Telegram Web
📌 Хитойнинг "Guoju Medical Technology" ва "Tianjin Shenlong Herb Medicine Traditional Chinese Medicine Health Research Institute" компаниялари раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Жорий йилнинг 7 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Guoju Medical Technology” компанияси раиси жаноб Ван Цзюнь ҳамда “Tianjin Shenlong Herb Medicine Traditional Chinese Medicine Health Research Institute” институти президенти жаноб Цян Тие билан учрашди.

Учрашувда томонлар Жиззах вилоятида амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ишлар ҳамда Ўзбекистон ҳудудида етиштирилаётган доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар (БАҚ) ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

❗️ Хитойлик инвесторлар лойиҳанинг биринчи босқичида илмий-тадқиқот ва лаборатория мажмуасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу мажмуа доирасида янги дори воситаларини яратиш бўйича тадқиқот ишлари (R&D) йўлга қўйилади. Шунингдек, компания Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида. Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса илмий ишланмалар асосида тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.


Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттириб, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида лаборатория ва ишлаб чиқариш бинолари ҳамда мамлакатимиз ҳудудида доривор ўсимликлар етиштириш учун ер майдони ажратиш имкониятларини ўрганиб чиқади. Хитой томони эса лойиҳани амалга ошириш бўйича босқичлар, муддатлар ва йўналишларни қамраб олган “йўл харитаси”ни тақдим этади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏3
📌 VI Евроосиё фармацевтика саммити доирасида Грузия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери технопарки майдонида бўлиб ўтаётган саммит доирасида Грузия Республикасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини тартибга солиш давлат агентлиги ҳамда ушбу вазирлик вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов меҳмонлар билан суҳбат чоғида Ўзбекистон фармацевтика саноатининг жорий ҳолати ва “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери лойиҳаси доирасида инвесторлар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Томонлар фармацевтика соҳасидаги таълим тизими ва PTU университети фаолияти, регулятор тизимлар ва стандартлар, жумладан EU GMP, US GMP/FDA, PIC/S аъзолиги, референт нарх белгилаш ҳамда параллел импорт масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥4👏2
📌 Хитойнинг “Kindness Charity Fund” фонди вакили билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитой Халқ Республикасининг “Kindness Charity Fund” хайрия фонди вакили Du Jinli билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар хайрия ва гуманитар ташкилотлар фаолияти, шундай тузилмаларни ташкил этиш механизмлари, шунингдек тиббий хизматлар ва ускуналарни бевосита грантлар асосида тақдим этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Мулоқот чоғида фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва ҳамкорликнинг амалий босқичини бошлаш мақсадида турли тиббий ускуналарни синов тариқасида етказиб бериш ташаббуси илгари сурилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥21
⚠️ Диққат эълон!

❗️ Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 11:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:
https://us06web.zoom.us/j/82623380049?pwd=f8n4SiHcp459q1bTacBsLpAFOsFgA5.1

Идентификатор конференции: 826 2338 0049
Код доступа: 120419

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
📌 Хитойнинг “Haishi Hainuo Group” компанияси раҳбарияти билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитой Халқ Республикасининг етакчи тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси “Haishi Hainuo Group” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

❗️ Маълумот учун:
“Haishi Hainuo Group” — 2004 йилда ташкил этилган, Хитойнинг етакчи тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлиб, тиббий ниқоблар, пластрлар, бинтлар, дезинфекция воситалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Компания 20 дан ортиқ тармоқ корхоналарига эга бўлиб, ўз маҳсулотларини 100 дан зиёд давлатларга экспорт қилади.


Учрашувда агентлик директори “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери лойиҳаси, унинг имкониятлари ҳамда инвесторлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити ва инфратузилмавий шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Хитойлик меҳмонлар ўз компаниялари фаолияти ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали нафақат маҳаллий бозорда, балки Марказий Осиё ва араб давлатларида ҳам фаолият юритиш ниятида эканликларини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашув давомида биотехнология, рақамли тиббиёт ҳамда stem cells (ҳужайра технологиялари) йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63🔥3🙏1
📌 INNOWEEK 2025 доирасида фармацевтика соҳасидаги янги ишланмалар тақдимоти

🔴 INNOWEEK 2025 халқаро инновациялар ҳафталиги доирасида фармацевтика йўналишида бир қатор замонавий ускуналар ва маҳсулотлар намойиш этилди.

Жумладан, “TCMT” компанияси томонидан рақамли рентген аппарати, “Chirana Asia” - сунъий нафас олдириш ускунаси ва наркоз аппарати, “Numa” корхонаси - косметик маҳсулотлар ҳамда биологик фаол қўшимчаларни намойиш этди. Шунингдек, бир қатор корхоналар дори воситалари йўналишидаги янги ишланмалар билан иштирок этди.

Ушбу тадбир доирасида фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, инновацион ечимлар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥32👏2🙏1
2025/10/19 08:22:28
Back to Top
HTML Embed Code: