибди", деб уни қайтардилар!
Дарвешнинг жавоби маъноли бўлди:
--" Унинг фитратида чақишлик бор. Менда эса, махлуқотга нисбатан муҳаббат ва шафқат... У фитратини ўзгартирмагани ҳолда, мен нечун фитратим тақозо этган ишдан воз кечай?..."


@Vardatul_jannah🥀
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳга яқинлардан бўлмоқчимисиз?
-Сабрлилардан бўлинг!

Аллоҳ сизни яхши кўриб қолмоғининг талабгоримисиз?
-Сабрлилардан бўлинг!

Жаннат олий орзуйингизми?
-Сабрлилардан бўлинг!

Афв этилмоқ мақсадингизми?
-Сабрлилардан бўлинг!

Бир ёмонлик ортидан келадиган икки яхшилик, ёмонликка сабр қилганларга берилади.
Шундай экан чиройли сабр қилинг!

Жуманинг хайри, баракоти сизга бўлсин!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
Фаластин-Исмоилини бағрига босганича Сафо ва Марва ўртасида югуриб, Аллоҳ бизни зое қилмас дея Роббдан нажот тиланаётган Ҳожарлар юрти…

Фаластин-Аллоҳни яккалагани учун, Роббим бир ва ягона дегани учун қатл қилинаётган Сумайялар юрти…

Фаластин-Золимга золимлигини айтишдан қўрқмайдиган, Осиёлар юрти…

Фаластин-зулмнинг энг оғири ила синалса ҳам “Аллоҳу Акбар” дея, фақатгина Роббисига таслим бўлаётган Зайд ибн Ҳорисалар юрти…

Фаластин-Ислом шаънини охиригача ҳимоя қиладиган, Жаъфар ибн Абу Толиблар юрти…

Фаластин- сизу бизга ўхшамайдиган , матонатли мўминлар юрти…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингиздан ожизларга ғазаб ила зулм қилманг!

Абу Масъуд Бадрий қўл остидаги қулини қамчи билан аямай урди. Шунчалик жаҳли чиққан эдики, ҳар урган сари ўзини тўхтата олмай яна савалар эди. Қул дод солиб ёрдам сўрар, лекин ҳеч ким унга ёрдам бера олмас эди. Шу маҳал орқа томонидан:

– Эй Абу Масъуд, билиб қўй! Билгинки, Аллоҳ сенга бу қулга қодир бўлганингдан кўра қодирроқдир!
деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозлари эшитилди.

Бугун гўдакларни уриб, сўкиб тарбия қилаётганларга айтар гапимиз
“Аллоҳ сизга, гўдакка қодир бўлганингиздан кўра қодирроқдир.
Робб сизни уриб қўймоғидан қўрқинг!”

Аёлини уриб, сўкиб яшаётганларга насиҳатимиз
“Аллоҳ сизга, аёлга қодир бўлганингиздан кўра қодирроқдир.
Робб сизни уриб қўймоғидан қўрқинг!”

Ожизларга, қўл остидагиларга зулм қилаётганларга насиҳатимиз
“Аллоҳ сизга ожизларга қодир бўлганингиздан кўра қодирроқдир.
Робб сизни жазоламоғидан қўрқинг!

Осиё Абдулазим қизи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг кўп бузилган ваъдалар, ўзимизга берган ваъдаларимиздир…

Энг кўп паймол қилган ҳақларимиз, ўз ҳақ-ҳуқуқларимиздир…

Энг кўп ўзимизга берган сўзларимизни устидан чиқмадик…

Энг кўп ноҳақликни ўзимизга қилдик…

Энг кўп зулмни ҳам яна ўзимизга қилдик…

Энг кўп ўзимизни алдадик…

Энг кўп ўзимизни эътиборсиз қолдирдик…

Энг кўп ўзимизга кеч қолдик…

Энг кўп ўзимизга зарар бердик…

Энг кўп ўзимизни қўлдан бой бердик


Ортга ўгирилиб боқишни эмас, ўзимизга, қалбимизга ўгирилиб боқишни вақти келмадими?

Ўзингизга яхши қаранг, ўзингиз билан орангизни тузатинг, ўзингизни ҳам ўйланг.

Чунки энг кўп ўзингизга ЎЗИНГИЗ ас қотасиз, ўзингизга ЎЗИНГИЗ керак бўласиз, энг қийин вақтларда ўзингизга ўзингиз суянчиқ бўласиз, ёниб-куйганларингиз ёки уларга етишмоқ учун ўзингизга кеч қолганларингиз эмас…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
Диққат
Диққат
Диққат!

Саудиянинг Тумайр минтақасида Зулҳижжа Ҳилоли кўринди, деб эълон қилинди.
Эртага чоршанба Зулҳижжанинг биринчи куни, иншааллоҳ.

Зулҳижжанинг ўн куни фазилатларидан бири шуки, Аллоҳ у кунлар билан қасам ичди.

وَٱلۡفَجۡرِ وَلَيَالٍ عَشۡرٖ

"Тонгга қасам. Ўн кечага қасам", (Фажр: 1,2).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо тафсир қилганларидек: "Яъни, Зулҳижжа ойидаги аввалги ўн кечага қасам". ("Тафсирул Табарий", 24/296)

Аллоҳ таоло бу кунларни Ўзининг Китобида маълум кунлар деб атади ва хусусан у кунларда Ўзининг зикрини жорий қилди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Маълум кунлардан мурод Зулҳижжанинг ўн кунидир", дедилар.

@Vardatul_jannah🥀
НЕГА БУ КУНЛАРДА ТАКБИР АЙТАМИЗ

"АЛЛОҲУ АКБАРнинг маъноси нима?"

Маълумки, зулҳижжа ойининг 10 куни, ва ҳайитдан сўнг 3 кун (Ташриқ) кунларида кўп ТАКБИР айтишга Аллоҳ таоло буйруқ қилган.
(Хаж: 28 ва Бақара: 203 оятларида)
Нега бу кунлар айни "АЛЛОҲУ АКБАР" зикри билан хосланди?
Нега ҳайитда, ва ундан сўнг 3 кун, ва ҳажда юрганда-турганда бу зикрни кўп айтамиз??
Чунки бу кунларда бир зот, ўзининг аҳли билан "АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАДАН БУЮК" эканини ҳаётларида исботлаб ўтганлар!
У зотки: ИБРОҲИМ алайҳиссалам!
Аёли ва фарзанди Исмоилни, кимсасиз маккага ташлаб кетишга Аллоҳ амр қилганда, ортидан боласи билан югурган аёлига қайрилиб ҳам қарамадилар! Чунки у кишининг қалбида, фарзанд ва хотиндан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!
Аёли ҳам у кишига: "Сизга буни Аллоҳ буюрдими?" деб таслим бўлганда, у аёл қалбида ҳам, эридан ва бутун дунёдан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!

Бу кунларда хожилар югуриб юрган Сафо-марвода, иссиқ тош устида боласига сув излаб, мана шу сафо-марво орасида 7 марта югурган, воқеликга таслим бўлиб ноумид бўлмаган аёл қалбида ҳам, Аллоҳ барча нарсадан Акбар эди!

АЛЛОҲУ АКБАР деб қурбонликлар қилинадиган бу ҳайит кунларида, отасига қараб: "Аллоҳ сизга мени сўйишни буюрган бўлса, сўйинг...!" деган ўғил, ИСМОИЛ алайҳиссалам қалбида, ота-онаси, ҳаётидан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!

Хожилар шайтонга тош отадиган бу кунларда, ўғлини сўяётган ИБРОҲИМ алайҳиссалам олдига шайтон келиб, фарзанд муҳаббати билан уни бу йўлдан чалғитмоқчи бўлганда, унга қараб тошлар отиб қувиб кетган ИБРОҲИМ алайҳиссалам қалбларида АЛЛОҲ БАРЧА НАРСАДАН АКБАР эди!

Бу кунлар, "Аллоҳу Акбар" калимаси, Иброҳим алайҳиссалам ва у кишининг аҳлида амалий исботини топган, ва келажакда у кишига эргашганларга ҳам ибрат учун Аллоҳу Акбарни кўп айтишга буюрилган кунлардир!
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалам ҳақида айтади:
"(Иброҳим) бу калимани ўзининг ортидан боқий калима қилди.."
(Зухруф: 28)

Бу кунлар Аллоҳу Акбар тилингиздами, ёки ҳаётингизда ҳамма нарсадан кўра АЛЛОҲ БУЮКРОҚ эканини исботланадиган кунлардир!
Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдиларки:
"Бирор кунда қилинган амал, Аллоҳга бу кунлардаги амалчалик суюкли эмас"
Саҳобалар: "Ҳатто жиҳод ҳамми?" деганларида, "Ҳатто Жиҳод ҳам! Фақат бир кишики нафсию моли билан чиқиб, бирор нарсаси қайтмаса, (шу кишининг амалигина афзалдир)
(Бухорий ривояти)
Нега фақат шу кишининг амали афзал бўлиши мумкин??
Чунки бу киши, ўзининг ҳаётида: Нафси, аҳли, молидан кўра АЛЛОҲ БУЮК эканини, тилидагина эмас, амалида исботлай олган, ва Иброҳим алайҳиссаламга эргашиб, борини Аллоҳ йўлида қурбон қила олган киши бўлади..

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд..!


@Vardatul_jannah🥀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақл дилхираликларни унутиши мумкин, аммо ҳар сафар кўнгил синганида, синиқлар қалбда албатта жароҳат изи, ёриқлар қолдиради.

Қалбларни жароҳатлашдан, синдиришдан, вайронага айлантиришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг, бир қалбнинг таъмирига маҳоратингиз етадими?

Минг бу борада моҳирман, эплаб оламан, уддасидан чиқаман десангиз ҳам, сиз уддасидан чиққунча, яраланган қалб Роббисига арз қилиб қўймаслигига ким кафил бўла олади ажабо?!

Сиз сиз бўлинг аммо, қалбларнинг Аллоҳга нола қилишига сабабчи бўлманг!
Мазлумнинг оҳи сизни адашмай топиб келади…

Зулҳижжа ойи сиз қалбини синдирган инсонлардан ҳалоллик олиш учун энг яхши фурсат.
Агар ҳалоллашувга ғурурингиз йўл қўймаса, у инсонларнинг ҳақларига ғойибона, иҳлос ила дуо қилинг, гуноҳларига Роббдан афв тиланг, улар учун жаннатлар сўранг.
Зора бу уларга қилган зулмингизга бадал бўлса…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунёнинг завқу-шавқи, ҳурсандчилиги ҳам омонатдир.
Бугун ҳаётимнинг энг бахтли кунини кечирдим деган инсон, эртага яна ўтмишдаги қоронғу, мусибатли кунларини эслаб маҳзун бўлади.
Чунки бу дунёнинг ҳурсандчиликлари, ўтмишдаги хафагарчиликларни унуттирмоққа, қалбдаги кемтикларни тўлдирмоққа кучи етмайди.

Аммо жаннат…
Жаннат шундай неъматки, унинг бир қарич ери ҳам бу дунёдаги бутун мусибатларни, энг оғир қийинчиликларни, озорларни унитмоғимиз учун кифоядир.

Бу дунёнинг ташвишлари, мусибатлари шунчалар арзимаски, мўмин уларни жаннатга илк қадамини босгандаёқ ҳеч бўлмагандек унутади.
Биргина қадам бутун ташвишларга бадал бўла олса, ана энди жаннатдаги неъматлар қандай экан?!

Ҳар сафар оғир синов билан мусибатланганингизда, ташвишлар бостириб келганида, гўё ғам қуюни сизни ўз домига тортиб кетаётгандек туюлганида, буларнинг барчаси жаннатдаги биргина қадам билан йўқ бўлиб кетадиган даражада арзимас эканлигини эсланг ва Аллоҳга чиройли таслим бўлинг!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
2025/05/31 13:51:19
Back to Top
HTML Embed Code: