30 июнь – Ёшлар куни
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!”
Президентимизнинг ташаббуси билан 2020 йилдан буён юртимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу сана ёшларимизнинг бир йил мобайнида эришган ютуқларининг сарҳисоби, десак ҳеч муболаға бўлмайди.
Туманимизда ҳам “Ёшлар куни” байрам тантаналари марказий ўйингоҳда кўтаринки, тантанали равишда нишонланди. Юртдошларимиз, ёшлар йиғилган кечага туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов бошчилигида ташкилотлар масъул раҳбарлари ташриф буюришди. Туман ҳокими ёшларга ўзининг байрам табригини йўллади.
–Президентимиз томонидан юртимиз ёшларига алоҳида эътибор қаратилиб, бир қанча имтиёзлар яратилмоқда, – деди туман ҳокими. – Бугунги байрам тадбири ҳам бежизга эмас. Ушбу кун билан аввало, сизларни, бутун туманимизнинг билимли, зукко ва ватанпарвар ёшларини мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган навқиронлик ва шижоат байрами – Ёшлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Кечада ёшларга ўрнак бўлаётган ва уларни тўғри йўлга етаклаб, юрт равнақи йўлида хизмат қилаётган бир гуруҳ ёшлар вакилларига ташаккурнома ва қимматбаҳо соғалар тантанали топширилди.
Шундан сўнг, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтади. Унда юртимзда ном қозонган хонандалар Севинч Мўминова, Умиджон Ҳошимов, Мамиржон Мирзаев, Хушнудбек Парпиев, Жўрабек Қодиров каби хонандалар хизматда бўлишди.
Улар томонидан турли йўналишларда қўшиқлар ижро этилиб, олқишларга сазовор бўлишди. Юртдошларимиз ҳар бир чиқишларни ҳурсандчилик билан кутиб олиб, маза қилиб рақсга тушдилар.
Тадбир якунида Ўзбекистонни мадҳ этувчи қўшиқни барча жўр бўлиб куйлади. Мушакбозлик барчага манзур бўлди.
Ёшлар оқшомидан барча мароқли ҳордиқ чиқарди.

Forwarded from Farg'ona viloyati hokimligi
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманида тадбиркор Азизжон Акрамовнинг лойиҳа таклифи билан танишди.
Тадбиркор тумандаги Шодлик МФЙда маҳалла биносида замонавий IT маркази қуриш бўйича ўз режаларини тақдим этди. У ўзининг соҳадаги тажрибасидан келиб чиқиб, ҳудуддаги ёшларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ва кам таъминланган оилалар фарзандларини замонавий касблар, IT йўналишларида бепул ўқитиб, уларни ишли ва даромадли қилиш ниятини билдирди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X