Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
796 - Telegram Web
Telegram Web
Бугун, 26 апрель — «Дўстларни қучоқлаш» куни

Бир-бирларини қучиб, далда беришни одат қилган дўстлар ва яқин қариндошлар стрессга кам дуч келиб, ўзаро меҳрибон бўлишар экан. Қучоқлаш пайтида танадаги бахт гормони (эндорфин) даражаси кескин кўтарилиши илмий исботланган.

Бугун сиз дўстларни қучоқлаб, ташвиш ва ғамларни бироз четга сурадиган кун.

© Дилфуза Эркинбаевна Саттарова

Эжейип-эжейип кунла боракан-ей. 😄
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унда бошқа йўлини ўйлаб кўраман…
Кел, биргаликда йиғлаймиз. Қайғуйинг шахсий масала деб ким айтди?!

Ла Адрий

@MuhammadAkbarAzim
«Ҳаётда энг гўзал нарса, истаган нарсангни унга айта оладиган қалбнинг борлигидир»

Нажиб Маҳфуз

@MuhammadAkbarAzim
Forwarded from A'lamiy
#bugungikunimizda

— Alloh yo'lida vasila qiling!
Ertaga so'rab olasiz...
Men seni bir bandang yashashi uchun o'z hissamni qo'shganman deya so'rab olishingiz uchun...

— Ehsondan qochmang!

Ehsonimiz summasi: 12 mln bo'ldi
va hozircha to'xtatildi...
Sababi ilova ishlamay qoldi...
Sizlar sabab 😂

Chunki pul oqimi tinmasdan kelganligi uchun mashaAllah...
Марвазий: «Энг кўп қайси дуони қиласиз?»

Имом Аҳмад: «Аллоҳ таоло бизни одамлар ўйлаганларидек солиҳлардан қилсин ва биз ҳақимизда билмаганларини мағфират этсин».

Маноқибул Имом Аҳмад, 251.

@MuhammadAkbarAzim
«Аллоҳга энг маҳбуб нарсалар намоз ва зикрдир. Аллоҳ таоло бу икки амални ҳатто уруш пайтида ҳам бандаларига буюрганини билмайсизларми?!»

Каъб розияллоҳу анҳу

@MuhammadAkbarAzim
МАЗҲАБИМ

Менинг гўзаллик ва эҳтирос борасида ўз мазҳабим бор. Мен инсонларни кўзим билан эмас, қалбим билан кўраман.
Бир кишини яхши кўрсам, уни бошқалар хунук деса ҳам у менинг кўзимга гўзал кўринаверади.
Бир кишини ёқтирмасам, кишилар унда Юсуф алайҳиссаломнинг жамолини кўришса-да, менга хунук кўринаверади.

Қалбимдан қулаган киши кўзимдан ҳам қулайди!

Абдулқодир Самарқандий ҳафизаҳаллоҳ

@MuhammadAkbarAzim
исроилда катта ёнғин рўй беряпти, исроил полицияси томонидан бу ёнғин исроил тарихидаги энг катта ёнғин деб баҳоланяпти.
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Photo
Ҳар бир мушукка уни қийнайдиган биттаси топилади. ))
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Азизлар, хайриямиз якунига етди, алҳамдулиллаҳ!

Картадаги барча пул миқдори 6 511 111 сўм.

Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин, умрларингизга, ризқларингизга барака берсин, дунё ва охиратда офият устида бўлинглар, омин!

Иншааллоҳ, пулни ҳақдор кишига ўтказиб бераман.
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
исроилда катта ёнғин рўй беряпти, исроил полицияси томонидан бу ёнғин исроил тарихидаги энг катта ёнғин деб баҳоланяпти.
ОЛОВ

Ҳаётимиз асли синовдир, синов,
Мазлумга Ҳақ Ўзи гаровдир, гаров,
Золимдан ким ҳисоб сўрайди, дема,
Ҳисоб аниқ жазо — оловдир, олов!

©️ Маҳбубий

@MuhammadAkbarAzim
Ҳуб (الحب) ва вуд (الود) сўзлари орасидаги фарқ:

Ҳуб қалбда ўрнашган нарса, вуд эса ҳаракатларда намоён бўлади. Ҳар бир вадуд (севгиси амалда зоҳир бўлувчи) қалбан ҳам севувчи (муҳиб)дир, аммо ҳар бир севувчи вадуд эмас.

Изоҳ:

Ҳуббун сўзи қалбдаги севгини англатади. Агар у амалларга ҳам кўчса вуддунга айланади.
Киши маҳбубини қалбан севиши кифоя қилмайди, балки буни амаллари билан ҳам изҳор қилмоғи керак.

Арабчадан Жасур Ҳасан таржималари

@MuhammadAkbarAzim
Ғаззада кўрганимиз ва эшитганимиз бу айсберкнинг кўринган кичик қисми холос.

Ҳеч бир сурат ёки видеотасвир:
• ўлимнинг ҳидини;
• кечаю кундуз тинмаётган дронларнинг ғудурлаган шовқинини;
• юракни сиқадиган даражада заминнинг тебранишини;
• очликнинг чексиз изтиробини;
• оғриқсизлантирувчи дориларсиз ўтказилан операциялар чинқириғини;
• давомий геноциднинг юракни тилка-пора қилувчи даҳшатини етказиб беролмайди…
Муҳаммад ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ шундай дуо қиларди:

«Аллоҳим! Менга қараганимда хурсанд қиладиган, буюрсам итоат қиладиган ва йўқлигимда номусимни сақлайдиган аёл бергин».

«Баҳжатул мажолис», 183

@MuhammadAkbarAzim
2025/06/27 11:37:17
Back to Top
HTML Embed Code: