Telegram Web
🚗Автомобил савдоси сезиларли даражада ўсди

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида савдо ҳажми 2019 йил октябрь ойига нисбатан 31,1 фоизга ўсди.
2021 йил сентябрь ойига нисбатан ўсиш 32,6 фоизни ташкил этди. Маҳаллий автомобил бозорида талаб миқдори 2020 йил октябрь ойи билан таққослаганда 10 фоизга ошди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧠Сунъий интеллект технологияларининг жаҳон иқтисодиётига таъсири таҳмин қилинди

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми экспертлари сунъий интеллект технологияларининг жаҳон иқтисодиётига таъсири ҳақида ҳисобот тақдим этди. Уларнинг прогнозларига кўра, меҳнатни тўлиқ автоматлаштириш 2041 йилгача амалга оширилади.
Шу билан бирга, сунъий интеллект жарроҳларни тахминан 40 йилдан кейин, чакана сотувчиларни 15 йилда ва ёзувчиларни 30 йилдан кейин алмаштириши мумкин.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
📊Zoom платформасининг даромадлари сезиларли равишда юқорилади

2021 йилнинг III чорагида Zoom видеоконференсалоқа хизматининг даромади 1,05 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар кўпдир.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🚌Тошкентда йўл ҳақи 3 минг сўм бўлган тезюрар автобуслар йўлга қўйилади.

Пойтахтда шаҳарнинг икки олис чеккасини боғлайдиган тезюрар автобус йўлга қўйилади.
Маълумотларга кўра, автобус «Ипподром – Учқаҳрамон бозор» йўналишида ҳаракатланади. Йўналиш масофаси 20,5 кмни ташкил этади, йўл ҳақи 3000 сўм бўлади.
Саёҳат 50 дақиқа давом этади ҳамда автобуслар орасидаги интервал 20-25 дақиқа бўлиши кўзда тутилган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
💳Пойтахтдаги барча йўналишли таксиларда карта орқали тўлов қилиш мумкин бўлади.

Ҳозир Тошкентдаги йўналишли таксиларнинг айримларида транспорт карталари ва бошқа карталар орқали тўлов синовдан ўтказиляпти. 2022 йилдан пойтахтнинг барча йўналишли таксиларида карта орқали тўлаш имконияти пайдо бўлади.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
📱Газпром-Медиа TikTokнинг маҳаллий аналоги – "Yappy"ни ишга туширди.

Газпром-Медиа компанияси TikTok ижтимоий тармоғининг аналоги - Yappy деб номланган иловани расман ишга туширди. Янги иловада вертикал видеоларни суратга олиш, уларни таҳрирлаш, тайёр вирусли видеоларни тўлдириш ва умумий медиа хонасида контентни бошқа фойдаланувчилар билан баҳам кўришингиз мумкин. Ҳозирда илова барча iOS ва Android фойдаланувчилари учун мавжуд.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🤓VR технолгиядан энди ҳайдовчилик имтиҳонида фойдаланиш бошланади

Жанубий Корея 65 ёш ва ундан катта кекса корейслар виртуал реалликда ҳайдовчилик имтиҳонидан ўтадилар.
Жанубий Корея 65 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг машина ҳайдашда давом этиши мумкинлигини аниқлаш бўйича уч йиллик тадқиқот лойиҳасини якунлади, деб ёзади Yonhap News. Корея Миллий Полиция Агентлиги уларнинг қобилиятларини синаб кўриш учун виртуал реаллик технологиясидан фойдаланади. Дастурнинг умумий бюджети тахминан 3 миллион долларни ташкил этди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🌫Айрим ҳудудларда чанг бўронлари ва ғуборлари бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказидан муълум қилишларича, 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда.
1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилши шароитида республикамизда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда, бу кучайиш жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🎧Расман ҳайдовчиларга қулоқчин орқали телефондан фойдаланишга руҳсат берилди.

Транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди, шунингдек, ҳайдовчилар бошқарув пайтида қулоқчинлардан фойдаланишлари мумкин бўлди.

2022 йил 1 мартдан ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ИД-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
📱Google Play 2021 йилнинг энг яхши илова ва ўйинларини эълон қилди.

Андроид учун иловалар дўкони – Play Store Google Playнинг 2021 йилги энг яхшилари рейтингини эълон қилди. Рўйхат экотизим ривожига энг катта ҳисса қўшган энг яхши ўйин ва иловаларни ўз ичига олган, деб ёзади Google блоги.

Энг юқори талаб шахсий ўсиш билан боғлиқ иловалар бўлди. Уйқуни яхшилаш ва стрессдан халос бўлиш учун медитацияларни таклиф қилувчи Balance хизмати барча тоифалар бўйича йилнинг иловасига айланди.
Энг яхши ўйин эса Pokemon UNITE бўлди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
📊The Economist яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рўйҳатини эълон қилди.

Тарихда биринчи марта Исроил пойтахти Тел-Авив дунёдаги энг қиммат шаҳар деб тан олинди, деб хабар бермоқда CNBC Economist Intelligence Unit (EIU) ҳисоботига таяниб.

Ўтган йили Тел-Авив атиги бешинчи ўринда эди. У кўп жиҳатдан Исроил валютаси – шекелнинг тез ўсиши туфайли етакчига айланди, «Исроилда COVID-19 вакцинасининг муваффақиятли жорий этилиши туфайли долларга нисбатан кўтарилди», деб таъкидлайди CНБC.
Шунингдек, юқори учликка Париж ва Сингапур шахарлари киритилган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🌐SpaceX самолётларда интернет синовини бошлади.

Bloomberg ҳабар беришича SpaceX Starlink сунъий йўлдош интернетини самолётларда синовдан ўтказиб,
компания ҳафтасига олтита сунъий йўлдош ишлаб чиқаришни бошлади.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🚫Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилмоқда.

Жиноят кодекси лойиҳасида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда ва 15 турдаги жиноятлар бу тоифага киритилди.
Шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиянотлари учун 20 йилгача (ҳозир 15 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🔞Ўзбекистонда қуролга эгалик қилишнинг минимал ёшини ошириш режалаштиримоқда.

Бу Ўзбекистон Президентининг 29 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш» концепциясида кўзда тутилган. Ёш чегараси қанчага оширилиши ҳужжатда кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, концепцияда қурол-яроғ эгалари ва уларнинг қариндошларини мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш режалаштирилган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🚕Uber Ҳиндистонда WhatsApp орқали такси буюртма қилишни йўлга қўйди.

“Uber” “WhatsApp” билан ҳамкорликда Ҳиндистонда мессенжер орқали саёҳатларни бронь қилишни бошлайди. Янги имконият Ҳиндистонда 500 миллион фаол аудиторияга эга Whatsapp маълумотлар базаси туфайли қўшимча аудиторияни жалб қилишга ёрдам беради.
Ҳамкорлик расмий “WhatsApp” чатботи орқали “Uber” такси хизматларини кўрсатиш имконини беради.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🏗 “MJ Developers” компанияси раиси Мурари Лал Жалан Президент Шавкат Мирзиёевни жаҳон миқиёсидаги лидер эканлигини таъкидлади.

2018 йилнинг 28 сентябрь куни “MJ Developers” Ўзбекистон ҳукумати билан 100 миллион долларлик инвестиция шартномасини имзолаган. 2019 йилда ўзаро товар айланмаси 329,6 миллион долларни ташкил қилди.
“MJ Developers” Наманганда ўз фаолиятини бошлаганига икки йил ва Тошкентда “Minerva City” лойиҳаси бошланганига бир йил бўлди. Компания Ўзбекистондаги 4 та йирик лойиҳага катта миқдорда сармоя киритган.
Жаноб Жалан Ҳиндистон, БАА ва Россиядаги муваффақиятларидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг узоқни кўрувчи раҳбарияти туфайли қурилиш учун энг истиқболли бозорлардан бирига айланган Ўзбекистонга эътибор қаратган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🇺🇿 “Ўзбекистон иқтисоди 2022 йилда 6 фоизга ўсиши кутилмоқда”, - Беҳзод Ҳошимов.

“Европа тикланиш ва тараққиёт банки ноябрь ойида минтақавий иқтисодий аҳвол ҳақида ёзиб ўтди. У ерда табиийки Ўзбекистон ҳақида ҳам сўз борган. Ўзбекистон 2021 йил 6.8 фоизга 2022 йил эса 6 фоизга ўсиши кутилмоқда”, - деб ёзади иқтисодчи ўз “Telegram” каналида.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🇷🇺 Россияда иссиқхона бодринги ва помидорига нисбатан талаб ошиши нархлар қимматлашувига олиб келмоқда.

“EastFruit” лойиҳаси таҳлилчиларининг хабар беришича, Янги йил байрами арафасида иссиқхона бодринги ва помидорига талаб сезиларли даражада ошиши, шунингдек, ушбу маҳсулотлар бўйича таклиф чекланганлиги нарх тез ошишига сабаб бўлмоқда.

Бугунги кунда иссиқхона бодринглари 120-180 рубль/кг (1,63-2,44 доллар/кг)дан сотилмоқда. Бу нарх ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 12% қиммат. Иссиқхона помидорлари нархига келсак, ҳозирги вақтда уларнинг баҳоси 75-140 рубль/кг (1,02-1,90 доллар/кг)гача кўтарилди, бу бир ҳафта аввалгига қараганда ўртача 17% қимматдир.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🚏Ўзбекистондa йўловчи ташиш транспорти хизматларининг нархлари бир ойда ўртача 1,9 %га ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 1,9 % га қимматлашган.

Бу кўра ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 5,8 % га қимматлашган .

Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари эса ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 9,4 % га қимматлашган.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида транспорт хизматлари умумий ҳажмида автомобил транспорти хизматларининг улуши 55,2 % ни ташкил этган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
🆙 iOS учун “Telegram 8.4” бета версияси чиқарилди: реакция, таржимон, спойлерлар ва бошқалар.

“Telegram” жамоаси декабрь ойидаги мессенжер янгиланишининг 8.4 бета-версиясини чиқарди.

Энди каналлар, гуруҳлар ва ҳатто шахсий чатларда ҳам жонлантирилган реакциялар пайдо бўлди – фойдаланувчи 11 та мавжуд вариантдан бирини танлаши мумкин. Каналлар ва гуруҳлар учун эса администраторлар фақат бир нечта реакцияни танлаши ёки уларни бутунлай ўчириб қўйиши мумкин.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
2024/05/28 23:01:21
Back to Top
HTML Embed Code:


Fatal error: Uncaught Error: Call to undefined function pop() in /var/www/tgoop/chat.php:243 Stack trace: #0 /var/www/tgoop/route.php(43): include_once() #1 {main} thrown in /var/www/tgoop/chat.php on line 243