Telegram Web
#табрик

Раббим, бир дуом бор, мени тут маъзур,
Тотяпман гоҳ қувонч, гоҳ азиятдан.
Мени эркак қилиб яратдинг, шукур,
Эркак қилиб чиқар ҳар вазиятдан!


Ҳурматли, оға ва инилар, ҳар қандай вазиятдан эркак бўлиб чиқиш ҳаммамизга насиб этсин!

Айём муборак!


@Rustam_MIRVOKHID
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгисидан

Эй, жабрда - Илоҳа,
Эй, меҳрда - Маъбуда,
Эй, дунёлар аро, ҳа,
Соч толаси - робита,

Эй, кўзқири - йилдирим,
Эй, шивири - насима,
Эй, жафоси - бежирим,
Эй, андуҳи - насибам,

Дил - Ҳайём майин юқи,
Қуй, лабинг - мусалласни.
Йўқса, кел, кўздан ўқи -
Шашқатор - мусаддасни...

Йўқ, мусаддас - олти ён -
Ишқингда мен таъқибда.
Рақибваш ҳабибсан ё
Ҳабибнамо рақибдай?!

Кимсан? Билмайман ҳануз,
Етқат кўк, ерга қараб.
Васли - юлдуздан олис,
Жонтомирдан муқарраб,

Такрор тикилган пайтим...
Айт, гуноҳ бўлмайдими?
Сен дилга солган байтинг -
"Байтуллоҳ" бўлмайдими?..

Эй, илҳоми азалий,
Эй, Бобур рубоийси,
Эй, Навоий ғазалин
Энг ширин - рубобийси.

16. 01. 25 й.


©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
Шеър шундайин неъмат эрур, ризқ каби ғайбдан келур,
Ушбу неъмат қадрини эл ичра кам одам билур...



Милёнлаб жонзотлар ичида бизни сўзлаш, ёзиш, ўқиш ва тинглаш неъмати билан ҳам ризқлантирган Зотга чексиз ҳамдлар бўлсин!


Саййид ул айём муборак!

@Rustam_MIRVOKHID
Аёлсиз эркак

Ё фалак, бу не ғам, қандай мусибат,
Қилмишингга қараб тортаман сергак.
Кунини йўқотган тундайин ғалат –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Эр-хотин кўкда қўш юлдуз, дегайлар,
Райҳондан бўй олар ялпиз, дегайлар,
Кўрганлар дафъатан “эссиз”, дегайлар,
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Қировлар забт этса эртароқ сочин,
Не ажаб, ёлғизга бешафқат очун,
Қиёматлик аҳднинг кўрасиз кучин –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Биродар, нолима, тафаккур айла,
Аҳли аёлинг бор, ташаккур айла,
Нақадар оғирдир тасаввур айла –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Уйдаги ҳар нарса аёл кафтини,
Кафтики, офтобдай иссиқ тафтини –
Соғинар... Ҳижрондан излар бахтини –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Кир ювиш, супуриш, ор эмас унга,
Фарзанд хархашаси кор эмас унга,
Фақатгина толеъ ёр эмас унга –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Байрамда ҳеч кимга беролмас бир гул,
Тўлиб кетса чопар мозорга нуқул,
Жўр бўлиб тиловат айлагай булбул –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Йиғласа... ичига тўкар ёшини,
Эгса... паналарда эгар бошини,
Одамдай еёлмас ризқин-ошини –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Эр зотига ҳайкал қўйсанг мабодо,
Шу хилга бахш этсанг арзийди, илло
Эрсиз аёлдан ҳам мушкулроқ ҳатто –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Алқисса, у бир бор суйиб ўтгайдир,
Бир ёрнинг ишқида куйиб ўтгайдир,
Жаннатий висолни туйиб ўтгайдир –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

2016 йил


✍️Рустам МИРВОҲИД



П/с: бугун фейсбукда Нодир ака Жўрақўзиев шахсий саҳифаларида марҳума аёлларининг суратлари устида "Бугун 39 ёшга кирган бўлардингиз!!!" деган жумлани ўқиб, рости, ичим эзилди. Бир пайтлар ёзилган "Аёлсиз эркак" деган шеърим эсимга тушиб, уни Сизлар билан бўлишгим келди. Нега? Чунки, эркакка ростанам аёлисиз жуда оғир... Буни билган билади. Эскиларнинг "Қўшганинг билан қўша қаригин!" деган дуоларида катта ҳаётий сабоқ бор.

Илоҳим, Нодир ака аёллари - марҳума опамизга фирдавслардан насиб қилсин! Нодир ака ва у киши билан қисматдош бўлганларга сабри жамил берсин! Қалбимиз маликлари эса доим соғ ва бор бўлишсин!

@Rustam_MIRVOKHID
Вазият

Баъзида дард билан тортилар ҳузур,
Баъзида завқ билан чекилар заҳмат.
Баъзида сўрамай сўралар узр,
Баъзида айтмасдан айтилар раҳмат.

Рустам МИРВОҲИД

@Rustam_Mirvokhid
#янгисидан

Ишқ имлоси


. лабинг дастидан
... кўз ёш тўкдим
! қаддинг васли деб
? дай қаддим букдим

Икки қошинг икки ( )
ўртасида жон талаш
“ ” ингла бир пас
Тирнама бағрим маҳваш

Очилсин деб дил қулфинг
Қистирдим сўз бир гулдек
Бас дариғ тутма лутфинг
Давомли қил , дек

Ул ; миё
Қулоғингдаги сирға
Бул : гўё
Икки кўзимдир илҳақ

Тошдан қаттиқ пешонам
Узра сирли ёзиқсан
Ё қабрда жуфт сана
Аро нозик сан

Қара сен дея буздим
Ҳув имло қоидасин
Иста мен қайта тузгум
Қув дунё қоидасин

Сен чўққи орзум чиқиш
Тан олиш бор тониш йўқ
Жон чиққунча шу тиниш
Белгилардек тиниш йўқ


7. 02. 2025 й.

П/с: Ҳурматли шеърхон! Мазкур шеърда тиниш белгилар ўз номи билан ўқилса маъно ойдинлашади ва улар образ сифатида қўлланилгани учун (имло қоидалари талаб қилса-да, тажриба сифатида) бошқа ўринларда қўлланилмади.

@Rustam_Mirvokhid
Forwarded from Зулфия Султон.
Ассалому алайкум қадрли ижодкорлар ва мухлислар!

"ИЖОД ГУЛШАНИ" гуруҳини  бобомиз АЛИШЕР НАВОИЙни  584 йиллигига бағишланган чат дастуримиз меҳмони Ўзбекистон ёзувчилар Уюшмаси аъзоси шоир РУСТАМ МИРВОҲИД бўладилар.

                            
Шоир 1987 йил 25 сентябрда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. Мактаб ва коллеж ӯқув даврида кўплаб танловлар ғолиби. 2007 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтига Давлат гранти асосида ӯқишга қабул қилинган. 2016 йил " То қуёш сочгайки нур " : Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди замондошлари нигоҳида"ҳамда 2018 йилда Эркин Воҳидов ҳикматларидан иборат " Баҳрдан баҳралар " китоблари нашрдан чиққан.
Навбатдаги " Сенингдирман " номли китоби  2023 йилда чоп этилган.

Ижодий учрашув 9-февраль кечки соат 21:00 да бошланади.

Суҳбатни шоира СОЛИҲАБОНУ олиб борадилар.

Меҳмонимиз ижодий канали
https://www.tgoop.com/Rustam_MIRVOKHID

Бизни манзил
https://www.tgoop.com/+AhTKCSXotWowNjcy

Ҳурмат билан ЗУЛФИЯ СУЛТОН.
#айёммуборак

ҲОЗИРГИЛАРГА ЎХШАМАС

(Алишер Навоий ғазалига назира)

Аввалинлар ўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас,
Сўзининг “ранг”, “бўйи” ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Ўзга эрди аввал ул эл ҳам маҳалла файзи ҳам,
Ул раис обрўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Эр-йигитлар лафзи кескир эрди мисли зулфиқор,
Эҳ, алар бир мўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Қиз-аёллар ҳуснининг мезони бошқа эрдиким –
Қошу кўз, лаб, рўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Ваҳки, кун-кундин батар... исроф этурда ул қадим –
Неча ҳоқон тўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Бул кибор ислом эмасдир, камтар ислом қайдадир?!. –
Бериё дил кўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Боқ, замон чўпонинингким қўйниқоб бўри ила
Бўрисиймо қўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Сунъий идрок босмагай савқи табиий ўрнини -
Бу шуур "эн", "бўйи" ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Рустамо, Ҳазрат назирангга дегай не, билмадим –
Аввалинлар ўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

9. 02. 2025 й.

@Rustam_MIRVOKHID
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозиргиларга ўхшамас

🎙Рустам Мирвоҳид

П/с: Бугун Халқаро Нордик университетида А. Навоий ва З. М. Бобур таваллудларига бағишланган тадбирдан лавҳа.

@Rustam_MIRVOKHID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввалгиларга ўхшамас

Алишер Навоий ғазалига Омон Матжон мухаммасидан парча.

🎙Рустам Мирвоҳид

Санъат ва маданият институтидаги Бобурхонликка бағишланган тадбирдан лавҳа.

@Rustam_MIRVOKHID
#айёммуборак

ШЕРЛАР МАКОНИДУР

(Бобур ғазалига татаббуъ)

Яна февраль... ғазал ойи... ғазалхонлик авонидур,
Эшит, йўлбарс ила шер наърасин - айни замонидур.

Ўқи, Ҳазратни такрор, таъби нозикнинг ул изҳори,
Ўқи, Бобурни бедор ул латиф дилнинг баёнидур.

Ғариб кўнглингга сингдиргил алар шоҳбайтларин ҳар чоғ -
Бири уммони дур ўлса,  бири жавҳарни конидур.

Ки "Бобурнома" наср ичра мисоли "Тожмаҳал" эрса,
Ки назм ичра шариф "Каъба" "Хазойин ул-маоний"дур.

Басе, руҳ ол, яна руҳ ол, фақат руҳ ол алардин, дил,
Шамол суронидай бошқа ҳама ташвишинг онийдур!

Қара, шер ёли кўксингга тушибдир бул замон, Рустам,
Ичингдан наъра келса торт, ки бу шерлар маконидур.
                                        
                                      14. 02. 2025 й.

@Rustam_MIRVOKHID
«City»лар узра ошиб, қабрлар узра қўниб,
Хоки бир – шоҳ, дарвешлар устидан ёғмоқда қор...

✍️ Рустам Мирвоҳид

П/с: Ташқарида пағалаб қорлаб ёғса-да, имкон қадар қовоғимиздан қор ёғмасин😉! Қорли дам олиш кунингиз барокатли ўтсин🙏!

@Rustam_MIRVOKHID
Навоий волидасин агар исми мавҳумдир,
Навоийшуносларнинг лек ОНАСИ маълумдир.


П/с: Бугун атоқли навоийшунос олима, Ўзбекистон Қаҳрамони Суюма Ғаниева таваллуд топган кун!
Не бахтки, шу инсон билан бирга ишлаш, уйларида бир неча бор меҳмон бўлиш бахтига муяссар бўлганман. Устоз том маънода умрини Навоийга бағишлаган олима эдилар... Аллоҳ жойларини жаннатдан қилиб, охиратларини обод айласин!

https://www.tgoop.com/Rustam_MIRVOKHID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун яна бир устоз ижодкор Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун. Аллоҳ у зотни ҳам ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин!
Фурсатдан фойдаланиб устозимизнинг «ташриф қоғози»га айланган «Дарсдан сўнг» шеърини яна бир бор эътиборингизга ҳавола қиламиз.


©Матназар АБДУЛҲАКИМ

🎤Рустам МИРВОҲИД

@Rustam_Mirvokhid
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Chustiyning O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi "Adabiyot" nashriyotida chop etilgan "Saylanma"si haqida Rustam Mirvohidning fikrlari.

Sizga kitob kerak bo‘lsa, quyidagi manzilga yozing: @adabiyotnashriyoti

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

🌓 KECHKI TAFAKKUR 🌓

Рустам Мирвоҳид: «Ҳаёлим ҳаёлингга интеграция қилсам…» замонавий терминлардан тузилган адабий шеър намунаси👍👍👍

➡️@sharq_xabar
Сунъий идрок босмагай савқи табиий ўрнини –
Бу шуур "эн", "бўйи" ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.


* Савқи табиий - ҳиссиёт, интуиция.

✍️ Рустам Мирвоҳид

@Rustam_Mirvokhid
Дунё...

Ташимда – бир дунё,
ичимда – бир дунё,
Ташим билан ичим
аро – бир дунё.
Мен гоҳ у дунё,
мен гоҳ бу дунё,
Баъзан-чи, бошқа бир
дунёман, аммо
Қалбимда бонг урар
мудом бир нидо:
Қай дунёдан сенга
етгум, эй, Худо?!.

2013-йил

Қайси “дунё”дан боришимиздан қатъий назар, Яратганнинг ҳузурига ёруғ юз билан бориш барчамизга насиб этсин!

Кунларнинг султони – Жума, кириб келаётган ойларнинг султони – Моҳи рамазон барчамизга муборак бўлсин!

@Rustam_Mirvokhid
#тафаккурозиғи

Шайх ва бой


Камбағал бир шайхнинг олдига бир бой
Мақтанмоқ қасдида атай келибди:
“Биласан, мен бойман, сенга, ҳойнаҳой,
Сийм-у зар керак” – деб қаҳ-қаҳ кулибди.

Шайх эса вазминлик билан айтибди:
“Қулимнинг қулидан мен олмайман пул”.
Эшитиб бу гапни бой ер тепибди:
“Айт, нетиб қулингга мен бўламан қул?!”

“Нечун тушунмадинг? – сўз қотди ул зот:
Гарчиким бисёрдир сен бойнинг пули,
Сендан чўп олмоққа ор қилгум, ҳайҳот,
Нафс менинг қулимдир,
сен – нафснинг қули!


2010 йил

✍️ Рустам МИРВОҲИД

@Rustam_Mirvokhid
2025/06/25 07:55:15
Back to Top
HTML Embed Code: