Telegram Web
​​​​#КИЧКИНА_ОНА

Хотира сандиғин онгим ясайди,
Бағрингда ухлардим доим тинчгина.
Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди,
Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина.

Болалик чоғимни эсламай қандоқ,
Таом ердим ҳар ён ушоқлар тўкиб.
Кексайгач энди сен тўкяпсан ушоқ,
Оёғинг остидан терай тиз чўкиб.

Кеча заифгина чақалоқ эдим,
Оғзимга тутардинг гоҳ асал, гоҳ сут.
Бугун эса қара мен олиб келдим,
Истасанг қовун е, истасанг е тут.

Ташвишинг йўқ эди ёшлик пайтимда,
Мени кийинтириб қўйишдан бўлак.
Меҳрибоним сенга бу бир қайтимда,
Мен оляпман энди сен учун кўйлак.

Эсимдан чиқмаган гоҳ оч қолганинг,
Шунда ҳам доимо мени тўйдириб.
Тўкилган тишларинг ўрнига санинг,
Ҳизмат қилай энди тишлар қўйдириб.

Юришни ўргатдинг қўлларим тутиб,
Сўнгра дадил-дадил ташладим қадам.
Эндичи сен менга суяниб қолдинг,
Вафот этиб кетгач бечора дадам.

Ҳаммаси ўзгариб кетди онажон,
Мендек фарзандингни ўйлаб кўп толдинг.
Улғайдим ва ўсдим чинордек ишон,
Сенчи ёш болага айланиб қолдинг.

Бирга кезадирмиз боғларни ҳали,
Ғазаблансанг мени сўксангда майли.
Тирик бўлсанг бўлди овқат маҳали,
Ерга ушоқларни тўксангда майли.

Сочларинг оқаргач экмайсан экин,
Ҳовлида етим сен нон ёпган тандир.
Ёшинг ўтгач жуда ўзгардинг лекин,
Меҳр тўла кўзинг ўзгармагандир.

Устимдан кулмасин ағёрлар яна,
Бу телба орзудир яхши биламан.
Айрилиқ ёмондир сен билан она,
Бир кунда ўлишни орзу қиламан.

Сен ўтсанг мен бундан топмасам хабар,
Мен ўлсам бу сенга бўлмаса аён.
Ва лекин жаннатга етгунга қадар,
Иккимизнинг қабр бўлса ёнма-ён.

Хотира сандиғин онгим ясайди,
Бағрингда ухлардим доим тинчгина.
Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди,
Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина...

@A_meshayan
10:24-12.09.2023
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғофур Ғуломонинг зукколиги😂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Бугун пешинга "Ракат" масжидига бордим.
Доим масжиди бор маҳаллаларда яшайдиганларга ҳавас қилганман.
Чунки ўз уйим масжиддан анча узоқ.
Шу уйни ким олади билмадиму агар масжидга чиқишга ҳарис одам бўлса омади келибди.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
#Ўн_йил_аввалги_шеър

​​Бу шеърни ёзганимга 10 йилдан бироз ошибди.
Ўша вақтлардаги ибодатга ихлосимни, эътиқодимни соғинаман. Ҳозир... кўп нарса ўзгарган.

Шеър Аллоҳга нола қилиб ёзилган бандасига аталмаган.

#Севган_эмасман!

Сенинг кимлигингни билмас эдим мен,
Дунёни назарга илмас эдим мен.
Бир умр Ўзингга ошиқ қилдинг сен,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!

Ўн олти ёшгача асов тулпордек,
Жиловсиз яшадим, бахтсиз эдим лек.
Сени танидим-у дардга қўйдинг чек,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!

Мендан юз ўгирма, ёлворай минг бор,
Мен бир қулингдирман марҳаматга зор.
Сенданда чиройли, гўзалроқ ким бор?
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!

Отамданда менга азизсан Ўзинг,
Онамданда менга азизсан Ўзинг.
Менга бахт “Розиман” деб айтган Сўзинг
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!

Сенинг хаёлингда юрарман доим,
Сен-чун тўғриларман хулқ-у чиройим.
Хатто Исминг айтмай ичмайман чойим,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!

Даъюс эмасман-у, истайман шуни,
Хамма севса эди чин дилдан Сени.
Фақат ёлвораман, Сен хам сев мени,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!

Дўстларим дер: Тек тур, шошмагин доим,
Бунчалар хаддингдан ошмагин доим.
Энди улар билиб қўйсин Худойим:
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!

@A_meshayan
20:23-20-05-2014
Абдураҳмон Мешаян
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАҚИЛЛАТАР_ЭШИГИМ_БИТТА!

Мен шу қадар бахтсизман ё Раб,
Гуноҳ қилиб қалбим толмади.
Келдим яна мададинг сўраб,
Бошқа борар ерим қолмади!

Қалбим кўмирданда қорайди,
Сўнг кенг ризқим буткул торайди.
Нетай дил Уйингда яйрайди,
Бошқа борар ерим қолмади!

Кўнглим эмас қаро ниятсиз,
Мен шу қадар чиқдим уятсиз.
Гарчи феълим сура, оятсиз,
Бошқа борар ерим қолмади.

Шайтон қўлларимдан етаклаб,
Кўп гуноҳ қилдирди эрмаклаб.
Иймоним ҳам қолди эмаклаб,
Бошқа борар ерим қолмади.

Боғламасанг нафс ҳам бир итда,
Тақвоимга ташланар четда.
Тақиллатар эшигим битта,
Бошқа борар ерим қолмади.

Сени йўқлаб борсам арзирда,
Бомдодда, пешинда, асрда.
Шомда ҳуфтонда ва ҳозирда,
Бошқа борар ерим қолмади.

Оғир-оғир дардга чалиниб,
Шифо Каломингга талпиниб.
Ҳузурингга келдим ялиниб,
Бошқа борар ерим қолмади!

@A_meshayan
23:17-21.05.2023
Абдураҳмон Мешаян
Channel photo updated
​​​​БЕЛАВЗЛИК ЮКИ

Борган сари ич-этимни ер,
Манглайимдан чиқар совуқ тер.
Сен хам энди мусулмонми дер,
Бажарилмай қолган ваъдалар.

Энди бўлиб қолдинг бетавфиқ,
Ул машҳур ҳадисга мувофиқ,
Дер: Сен мўмин эмас мунофиқ,
Бажарилмай қолган ваъдалар.

Юрагимни кемирди еди,
Бугуним дард, ўтмиш бахт эди.
Юр дўзаҳга марҳамат деди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.

Лабдан табассумни аритди,
Қўрқувдан қалбимни хоритди,
Ўттизга кирмасдан қаритди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.

Лек бажариб тақдирга кўнгум,
Сўнгра ширин хаёлга чўмгум.
Сизни "халол лафз" қилиб кўмгум,
Бажарилмай қолган ваъдалар.

@A_meshayan
22:12-12.11.2018
Абдураҳмон Мешаян
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 йиллик ижод хақида

Юзингиздан кулгу аримасин.
Ҳозир ҳаммага қийин.
Бироз кайфият улашгим келди.
​​#Шаъбон_ал_Далу

Яҳуд ёққан оловда бу қандай жазо бўлди,
Ўн тўққиз ёш йигитча ёнганча қазо бўлди.

Шаҳид кетган одамга жаҳаннамда нима бор,
Умид шуки диндошим, жаннатга аъзо бўлди.

Ҳамал ўтди, ҳут ўтди, ортда қолди сумбула,
Ёнғин ичра гоҳ ақраб, гоҳида жавзо бўлди.

Куйган вужуд қўйилди она замин бағрига,
Ўсиб-ўсиб армоннинг бўйлари фазо бўлди.

Доимгидек кофир шод, Мўмин солганидан дод,
Қалбим каъбаси бирла бузилган авзо бўлди.

Шўрлик Шаъбон укама, шаҳидлик шаробини-
Ичмай ўлган на Форуқ ва на Муртазо бўлди.

Гўёки жангдан қочган қўрқоқ аскар мен бўлдим,
Ёв қўлида хор бўлган волидам Ғазо бўлди...

@A_meshayan
19:19-16.10.2024
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтиб кетди менинг бундай кунларим.
Алҳамдулиллаҳ.
16 йил даъват, 16 йил қўрқув ва охири натижа.
Онам бир ярим йил илгари муслима бўлгани.
Беҳисоб шукр
Бир кун Падари Бузрукворимизни жуда соғиндим. Кўргим келди, ҳар ерга қарадим, яшаган уйларига кирдим, расмларига қарадим, кўнглим таскин топмади. Кейин болаларни мошинага солдим, "юринглар, бир жойга бориб келамиз" дедим. Ёшликларида биздан узоқроқ, Қирғизистон чегарасига яқин жойга қатнаб, биттаси дарё бўйида, яна биттаси канал бўйида бўлган иккита дўконда ишлагандилар, ўша тарафга қараб юрдим. Бирисини умуман топа олмадим, у ерлар бузилиб ўрни боғ бўлиб кетибди, иккинчисини қидириб йўлга тушдим. Жойни топдим, аммо, дўконни топа олмадим. У дўкон ҳам бузилиб, ер билан текис бўлиб кетибди, фақат бетон жуда қалин- бақувват экан, фундаментлари қолибди. Ўша жойда тўхтаб, жим қолдим. Озгина Қуръон тиловат қилдим, дўкон изини кўриб, дадамни кўргандай бўлдим. Болалар бироз ўйнаб, айланиб юрди, мен эса хаёл суриб ярим соатлар ўлтирдим...

Бу ўзимнинг бошимдан ўтган кичик бир воқеа. Сизга айтганим сабаби– отаси борлар эртага қидириб, изларига қараб қолишдан аввал, бугун ўзларига қараб олинг дедим...

Салим Аюбий
2025/06/29 11:26:24
Back to Top
HTML Embed Code: