Telegram Web
🩺 САМАРҚАНДДА “ЭНГ ЯХШИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БРИГАДАСИ – 2025” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ 🏥

📍 2025 йил 16–17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида жуда муҳим ва амалий аҳамиятга эга бўлган тадбир – “ЭНГ ЯХШИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БРИГАДАСИ” номли вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги тез тиббий ёрдам станциялари ҳамда шохобчаларидан врач ва фельдшерлар иштирок этишди. Улар ўз билим ва кўникмаларини намоён этиш мақсадида беллашишди.


👨‍⚕️👩‍⚕️ Танлов 2 асосий босқичда ўтказилди:

1️⃣ Назарий босқич — иштирокчилар махсус тайёрланган тест саволларига жавоб бериш орқали ўз билим савиясини синашди. Саволлар тез тиббий ёрдамда зарур бўлган билим ва клиник фикрлашни талаб қиладиган йўналишларни қамраб олди.

2️⃣ Амалий босқич — реал ҳаётий ҳолатларга яқинлаштирилган симуляция (вазиятли масалалар) орқали ўтказилди. Бунда иштирокчилар:

-тезкор равишда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш,
-бемор ҳолатини баҳолаш,
-касаллик ёки жароҳат даражасини аниқлаш,
-шифохонага тўғри ва тез етказиш бўйича ўз амалий кўникмаларини намоён этишди.


🩹 Ҳар бир иштирокчи жамоавий ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш, аҳолига сифатли ва самарали ёрдам кўрсатишдаги салоҳиятини намоён қилди.

🏅 Ғолиб ва фаол иштирокчилар танлов якунида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, энг яхши деб топилган бригадалар “Республика босқичи”да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

📢 Нега бундай танловлар муҳим?
Бундай тадбирлар тез тиббий ёрдам соҳасида ишлаётган ходимларнинг билим ва маҳоратини ошириш, тезкор ҳолатларда самарали ишлашини таъминлаш, энг муҳими — аҳолига кўрсатиладиган ёрдамнинг сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

🔔 Агар сизга ушбу тадбир ҳақида тўлиқ видеорепортаж ёки интервьюлар ҳам қизиқ бўлса — каналимизда қолинг!

RASMIY|LIVE|SPORT|TV

📷Instagram I 😎Facebook I 🌐You tube I💬Telegram
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
KUN XABARLARI | NOGIRONLIKNI BELGILASHDA RAQAMLASHTIRISH JORIY QILINDI

17.10.2025


#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
KUN XABARLARI | MADANIY-MA'RIFIY TADBIR O‘TKAZILDI

17.10.2025


#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
KUN XABARLARI | KURASH TURLARIGA IXTISOSLASHGAN SPORT ZALI FOYDALANISHGA TOPSHIRILDI

17.10.2025


#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
📝 «КАСАБА ИШОНЧИ» Республика танлови!

"Энг намунали ҳудудий кенгаш!"

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Ишонч” газетаси ва Ishonch.uz сайти “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” ғояси асосида Республика танловини эълон қилади.

Сизнинг-ча, қайси ҳудуд раҳбарияти фаол ва ташаббускор?

🔹 «КАСАБА ИШОНЧИ» Республика танлови — халқ ишончига сазовор раҳбар ва кенгашларни аниқлайди!

"ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУДИЙ КЕНГАШ" номинациясида ғолибини Сиз аниқлайсиз!

Танлов шартлари ушбу ҳаволада 👉 https://ishonch.uz/news/4322

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ⬅️

Жами овозлар: 12350 та
1👍1
Samarqand viloyatidan E-auksion.uz elektron savdo platformasida 190 ta davlat ko‘chmas mulk obektlarini ijaraga olish imkoniyati mavjud.

⭕️ Samarqand shahridan 63 ta (ko‘rish)
⭕️ Kattaqo‘rg‘on shahridan 5 ta (ko‘rish)
⭕️
Oqdaryo tumanidan 7 ta (ko‘rish)
⭕️ Bulung‘ur tumanidan 17 ta (ko‘rish)
⭕️ Jomboy tumanidan 9 ta (ko‘rish)
⭕️ Ishtixon tumanidan 5 ta (ko‘rish)
⭕️ Kattaqo‘rg‘on tumanidan 6 ta (ko‘rish)
⭕️ Narpay tumanidan 22 ta (ko‘rish)
⭕️ Payariq tumanidan 10 ta (ko‘rish)
⭕️ Pastdarg‘om tumanidan 12 ta (ko‘rish)
⭕️ Paxtachi tumanidan 2 ta (ko‘rish)
⭕️ Samarqand tumanidan 3 ta (ko‘rish)
⭕️ Nurobod tumanidan 4 ta (ko‘rish)
⭕️ Urgut tumanidan 17 ta (ko‘rish)
⭕️ Toyloq tumanidan 8 ta (ko‘rish)

🎞 Video-qo'llanma 👈

🤵🏻 "E-AUKSION" vakili (77) 375-74-17 ☎️
🤵🏻 "E-AUKSION" vakili (99) 207-36-07 ☎️


https://www.tgoop.com/SamTvr
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига!

☎️ Агар сизда ер ости алоқа кабелларининг муҳофаза ҳудудларида ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, магистраль алоқа кабели трассаси белгисида кўрсатилган манзилига ёки 1133 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Ҳамда мутахассислар кўрсатмаси асосида иш олиб боринг.

Мурожаатингиз Cаll-марказлар томонидан ўз вақтида қабул қилинмаган ёки муносабат билдирилмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекциясининг 1144 телефон рақамига мурожаат қилинг. Биз ҳолатни албатта назоратга оламиз.


❗️ Эсингизда бўлсин, алоқа линияларига етказилган зарар авария-тиклаш ишларини олиб бориш учун талаб этиладиган харажатлар сизнинг ҳисобингиздан қопланиши мумкин.

https://www.tgoop.com/SamTvr
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"MAXSUS REPORTAJ" KOʻRSATUVI

Muallif: Zamon Eshonqulov

#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Самарқанд шаҳар “Дўстлик уйи” биносида.
Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими, Вилоят Адлия бошқармаси, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорлигида ўқув семинар ўтказилди.

Ўқув семинарда ННТларига “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-124-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, эълон қилинган давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси танловларида иштирок этиш учун ngo.gov.uz платформасидан фойдаланиш тартиби ва шартлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Семинарда Вилоят Солиқ, Статистика, Прокуратура бошқармалари, Самарқанд шаҳар маъмурий суди, ННТлари вакиллари иштирок этди, якунида ННТларининг муаммолари ва мурожаатлари тингланди.
2025/10/19 23:33:09
Back to Top
HTML Embed Code: