Telegram Web
🔴 Korea Overseas Infrastructure & Urban Development Corporation (KIND) билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

📌 Жорий йилнинг 8 декабрь куни Korea Overseas Infrastructure & Urban Development Corporation (KIND) томонидан 2025 K-City Network: Тошкент Смарт Био-Кластер лойиҳаси бўйича навбатдаги ҳамкорлик учрашуви ташкил этилди.

Ўзбекистон делегациясига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов раҳбарлик қилди. Шунингдек, учрашувда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистоннинг Кореядаги Элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Корея томонидан учрашувда KIND Президенти Жаноб Ким Бокхван, Вице-президенти Жан Ки-Чеол ҳамда инвестициялар ва шаҳар ривожлантириш йўналишидаги етакчи мутахассислар қатнашди.

❗️ Учрашувда Тошкент Смарт Био-Кластер лойиҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, KIND президентининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифига тайёргарлик, лойиҳа бўйича дастлабки амалга ошириш жадвали, ҳамда биотехнология ва фармацевтика инфратузилмасини ривожлантиришда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.


Мазкур учрашув Тошкентда замонавий био-кластерни барпо этиш ва Ўзбекистон - Корея стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93🔥3👏1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция – биргина инсоннинг эмас, бутун жамиятнинг фожеаси!

Баъзан биргина нотўғри қарор бир умрлик армонга айланиши, ортида эса юраги оғриққа тўлган болажонлар қолиши мумкин.

Коррупцияга қарши кураш – фақат ҳуқуқий талаб эмас, балки ҳар биримиз учун маънавий бурч. Чунки ҳалоллик – фарзандларимизнинг келажаги учун қўшган энг катта ҳиссамиздир.

❗️Бир лаҳзалик манфаат бир умрлик пушаймонликка арзимайди.

🎥 Солиқ қўмитаси томонидан айни шу мавзуда тайёрланган
видеоролик!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
👍6🔥4
🔴 Фармагентлик ва K-NBIRT ўртасида меморандум имзоланди

📌 Кореяга хизмат сафари доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Кореянинг K-NBIRT (Korea National Biotech Research & Innovation Technology) ташкилоти ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви бўйича Меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини оширишни мақсад қилади.

❗️ Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик амалга оширилади:
➡️ фармацевтика ва биотехнология соҳаларида илмий тадқиқотлар алмашинуви;
➡️ ўзбек ва кореялик мутахассислар учун ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил этиш;
➡️ қўшма илмий лойиҳалар, технология трансфери ва инновацион ишланмаларни жорий этиш;
➡️ лаборатория инфратузилмасини ривожлантириш ва илғор тажриба алмашиш.


Томонлар ушбу Меморандум икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, кадрлар тайёрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатишига ҳамда фармацевтика ва биотехнология тармоқларининг инновацион ривожига хизмат қилишини таъкидладилар.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏31
🔴 “Россиянинг Соғлиқни сақлаш хафталиги – 2025”: Ўзбекистон компаниялари иштирок этмоқда

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъуллари Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги Crocus Expo кўргазма марказида бўлиб ўтаётган “Россиянинг Соғлиқни сақлаш хафталиги – 2025” халқаро илмий-амалий форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистондан қатор маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар – “Elastikum” МЧЖ, “Health Line” МЧЖ, “Ansor Med”, “BIOCOM” ХК ва “SUPROMED” МЧЖ иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида иқтисодий таҳлил майдончаси, B2B учрашувлар, ишбилармонлар форуми ва савдо музокаралари ўтказилмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун экспорт имкониятларини кенгайтириш, хорижий шериклар билан янги алоқаларни йўлга қўйиш ва янги бозорларга чиқиш имкониятини яратмоқда.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3
🔴 Фармагентлик ва Korea Pharmaceutical Traders Association ўртасида меморандум имзоланди

📌 Жорий йилнинг 8 декабрь куни Агентлик директори Абдулла Азизовнинг Кореяга хизмат сафари доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Корея Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги (MFDS) тасарруфидаги Korea Pharmaceutical Traders Association ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум Кореянинг фармацевтика ва косметика компанияларини “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерига жалб этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Томонлар ушбу ҳамкорлик саноат зонасида янги қувватларни ташкил этиш, тажриба алмашиш ва фармацевтика соҳасининг инновацион ривожига хизмат қилишини таъкидладилар.
На Русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10👍7👏41
🔴 Кореялик ҳамкорлар билан учрашувлар давом этмоқда

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси томонидан Корея Республикасида қатор йирик тиббиёт саноати компаниялари билан музокаралар ўтказилди.

“Sungsim Eng” компанияси билан музокаралар доирасида тиббий муассасалар ва уй шароитидаги реабилитация учун мўлжалланган тиббий кроватлар ишлаб чиқариш йўналиши фаолияти тақдим этилди. Компания маҳсулотлари 90 фоизга яқин Кореяда локаллашган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 5 000 донадан ортиб кетади. Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистонда тиббий кроватлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини муҳокама қилди.

2025 йил 10 декабрь куни делегация “Unimed Pharmaceutical Inc” ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона кўз томчилари, БАДлар, плацента маҳсулотлари ва инъекцион дори воситалари ишлаб чиқаради.

Компания директори жаноб Ким корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари бўйича батафсил маълумот берди ҳамда “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида янги авлод юқори технологияли дори воситалари, шунингдек плацента ва асалари заҳаридан тайёрланадиган препаратлар ишлаб чиқариш бўйича завод қурилишини тез фурсатларда бошлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥3👏32
🔴 Кореянинг Hanyang universiteti билан англашув меморандуми имзоланди

📌 2025 йил 10 декабрь куни Жанубий Кореянинг нуфузли Hanyang Университети ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум фармацевтика саноатини ривожлантириш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

❗️ Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
➡️ фармацевтика соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар;
➡️ профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар алмашинуви;
➡️ талабалар учун илмий-амалий дастурлар;
➡️ инновацион ишлаб чиқариш технологиялари бўйича тажриба алмашиш;
➡️ кадрлар малакасини оширишга қаратилган махсус ўқув дастурлари.


Томонлар фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва халқаро стандартларга мос малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏4🔥3
🔴 Чекланган нархлар бўйича ахборот!

📌 Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентнига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори томонидан бир қатор рецепт бўйича бериладиган дори воситаларининг нархлари туширилиши кутилётгани ҳақида ахборот тақдим этилган эди.

❗️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025-йил 14 апрелдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3242-1, 12.05.2025 й.)га мувофиқ, нархлари туширилиши режалаштирилаётган дори воситалари такрорий ўрганиб чиқилди ва ўзгарган нахлар 2025 йил 5 декабрь куни чекланган нархлар реестрида эълон қилинди.

❗️ Мазкур дори воситаларининг янги нархлари эълон қилинган кундан бошлаб дистрибютерлар учун амал қилади. Чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун нархларга ўзгартириш киритиш 2026 йил 1 мартда амалга оширилади.

Шунингдек, нархлари тушириладиган дори воситалари рўйхатини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
2025/12/12 10:44:31
Back to Top
HTML Embed Code: