Telegram Web
📌 Доривор ўсимликлар экспортини барқарорлаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги видео-конференц алоқа воситаси орқали доривор ўсимликлар экспортига оид масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда агентлик директори Абдулла Азизов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари, Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари ҳамда коврак ва қизилмия ўсимликларини экспорт қилувчи тадбиркорлар иштирок этдилар.

2025 йил учун доривор ўсимликлар экспорти кўрсаткичлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар доривор ўсимликлар экспортини барқарорлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик талабларга риоя этган ҳолда экспорт жараёнини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни илгари сурдилар.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
📌 “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери МДҲ ҳудудидан "GCC Global Cosmetics Cluster"га биринчи аъзо бўлди

🔴 Париж, 2025 йил 16 октябрь куни “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери глобал ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида "Global Cosmetics Cluster (GCC)" халқаро тармоғига расман аъзо бўлиш бўйича шартнома имзолади. Бу - Ўзбекистоннинг МДҲ ҳудудидан мазкур тармоққа қўшилган илк кластер ҳисобланади.

❗️ "Global Cosmetics Cluster" - дунё бўйлаб косметика, атир (парфюмерия) ва терини парвариш қилиш соҳаларида фаолият юритаётган кластерлар ҳамда ташкилотларни бирлаштирувчи халқаро тармоқдир. Ҳозирда GCC тармоғида 17 та кластер фаолият олиб бормоқда. Улар орасида Португалия (AEBB / Cosmetic Cluster Portugal), Испания (Beauty Cluster), Италия (Polo della Cosmesi), Япония (Japan Cosmetic Center, JCC) ва Жанубий Корея (IBITA) каби мамлакатлар кластерлари мавжуд.


Аъзо кластерлар ўртасида инновация ва тажриба алмашинуви, илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик, стартапларни қўллаб-қувватлаш, бозорлар ўртасида интеграцияни таъминлаш ҳамда халқаро савдо миссияларини ташкил этиш каби кенг имкониятлар яратилади.

Ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, томонлар 2026 йил апрель ойи якунида “Cosmetic Valley” раҳбарлигида француз косметика компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширишга келишиб олдилар. Ташриф доирасида B2B учрашувлар, илмий форумлар ва ҳамкорлик битимларини имзолаш тадбирлари режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси "GCC"нинг умумий йиғилишида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери фаолияти, илмий салоҳияти ва истиқболли лойиҳалари билан таништирилди.


Мазкур аъзолик “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ва Ўзбекистон косметика саноати учун янги технологиялар, ҳамкорлик имкониятлари, инвестициялар ҳамда халқаро бозорларга чиқиш йўлларини очиб беради. Шу тариқа, республика инновацион косметика ва биотехнология йўналишларидаги ютуқларини жаҳон ҳамжамияти билан янада яқинроқ боғлаш сари муҳим қадам ташламоқда.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥2👏1
📌 Бельгиянинг “Bio-Sourcing” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Жорий йилнинг 15 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов видео-конференц алоқа воситаси орқали Бельгиянинг “Bio-Sourcing” компанияси вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда компаниянинг фаолият йўналишлари, маҳсулотларга илмий ёндашуви ҳамда фармацевтика соҳасидаги илғор технологиялари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Шунингдек, томонлар Ўзбекистон фармацевтика бозорининг истиқболлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида технология трансфери асосида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, янги авлод маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни маҳаллий ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш бўйича истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди. Ушбу йўналишларда амалий таклифларни ишлаб чиқиш ва келгуси босқичда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6👍21
“Tashkent Pharma Park” МДҲ ҳудудидан биринчилардан бўлиб "GCC Global Cosmetics Cluster"га аъзо бўлди

Франциянинг Париж шаҳрида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери глобал ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида "Global Cosmetics Cluster (GCC)" халқаро тармоғига расман аъзо бўлиш бўйича шартнома имзолади. Бу МДҲ ҳудудидан мазкур тармоққа қўшилган илк кластер ҳисобланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/771581

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
👍61👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️17 октябрь — Бутун жаҳон камбағалликка қарши курашиш куни

БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.

Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

“Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.

🎞Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган фильм орқали ислоҳотлар самараси ва ҳаётлардаги ўзгаришлар билан танишинг.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥42
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабати

📌 Фармацевтика соҳасида сифатни таъминлаш ҳамда аҳолига хавфсиз ва сифатли дори воситаларини етказиб бериш соҳадаги ислоҳотларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

❗️ Ушбу мақсадда қонунчилик ҳужжатлари билан фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи дорихоналарда Зарур фармацевтика амалиёти миллий талабларига (GPP) мувофиқ мажбурий сертификатлаштириш механизми жорий этилган.

❗️ Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон ва 2024 йил 23 январдаги ПФ-20-сон фармонлари.

❗️ Мазкур талаблар қуйидагича белгиланган:
2025 йил 1 январга қадар - фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар;
2026 йил 1 январга қадар - бошқа турдаги дорихоналар GPP сертификатини олиши талаб этилади.

❗️ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сонли қарори билан “Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланган. Шу асосда Зарур амалиётлар маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
ва Савдо-саноат палатасининг тегишли хулосаларига биноан агентликнинг ички ҳужжат билан тасдиқланиши тавсия этилганлиги сабабли Агентлик буйруғи билан тасдиқланган.

Батафсил шу ерда

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥87👏6👌2
📌 Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Тошкент фармацевтика институти ташаббуси билан ташкил этилган “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги VI халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди.

Агентлик директори ўз нутқида жорий йилда соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш йўналишларида қўлга киритилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

Пойтахтимиздаги “Radisson Blu” меҳмонхонасида бўлиб ўтган мазкур нуфузли анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари, шунингдек, Туркия, Дания, Корея, Хитой, Россия, Белорусия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган етакчи олимлар иштирок этди.

Анжуман доирасида иштирокчилар фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича янги стратегиялар, илмий-тадқиқот ишларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг замонавий ёндашувларини муҳокама қилдилар.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥43👏3
🔴 Осиё Фанлар академияси вице-президенти билан учрашув

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Осиё Фанлар академияси академиги ва вице-президенти Валиева Маҳбуба ҳоним билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида вице-президент Ўзбекистон фармацевтика саноати сўнгги йилларда жадал ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Агентлик директори соҳадаги ислоҳотлар ва “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.

Учрашувда Агентликнинг илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда нанотехнологиялар асосида илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қизиқиш билдирилди.

Келгусида Озарбайжон Тиббиёт университети ҳамда Озарбайжон Фанлар академияси билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича келишувларга эришилди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
2025/10/19 14:33:53
Back to Top
HTML Embed Code: