Telegram Web
🔞🔞🔞
Қашқадарёда қизга нисбатан ножўя хатти-ҳаракат қилиб, уни зўрлашга уринган кимсалар устидан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда бир қизни самосуд қилиб, ечинтириб зўрлашга ҳаракати қилган боланинг видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ва Бош прокуратура матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан  гумондор шахслар Ш.Х., Ж.М. ва А.Э.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура маълумотига кўра, жиноят иши 2024 йил 8 апрель куни қўзғатилган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
ChiroqchiNews
Photo
⚡️Қўшимча маълумот: Ҳолат Чироқчи туманида содир бўлган. Бир гуруҳ шахслар вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилган ва ундан пул олиб келган.

Болалар омбудсманига Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б.га (2006 йилда туғилган) нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олингани ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётгани билдирилган. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.

Аниқланишича, 2023 йил июл ойида Б.Б.га Ш.Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс - Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.
Мазкур ҳолат бўйича Б.Б. (2006 йилда туғилган) 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
📹 Бугун Кўкдала туман ҳокимлиги биноси расман очилди

Очилиш маросимида вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, вилоятнинг барча туман ҳокимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Айтиш жоиз, бу каби бинога эга ҳокимликлар вилоятда кам.

👉 @Chiroqchiaxboroti
ChiroqchiNews
⚡️Қўшимча маълумот: Ҳолат Чироқчи туманида содир бўлган. Бир гуруҳ шахслар вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилган ва ундан пул олиб келган. Болалар омбудсманига Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б.га (2006 йилда туғилган) нисбатан жинсий…
Чироқчида вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул олганлар чет элга чиқиб кетгани маълум бўлди

Мавжуд маълумотларга кўра, гумонланувчилардан иккитаси Россияга ва биттаси АҚШ га чиқиб кетган.

Аниқланишича, 2024 йил 30 март куни 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз Б.Б. Чироқчи туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, 2023 йилнинг июл ойида таниши А.Э. унга машинаси билан уйига олиб бориб қуйишини айтиб, машинасига миндирган. Лекин уйига олиб бормасдан қишлоқдаги қурилиши тугалланмаган уйга олиб борган.

Қизни танишлари Ш.Х. ва Ж.М. ларга қолдириб, ўзи кетиб қолган.
Қизнинг кўрсатмасига кўра, Ш.Х. унга тегажоғлик қилиб, уни уриб, номусига теккан. Ушбу ҳолатни Ж.М. ўзининг телефонига видеога олган. 2023 йилнинг сентябр ойи охирларида Ж.М. унга қўнғироқ қилиб, видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва 100 доллар олган. Лекин у шундан кейин ҳам видеони ўчирмасдан, яна пул ва жинсий алоқада бўлишини талаб қилган.

Терговга қадар текширув давомида, вояга етмаган Б.Б. дан бир дона диск расмийлаштириб олиниб, кўздан кечирилган. Унда Ш.Х. қурилиши тугалланмаган уйда кўрпа тўшак устида унга тегажоғлик қилиб, юзига уриб, унинг хоҳишига қарши ҳаракат қилиб, қучоқлаган ҳолатлари акс этган видеотасвирлар борлиги аниқланган.

Дастлабки тергов давомида жиноят иши бўйича гумон қилинувчи А.Э.лар (15.11.2023 йилда РФ), Ш.Х. (17.03.2024 йилда АҚШ), Ж.М. (30.03.2024 йилда РФ), чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетганлиги аниқланган.

23 апрел куни А.Э. Россия Федерациясидан тергов органига чақиртирилиб, жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган. 25 апрел куни жиноят иши 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 118 (Номусга тегиш) 1 қисми ва 165 (Товламачилик) 1-қисмидан, ЖКнинг 25, 118-моддаси 3-қисми «а» банди ва 165-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Нима бууу?

Қаердан бурилай?

Чироқчи марказида катта чорраҳадаги ҳолат.

Давоми: https://www.instagram.com/reel/C6S0V5Xq-7L/?igsh=MW1saTliMTRxM2g5aw==

👉 @Chiroqchiaxboroti
ChiroqchiNews
Чироқчида вояга етмаган қизни зўрлаб, ундан пул олганлар чет элга чиқиб кетгани маълум бўлди Мавжуд маълумотларга кўра, гумонланувчилардан иккитаси Россияга ва биттаси АҚШ га чиқиб кетган. Аниқланишича, 2024 йил 30 март куни 2006 йилда туғилган вояга етмаган…
Зўравонликка учраган чироқчилик вояга етмаган қиз ва унинг онасига психологлар бириктирилди

Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б. (2006 -йилда туғилган)га нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олинганлиги ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилингани ҳақида хабар берилганди.

Чироқчи тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида жабрланувчи ва унинг онасига малакали психологлар бириктирилди. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti
📹 Чироқчидаги абгор йўллар

Туман марказида жойлашган "Чоштепа" маҳалласи йўлларини кўрсатамиз.

Видео: 👉https://youtu.be/hDrCptdUc1s

👉 @Chiroqchiaxboroti
Суғориладиган ерда қурилиш қилган фуқаро 2 йил муддатга озодликдан чекланди

Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, - базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кадастр агентлигининг Чироқчи тумани бўлими томонидан Бешчашма ҳудудида назорат тадбири ўтказилганда боғ ер майдонида фуқаро томонидан ноқонуний равишда 190 м.кв ўлчамда қурилиш қурганлиги ҳолати аниқланди.

Тўпланган маълумотлар "қўшма тартиб" асосида туман Прокуратурасига тақдим этилгач, ер қонунбузилиши ҳолатини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 229 прим 1 моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Натижада иш Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида кўриб чиқилиб, фуқарога нисбатан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Энди бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади

Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.
Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;

🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чироқчи тумани Галабек қишлоғи адирларига чигирткалар бостириб келибди

Маҳаллий аҳолининг айтишича, чигирткалар ўт ва ўсимликларни еб битирмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Шунга кўра, 1-майдан 1-июнга қадар мутахассислиги бўйича беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиши учун тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган талабгор хотин-қизларнинг аризалари https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали қабул қилиш бошланди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Худойназаров Элмурод Юнусович Кўкдала тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Худойназаров Элмурод Юнусович Кўкдала тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Чироқчи тумани белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Чироқчи туманидаги Спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2011-2013 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди. 

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 480 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида икки кун давомида ўз вазн тоифаларига кўра, ғолиблик учун беллашади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Чироқчида келган кучли сел кўприкни бузиб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, ҳолат Чироқчи тумани Болсувар маҳалласида содир бўлган. Кучли сел сувлари сой устига қурилган кўприкни бузиб, оқизиб кетган. Натижада йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
2025/05/30 21:23:36
Back to Top
HTML Embed Code: