Telegram Web
📌 INNOWEEK 2025 доирасида фармацевтика соҳасидаги янги ишланмалар тақдимоти

🔴 INNOWEEK 2025 халқаро инновациялар ҳафталиги доирасида фармацевтика йўналишида бир қатор замонавий ускуналар ва маҳсулотлар намойиш этилди.

Жумладан, “TCMT” компанияси томонидан рақамли рентген аппарати, “Chirana Asia” - сунъий нафас олдириш ускунаси ва наркоз аппарати, “Numa” корхонаси - косметик маҳсулотлар ҳамда биологик фаол қўшимчаларни намойиш этди. Шунингдек, бир қатор корхоналар дори воситалари йўналишидаги янги ишланмалар билан иштирок этди.

Ушбу тадбир доирасида фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, инновацион ечимлар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥32👏2🙏1
📌 Сингапурнинг A*STAR ва SGInnovate ташкилотлари билан илмий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

🔴 Жорий йилнинг 9 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Сингапурнинг етакчи илмий ва инновацион ташкилотлари - A*STAR (Agency for Science, Technology and Research) ҳамда SGInnovate раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувнинг асосий мақсади Сингапурнинг илмий инновациялар, чуқур технологиялар ва стартаплар соҳасидаги тажрибасини ўрганиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва таълим йўналишларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат бўлди.

❗️ A*STAR - Сингапурнинг энг йирик илмий-тадқиқот ташкилоти ҳисобланиб, мамлакатнинг миллий эҳтиёжларига ҳамда рақобатбардош соҳаларига мос йўналишлардаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, агентлик илм-фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ташкилот фаолияти биомедицина, физика фанлари ва муҳандислик йўналишларини қамраб олади. Асосий илмий марказлари Biopolis ва Fusionopolis мажмуаларида жойлашган.


❗️ SGInnovate эса Сингапур ҳукуматига тегишли инновацион платформа бўлиб, чуқур технологиялар (deep tech) соҳасини ривожлантиришга ихтисослашган. Ташкилотнинг асосий мақсади - илмий ғояларни амалий стартапларга айлантириш ҳамда тадқиқотчилар ва тадбиркорлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдир.


Учрашув доирасида томонлар илмий-тадқиқот ишлари (R&D) соҳасида ҳамкорлик қилиш, қўшма PhD дастурлари, иш жойида ўқитиш (apprenticeship) ҳамда талабалар алмашинуви дастурларини ташкил этиш имкониятларини муҳокама этдилар. Шунингдек, жамият ва илмий соҳадаги долзарб муаммолар ҳамда мавжуд ҳамкорлик ташаббуслари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Сингапур тажрибасига оид илмий маълумотлар ва амалиётлар билан ўзаро алмашиш бўйича келишувга эришилди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥72👍2👏2🙏1
📌 Хитойнинг Цзянь госпитали ва Carbon Intelligence Stem Cell компанияси ҳамда Haishi Hainuo Group раҳбарияти иштирокида учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Цзянь госпитали ва Carbon Intelligence Stem Cell компанияси бошқарув раиси Хуан Вэйдун, шунингдек Haishi Hainuo Group раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда биотехнология ва илдиз ҳужайралар (stem cells) соҳасидаги илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

❗️
Хуан Вэйдун томонидан бир қатор йўналишларда ҳамкорлик таклиф этилди, жумладан:
➡️ илмий-тадқиқот муассасалари учун илдиз ҳужайраларини етказиб бериш ва клиник тадқиқотларни амалга ошириш;
➡️ gene screening (генлар скрининги) дастурларини йўлга қўйиш;
➡️ ахборот технологиялари соҳасида техник ҳамкорлик, хусусан Data Center фаолиятини йўлга қўйиш.


Учрашув давомида агентлик директори томонидан мамлакатимизда биотехнология соҳасини ривожлантириш ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍3🔥3
📌 Фармацевтика инновацион экотизимини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов халқаро ташкилот Changeschool раҳбари Нейл Маршалл билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолияти ҳамда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар тақдим этилди. Шунингдек, давлат томонидан амалга оширилаётган тартибга солиш чоралари ва Changeschoolнинг глобал тажрибасини уйғунлаштириш орқали Ўзбекистон фармацевтика саноатини янги технологик ва инновацион босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар фармацевтика соҳасида стартап экотизимини шакллантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидладилар. Учрашув якунида хорижлик medtech ва pharma tech стартап акселераторларини ташкил этишда тажрибага эга мутахассислар билан биргаликда Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🔥2
2025/10/22 21:04:28
Back to Top
HTML Embed Code: