Telegram Web
​​Худо хохласа

Фаластин-Юсуфга ўхшайсан,
Акаларинг каби зулмга бордик.
Ўз она юртингда қулдек яшайсан,
Биз сени қудуққа ташлаб юбордик.

Бир оғанг туркийдир,  бир оғанг ҳабаш,
Қолган акаларинг бадавлат араб.
Исроил жонингни ёқётганига,
Турибмиз ҳаммамиз жиимгина қараб...

Ёнингга ялиниб борамиз бир кун,
Фаластин-Юсуфга ўхшайсан.
Қамоқдаги дардлар топадир якун,
Ҳали озод бўлиб узоооқ яшайсан...

@A_meshayan
17:02-16.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
​​Яқин келажак...

"-Қорабоғ-Онамиз каби муқаддас,
Ҳам Арманистоннинг кичик бир қисми".
"-Унда нима учун арманча эмас,
Озарбайжончадир онангиз исми?"


Хақиқат шудирки гуноҳи азим,
"Ўзганинг онасин" она демоқлик.
Мана қувилдингиз охир азизим,
Сизни Озарбайжон қилди бир ёқлик.

Қисмати биттадир арманлар билан,
Муқаддас Фаластин тупроғидаги-
Хунрезлик қилятган яҳудийларнинг-
Такрорин кўрамиз Қорабоғдаги-

Музаффар мусулмон қўшинларининг,
"Аллоҳу Акбар"дан ер-кўк гулдирар.
Фаластин-ғолибу,  Исроил-мағлуб-
Бўлганча қон йиғлаб тарихга кирар...

@A_meshayan
19:00-23.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/27 23:06:33
Back to Top
HTML Embed Code: