Telegram Web
📌 Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишув

🔴 2025 йил 4 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери саноат зонасида инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар қурилиш жараёни билан танишди.

Ўрганишлар давомида инвесторлар билан учрашув ўтказилиб, қурилиш ишларининг жорий ҳолати, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, технологик жиҳозлар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, амалга оширилаётган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш ҳамда ишлаб чиқариладиган дори воситалари турини кенгайтириш бўйича қатор вазифалар муҳокама қилинди.

“Tashkent Pharma Park” кластери фармацевтика соҳасини ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш салоҳиятини бирлаштириш, шунингдек , хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишни мақсад қилган йирик лойиҳадир.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7👍7👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍀 Доривор ўсимликлар - соғлом ҳаёт сари

🌸 Табиат туҳфаси - инсон саломатлиги учун бебаҳо бойлик. Доривор ўсимликлар табиий витаминлар, антиоксидантлар ва биологик фаол моддаларга бой бўлиб, организмни мустаҳкамлаш, иммун тизимини кучайтириш ва ички аъзолар фаолиятини меъёрлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Улар асрлар давомида халқ табобатида кенг қўлланилиб келинган бўлиб, ҳозирда ҳам профилактика ва даволашда табиий восита сифатида юқори баҳоланади.

🌸 “Zamona Rano” корхонаси Тошкент вилояти Паркент туманида доривор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва улар асосида сифатли, табиий ҳамда шифобахш маҳсулотлар тайёрлаш соҳасида фаолият олиб боради. Корхона маҳаллий хомашё имкониятларидан оқилона фойдаланган ҳолда, замонавий технологиялар ёрдамида инсон саломатлигига хизмат қилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

🌸 Мазкур лавҳада батафсил 👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31
🔴 INNOWEEK-2025: фармацевтика саноатида инновациялар

📌 Сизни INNOWEEK-2025 халқаро инновацион ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган “Фармацевтика саноатида инновацияларни ривожлантириш ва фармацевтика стартапларини қўллаб-қувватлаш” номли ялпи сессиямизга таклиф этамиз.
Сана: 2025 йил, 9 октябрь
Манзил: Тошкент, CAEx кўргазмалар маркази.

Бу тадбир илм-фан, бизнес ва давлат идоралари вакилларини бирлаштирувчи ноёб майдон ҳисобланади. Биз етакчи экспертлар ва соҳа раҳбарлари билан биргаликда илмий ғоялар халқаро миқёсда талабгир лойиҳаларга айланиши учун қулай экотизимни яратиш масалаларини муҳокама қиламиз.

❗️ Асосий мавзулар:
➡️ Ғояни тижорат маҳсулотига айлантириш.
➡️ Ёш стартапларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш.
➡️ Бозорга чиқиш учун амалий ечимлар.

❗️ Фармацевтика соҳаси ривожига ўз ҳиссангизни қўшиш ва янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун бизга қўшилинг.

❗️ Рўйхатдан ўтиш: https://innoweek.uz/uz/program-detail/47

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
📌 "Sang-A Pharmaceutical" компанияси делегацияси билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Жанубий Кореянинг "Sang-A Pharmaceutical" компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик директори Абдулла Азизов - “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери лойиҳасини тақдим этди. У инвесторлар учун яратилган шароитлар, берилаётган имтиёзлар ҳамда соҳа бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Кореялик делегация мазкур маълумотларни катта қизиқиш билан тинглаб, фарма-кластер ҳудудида биологик фаол қўшимчалар (БАҚ) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва кейинчалик уларни Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиш имкониятларини кўриб чиқиш ниятини билдирди.

Шунингдек, компания вакиллари ўз фаолият йўналишлари ва маҳсулотлари бўйича тақдимот ўтказдилар. Агентлик томонидан эса косметик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишини ҳам ўрганиш тавсия этилди, чунки Ўзбекистон бозорида ушбу сегментда йирик ишлаб чиқарувчилар деярли мавжуд эмаслиги таъкидланди.

Учрашув якунида делегация Агентлик фаолияти ва тақдим этилаётган имкониятлардан келиб чиқиб, Корея ишлаб чиқариш қувватларига ўхшаш замонавий завод қуриш ниятини билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥3
📌 Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув

🔴 2025 йил 6 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Смита Пант хоним билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

❗️ Аввало, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳиндистон компанияларини турли тармоқларда фаолият юритишга жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди ҳамда хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда яратилган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган хорижий компанияларга тақдим этиладиган солиқ ва божхона енгилликлари, шунингдек ер ва инфратузилма билан таъминлаш имкониятлари ҳақида батафсил тушунтирилди.


Учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди. Икки мамлакат ўртасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш ҳамда ёш мутахассислар учун грант ва стипендиялар ажратиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Илмий салоҳиятни ошириш, таълим жараёнларини ҳамоҳанглаштириш ва тажриба алмашишнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

❗️ Анъанавий тиббиёт ва доривор ўсимликлар йўналиши ҳам учрашувнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Ҳиндистон ва Ўзбекистон ушбу соҳада бой тажрибага эга давлатлар сифатида, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида айрим турдаги доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ишларига Ҳиндистон компанияларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилди.


Учрашувда қайд этилганидек, узоқ муддатли истиқболда икки давлат учун қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга: биотехнология, илмий-тадқиқот ва технологиялар трансфери. Мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик нафақат икки мамлакат иқтисодиёти, балки бутун минтақадаги инновацион ривожланиш жараёнлари учун катта аҳамият касб этади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥3👏21
2025/10/21 16:26:35
Back to Top
HTML Embed Code: