Telegram Web
​​Зунайра розияллоҳу анҳо

(8)

Аввал Бани Маҳзум қабиласига-
Тегишли ожиза канизак эдинг.
Кейинчалик эса Абу Жаҳлга,
Қул бўлиб сотилгач таъзиринг единг.

Ох Римлик Зунайра, мусулмон бўлдинг,
Аллоҳ сенга қилди иймонни тортиқ.
Диндан Абу Жаҳл қайтаролмагач,
Сени калтаклади жуда ҳам қаттиқ.

Абу Бакр Сиддиқ Лубайна билан,
Сени сотиб олгач кўрмадинг таҳқир.
Озод аёл бўлдинг аммо синалдинг,
Бирдан бўлиб қолиб кўзларинг сўқир.

Қурайш қабиласи айлади туҳмат:
"Бутга сиғинмагач бўлиб қолди кўр".
Сен жавоб айладинг:" Аллоҳга қасам,
Сизлар ёлғончисиз,  пешонангиз шўр.

Сиз сиғинган бутлар менга беролмас,
На бирор беморлик на бирор даво".
Чиндан ҳам қайтадан кўзларингизга,
Нурни  қайтармоқни Хақ кўрди раво".

Бу гал энди Қурайш қабиласидан,
Яна туҳмат бўлди қилганча қаҳр,
Дедилар: "Зунайра кўра бошлабди,
Бу Муҳаммад қилган кучли бир сеҳр".

О Римлик  Зунайра, ўлим келган дам,
Вафот топган жойинг бўлмишдир Ҳижоз.
Амалларинг билан ўзинг жаннатга-
Харидорлик қилган энг бахтли мижоз.

@A_meshayan
03:25-06.03.2025
Абдураҳмон Мешаян
​​​​#Бир_аёл_дарди

Дардга чалиндим, ҳозир  Самарқанддаман,  онкологияда операция қилишмоқчи,  лекин  сиз ўзга вилоятдансиз деб анализлар,   койка,  операция  ҳаммаси  пуллик  , тўлов қилинг  аввал  дейишаяпти,  мен онкология касаллари бепул даволанади деб ўйлабман. Биласиз қишда мардикор усталарга иш йўқ,  оиладаги ўн бош одамдан ортириб олиб келган пулим Анализларга ҳам зўрға етаркан. Сиз Худога яқин инсонсиз илтимос савобталаб саҳий бойлардан дўстларингиз бўлса ёрдам беришсин. Ҳали 11 синф  ўқувчиси ўғлим бор уйли қилинмаган😭😭😭🤲🤲🤲

Телефон рақамим:
+998994212533

Карта рақамим:
4073420067467708

Заҳро Шамсийя
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУСЪАБ ИБН УМАЙР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

Муаллиф: АБДУРРОҲМАН Мешаян

Манзилимиз: www.tgoop.com/A_Meshayan
Abdurahmon Meshayan pinned «​​​​#Бир_аёл_дарди Дардга чалиндим, ҳозир  Самарқанддаман,  онкологияда операция қилишмоқчи,  лекин  сиз ўзга вилоятдансиз деб анализлар,   койка,  операция  ҳаммаси  пуллик  , тўлов қилинг  аввал  дейишаяпти,  мен онкология касаллари бепул даволанади деб…»
​​#Ашъари #мубашшара

#АБДУРРОҲМАН #ИБН #АВФ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ


Абдуамр қолиб Абдурроҳманга,
Эй исмин пайғамбар ўзгартирган зот.
Феълингиз хуш келиб Буюк Раҳмонга,
Жоҳилликдан қилди қалбингиз озод.

Уҳуд жанги куни тарихдир гувоҳ,
О йигирма жойдан яраландингиз.
Сизни жаннатига киргизар Аллоҳ,
Саҳобалар ичра сараландингиз.

Табук ғазотига чиқилган дамда,
От-улов оз эди, таом ундан кам.
Жуда улкан қўшин қолганди ғамда,
Жонбозлик қилдингиз сиз шу чоғда ҳам.

Пайғамбар эҳсонга айлагач даъват,
"Лаббай" деб даъватга бўйсуниб осон.
Фақатгина бир сиз инфоқ қилдингиз,
Етти ярим кило олтинни эҳсон.

Буни кўрган Умар Набийга деди:
"У савоб ўрнига орттирди гуноҳ.
Ҳеч не қолдирмади фарзандларига"
Набий савол берди сизга ўшал чоғ:

"-Эй Абдурроҳман сен фарзандларингга,
Бирор бир нарсани қолдирдингми айт?"
-"Берганимдан кўра яҳшироқ ва кўп,
Нарсани уларга қолдирдим бу пайт"

"Нимани"? сўради пайғамбаримиз,
Сиз яна орттириб хирмондек савоб.
Аллоҳ ва расули ваъда қилган ризқ,
Яхшиликни дея қилдингиз жавоб.

Охир қўшин кетди Табукка жўнаб,
Бир пайт бўлди намоз ўқийдиган вақт.
Сизга насиб этди ҳеч саҳобага,
Насиб айламаган шарафли бир бахт.

Ҳадеганда расул келавермагач,
Жамоатга сиздек зот бўлди имом.
Аммо пайғамбар ҳам келиб қолдилар,
Намозда илк ракаат бўлмасдан тамом.

Бир сафга турганча жамоат билан,
Пайғамбар қилдилар сизга иқтидо.
Бундайин шарафдан ҳавасдаман ман,
Сиздан бошқа маҳрум, сийлади Худо.

Қирқ минг дирҳам кумуш қилгач садақа,
Яна қирқ минг динор тилло тутқизган.
Борин муслимларга қилган нафақа,
Бўлмас охиратда сира ютқизган.

Бир Аллоҳ йўлида жанг қилмоқ учун,
Йўлга чиққанларни бўлмас синдириб.
Сиз шундай зотларнинг беш юзтасини,
Юбордингиз не бахт отга миндириб...

Ёд этсам бошқа жанг олдидан эса,
Савоб қилмоқликни яна ҳам суя.
Ислом жангчиларин таъмин этдингиз,
Бир минг беш юздан кўп тутганча туя.

Яқинлашганида ўлим соати,
Улуғ фикр чиқиб сиздек диндордан.
Бадр жангин хар бир қатнашчисига,
Васият қилдингиз тўрт юз динордан.

Бадр жангчилари улушин олди,
Тирик қолганлари эди юз нафар.
Мўминларнинг азиз оналарига,
Ҳадя ҳам тутдингиз ҳар гал, ҳар сафар...

Ойиша онамиз қилдилар дуо:
"Аллоҳ сероб қилсин Абдурроҳманни.
Жаннатдаги булоқ Салсабийл билан"
Рози қилсам деди фақат Раҳмонни.

Сизни пайғамбар ҳам қилганди дуо,
Ўшал гўзал дуо бўлди ижобат.
"Сенинг берганингу қолдирганингга,
Абдурроҳман, берсин Аллоҳ барокат!

Сиз Умардан кейин ҳалифа бўлмай,
Буни рад қилдингиз чулғайди ҳайрат.
Ҳазрати Усмонни халифа сайлаб,
Унга илк ўзингиз қилдингиз байъат.

Мендан сўрасалар сен кимсан дея,
Дейман "Мен Аллоҳга эгилиб боши.
Умматман набийни яшовчи суя,
Абдурроҳман ибн Авфнинг диндоши"

@A_meshayan
13:30-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
​​Сурхондарёда сафардаман.
Ўзим билан бир қоп илҳом, бир челак шижоат, бир тонна ижод олиб олдим.
Хайрли жумалар, хайрли ифторлар ҳаммага.
​​​​Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу...

Гўзал ҳулқ соҳиби эдинг Ҳанзала,
Маъсиятдан узоқ ҳам тамомила.
Сен каби иймонга келмиш бирйўла,
Саҳобия бўлган ёринг Жамила.

Ёр айладинг гарчи тариҳдир шоҳид,
Асл мунофиқлар бошлиғин қизин.
Эй малоикалар ювган зўр шаҳид,
Маломат қилмадинг қизартиб юзин.

Отанг Пайғамбарга қилгач ҳусумат,
Кўп жангларда қарши қилиб  иштирок.
Макка фатҳ қилингач, Румда бир муддат,
Яшаб,  сувга чўкиб бўлди у ҳалок.

Сен Абу Суфёнла қилар эдинг жанг,
Бирга-бир қўрқмасдан тушмасдан ғамга.
Шаддод ибн Асвад дўсти ҳоли танг-
Бўлганин кўрдию шошди ёрдамга.

У сенга аямай қиличин солди,
Сенинг ҳалол қонин Уҳудда оқди.
Малак-ул Мавт келиб жонингни олди,
Қилган амалларинг Аллоҳга ёқди.

Жаноза раводир шаҳид инсонга,
Гарчи у жаннатдан асло қувилмас.
Бадани ботсада қип-қизил қонга,
Шундайин кўмилгай тани ювилмас.

Сени эса қандоқ қилмайлик ҳавас,
Ювинтириб қўйди малоикалар.
Тасаввур айладим титроқ йўқ эмас,
Йиғладим, йиғидан титрар елкалар.

Жарчи солганида уруш учун жар,
Сен висолдан энди бўлгандинг фориғ.
Яхши бўлмас дея кечиксам агар,
Сен жунуб ҳолатда жанг қилдинг ортиқ.

Мўъжиза кўрсатмоқ Роббимизга ҳос,
Сени ювиб қўйди бир тўп фаришта.
Аллоҳ амр бергач, қилганча ихлос,
Ёмғир сувиб олиб кумуш идишда.

Менинг гуноҳим кўп,  қорайган юрак,
Ёқилғи бўлмасам ўшал дўзахга.
Жаннатда қачондир кўз тушса керак,
Сендайин "ғосийлул малаикаҳга"

@A_meshayan
22:20-29.10.2022
Абдураҳмон  Мешаян
​​#ИФТОР_ЧОҒИ_ЁДИМГА_ТУШДИ

Дастурхонда шоҳона таом,
Этар экан маишат давом.
Бисёрлиги юртда оч авом,
Ифтор чоғи ёдимга тушди!

Уйғурларнинг дил нолалари,
Кўзларида мўл жолалари.
Африканинг оч болалари,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Уммат оғир бемор экани,
Урушлардан безор экани.
Таҳажжудда бедор экани,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Худбинлашиб кетдим шу қадар,
Гўё юзим доғли бир қамар.
Олмаганим қўшнимдан хабар,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Уйим эмас кўнглим торлиги,
Марҳаматга қалбим зорлиги.
Менда дўстнинг хаққи борлиги,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Кўпнинг ризқи бу кунлар инон:
Бир пиёла сув ва қотган нон!
Менда эса кўплиги имкон,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Зўрлигим-чун қаддим ғозлиги,
Қиш пайти хам хонам ёзлиги,
Нолишим мўл, шукрим озлиги,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Ёдга олдим тарк этиб боғин,
Саҳобалар қамалда чоғин.
Еганлиги дарахт япроғин,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Чексиз гуноҳларга ботганим,
Эртан емай бугун тотганим-
Яроқсиз деб таом отганим,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Иймон қасрин емирганим хам,
Ихлос кўшкин кемирганим хам.
Еявериб семирганим хам,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Бир ёмон бир ёмон сиқилиб,
Йиғлайвериб қолдим йиқилиб.
Ўлганлиги кўпнинг тиқилиб,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Ишласада оғритганча бел,
Ёғганда хам тиним билмай сел.
Хали-хануз қашшоқлиги эл,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Учма-уч етсада ойлиги.
Халнинг жуда хотамтойлиги.
Султону вазирлар бойлиги,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Даркорлиги хар кун “эришим”,
Савоб қилиб, савоб теришим.
Соҳибига закот беришим,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.

@A_meshayan
19:41-28.04.2020
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИФТОР ЧОҒИ ЁДИМГА ТУШДИ

✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Ҳаётбек Мирбобоев

Манзилимиз: www.tgoop.com/A_Meshayan
​​​​​​АЛЛОҲ ТАРАФИНИ ОЛГАН САҲОБАЛАР

Суҳайб, Билол, Аммор, Хаббоб розияллоҳу анҳум ва бошқалар...

Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом,
Суҳайб ва Билол-ла суҳбат қурарди.
Ўрганмоқлик учун энг буюк Калом,
Аммор ва Ҳаббоб ҳам тайёр турарди.

Набийнинг қошида бўлганди ҳозир,
Иймонга келганлар заиф ва фақир.
Уларга минг ҳавас қилсангда арзир,
Саҳоба бўлганди бу зотлар ахир...

Шу кун ўтиб қолди Набий ёнидан,
Бир гуруҳ Қурайшнинг зодагонлари.
Ва лекин дунёга келган онидан,
Башарнинг шарафсиз, нотавонлари.

Набийнинг ёнида Билол ва Суҳайб,
Аммор ва Хаббоблар кўриб борлигин.
Улар сўз бошлашди топгандек зўр айб,
Билмасдан ўзларин мутлоқ хорлигин.

"Эй Муҳаммад! Сен ўз қавминг ичидан,
(Наҳот айт) Шуларга бўлдингми рози?
Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар,
Биз қолиб шу фақир зотларми ўзи?

Энди биз шуларга эргашмоғимиз-
Керакми ўзинг айт бу бизга малол!
Уларни ёнингдан хайда балки биз,
Сенга эргашармиз шунда эҳтимол.

Бизлар булар билан бир жойда бўлсак,
Кўнглимиз айнийди дақиқа сайин.
Сен бундайлар билан тўпланмоқликаа,
Алоҳида бир вақт айлагил тайин!"

Ўшал он мўъжиза бўлдику содир,
Бу мўъжиза мени йиғлатур ғоят.
"Анъом"ни ўқисин ким бўлса қодир,
Нозил бўлди эллик иккинчи оят!

Эй Суҳайб! Эй Билол! Аммор ва Хаббоб,
Қандоқ тан олмайлик шарафингизни?
Ота-онангизмас, Аллоҳ ўшал тоб,
Олиб турган бўлса тарафингизни.

Сизга дунё аҳли хавас қилмоғин,
О билсангиз эди, билсангиз эди.
Аллоҳ Набийсига ўз Каломида,
Хитоб қила туриб шундайин деди:

"Эртаю кеч Роббиларига,
Унинг юзини ирода қилиб,
Дуо этаётганларни хайдама"(Анъом 52)


Гарчи ўшал Қурайш зодагонлари,
Фақирлар-ла бирга таом емасди.
Қул ва фақирларни кўрган онлари,
Уларни сира ҳам одам демасди.

Бир боқинг Набийсин севган фақирлар,
Хаққа бўйсундию жаннатга етди.
Нотавон Қурайшнинг зодагонлари,
Охир жаҳаннамнинг тубига кетди.

Абу Жаҳл, Утба, Шайба ва яна,
Бошқа Қурайшликлар гарчи эди бой.
Ололмади улар хасаддан ёна,
Буюк саҳобалар қаторидан жой.

Кўринг бўлсаларда камбағал ё қул,
Бўлган бўлсаларда ўз вақтида хор.
Саҳоба бўлдилар Билол ва Аммор,
Суҳайб ва Хаббоб ҳам шу қаторда бор!

Диққат қил мусулмон азиз биродар,
Тушкунликка тушма, бўлсангда фақир.
Бой кофирлар сенга бўлмас баробар,
Дахрий подшохлар ҳам тенгингмас ахир!

Улар бу дунёда қисқа бир муддат,
Кайфу сафо айлар ўзинг биласан.
Сен эса жаннатда абадул-абад,
Гўзал хурлар билан ишрат қиласан!

Хавасинг келмасин қирқ йил бенамоз,
Олтмиш йил рўзасиз "каттаконлар"га.
Ўзингни қадрла, қийматингмас оз,
Хавас қилма пасткаш зодагонларга.

Борар ери аниқ хар бир жоҳилнинг,
Борар ери аниқ кофир арбобнинг.
Улар давомчиси Абу Жаҳлнинг,
Сен Суҳайб-у Билол, Аммор, Хаббобнинг!

@A_meshayan
02:43-02.07.2021
Абдурроҳман Мешаян
​​САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲАҚЛАРИДА УЗОҚ КУТИЛГАН ШЕЪРИМ
ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
Salmoni Forsiy (r.a)
@m_zuhriddin_official
#саҳобалар_ҳаёти

Салмон Розияллоҳу анҳунинг ИЙМОН ва ИСЛОМгача босиб ўтган узун аммо хайрли йўли хақидаги шеър...

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян


Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Abdurahmon Meshayan pinned «​​​​#Бир_аёл_дарди Дардга чалиндим, ҳозир  Самарқанддаман,  онкологияда операция қилишмоқчи,  лекин  сиз ўзга вилоятдансиз деб анализлар,   койка,  операция  ҳаммаси  пуллик  , тўлов қилинг  аввал  дейишаяпти,  мен онкология касаллари бепул даволанади деб…»
​​​​#БУЮК #САҲОБИЯ #АЁЛ

#ҲИНД_БИНТ_УТБА_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲО

Бадр куни отанг ўлди-
Утба ибн Робия.
Сендек қизин қалби тўлди-
Ғамга, қочиб тобия.

Сен Исломга қарши эдинг,
Кўзларингга тўлиб қон.
Уҳуд жанги куни дединг:
Мўминлардан олгум жон.

Уҳуд куни хамма шоҳид.
Қони шундоқ қайнадинг.
Буюк Ҳамза бўлгач шаҳид,
Жигарин сен чайнадинг.

Қасосга топдим деб имкон,
Байрамдек билдинг буни.
Лек охир келтирдинг иймон,
Макка фатҳ бўлган куни.

Кун келиб бўлгувчи подшоҳ,
Ўғлинг Набий қошида.
Деди: Бир ва бордир Аллоҳ,
Йигирма уч ёшида.

Кўздан араз, қалбдан мараз,
Дилдан ғараз қувилди.
Бу шунчаки эмас фараз,
Бор гуноҳинг ювилди.

Кеча кофир аёл эдинг,
Ким келтирмиш хаёлга.
Бугун эса сен айландинг,
Саҳобия аёлга.

Ислом келмасдан аввал ҳам,
Аслзода аёллар.
Зино қилмоқликни бир дам,
Сурмас эди хаёллар.

Зино қилар эди фақат,
Чўри, жория, қуллар.
Зино қилмоқликка тоқат,
Қилмасди озод гуллар.

Тағин қилмас эди асло,
Ҳур аёллар ўғрилик.
Ҳамма жоҳил эди аммо,
Ўлмаганди тўғрилик.

Сен иймонга келганинг вақт,
Ниқоб тортиб юзингга.
Расулга бермоқ-чун байъат,
Бординг, келиб ўзингга.

Расулуллоҳ сендан сўрди:
"Ибодат қилмоқликка,
Ва Аллоҳни ягона бир,
Илоҳ деб билмоқликка?

Байъат қиласанми айтгин?
Байъат қиламан дединг.
Ва Аллоҳни ягона бир,
Илоҳ биламан дединг.

Расулуллоҳ на бир юзинг,
На кўзларинг кўрдилар,
Рост айтанинг билдинг ўзинг,
Яна сендан сўрдилар:

" Айтгин қиласанми байъат,
Ўғрилик қилмасликка.
Харом иш қилмасдан фақат,
Зинони билмасликка.

Сени чулғаб олди хайрат,
Хайрон эдинг лол эдинг.
Карахт бўлганингдан фақат,
Набийга шундоқ дединг:

Ё Расулуллоҳ ҳеч замон,
Ўғирлик ва зинони.
Озод аёл ҳам қиларми?
Қаранг сўзда маънони.

Озод аёл афифадир,
Озод аёл малика.
Дугонаси андишадир,
Бахти Хақдан тахлика.

Эй эри саҳобий аёл,
Эй ўғли подшоҳ бир зот.
Фирдавсда абадий қол,
Руҳи покинг бўлсин шод.

Яхшиямки бизнинг макон,
Замонни кўрганинг йўқ.
Бугун осур олиб арқон,
Маликалар ўзга тўқ.

Бугун озод аёллар ҳам,
Ўғирликка ҳўб мойил.
Зинони хам мана ҳар дам,
Кўплари қилар қойил.

Сен эса иймон топдингу,
Лойқа умринг тиндирдинг.
Ёмон саҳфангни ёпдингу,
Суйган бутинг синдирдинг.

Балта билан дединг чопиб:
Сенга қилиб ибодат.
На бўлди халоват топиб,
Ва на бахту саодат.

Бўлмаганинг учун қули,
Харом ишрат ва айшнинг.
Сен бўласан жаннат гули,
Саййидаси Қурайшнинг!

@A_meshayan
01:33-23.06.2021
Абдурроҳман Мешаян
#Абу_Дардо_розияллоҳу_анҳу_ва__қизи

Муовия халифа эди,
Бошқарарди араб элини.
Истар эди Абу Дардодек-
Зотнинг қизи бўлса келини.

Катта кетиб қаддин кермади,
Учрамади бирор таҳдидга.
Қизин Абу Дардо бермади,
Муовия ўғли Язидга.

Язид эди бақувват-моддий,
Турганида куёвлик хохлаб.
Абу Дардо ўз қизин оддий,
Бир йигитга қўйди никоҳлаб.

Нега бундай тутганлигин йўл,
Сўрашганда Абу Дардодан.
Жавоб берди қовуштириб қўл,
Қўрқиб фақат қодир Худодан:

"Қаср ичра яшаса қизим,
Қуллар қилса хизматин ботир.
Қай аҳолга тушарди дини,
Мен динидан олдим хавотир."

@A_meshayan
21:25-06.09.2024
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОПҚИРЛИК.

Рўза тутмам деди менга бир эркак.
Дедим:Мусофир ё беморсиз демак?
Йўқ деди. Шунда мен топқирлик қилдим,
"Унда хомиладор бўлсангиз керак!

@A_meshayan
18:45-26.05.2017
Абдураҳмон Мешаян
2025/06/26 21:31:53
Back to Top
HTML Embed Code: