Шу муборак кунларга етказган, яшаш имконини берган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин!
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
АЛВИДО Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо! Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо! Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо! Боиси савму солоту хатми Қуръон, алвидо! Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо! Бир неча кун хони эҳсонингга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳру ғуфрон алвидо!
Бобораҳим Машраб роҳматуллоҳи алайҳ ғазали
Устоз Ёрқинжон қори роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
Бобораҳим Машраб роҳматуллоҳи алайҳ ғазали
Устоз Ёрқинжон қори роҳимаҳуллоҳ
@MuhammadAkbarAzim
• Мусҳафни токчага олиб қўйманг;
• нафл рўзада ҳам бардавом бўлаверинг;
• ҳар кун 20 ракат нафл ёки қазоларингизни адо этиб боринг;
• тилингизни ғийбат, чақимчилик, туҳмат ва бўҳтондан йироқ қилинг;
• дуода бардавом бўлинг;
• хайр-эҳсонни кўпайтиринг;
• фалон гуноҳни келаси Рамазон бошланганда ташлайман демай ҳозирдан ҳаракатда бўлинг;
Раббоний бўлинг, Рамазоний эмас.

Масжидимиз имоми Рамазонга оид ажойиб ҳикматларни сўзлаб бердилар охирги кунларда, насиб қилса, ёзаман.
Ёзмасам эслатинглар дея ёзиб қўйяпман.
Ёзмасам эслатинглар дея ёзиб қўйяпман.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ «Фатҳул борий» китобида айтадилар: «Ҳайит кунлари хурсандчилик, шод-хуррамликни ошкор (изҳор) қилиш диннинг шиорларидандир».
تقبل الله منا ومنكم صالح الأعمال
Аллоҳ сиздан ва биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин!
Ийдул Фитр муборак бўлсин, азизлар, Аллоҳ тутган рўзаларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин, Ўзининг ҳузуридаги Райён дарвозасидан жаннатга киритсин.
Дунёда бўлиб турган, диндош биродарларимизнинг бошига келган синовларни аритсин, енгиллик берсин, барча мазлумларнинг дуосини мустажоб қилиб, Исломга қарши қавмлар устидан ғалаба берсин.
Барчамизга дунё ва охират саодатини ҳамда офият устида бўлишимизни насиб қилсин, омин!

Қачонки, мен бирор жойдан ўтаётган бўлсам ва ўша жойда кимнингдир ваъзи бўлаётган бўлса, хоҳ у ваъз қилувчи қанчалик оддий одам бўлсин, лекин мен бироз муддат унинг олдида тўхтаб оламан. Эхтимол, унинг оғзидан менинг қалбимга таъсир қиладиган бирор сўз чиқар ва Аллоҳ таоло менга ундан фойда етказар деган ниятда унга қулоқ тутаман.
Муфтий аъзам Муҳаммад Шафеъ Усмоний қоддасаллоҳу сирруҳу
Шайх Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржималари
@MuhammadAkbarAzim
Муфтий аъзам Муҳаммад Шафеъ Усмоний қоддасаллоҳу сирруҳу
Шайх Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржималари
@MuhammadAkbarAzim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИРА
Одил Икром шеъри
Ўлмасам,
мени
ўз
ҳолимга
қўйинг…
Ўзим ўқиворганман, видеодаям ўзим, ўзимга билдирме опқўйишибди шунаққилиб. ;)
@MuhammadAkbarAzim
Одил Икром шеъри
Ўлмасам,
мени
ўз
ҳолимга
қўйинг…
@MuhammadAkbarAzim
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
ХОТИРА Одил Икром шеъри Ўлмасам, мени ўз ҳолимга қўйинг… Ўзим ўқиворганман, видеодаям ўзим, ўзимга билдирме опқўйишибди шунаққилиб. ;) …
Яшил юракча босадиганларга кўйнимда алоҳида боғча бор. ))
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Яшил юракча босадиганларга кўйнимда алоҳида боғча бор. ))
Саҳифам тўла яхшилар, тепадаги постларни ҳам яшиллаб 💚 чиқишибди. 🫂
Оғриқ-алам инсонларни ўзгартириб юборади. У уларни камроқ ишонишга, кўпроқ ўйлашга, инсонлардан узоқда бўлишга мажбур қилиб қўяди.
Жуброн Халил Жуброн
@MuhammadAkbarAzim
Жуброн Халил Жуброн
@MuhammadAkbarAzim
Forwarded from .
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менга олмахоннинг ҳаракатлари жудаям ёқди. У ўз жуфти (аёли)ни ташлаб қўймади. Аслида бу видео менинг шарҳимга муҳтож эмас.
Гўёки олмахон бу иши билан инсонларга дарс бериб қўймоқчи.
@MuhammadAkbarAzim
@MuhammadAkbarAzim
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
ХОТИРА Одил Икром шеъри Ўлмасам, мени ўз ҳолимга қўйинг… Ўзим ўқиворганман, видеодаям ўзим, ўзимга билдирме опқўйишибди шунаққилиб. ;) …
Айтганча, шу видеони Instagram саҳифамга жойлагандик, саҳифамга одатда ҳеч нарса жойламасдим, бир кўриб айтинглар-чи, яхши кутиб олишди, шекилли. ))
Forwarded from Özel kitap buketim•
#Шахсий_фикр
*Тармоқларда тасбеҳ суратини қўйиб, қанча зикр айтганини кўз-кўз қиладиганлар;
*бирор нимани баён қилишдан аввал: «пешин намозидан сўнг», «хуфтондан олдин» деб, ўзини намоз ўқишини пеш қиладиганлар;
*«Бугун ифторга фалон овқат қилдик» дея, нафл рўза тутишини «эълон» тарзида ёзадиганлар;
*Умра зиёратини фотосессияга айлантираётганларга шу биргина савол беришни жуда истайман:
Ибодат ким учун қилинади?
Аслида, ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган инсон учун фарз, суннат, нафллар худди нафас олиш, овқатланиш, сув ичишдек табиий жараён бўлиши керак эмасми?
«История»сига еган (еётган) таомини суратга олиб, жойлайдиган одам билан, тасбеҳи-ю жойнамозини суратини қўйган одамни нима фарқи бор? Иккисида ҳам мақсад фақат мақтаниш бўлса, ким хавфлироқ..?
Ким қандай ният билан сурат жойлайди, билмайман. Ҳамма шунақа риёкор ҳам деёлмайман. Лекин барибир ташқаридан қараганда, айниқса, омма ичида хунук кўринаркан.
Биров еган овқат билан сизнинг қорнингиз тўймаганидек, сиз қилган ибодат билан ҳам биров манфаатланмайди. Ҳозир еган бир коса овқатни организмга қанақа таъсир қилишини билмаймиз-у, ҳали қабули номаълум бўлган амалларимиз билан ўзимиздан диндор профили яратмайлик, илтимос.
Özel kitap buketim•

Ғайридин ва золимларга узоқ умр тилаш ёки шундай дуо қилиш макруҳдир, чунки бу улардан содир бўлаётган маъсиятларга рози бўлиш ҳисобланади. Золимга узоқ умр сўраш унинг зулми янада узоқроқ давом этишини сўраш демакдир. Балки золимнинг ҳаққига дуо қилганда Аллоҳ уни тавбага, солиҳликка муваффақ қилишини, зулмини бартараф қилишини сўраш билан чекланиш лозим.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан
@MuhammadAkbarAzim
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан
@MuhammadAkbarAzim
Мен Худбинман!
Истакларим ҳам.
Меникилар —
Менга бўлишсин.
Мени демас, меникимаслар —
Мендан нари ўйнаб-кулишсин.
Мен Худбинман,
Мен севган инсон —
Менсиз нафас ололмай қолсин!
Йўқлигимдан қуласа осмон
Борлигимдан қувончга тўлсин.
Нигоҳидан сиғмасин ўзга,
Меҳрин менга берсин бус-бутун!
Ширингина жонидан кечсин
Биттагина қарашим учун!..
Юзларимни тиласин ойдан,
Сўзларимсин татимасин бол.
Менсиз бир кун яшай олдими —
Ана эшик!
Кетсин!
Бемалол!
Худбинман, а?..
Биламан!
Аммо,
Чорасизман.
Ҳайрон турибман.
Шундайлигим туфайли балки
Қаранг...
Ҳамон ёлғиз юрибман.
Малика (Салимова) Тавфиқ
@MuhammadAkbarAzim
Истакларим ҳам.
Меникилар —
Менга бўлишсин.
Мени демас, меникимаслар —
Мендан нари ўйнаб-кулишсин.
Мен Худбинман,
Мен севган инсон —
Менсиз нафас ололмай қолсин!
Йўқлигимдан қуласа осмон
Борлигимдан қувончга тўлсин.
Нигоҳидан сиғмасин ўзга,
Меҳрин менга берсин бус-бутун!
Ширингина жонидан кечсин
Биттагина қарашим учун!..
Юзларимни тиласин ойдан,
Сўзларимсин татимасин бол.
Менсиз бир кун яшай олдими —
Ана эшик!
Кетсин!
Бемалол!
Худбинман, а?..
Биламан!
Аммо,
Чорасизман.
Ҳайрон турибман.
Шундайлигим туфайли балки
Қаранг...
Ҳамон ёлғиз юрибман.
Малика (Салимова) Тавфиқ
@MuhammadAkbarAzim
Ғунчалардан илҳомланиб кетдим, «Очилмаган гулларда ишқим» деб шеър ёздим, ўттачароғ-у, улашиппўйўрдим. )))
• • •
Баҳор келиб, гуллар очилмиш,
Ўз таъсирин кўрсатиб иқлим.
У гулларга эгалик ташвиш,
Очилмаган гулларда ишқим.
Очиқ гуллар бўлар гулдаста,
Уч кун ўтиб сўлар бир пасда.
Даъвом ишқдир, ошиқман хаста,
Очилмаган гулларда ишқим.
Очиқ гулга тўла ўнгу сўл,
Чарчагайман излаб бошқа йўл.
Бўлмайди деб сира қўлма-қўл,
Очилмаган гулларда ишқим.
Ёз келяпти қайраб тишини,
Четга суриб дунё ишини.
Бир мен кўрай очилишини,
Очилмаган гулларда ишқим.
Асалари унга етмаган,
Ҳам ифори, боли кетмаган.
Очилволиб булбул кутмаган,
Очилмаган гулларда ишқим.
Улар шундай юракдан урган,
Тушимга ҳам очилмай кирган.
Асл эркаклар ўстирган,
Очилмаган гулларда ишқим.
Дуоларим бўлсин мустажоб,
Қабул айланг билдирай ийжоб.
Аллоҳ учун ўраган ҳижоб,
Очилмаган гулларда ишқим.
2021.04.30 19:54
Муҳаммад Акбар Азим
#шахсий_ижод
@MuhammadAkbarAzim
• • •
Баҳор келиб, гуллар очилмиш,
Ўз таъсирин кўрсатиб иқлим.
У гулларга эгалик ташвиш,
Очилмаган гулларда ишқим.
Очиқ гуллар бўлар гулдаста,
Уч кун ўтиб сўлар бир пасда.
Даъвом ишқдир, ошиқман хаста,
Очилмаган гулларда ишқим.
Очиқ гулга тўла ўнгу сўл,
Чарчагайман излаб бошқа йўл.
Бўлмайди деб сира қўлма-қўл,
Очилмаган гулларда ишқим.
Ёз келяпти қайраб тишини,
Четга суриб дунё ишини.
Бир мен кўрай очилишини,
Очилмаган гулларда ишқим.
Асалари унга етмаган,
Ҳам ифори, боли кетмаган.
Очилволиб булбул кутмаган,
Очилмаган гулларда ишқим.
Улар шундай юракдан урган,
Тушимга ҳам очилмай кирган.
Асл эркаклар ўстирган,
Очилмаган гулларда ишқим.
Дуоларим бўлсин мустажоб,
Қабул айланг билдирай ийжоб.
Аллоҳ учун ўраган ҳижоб,
Очилмаган гулларда ишқим.
2021.04.30 19:54
Муҳаммад Акбар Азим
#шахсий_ижод
@MuhammadAkbarAzim